Bintu Sodiq
132K subscribers
6.45K photos
2.83K videos
35 files
12K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Аёлларнинг сочини кесиш ва бўянтириш касбини ўрганиш мумкинми?

Ассалому алайкум! Аёлларнинг сочини кесиш ва бўянтириш касбини ўрганиш мумкинми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Мумкин. Аммо қош териш, соч куйдириш каби шариат ман қилган ишларни аралаштирмаслик шарти билан. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Шариатимизда аёлларнинг ишлаши ҳақида қандай кўрсатмалар бор?


Ассалому алайкум! Мен стоматологиянинг жарроҳлик факультетини битирганман. Фарзандлар тарбияси ва турмуш ўртоғимнинг хоҳиши билан 4 йил ишламадим. Соғлигим ёмонлашгани туфайли шифокорлар тавсияси билан ишга чиқдим. Иш вақтим тушликкача. Иш ҳақим ўз чиқимларимни қоплайди, холос. Ишим давомида кўп инсонларнинг дуосини оляпман. Эрим эса ишлашимга қарши. Айтишларича, Исломда аёллар кўчага чиқиб ишласа, эрлари «даюс» бўларкан. Шариатда аёлларнинг ишлаши ҳақида қандай кўрсатмалар бор?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Шариатда аёл кишининг асосий вазифаси эрга итоат қилиб, унга хизмат қилиш ва фарзандларнинг тарбияси билан шуғулланишдир. Эр аёлнинг уйда ўтиришини, ишламаслигини талаб қилишга ҳақли. Шу билан бирга, оилани ҳар томонлама таъминлаш эрнинг зиммасида. Лекин баъзи ҳолларда, молиявий қийинчилик бўлганда ёки сиз айтгандек, эзгу ниятда ишлаш мумкин. Буни эса маслаҳат қилиб, керак бўлганда эрга яхшилик билан тушунтириб, розилигини олиб амалга ошириш керак. Эрлар ҳам имконият, шароит кўтарса, яхши ният билан инсониятга хизмат қилишлари учун аёлларига ишлашга изн берсалар, яхши бўлади. Айниқса фақат аёлларга муносиб бўлган, мисол учун: мураббиялик, доялик ва шунга ўхшаш ишлар шу жумладандир. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Яқинларимнинг қалбида Исломга нисдатан муҳаббатни қандай уйғотишим мумкин?

Ассалому алайкум, опажон! Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Саволим қуйидагича эди. Менинг синглим бор. Фақат сал иймони сустроқ. Динда мажбурлаш йўқ экан. Қандай қилиб мен синглимда (онамда ҳам) Исломга муҳаббат уйғотишим мумкин? Айнан қайси китоблар, амаллар орқали? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилган ҳолда, секин-аста тушунтириб бораверасиз ва сабрли бўласиз. Аллоҳга шукрки, ҳозирда диний адабиётларимиз кўп. Шайх ҳазратларининг асарларини, хусусан, «Иймон», «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар» китобларини тавсия қиламан. Аллоҳ иймонларимизни мустаҳкам қилсин. Омин! Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq
Масҳнинг масҳ бўлиши учун сочда фарқ очиш шарт қилинадими?

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Одинахон опа, намоз ўқишдан олдин таҳорат пайтида сочга масҳ тортаётганда фарқ очиш керак, деб эшитдим. Очиқ бўлмаса ҳам, намоз ўқиса бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Таҳорат қилганда масҳнинг масҳ бўлиши учун сочда фарқ очиш шарт қилинмаган. Сочда фарқ очилмагани намозни бузади, ҳам дейилмаган. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Ҳозирги кунда аёллар қаерда эътикоф ўтиришлари мумкин?

Ассалому алайкум, Одина опа! Саволим қуйидагича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у зотни вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра у зотдан кейин завжалари ўтиришди». Шу ҳадисга кўра, аёллар Пайғамбаримиз даврларида масжидда эътикоф ўтиришганми? Ҳозирда аёллар қаерда эътикоф ўтиришлари мумкин? Олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида оналаримиз масжидга капа қурдириб, эътикоф ўтиришган. Лекин капалар кўпайиб кетганини кўрган у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам капаларни йиғиштиртирганлар.
Аёл киши уйида, яъни уйидаги намоз ўқийдиган жойида эътикоф ўтиради. Чунки аёл киши учун энг қулай жой ўшадир. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aёл эрини намоз ўқишга кўндира олмаса...

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Агар намозхон аёл эрини ҳеч қандай йўл билан намоз ўқишга кўндира олмаса, нима қилиши керак?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳдан дуоларида сўраши, сабр қилиши ва мулойимлик билан насиҳат қилиб боравериши керак. Гапи ўтадиган кишиларга арз қилиб, эрини тўғри йўлга солиб беришларини илтимос қилса ҳам бўлади. Аммо эр учун хотин жавобгар эмас. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Унаштирув ва никоҳнинг ораси қанча
бўлиши керак?


