Shahnoza Soatova blogi
7.11K subscribers
1.35K photos
404 videos
3 files
1.81K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Таниқли шахслар дори воситалари рекламасида иштирок этиши тақиқланмоқда

Сенат қўмитасида янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонун билан телеканалларда давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланмоқда:

— таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши;

— олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, худди шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш.

Қонун Сенат томонидан тасдиқланиб, Президент томонидан имзолангач кучга киради.

@shahnozxon
Юридик техникумларни тамомлаган 51 нафар битирувчи суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университети талабаси бўлди!

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги юридик техникумларининг йўлланмага эга бўлган битирувчиларига Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига якка тартибдаги суҳбат асосида 2-курсдан ўқишга кириш ҳуқуқи белгиланган.

Маълумот учун: 2021 йилда 9 нафар ўқувчи ТДЮУ талабаси бўлган. Жорий йилда мазкур кўрсаткич 6 бараварга ошди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий