Shahnoza Soatova blogi
7.23K subscribers
1.34K photos
401 videos
3 files
1.79K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Юридик техникумларни тамомлаган 51 нафар битирувчи суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университети талабаси бўлди!

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги юридик техникумларининг йўлланмага эга бўлган битирувчиларига Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига якка тартибдаги суҳбат асосида 2-курсдан ўқишга кириш ҳуқуқи белгиланган.

Маълумот учун: 2021 йилда 9 нафар ўқувчи ТДЮУ талабаси бўлган. Жорий йилда мазкур кўрсаткич 6 бараварга ошди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
"Кўсем" ва "Ишкомли уй" сериаллари қаҳрамони, туркиялик актриса Нургул Яшилчай Тошкент халқаро кинофестивалига келмоқда

13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалига дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин меҳмонлар келади. Улар орасида таниқли турк актрисаси Нургул Ешилчай ҳам бор. Яна Такеши Китано, Арманд Ассанте, Бурак Ўзчивит, Каан Урганджиоглу, Сергей Безруков, Тимур Бекмамбетов каби машҳурларнинг ҳам ташрифи кутилмоқда.

Кинематография агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақида хабар берилди.

15 сентябрь куни Ўзбекистон Форумлар саройида Туркия киноси кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, “ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари”, “Жаҳон киноси кунлари”, “Ҳужжатли фильмлар кунлари”, “Ретро кино кунлари”, “Ўзбекистон киноси кунлари”, Халқаро туркий маданият ташкилоти («ТУРКСОЙ») кинофоруми, “МДҲ мамлакатлари миллий киностудиялари раҳбарларининг учрашуви” каби тадбирлар режалаштирилган.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафот этибди. У эри герцог Филиппдан кейин роппа роса 1 йилу 5 ой яшади. Эртага Буюк Британияда янги қирол бўлади.

@shahnozxon
Кеча қиролича Елизаветта II вафотидан сўнг "Янги қиролни Карл деймизми Чарлзми?" деган савол қўйилди. Муҳаррир, мутахассис ва тил амалиётчиси Ориф Толиб Чарлз бўлади деганди. Тилшунос олим, филология фанлари номзоди Равшан Жомоновнинг ҳам жавоби шу – Чарлз бўлади!

Ушбу маълумотни Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ўз каналида улашди, демак улар ҳам шу фикрда.

Шундай экан, барча ахборот тарқатувчилар Чарлз сифатида қўллаганлари маъқул, ваколатли одамлар шундай деяпти. Ҳар соҳанинг ўз мутаххасисига қулоқ тутиб, ягона амалиёт олиб борсак, тилимиз учун ҳам, ўзимиз учун ҳам фойдали бўлади.

@shahnozxon
⚡️Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг хатига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Театр арбоблари уюшмаси”нинг театр спектакли бўйича хулоса олиниши лозимлиги юзасидан давлат ташкилотларига киритган хати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олувчи орган сифатида Адлия вазирлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Мазкур Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилоти қонунчилик ва таъсис ҳужжатларига риоя этиши, молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши, ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.

“Театр арбоблари уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг оммавий тадбир ўтказишга рухсатнома бериши билан боғлиқ муносабатларга аралишиши устав фаолиятидан четга чиқиш ва қонунчилик талабларини бузиш деб ҳисобланади.

“Театр арбоблари уюшмаси”нинг 2022 йил 7 сентябрдаги 01-02-71-сон хати қонуний кучга эга эмас.

Шунга кўра, “Театр арбоблари уюшмаси” қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 2022 йил 10 сентябрь куни ёзма равишда огоҳлантирилди ва давлат ташкилотларига юборилган хатини ижродан чақириб олиш ҳақида кўрсатма берилди.

Қайд этиш лозимки, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига кўра, театрлар бадиий йўналишларни, репертуарни танлашда, саҳна асарларини яратиш, оммавий ижро этиш ва (ёки) оммавий намойиш қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда, шунингдек самарали ижодий жараённи ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур бўлган, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда эркиндир.

Уларнинг фаолиятига аралашиш маданий фаолият соҳасидаги асосий принциплардан бири бўлган “ижодий фаолият эркинлиги”га зиддир.

Шу билан бирга, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига кўра, маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга, шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб этишга, шунингдек, ўзга шахсларнинг ҳуқуқларини камситишга қаратилган плакатлар, тимсоллар, транспарантлардан ва бошқа ашёлардан фойдаланиш тақиқланади.

Келгусида нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан устав фаолиятидан четга чиқиш ҳолати такрорланса, жавобгарлик чоралари кўрилиши ва фаолиятини тўхтатиш юзасидан суд органларига мурожаат қилиниши ҳақида маълум қилинди.

Манба
Умид Ғофуров “Open budjet” ҳақида савол қўйяпти: шунча муаммолар бор экан, нега улар ечилмай туриб бюджет ортиб қоляпти ва халқ овоз “тиламчилик” қилиб юрибди” деяпти.

Open budjet нинг аҳоли ижтимоийлашуви, ўз муаммоларини ечишга дахлдорлигини ҳамда бюджет шаффофлигини оширишда роли беқиёс ва шу жиҳатдан мен бу лойиҳани қўллаб-қувватлайман.

Бироқ Умиднинг гапида ҳам жон борки, шунча муаммоси турганда нега маҳаллий бюджетларда пул ортиб қоляпти? Нега шундоқ ҳам ечилиши зарур бўлган мактабга ҳожатхона, мактабни капитал таъмирлаш, йўл қуриш каби муаммолар ечилмаяпти?

Депутатларга савол бу, маҳаллий кенгашларга: бюджет тақсимоти ва халқ муаммоларини ҳал қилишда улар иштирок этолмаётган эканки, халқ ўзи киришди.

Бизга шундай кенгашлар керакми? Йўқ, албатта. Бизга ишлайдиган кенгашлар керак, токи бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш учун “иккита овозга битта кола” қилиб юрмайлик. Бюжетнинг ортган қисмини бошқа баланд мақсадларга сарфлаш устида бош қотирайлик, масалан “кутубхона қурамизми ёки театр” дегандек.

Маҳаллий кенгашлар депутатларининг текинга ишлашини тўхтатиш, уни ростмана ишлайдиган органга айлантириш керак.

Ҳозир кенгашлар ҳокимларнинг ҳою ҳавасларини легимлаштириб берувчи органга айланиб қолгандек. Халқнинг “ҳою ҳаваслари” эса шу “open budjet”дан амалга ошяпти.
Гулнора Каримова олиб чиқиб кетган маблағга 1400 та мактаб қуриш мумкин

Адлия вазирлигида Гулнора Каримова ва шерикларининг хориждаги активларини қайтариш бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Г.Каримованинг аввало Швейцариядаги (энг кўп активлар шу давлатда), қолаверса, бошқа мамлакатлардаги активларини ҳақида сўз борди.

Швейцариядаги активлар
Ундирилиши лозим бўлган жами сумма тақрибан 686 миллион АҚШ долл. тенг.

Ҳозирда унинг 131 млн доллари қайтарилмоқда ва таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилади. Ушбу жараённи назорат қилиш учун халқаро ташкилотлар, ННТлар, журналист ва блогерлардан иборат кенгаш тузилган.

Бошқа давлатлардаги активлар.

Франция.
2020 ва 2021 йилларда Париж яқинидаги 2 та қаср сотилишидан 20 миллион АҚШ долларига тенг маблағ Ўзбекистонга қайтарилди.

Бельгия.
Бу мамлакатда ҳам жиноий уюшган гуруҳга тегишли активлар жойлашган. Бельгияда тергов жараёни тугамаганлиги сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақида маълумот ошкор қилинмаяпти.

Буюк Британия.
10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида.

Латвия.
Активлар 15 миллион АҚШ долларига тенг маблағлар, 850 унцияга (26 кг.) тенг олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуадан ташкил топган.
Бироқ, афсуски, бу борадаги барча ишлар ҳам осонликча амалга ошаётганлиги йўқ. Масалан, Латвиядаги юқоридаги активларни қайтаришда мураккабликлар юзага келмоқда. Шунга қарамай, ушбу давлатдаги активларни қайтариш бўйича ишлар қатъий изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Россия.
2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида жойлашган активларни (6 та хонадон) Ўзбекистон даромадига ўтказилиши ҳақида Москва шаҳар судининг қарори чиқарилган.
Ҳозирги пайтда, ушбу кўчмас мулк объектларини Россия суд ижрочилари томонидан сотиш жараёни давом этмоқда. Сотиш натижасида келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда бўлинади.

Адлия вазири ўринбоса Музраф Икрамовнинг маълум қилишича, жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Ўз навбатида, ҳозирги кунга келиб, мазкур пуллар 14,3 триллион сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаблар қурса бўлади.

@shahnozxon
​​​​Муаллифлик ҳуқуқини бузган санъаткорлар рейтинги
(товон пули миқдорига кўра)


5-ўрин. Жалолиддин Аҳмадалиев.
У шоир Беҳзод Фазлиддинга тегишли “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” тўпламига кирган “Балосиз – гўёки ғамимни ейсиз” деб бошланувчи шеъридан муаллифнинг рухсатисиз фойдаланган. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига кўра, хонанда Ж.Аҳмадалиевга жами 26 млн. сўм товон пулини шоирга тўлаб бериш ва “Айёр дўстларим” номли қўшиқни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш мажбурияти юклатилган.

4-ўрин. Достон Эргашов.
У қўшиқчи Ўктам Алиевга тегишли «Ўйламадим» қўшиғидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланган. Узоқ муддатли келишмовчиликлардан сўнг ушбу санъат вакиллари ўзаро келишувга эришдилар. Келишувга мувофиқ «Ўйламадим» қўшиғининг муаллифи Ўктам Алиев хонанда Достон Эргашовга нисбатан 500 миллион сўм миқдоридаги моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан судга киритган аризасини қайтариб олди.

3-ўрин. Санжай (Санжар Жавбердиев). У шоир Усмон Азимга тегишли “Карвон” шеъридан ноқонуний фойдаланганлиги сабабли шоир Усмон Азимга 90 миллион сўмдан ортиқ товон пули ундирилиши ҳақида суднинг қарори чиққан.

2-ўрин. Фарҳод ва Ширин» жуфтлиги.
Улар Шоир Бобур Бобомуроднинг шеърий асарларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан суд иши кўрилган ва шоир ҳисобига 130 миллион сўм товон пули ундириш ҳақидаги суд қарори чиққан.

1-ўрин. Юлдуз Усмонова У шоир Йўлчи Рўзиев тегишли “Хаста бўлма” шеърини ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ноқонуний фойдаланилганлиги сабабли суднинг қарорига кўра даъвогар Йўлчи Рўзиев фойдасига умумий миқдорда 185 миллион сўм ундириш белгиланган.

Ҳурматли ижод вакиллари, Сизнинг ҳам муаллифлик ва турдош ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, ҳеч тортинмасдан муаллифлик ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун Адлия вазирлиги Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармасига мурожаат қилишингиз сўралади.

Мурожаат учун тел.: (71) 232-50-65.

Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган ҳар қандай асар шаклларидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз! (#)

@shahnozxon
Бошланди!

Бугун Кинематография агентлигида ШҲТ давлатларининг кинофоруми ўтказилди. Форум аввалида Кинематография агентлиги раҳбари, Тошкент халқаро кинофестивали директори Фирдавс Абдухолиқов бу йилги тадбир дастуридан ўрин олган воқеликлар ҳақида шахсан ўзи гапирди:

— Бугун биз дунёнинг 40 та давлатидан ташриф буюрган 500 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакилларини қутлашдан беҳад мамнунмиз.

“Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “ШҲТ кино кунлари”, “Жаҳон киноси кунлари”, “Ҳужжатли фильмлар кунлари”, “Ретро кино кунлари”, “Ўзбекистон киноси кунлари”, Халқаро туркий маданият ташкилоти кинофоруми, “МДҲ мамлакатлари миллий киностудиялари раҳбарларининг учрашуви”
каби тадбирлар режалаштирилган. Шунингдек, 50 дан ортиқ давра суҳбатлари ва форумлар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ўтказилади, янги қўшма кинолойиҳалар юзага келади.
​​Кучлиларни севишмайди – улар жуда ноқулай одамлар. Уларни бошқариб бўлмайди.

Улар ўзларига қулоқ солишади, ўз қадрини билишади.
Уларнинг ботинида лангар бор, лангарки, у орқали ҳалол яшаш ҳамда ҳеч нимага қарамай бахтли бўла олиш истагида собит бўла оладилар.

Илдизлари мустаҳкам ва заминга шу қадар чуқур кирганки, суғуриб олиш ёки узиб ташлаш мумкин эмас. Худди уларнинг метин иродаси, ғурури, ахлоқи ва ўзига ишончини йўқ қилиб бўлмаганидек.

Кучлилар ҳар қандай ҳақиқатга, тақдирнинг зарбаларига, хиёнатга ва ўз ҳислари тўфонларига ёлғиз дош беришга қодир.

Улар оғриқдан қўрқмайди, чунки ўз қалбидаги савашни яшаб ўтиб ва бунинг дўзахий оташига дош бериб, жароҳатларини ҳикматга айлантира олади, шу сабабли қалбларини гўзаллик ва нафосат тарк этмайди.

Кучлилар бировнинг йўлига чиқиб садақа сўрамайди, бахтни бозорга солмайди, муҳаббат тиланмайди – бироқ Яратган уларга ишқни раво кўрса, уни буюк неъмат деб қабул қилади ва севгилиларини (ва уларнинг сирларини) ҳеч қачон сотмайди.

Ҳалол яшайдилар, виждонан иш қиладилар, ўтмишларини – андуҳ ва мукофотларини кўзкўзламайдилар, бошқаларга қандай яшашни ўргатмайдилар, фақат ўз қалблари билан машғул бўладилар.

Ҳаётига ўзи масъул, уни бировнинг елкасига ортмайди, ўз айтмишлари ва қилмишларининг масъулиятини зиммадан соқит қилмайди, йиқилса фақат ўзини айблайди, хатолардан хулоса қилади, холос – кучлилар бекорчи афсуслар қилмайди, фойдали хулосалар чиқаради.

Улар фаросатли – алдаш ва ўзларига ёт нарсаларни (агар ўзлари истамасалар) сингдириш мумкин эмас. Ҳеч қачон ва ҳеч қандай шарт эвазига!

Ва улар кетишни билади. Бир марта ва бутунлай. Кучлиларнинг ҳислари, табиати ва сабрини синашга уринманг – ўзингиз синасиз".

Лия Русс

P.S. Кучли бўлиш насиб этсин.
Тошкент бир неча кундан буён анча бўшаб қолди. Мамлакат расмийларидан тортиб, ОАВ вакилларигача — барча Самарқандда (мен қопкеттим😩). Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ниҳоятда муҳим бўлган тадбирга мезбонлик қилади. Бу — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти.

Сиз ушбу ташкилот ва жорий саммит ҳақида кўплаб маълумотларни ўқиб бўлдингиз. Шу ўринда, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўзига хослиги тўғрисида ИМҲОларим билан бўлишсам.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тили, дини, маданияти турлича, ўзига хос ташқи сиёсат йўналишлари ва миллий ривожланиш моделларига эга мамлакатларни бирлаштиришга муваффақ бўлган ноёб давлатлараро тузилма саналади. Тарихий нуқтаи назардан қисқа бир давр — 21 йил ичида ШҲТ катта йўлни босиб ўтиб, замонавий глобал сиёсий ва иқтисодий дунё тизимининг ажралмас элементига айланди.

Бугунги кунда ШҲТ оиласи улкан жўғрофий ҳудудни ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир.

2021 йил якунларига кўра ШҲТга аъзо ташқи савдонинг ўсиши 33 фоизга ошиб, 8 триллион доллардан ошди ва аъзо давлатлар ўртасидаги ички савдо айланмаси қарийб 40 фоизга ўсиб, 768 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар, айниқса, ЯИМ 50-100 млрд долларгача бўлган аъзо биз каби мамлакатлар учун янги имкониятлар очилиши мумкинлигини англатади. Шунинг учун эртанги Самарқанд саммитини диққат билан кузатиб борамиз. Худо хоҳласа, яхши янгиликлар бўлади дейишяпти, кутамиз.
​​Нотўғри маълумотни улашганга ҳам жавобгарлик борми?

Олайлик, бирон фейк хабар келди қариндошлар группасига ё бирон аноним каналда кўриб қолдингиз. Масалан, вояга етмаган фарзанди бор оилага фалон сўмдан берилади деганга ўхшаш. Шуни бошқаларга (шахсийдан ё гуруҳга) улашсангиз, жавобгарлик бор.

Ахборот тарқатилаётганда ахборот тарқатувчига унинг ҳаққонийлигини текшириб кўриш мажбурияти қонун билан юкланган. Бу бутун дунёда тан олинган стандартдир.

Кўп ҳолларда ижтимоий тармоқларда аноним профиллар орқали ноқонуний ахборот тарқатилиши кузатилади. Бунда профил эгаларини топиш имкони бўлмаслиги мумкин. Лекин ушбу ахборотни тарқатган ёки улашган (“репост”) эгаси аниқ саҳифалар ва профиллар эгалари ёки гуруҳ маъмурлари жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шунинг учун, шахси ноаниқ, аноним ёки шубҳали профиллар орқали тарқатилаётган ахборотларга блогерлар, саҳифа (гуруҳ)лар эгалари ҳамда маъмурлари алоҳида аҳамият беришлари зарур, чунки ахборот мазмуни бўйича масъулият уларга ҳам қонун билан юкланган.

Албатта, юқоридагилардан ўқиб умуман фикр билдиришдан чўчиш ёки ҳеч бир маълумотни улашмай ўтириш керак деган хулоса чиқмаслиги лозим. Шунчаки, хабарларни улашаётганда унинг мазмун-моҳияти тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириб кўриш, маълумотлар ишончли манбалар билан тасдиқланмаган ҳолларда постни тарқатмаслик лозим.

@shahnozxon
Ҳужжатли кино – ақлли кино

Бугун Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Ҳужжатли кино кунлари”нинг очилиши маросими бўлди.

Ҳужжатли кинода ҳужжатлар ва фактлар сўзлайди, мен уни анча интеллектуал жанр деб ҳисоблайман.

Бугунги тадбирда “Ўзбекистон. Янги тарих" фильмининг премьераси бўлди. Халқаро кинофестивал бош директори Фирдавс Абдухолиқов яқин орада “Менинг Президентим” деб номланган фильм суратга олинишини айтди.

Кинофестивал доирасида, шунингдек, таниқли режиссёр Люк Бессон билан ҳам маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ташкил этилмоқда. У ўзбек ва тожик киноижодкорлари ҳамкорлигида яратилаётган "Жомий ва Навоий" фильмининг бадиий раҳбари.

Тадбир пресс-релизидан топган яхши янгилигим – истеъдодли ёш режиссёр, Абдулла Орипов ҳақидаги шедеврни яратган ("Халқ юраги" ҳужжатли фильмлар сериясида ) Фурқат Усмонов “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори этиб тайинланган экан. Бу хабарни қандай ўтказиб юбоганимни билмайману, Фурқатжонни табриклайман ва ишларига омад тилайман.
Кинофестивалда ишкал

Бугун турк киноси кунлари тадбири пайти саҳнада турк актёрлари аро дилхиралик ўтибди. Улар бир-бирининг ёнида ўтирмайман деб ишкал қилишибди, кейин кетиб қолишибди, томошабинлар дилгир бўлишибди. Аниқроғи, Нургул Яшилчой ва Бурак Ўзчивит саҳнада ўтирган 9 нафар миллатдош ҳамкасблари ёнида ўтирмаймиз деб саҳнага чиқишмабди. Наригилар жаҳли чиқибди. Улар саҳнадан тушгач, Нургул чиқибди, гап бошлаганакан, саҳнадан тушиб кетганлардан ёши улуғроғи — Сердар Гёкхан қайтиб чиқиб унга қаттиқ танбеҳ берибди. Кейин ҳаммалари тадбирни тарк этишибди ва тадбир тарқабди.

Фалон пул бериб турк актёрларини чақир, улар эса бировнинг байрамини расво қилишсин. Гонорарни жарималари билан қайтаришсин, маънавий зарарлари билан. Шунча томошабин бир тийинми?

Президенти ва 1-хоними шу ерда, яхши иш бўлмабди.

Фотолар фейсбукдан

@shahnozxon
​​Кеча кинофестивалдаги можарони биринчи бўлиб ёритган тадбир матбуот хизматига 5 баҳо. Улар вазиятни тўғри баҳолашди: бунақа воқеани барибир яшириб бўлмасди, кимдир ёритарди ва ҳодисага ўзининг “тўнини кийдириб” ёритарди. Оқимни тўхтатиш мумкин эмас, тўғри ўзанга буриш мумкин. Улар биринчи бўлиб тўғри маълумотни беришди. Энди ҳар қандай “хайп” ё таҳлил фақат шу тўғри маълумотлар устига қурилади. Бошқа пиарчиларга яхши ибрат, эътиборга олиб қўйинглар: ахборот яширилганда — душман, ошкор қилинганда дўстга айланиши мумкин.

Шунча пул зарилмиди, фалон иш қилиш керак эди ундан кўра деган саволлар ҳар доим бўлади. Кинофестиваллар нега кераклигини тушунтириш керак, имкон қадар кўпроқ. Бошқа йўли йўқ.

Тўй бўлгач, жанжаллари ҳам бўлади баъзан. Ўтган гал “Оскар” топширишда саҳнада бошловчига туширилган шапалоқни эсланг. Шунақа одамлар-да бу актёрлар — ҳиссиётга берилувчан. Лекин бунинг бадали борлигини ҳам уларга қатъият билан кўрсатиш керак (Уилл Смит ҳам узр сўраганди ва Оскар тантаналаридан неча йилгадир четлаштирилди). Акс ҳолда Тошкент халқаро кинофестивали ўзидан кетган юлдузларнинг ”муносабатларини ойлинлаштирувчи майдон”га айланиб қолиши мумкин — унга бундай “обрў”ни тиламайман.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўйинглар шу киноюлдузларни! Бугун Тошкентдаги Экобозорга келинглар, савоб қилинглар. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнати билан яратилган буюмлар савдоси бўляпти. Бетакрор буюмлар сотиб оласизлар ва уларга меҳнати ортидан келган неъматдан баҳра олиш завқини берасизлар, кўнгилларни обод қиласизлар.

@shahnozxon