Ассалому алайкум! Мусулмон йигит ва қиз қанча муддат фотиҳаланишлари мумкин (унаштирув ва никоҳ ораси)? Динимизда ушбу муддат белгиланганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Шариатимизда бу борада маълум бир муддат тайин қилинмаган. Лекин уламоларнинг тавсиясига кўра хайрли ишни тезлаштириш керак. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Муслима аёлнинг бошқа диндаги одам
билан турмуш қуриши

Савол: Ассалому алайкум! Муслима аёл бошқа дин вакилига исломий урф-одатларга амал қилган ҳолда турмушга чиқса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Муслима аёл мусулмон кишидан бошқасига турмушга чиқмайди, бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Нафақа тўлaшга қурби етмаса…

Савол: Ассалому алайкум! Опа, менинг акам тўртта фарзанди билан аёлидан ажрашган. Кейин бошқасига уйланган. Болаларига нафақа тўлашга унинг қурби етмаяпти. Шунинг учун у гуноҳкор бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Фарзандларини таъминлаш акангизнинг бурчи. Таъминлашдан бош тортса, гуноҳкор бўлади. Таъминлашга бор имконияти билан ҳаракат қилса-ю, қўли қисқалик қилса, маъзур тутилади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 233-оятида шундай марҳамат қилади:
«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...»
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Ҳайзли аёл эридан алоҳида ётиши керакми?

Савол: Ассалому алайкум, Одинахон. Саволим қуйидагича: хайз ҳолатидаги аёлнинг ўрни эридан алоҳида бўлиши керакми? Эшитишимча, бир ўринда ётиб бўлмас экан ва эр хатто қўлини ҳам теккизиши керак эмас экан. Жавобингиз учун раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу нотўғри гап. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бундай ҳолатда никоҳдан, яъни жимоъдан бошқа ҳамма нарсани қилаверинглар», деганлар. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Она ўз фарзандига азон айтса бўладими?

Савол: Ассалому алайкум! Она туғруқхонада ўз фарзандига азон айтиши дуруст бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Азонни аёл киши эмас, эркак киши айтади. Шу нуқтаи назардан туғруқхонада боланинг қулоғига унинг отаси азон айтиб қўйиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Тилла тиш қўйдириш жоизми?

Савол: Ассалому алайкум! Сизга Аллоҳдан соғлиқ тилаб, қуйидаги саволни бермоқчиман: бир неча йиллар олдин мен тилла коронкали тишлар қўйдирганман, садаф тишлар у вақтда ишлатилмасди. Бу ҳақда ҳукм қандай? Жавобингиз учун олдиндан ташаккурлар.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Тилла тиш қўйдириш жоиз.
Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жоҳилиятда Кулоб воқеаси куни бурним ярадор бўлди. Шунда кумушдан бурун қилиб олган эдим, сасиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тилладан бурун қилиб олишни амр қилдилар».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.
Мана шу ҳадисдан келиб чиқиб, уламоларимиз тилла тишни жоиз деганлар.
Усмон розияллоҳу анҳунинг тилла тиш қўйдирганлари ривоят қилинган. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Боламга Қуръон қўйиб берсам бўладими?

Аудио ёзувдаги Қуръон сураларини 7 ойлик фарзандимга қўйиб берсам, тинчланиб, ухлаб қоляпти, шу ишни доимий равишда бажарсам бўладими?

Жавоб:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Албатта бўлади, ҳатто яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Менга жинлар ёпишади

Савол: Ассалому алайкум, Одинахон! Алҳамдулиллаҳ, намоз ўқийман, Қуръон ўқишни ҳам биламан ва ўқиб тураман. Лекин негадир менга тез-тез жинлар ёпишади деб ўйлайман. Айниқса ухлаб ётганимда улар келиб, кўрпамни кўтаришади, қўлларим ва оғзимни ўйнашади. Ҳар хил товуш чиқаришади. Мен бу ҳолатни сезиб ётаман, қўрқаман. Нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Қуръон тиловатини кўпайтиринг, ўзингиз ўқинг, ўзгадан эшитинг ва ўзингизга кўп дам солинг. Оятул курси ва чорқул (Кафирун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари)ни ўқиб, дам солинг. Ёлғиз ётманг. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Салом бериш одоби

Савол: Ассалому алайкум, Одинахон опа! Саломни ҳамма ҳар хил беради, яъни: «Ассалому алейкум» ёки «Ассалому алайкум», деб. Қайси бири тўғри: «алайкум»ми ёки «алейкум»ми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. «Алайкум», дейиш тўғри. Валлоҳу аъла

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Деди-деди

Савол: Ассалому алайкум. «Деди-деди» ҳақида биронта ҳадис ёки Қуръондан оят борми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Парчалаш нималигини айтиб берайми? Одамлар орасида деди-дедилаб, чақимчилик қилишдир», дедилар».
Муслим ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Ҳажжи бадални кимдан бошлаш керак?

Савол: Ассалому алайкум. Дадам чет давлатда яшайди. У киши ота-оналари учун ҳаж бадал қилмоқчи эдилар. Дадалари оламдан ўтган, оналарининг кўзи ожиз. Биринчи қайси бирлари учун ҳаж бадал қилишлари керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Оналарининг ҳажга бориши имконсиз бўлса, улардан бошлаганлари афзал. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Сотиш учун олинган машинадан закот бераманми?

Савол: Ассалому алайкум. Закот берилиши учун мол кўпайиб туриши керак, деб эшитгандим. Мен машина олди-сотдиси билан шуғулланаман. Олти ой илгари сотиш учун янги машина олганман, уни ҳозир минмаймиз. Шу машинадан ҳам закот бераманми? Унинг қиймати кўпаймайди. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Машина сотиш ниятида олингани учун тижорат моли ҳисобланади. Тижорат молининг қиймати кўтарилса ҳам, тушиб кетса ҳам, фарқи йўқ. Ундан закот бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq