✍🏻Zohid Ziyo she'rlari | Rasmiy
1.02K subscribers
71 photos
135 videos
1 file
38 links
✍️Ota-Onalar va turli mavzularda go'zal she'rlar va audio ijrolar muallifi Zohid Ziyo ning rasmiy kanali...
Download Telegram
🔥Келмасанг...

Кутишлардан безиб қолдику кўнглим,
Юракни куйдирар андуҳлар доғи...
Сенсиз фироқларда не бўлса бўлдим,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Дардимни сўзласам озорим ҳижрон,
Соғинчлар сабримни синайди ҳамон,
Яшаяпман лекин аҳволим ёмон,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Ўзимни йўқотиб қўйгандек гўё,
Телбадек юрибман ҳаёллар рўё,
Кўзимга бешавқат кўринар дунё,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Ҳеч кимни сенчалик узоқ кутмадим,
Кутма деганларга қулоқ тутмадим,
Тушунгин оз-мунча ғамлар ютмадим,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Не-не ошиқларга сўзлаб исмингни,
Тунлар таърифладим ойга жисмингни,
Унутиб бўлмайди бирор қисмингни,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Муҳаббат қалбинга ишқ солса нетар,
Қийнамай ёнимга қайтгин-а етар,
Келсанг ташвишларим йироқлаб кетар,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Бир инсон бор...

Бир инсон бор, суянсанг тоғ елкалари,
Савлатидан чинорлар ҳам хижолатда.
Бир инсон бор ухламайди кечалари,
Фикри ёди рўзғордаги камоматда...

Бир инсон бор, ғурурлари осмон қадар,
Ситам, алам, изтироблар эголмайди.
Бу дунёда фақат унинг мехри чиндир,
Бошқа биров ундай дўстлик қилолмайди...

Бир инсон бор, ўзи учун яшамаган,
Қадоқ қўли бошимизни силагувчи.
Бомдодларда билдирмасдан дуоларда,
Яратгандан умримизни тилагувчи...

Бир инсон бор, борликлари давлат унинг,
Сўзларидан ҳикматларни терсанг бўлар.
Розилигин олсанг уни икки дунё,
Саодати, ҳаётингни безаб турар...

Бир инсон бор, кимлигини топдинг тўғри,
Отам у деб, ўйлаганинг сезаяпман.
Бу шеъримни кўнгил учун, шунчакимас,
Қадрига ет, дўстим дея ёзаяпман...

Бир инсон бор, ўп қўлларин сур кўзинга,
Бўлди Ота сен ҳам бироз тин ол дегин,
Энди рўзғор юкларини менга ортиб,
Онам билан Макка томон йўл ол дегин...

Бир инсон бор, борликлари давлат унинг ...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Сизни тополмасам нетаман Она...

Дастурхон бошида дуолар излаб,
Соғинчни эркалаб, армонни сизлаб,
Суратингиз қучиб дод солиб тизлаб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Меҳрингиз ҳумори тутса юракни,
Кўрмасам мен учун жони ҳалакни,
Оҳларга тўлдириб еру фалакни,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Илиқ кафтингизни соғинса бошим,
Сабр қилмоқликка етмаса дошим,
Йиғлаб тугаса ҳам кўзимда ёшим,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Умр карвонида туядек санғиб,
Гоҳо дунёсига кетганман чалғиб,
Онани асранг деб қилиблар тарғиб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Бойлигим бўлсаю, қидирсам роҳат,
Сиз йўқ роҳатларга бормикан тоқат,
Биргина сўзингиз тинглай деб фақат,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Хўп денг пойингизга бошимни урай,
Умрбод елкамда кўтариб юрай,
Токи маҳшаргача хизматда турай,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Дастурхон бошида дуолар излаб,
Соғинчни эркалаб, армонни сизлаб,
Суратингиз қучиб дод солиб тизлаб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА

🔥Она мени бағрингизга босиб қўйинг...

Кунда ҳасрат кунда дарду аламдаман,
Гоҳ қоғозман гоҳ қўлдаги қаламдаман,
Тўрт ёнини қумлар босган даламдаман,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Сиздан бошқа ким тингларди нолаларим,
Қуриб битди кўнглимдаги лолаларим,
Узилмасдан сўнгги сабр толаларим,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Шу чамаси менга бахтлар етмай қолган,
Аламлар ҳам келиб йироқ кетмай қолган,
Ўкинчларни кулгим мағлуб этмай қолган,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Қанча яхши бўлсам шунча озорим бор,
Армон билан савдолашган бозорим бор,
Юрагимда ишқни кўмган мозорим бор,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Қучоғингиз тафти билан андуҳ куйсин,
Алам менга келолмасдан қовоқ уйсин,
Болангизни ғамлар эмас бахтлар суйсин,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Бунча яхшисиз Она...

Сўзларингиз ширин бол,
Нурингиздан қуёш лол,
Фариштасиз эҳтимол,
Бунча яхшисиз Она...

Ифорингиз гул райҳон,
Юрагингиз кенг сайҳон,
Сизсиз боғларим пайҳон,
Бунча яхшисиз Она...

Сизла гўзал ҳар дамим,
Ёнимдасиз йўқ ғамим,
Чиройлигимсиз маним,
Бунча яхшисиз Она...

Бедорсиз беморимда,
Дилдошсиз дилзоримда,
Малҳамсиз озоримда,
Бунча яхшисиз Она...

Тиззангизга қўйсам бош,
Ўз-ўзидан чиқар ёш,
Қайдан шунча сабр-дош,
Бунча яхшисиз Она...

Миннатсизим, ҳимматим,
Бошимдаги чимматим,
Баҳоси йўқ қимматим,
Бунча яхшисиз Она...

Сўзларингиз ширин бол,
Нурингиздан қуёш лол,
Фариштасиз эҳтимол,
Бунча яхшисиз Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Суймай қўяркан...

Ишларинг юришиб бой бўлиб кетсанг,
Ҳеч ким сени ёмон демай қўяркан,
Аммо даврон деган тулпордан тушсанг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Пулинг борлигида жонин берганлар,
Остонанг хатлашиб келмай қўяркан...
Ҳақ экан пул бўлса обрў деганлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Ғариб ҳолинг узра бир жони ҳалак,
Сендан кўп ўкиниб кулмай қўяркан...
Ҳар он борлигидан берибла дарак,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Кеча не буюрсанг тайёр турганинг,
Бугун айтганингни қилмай қўяркан...
Сени шу ҳолингча яхши кўрганинг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

Бевафо эканда ишонганинг ҳам,
Гоҳида қадрингни билмай қўяркан...
Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Тўртта томонингда гирён санамлар,
Пулингсиз назарга илмай қўяркан...
Сенданда ортиқроқ тортиб аламлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА

🔥Устозим...

Қўлингизнинг тафти қўлимда,
Дуоингиз сабаб парвозим...
Ўгитингиз тиргак йўлимда,
Борингизга шукур устозим....

Хар ҳарфга мехрингиз қўшиб,
Ўргатгансиз менга бирма бир...
Агар сизни эъзозламасам,
Қандай шогирт бўламан ахир...

Мактаб ўша хоналар ўша,
Мендек минглаб ўқувчингиз бор...
Лек мен учун сиз ягонасиз,
Чунки ёшлик қайтмайди такрор...

Саводларим чиқиб, ёзгунча,
Мехр билан бердингиз таълим...
Сизга бошим ерга теккунча,
Таъзимдаман азиз муаллим...

Узоқ умр кўринг ҳотиржам,
Қалбингизни эзмасин озор...
Фахрланиб юрингда сиз ҳам,
Қаранг биздек шогиртингиз бор...

Қўлингизнинг тафти қўлимда,
Дуоингиз сабаб парвозим...
Ўгитингиз тиргак йўлимда,
Борингизга шукур устозим....

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Men seni juda ko'p aldadim Ona...

🎙️ Ozoda Rashidova
📝 Zohid Ziyo she'ri

@ONAMGAA
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang!!!
🔥Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Юракни озорлаб тўймайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Дилимга ҳаваслар тўлдирди дунё,
Гуллатди гоҳида сўлдирди дунё,
Бўлмаган ишимни бўлдирди дунё,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Эсласам кўзимда пайдо бўлар нам,
Ичимни ёритмас ёқилса ҳам шам,
Ҳамма нарсам бору ҳаётда эркам,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Ишқимни сойларга сўзлаб ўтяпман,
Висолинг ҳаёлда кўзлаб ўтяпман,
Йилларки кечалар бўзлаб ўтяпман,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Мени суйганларга менинг хушим йўқ,
Оҳ сени кўрмаган бирор тушим йўқ,
Қўлимда нима бор бунга ишим йўқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Бахтлиман деб қўяр гоҳида тилим,
Инкор қилаверар барчасин дилим,
Борлиги қувончим бўлган севгилим,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Юракни ҳар кеча қийнайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Кўз ёшингиз қолдими Она...?

Баъзан кўрдим кўзингизда нам,
Армон раҳна солдими Она...
Бизлар кутган бахтли кунга ҳам,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Сабрингизнинг чеки йўқ қаранг,
Мен йиғламай турибман аранг,
Кўзингиздан яна бир сўранг,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Дардингизни айтдингиз тунга,
Гувоҳ бўлдим неча бор бунга,
Дуоингиз ижобат кунга,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Аламларнинг кўксини тиғланг,
Армонларнинг кўксини тиғланг,
Йиғласангиз бахтлардан йиғланг,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Оҳ волидам қаранг қошимда,
Омад турар, ҳумо бошимда,
Бахтни тутдим айни ёшимда,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Ҳаёт сизни йиғлатди кўп бор,
Синовлардан чекдингиз озор,
Ғамлар учун ясар эдим дор,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Баъзан кўрдим кўзингизда нам,
Армон раҳна солдими Она...
Бизлар кутган бахтли кунга ҳам,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Тандирларда оташ ичра нонлар ёпиб,
Кулча берсанг қувонганман учиб-чопиб,
Ўша олов куйдирган у жойин топиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бола эдим, чарчашингни билмаганман,
Тинмай йиғлаб ухлатмасдан қийнаганман,
Улғайгунча қучоғингда ўйнаганман,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Жолаларим киприкларга ўзин осиб,
Уҳлай дейман кафтларинга юзим босиб,
Тиллоларга тўлдираман бир кун насиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Кимга бахту кимга ғавғо дунёсида,
Кема бўлдинг менга ҳаёт дарёсида,
Исинаман сенинг меҳринг зиёсида,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Дунёсини ташлаб келдим кўргин ана,
Ҳаммасини тушуняпман энди мана,
Аллоҳ сенга ўхшаганин бермас яна,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Гоҳо қон йиғладим қадримга, Она,
Гоҳида суяндим сабримга Она,
Қучоғим тўлдирар меҳр истасам,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Бошқанинг боғига қўнмади кўнглим,
Учқундай милтираб сўнмади кўнглим,
Ўзга қучоқларга кўнмади кўнглим,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Гоҳи соғ, гоҳида оғриса таним,
Қулашим интизор кутганда ғаним,
Ғамимни емаса ҳатто суйганим,
Фақат сен ярашдинг бағримга она

Дунё деганида кетсам ҳам дайдиб,
Минг бор келавердим ёнинга қайтиб,
Кел қучиб ухлатгин аллалар айтиб,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Доим тафтинг билан исинди юрак,
Сенчалик бўлолмас ўзингдан бўлак,
Маккор гўзалларни қучмоқ не керак,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Фалакка етса ҳам фиғоним, оҳим,
Яна дуоларинг бўлар паноҳим,
Яхшиям яратган сени Аллоҳим,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Яхшиям яратган сени Аллоҳим,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Худбинмиз ёки Нодон...

Муштипар Онама, муштипар онам,
Нега койимайсан, нодон ўғлингни...?
Ҳаттоки бир ойда бирбор борсам ҳам,
Дейсан: -Болажоним яхши келдингми...?

Жахл қилмайсанми келмадинг дея,
-Қайларда юрибсан эси йўқ бола...
Мен сени кутаман бедор бўлиб деб,
Нега тилларинга чиқмайди нола...

Дарров югурасан ошхона томон,
Паловга ҳаракат бошлайсан шошиб...
-Онажон уринма тезда кетаман,
Дейман иш ётибди бошимдан ошиб...

-Шу иш ўлгурингни бугунча тарк қил
Ишлар тугамайди дейсан тутоқиб...
Тўғри айтдинг Она шу иши ўлсин,
Ишни деб юрибман юрагинг ёқиб...

Баҳона иш эмас аслида Онам,
Буни ҳам бир четга сурса бўлади...
Бир олам савоблар еғмоқлик учун,
Юзинга термулиб турса бўлади...

Ўзим биламанку хатоларимни,
Куттириб дилингни қиляпман пора...
Дейсан: -Қўйгин болам шу гапларингни,
Куласан: -Бу ақлинг кирсайди зора...

Кўнглимни бир сенга оча оламан,
Бир сенинг ёнингда чиқади жолам...
Бир ойда бирбора борсам ҳам, кулиб,
Қарши олганинга қоилман Онам ..

Доимо қарайсанг кўнглим ичига,
Ўз кўнглинг четларда қолиб кетади...
Яхши юрибдими? Соғмикан дея,
Ҳаёлинг мен томон олиб кетади...

Муштипар Онама, муштипар онам,
Нега койимайсан, нодон ўғлингни...?
Ҳаттоки бир ойда бирбор борсам ҳам,
Дейсан: -Болажоним яхши келдингми...?

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Рўмолинг остида оқ сочлар сероб,
Қўйгин яширмагин мехрибонгинам.
Бизни деб минг ёққа елиб- югириб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Ажинлар тушибди гул юзларинга,
Маҳзунлик кирибди эҳ кўзларинга,
Қалтироқ қўшилиб бол сўзларинга,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Кузатсам, жуда тез қоляпсан хориб,
Лекин бирор мартта қўймадинг нолиб,
Қанийди ололсам дардингни бориб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Овозинг жаранглаб чиқмас негадир,
Ҳатто шижоатинг кетган қайгадир,
Бу сўзларни айтиш нақадар оғир,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Мехринг ўша-ўша ифоринг ўша,
Ёнимда турибсан бахтга бахт қўша,
Лекин мунгли қалбинг ғамларга гўша,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Эҳ, кечир мен қадринг билмаган нодон,
Сенга парво қилмай юрибман шодон,
Умримни берардим бўлганда имкон,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Куйсам куйинганим, кулсам кулганим,
Дунёда ҳаммадан ортиқ суйганим,
Кўнгил боғларимга мехр қуйганим,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Кел ўтир, кўксинга бошимни қўйиб,
Йиғлаб олайина бир тўйиб-тўйиб,
Оҳ умр ўтяпти дилимни ўйиб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Етар бўлди энди қийнама ўзинг,
Айт нима истайсан, бажодир сўзинг,
Энди қувончлардан ёшлансин кўзинг,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Борингизга шукур Онам

Мен борманки, икки дунёда,
Сизга гардлар қўнмайди Она...
Сиз борсизки икки дунёда,
Кулгуларим сўнмайди Она...

Дуолариз бошимда паноҳ,
Нурга ўрар тўрт томонимни...
Фақат яхшим дея мақтайсиз,
Кўзга илмай ҳеч ёмонимни...

Осмон қадар юраклари кенг,
Ғубори йўқ зилолим Онам...
Юлдузлардек саноқсиз сабри,
Танҳогинам ҳилолим Онам...

Умрим баҳор борлигиз учун,
Аллоҳимга шукур қиламан...
Сиздан содиқ бирор кишим йўқ,
Онажоним яхши биламан...

Болам кел деб кулиб турасиз,
Лабингизга босиб пешонам...
Сизни жуда яхши кўраман,
Борингизга минг шукур Онам...

Агар қадам босмаса Она,
Жаннат, жаннат бўлмай қоларди...
Она зоти бўлмаса агар,
Дардларимиз ким ҳам оларди...

Мен борманки, икки дунёда,
Сизга гардлар қўнмайди Она...
Сиз борсизки икки дунёда,
Кулгуларим сўнмайди Она...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА

🔥ОНА...

Қўлимда не бўлса айлайман тортиқ,
Розиман шу билан қилса тантана...
Жисмингиз авайлаб жонимдан ортиқ,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Сочингиз оқидан кўзимда намлар,
Кўнглимнинг четида битмайди камлар,
Минглашиб келса ҳам аламлар ғамлар,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Ҳассангиз ўзимман тоғингиз ўзим,
Гоҳида қалбдаги доғингиз ўзим,
Мехрдан яралган боғингиз ўзим,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Ажинлар кўпайса парволар қилманг,
Томирлар бўртганин назарга илманг,
Доимо ёшман денг қарилик билманг,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Қадрингиз билмасам гуноҳ бўлгандай,
Шундай гуноҳларга гувоҳ бўлгандай,
Киприклар кўзларга паноҳ бўлгандай,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Қўлимда не бўлса айлайман тортиқ,
Розиман шу билан қилса тантана...
Жисмингиз авайлаб жонимдан ортиқ,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
😢ОНАМ КEТДИ...

"Inna lillahi va inna ilayhi rojiʼun"

Энди барбир, кўнгил уйим нураса ҳам,
Армонимга алам ипин уласа ҳам,
Бир томчи ёш тўкмагандим дунёни деб,
Дод демасдим тоғ бошимга қуласа ҳам,
Лекин бугун йиғлаяпман жолам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Метин дебман пар ёстиқдек бардошимни,
Гоҳо иш деб йўқлолмадим дилдошимни,
Юпатманглар тўйиб-тўйиб йиғлаб олай,
Фарёддаман тиёлмайман кўз ёшимни,
Эшит олам осмон аро нольам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Эҳ ҳаётнинг бирор кимга вафоси йўқ,
Қани сўранг айтсин кимнинг жафоси йўқ,
Тузалмаган дардга даво топиш мумкин,
Соғинчимнинг хеч қаерда давоси йўқ,
Нуронийим кўзлари тим қорам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Билолмадим рози қила олдиммикан,
Гул кўнглига қувончларни солдиммикан,
Энди ўрнин бирор кимса босолмаса,
Маҳшаргача ёлғизланиб қолдиммикан,
Узулай деб турган сўнги толам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Фарёддаман тиёлмайман кўз ёшимни...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Онамдан бошқа...

Кундуз қуёш излаб, тунлари қамар,
Қанчайин йилларим кетди бесамар,
Кейин-кейин дея шу кунга қадар,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Қанча давраларни тўлдирар жисмим,
Мақташни бошлайди эшитган исмим,
Ўйласам оғрийди қалб деган қисмим,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Маишат хоҳлаган кўнглимга қулман,
Армонлар ёндирса бир сиқим кулман,
Ахир у сабабли яшнаган гулман,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Шаҳарлар айландим нафсим кўйида,
Ўтирдим денгизлар, дарё бўйида,
Тинмадим бир лаҳза бойлик ўйида,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Тош қотган қалбимга мехрлар солиб,
Кўнглини олмабман ёнида қолиб,
Бир бора бормадим даста гул олиб,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Менга ҳеч дардини айтмабди эй воҳ,
Наҳотки шунчалар бўлдимми гумроҳ,
Сўзимга ишонинг виждоним гувоҳ,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Бир куни тутмасми соғинч уволи,
Қандайин яшайман қадардан ҳоли,
Ахир мен туфайли қаддининг доли,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Етар бас нафсимга боқмайман қиё,
Майли юз ўгирсин мендан бу дунё,
Хатосин тушунди эҳ Зоҳид Зиё,
Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

Ҳаммага вақт топдим Онамдан бошқа...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Дунёнинг энг бойи бўлсам ҳам,
Осмонларнинг ойи бўлсам ҳам,
Омад келар жойи бўлсам ҳам,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Бахтларимга сабабкоримсиз,
Ҳаётимга мададкоримсиз,
Ғамлар келса халоскоримсиз,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Сизникидир топганим бари,
Ёнимдасиз, аламлар нари,
Куч оламан кўрганим сари,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Кўкка чиқсам керакмас нарвон,
Дуоингиз қанотдир ҳар он,
Дардларимга сўзингиз дармон,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Сиздан бўлак йўқ яқин кишим,
Сизни доим ардоқлаш ишим,
Бир кулсангиз баҳордир қишим,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА...

🔥Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Келди-кетдилардан қон бўлди юрак,
Кўнглим нураб борар, устим шоҳона...
Бир онга келганлар менга не керак,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Дардимга достонлар битиб чарчадим,
Аламлар оғусин ютиб чарчадим,
Тўғриси бахтларни кутиб чарчадим,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Манфаат излашиб келганлари кўп,
Ишлари битмаса дилга санчар чўп,
Шундай яраларга малҳам бўлиб хўп,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Кимга ишим тушса таъзимлар кутар,
Совғаю саломлар базмлар кутар,
Сизнинг кўнгил мендан назмлар кутар,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Эй менинг мунисим овозлари хуш,
Дуоси самони қучиб турар қуш,
Майлига майлига ўнгимдами, туш,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Келди-кетдилардан қон бўлди юрак,
Кўнглим нураб борар, устим шоҳона...
Бир онга келганлар менга не керак,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!