Shahnoza Soatova blogi
7.11K subscribers
1.35K photos
404 videos
3 files
1.81K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Кеча "Жаннат оналар оёғи остидадир" фильмига тушдик.

Фильм яхши, кўринглар, тавсия қиламан, спойлер бўлмаслиги учун батафсил тақриз ёзмайман.

Битта фикр фақат: шундай фильмнинг ўғирланган версиясини кўраётганлар қандай ўйлашади? Ҳай, қароқчиларнинг худоси пулдир, томоша қилаётганлар фильмнинг маълум бир жойига келганда миясига "тинг" этиб урмайдими, манам ёмон одамаканманку, бировнинг ҳақини еб қўйибману деб тавба қилмасмикан? Чунки картинада умуминсоний ва диний қадриятлар кўрсатилган: ҳажга бориш, онани улуғлаш, бировнинг ҳақидан қўрқиш...

Парадокс-да ғалати.

@shahnozxon
Камола Алиева ва Дилфуза Куроловаларнинг фикрларига қўшиламан. Жумладан қуйидагиларга:

1. Оилавий зўравонликни криминаллаштирувчи Қонун қабул қилинганидан кейин зўравонлик бўйича мурожаатлар статистикаси ортганини табиий ҳол деб қабул қилиш керак. Чунки энди мурожаатлар қайд этиляпти, ишлар очиляпти, табиийки, статистикада 0 дан юқори рақамлар пайдо бўлади. “Кейинчалик зўравонлик бўйича жавобгарликка тортилаётганларни кўрганларга бу таъсир қилиб, тийилиш эффекти пайдо бўлади ва статистика тушади” деяпти Куролова. Умид қиламиз.

2. Интернетда аёлларнинг булинг қилиниши, хусусан, Лола кейсига тўхталишган. Куролова ўзининг шахсий тажрибасини гапириб, интернетда унга нисбатан “хейт” бошланганида бирданига юзлаб одамлар чиқиб унга хабарни етказишгани, гўёки оғзаки қўллашгани, аммо ўша хейтерларга нисбатан тармоқда бирон сўз айтишга қўрқишгани ва буни тан олишганини айтяпти. (Менимча, бу "ижтимоий иккиюзламачилик")

4. “Эркак эркакка нисбатан ёмон гапларни ёзса, дарров баҳсни реал ҳаётга кўчириш ва тенг шароитда куч синашиш мумкин. Аёл эса ундай қилмайди, шахсийда телефон рақамини олиб чиқиб юзма-юз гаплашиб куч синаша олмайди. Яъни аёлларни булинг қилишнинг зарарли оқибати йўқ деб ишонганлари учун уларга қаттиқроқ босим бўлади”. – Камола Алиева.

5. Камола Алиева бутун жамиятдаги аёллар ўртасида “опа-сингиллик” ғоясини илгари суряпти. Яъни ҳар бир аёл бошқа бир аёлни қўллаши керак, жуда бўлмаганда жим туриши лозим”, деяпти.

Ўзимнинг хулосамни айтсам: зўравонлик муаммоси кўтарилганида, ҳамма шахсий қобиқдан ташқарига чиқиб бутун жамият бўлиб биргаликда курашиши шарт. Чунки...

Зўравонлик авж олган жамиятда забун ("комплексли") инсонлар, қўрқоқлар, ношудлар, журъатсизлар, муте қултабиат одамлар кўп бўлади. Бу эса кучсизлар ва мағлублар жамиятини юзага келтиради. Биз музаффарлар жамияти бўлиб қолишимиз керак! Фарзандимизнинг қадди тик, боши баланд, тили узун бўлиши лозим. Онасини ҳар куни зулм остида кўрган фарзандларнинг қадди қандай тик бўлсин?

Юқоридаги иқтибослар сўзма-сўз эмас, хотирадан тахминий ёзилди. Яна контекст масаласи ҳам бор. Шунга подкастни тўлиқ кўринглар.

https://youtu.be/b_UFvBFONb8
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди

Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Италия билан ҳамкорликда “The Samarkand express” сайёҳлик поездини ишга туширади.

Самарқанд эскпрессининг йўлга қўйилиши натижасида хорижий саёҳатчиларни Ўзбекистонга янада кўпроқ жалб қилиш, мамлакатнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, ушбу лойиҳа бутун дунёдан VIP меҳмонларни чорлаш ва Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётгани айтилмоқда.

P.S. Роликни албатта кўринглар, чиройли, “лакшери” иш бўпти👍.

@shahnozxon
Балиқ берма, қармоқ бер

Тошкентда ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар, шунингдек, уларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди.

1-2 май кунлари ташкил этилган тадбирда умумий қиймати 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди. Бу ногиронлиги бўлган тадбиркор ва ҳунармандларга ўз фаолиятларини янада ривожлантириш учун фойдали бўлади.

@shahnozxon
Ўзбекистонда 10 000 одамга саратон ташхиси қўйилган экан. Мен жуда кўп деб ўйлардим. Бу рақамлар бироз тинчлантириши керакдек. Бироқ...

Ўн мингта ҳаёт – бу нақадар катта рақам, айниқса, битта саратонга чалинганнинг атрофидаги яна қанча инсоннинг, оилаларнинг ҳаёти ўзгаради, шуни ўйлаб, қувонолмайман.

Яна бизда саратонни аниқлаш тизими муаммоларини эътиборга олсак, бу рақам ҳолатни аниқ кўрсатмаётган бўлиши мумкинлигини ҳам ўйлайсан.

"Таскин" – республикамизда ягона болалар хосписи. Хоспис – бу оғир аҳволдаги беморларга умрининг сўнгги кунларини (яна ҳам Оллоҳ билгувчи) оғриқсиз, азобсиз ўтказишга ёрдам берадиган жой. Онколог Рустам Норбоев эса шу хосписнинг раҳбари.

Азиза Қурбонова иккимиз саратон 4-босқичга етганидан кейин инсонлар қандай яшашади ва аслида қандай яшаши керак деган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилдик. Суҳбатимизда Рустам айтган воқеалар ва ҳолатлар соҳадаги кўплаб муаммоларни очиб берди.

Бир кўринг, дунёга қарашингиз ўзгаради!

Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=j7OtjJ_CO9M

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ezgulik haqidagi videoroliklar tanlovi bo’lar ekan. Topshiringlar!

Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi “Ezgulik” turkumidagi ijtimoiy videoroliklar tanlovini eʼlon qildi.
 
Tanlovga quyidagi mavzular boʻyicha yangidan yaratilgan, 3 daqiqadan oshmaydigan ijtimoiy videoroliklar qabul qilinadi: 

insonparvarlik va bag‘rikenglik, erkinlik va mas’uliyat, vatanparvarlik, huquqiy madaniyat (qonunga itoatkorlik), milliy o‘zlik, ma’rifatparvarlik, mehnatsevarlik va intizom, innovatsiya va tadbirkorlik.

Sovringa iPhone 15 qo’yilibdi.

Topshiringlar.

Batafsil shartlari bu yerda:

https://oyina.uz/uz/announcement/99
Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилади

Хитойнинг Пекин шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ва Хитой Халқ Республикасининг фуқаролик ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Агентлик директори Мансурбек Оллоёров икки мамлакат ўртасида кексалар учун мобил алоқа хизматлари ва маҳаллий аҳоли миқёсидаги хизматларни ривожлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этди.

Шунингдек, директорнинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон болалар ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида Хитой томони билан тажриба алмашишдан манфаатдор эканини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

@shahnozxon
Бу ёқда бўлаётган ишларни кўринг.

Ҳар йили 9 май арафасида фитна қизийди. Охирги йилларда қизил байроқ кўтариш камлик қилиб, энди пароканда бўлган СССР ни ва Сталинни улуғловчи шиорлар баралла айтилиш даражасига чиқди.

Шахсан мен буни Мустақил Ўзбекистон учун жон берган аждодларимиз хотирасига ҳурматсизлик ва мустақиллигимизга таҳдид деб ҳисоблайман.

Йилдан-йилга авж олаётган бу трендга жим қараб туриб бўлмайди.

Саволлар оддий: Бу рухсат берилган оммавий тадбир эдими? Ким рухсат берган? Агар рухсат берилмаган бўлса, рухсат берилмаган оммавий тадбир учун қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриладими? Умуман, одатга айланиб бораётган бу ишларга қачон барҳам берилади?

Буткул шахсий фикрларим.

Менга Ҳосила Раҳимованинг "Хотира хиёбони" қўшиғи ёқади. Шу қўшиқнинг бошидаги сўзларга ва қўшиқ матнига эътибор бериб тингланг. Ўзбекистонда 9 май ҳурлик ва хотира куни. Айнан шундай!

@shahnozxon
Дўстлар!

Янги лойиҳа учун тадқиқот ўтказяпмиз. Ҳар бирингизнинг фикрингиз жуда қадрли. Кўп вақтингизни олмаймиз.

Youtube’
да сиз кимларни ва қандай контентларни кузатасиз? Ўзбек аудиторияси учун қандай мавзу ва жанрлардаги контентлар зарур деб ҳисоблайсиз?

Марҳамат, шу 3 та саволга жавоб бериб, қуйидаги сўровномада иштирок этсангиз, жуда миннатдор бўламиз:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdefE_vfzzO2hUORe7CI91mEU0pBxAB0A0E6YmY6efmZgXzSw/viewform?usp=sf_link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оталикни белгилашда эксгумациягача (қабрни очиш) бориладими?

Мутахассис жавоби.

@shahnozxon
Бешимбаев 24 йилга қамалди.

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бешимбоев ўз хотини Салтанат Нукеновани шафқатсизларча уриб ўлдиргани учун 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бир неча ой давом этган суд жараёни нафақат Қозоғистонда, балки халқаро миқёсда шов-шув уйғотди.

Бу худди ошкора қотиллик қиссасига ўхшайди. Бешимбоев ва Нукенованинг турмушида зўравонлик мунтазам бўлган, буни ҳамма билган – уй хизматчилари, оиланинг яқинлари, қариндошлар... Тармоқда марҳуманинг юзи моматаоқ бўлган суратлари бор (аввалги зўравонликлардан сўнг олинган) Лекин ҳаммаси давом этаверган.

Зулмга сабр қлинмайди, золимнинг қилмиши оқланмайди, унга такрор имкон берилмайди – инсон ҳаётидан олий қадрият йўқ!

Афсуски, бешимбоевлар кўп... Чунки жамиятда зўравонликка тоқат юқори.

@shahnozxon
“Жаннат оналар оёғи остида” фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилди.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди.

Манба

@shahnozxon