عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يُصَاحُ بِرَجُلٍ مِنْ أُمَّتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَى رُءُوسِ الْخَلاَئِقِ فَيُنْشَرُ لَهُ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ سِجِلاًّ كُلُّ سِجِلٍّ مَدَّ الْبَصَرِ ثُمَّ يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: هَلْ تُنْكِرُ مِنْ هَذَا شَيْئًا فَيَقُولُ: لاَ يَا رَبِّ فَيَقُولُ: أَظَلَمَتْكَ كَتَبَتِي الْحَافِظُونَ فَيَقُولُ: لاَ ثُمَّ يَقُولُ: أَلَكَ عُذْرٌ أَلَكَ حَسَنَةٌ فَيُهَابُ الرَّجُلُ فَيَقُولُ: لاَ فَيَقُولُ: بَلَى إِنَّ لَكَ عِنْدَنَا حَسَنَاتٍ وَإِنَّهُ لاَ ظُلْمَ عَلَيْكَ الْيَوْمَ فَتُخْرَجُ لَهُ بِطَاقَةٌ فِيهَا أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ قَالَ: فَيَقُولُ: يَا رَبِّ مَا هَذِهِ الْبِطَاقَةُ مَعَ هَذِهِ السِّجِلاَّتِ فَيَقُولُ: إِنَّكَ لاَ تُظْلَمُ فَتُوضَعُ السِّجِلاَّتُ فِي كِفَّةٍ وَالْبِطَاقَةُ فِي كِفَّةٍ فَطَاشَتِ السِّجِلاَّتُ وَثَقُلَتِ الْبِطَاقَةُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: “Бундан бирон нарсани инкор этасанми?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ, эй Парвардигорим!” дейди. Аллоҳ: “Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: “Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?” Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб, “Йўқ”, дейди. Аллоҳ: “Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди”, деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росувлуҳ”, (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: “Эй Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?” деб сўрайди. Аллоҳ: “Сенга зулм қилинмайди”, дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади” (Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Имом Термизийнинг “Сунан” китобида юқоридаги ривоятга қўшимча тарзда: “Аллоҳнинг исмидан бирон нарса оғир кела олмайди”, дейилган. Яъни, ҳеч қандай гуноҳ-маъсият Аллоҳнинг исмига тенг кела олмайди, балки Аллоҳнинг зикри барча гуноҳлардан оғирдир . Яъни, мезонда Аллоҳнинг исми гуноҳлардан оғир келади.
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ مَاتَ وَهُوَ يَعْلَمُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини билган ҳолида дунёдан ўтса, жаннатга киради” (Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Табароний ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламоларига кўра, ким тавҳид ақидасида – куфрдан, ширкдан, ҳақиқий нифоқдан саломат ҳолида вафот этса, жаннатга киради.
Агар тавҳидда ўтса-ю, катта гуноҳлардан тавба қилишга улгурмаса, Аллоҳнинг иродасига ҳавола этилади: Аллоҳ истаса, уни авф этиб, жаннатга аввалгилар қаторида киритади. Истаса, дўзахда гуноҳига яраша жазолаб, кейин жаннатга киритади. Тавҳид ақидасида ўтган, катта гуноҳлардан тавба қилишга улгурмаган кимса жаҳаннамда абадий қолмайди.
Агар бир одам куфрда ўлган бўлса, қанча яхши амаллари бўлсаям жаннатга кира олмайди. Тавҳиднинг аҳамияти шунда.

❤4
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ كَانَ آخِرُ كَلاَمِهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг охирги сўзи “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, бўлса, жаннатга киради”, деганлар (Абу Довуд ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Ривоят қилинишича, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бетоблигида шундай деган: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис эшитгандим. Уни (одамларга айтмай) беркитиб юрардим. Мен у зот: “Кимнинг охирги сўзи “Лаа илааҳа иллаллоҳ” бўлса, унга жаннат вожиб бўлади”, деб айтганларини эшитганман” (Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилган).
Шунинг учун ҳам вафоти яқинлашган кишига шаҳодат калимаси пастроқ овозда, мулойим тарзда айтиб турилади. Бу иш “талқин” дейилади.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ўликларингизга (яъни, ўлим тўшагида ётган кишиларга) “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни талқин қилиб туринглар!” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Аҳмад ривояти).
Тажрибадан маълумки, ким мана шу дунёда имон-эътиқод билан яшаса, Аллоҳнинг айтганларини бажарса, ҳалол меҳнат қилса, вафоти олдидан “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимаси тилига беихтиёр келади. Ким дин-диёнатдан йироқ юрса, шариатга тескари ишларни қилиб, оғир гуноҳларни қилиб келган бўлса, унга минг эслатган билан тили калимага келмас экан... Аллоҳ асрасин!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا قَالَ عَبْدٌ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ قَطُّ مُخْلِصًا إِلاَّ فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ حَتَّى تُفْضِيَ إِلَى العَرْشِ مَا اجْتَنَبَ الكَبَائِرَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبَزَّارُ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Бирон банда “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни ихлос билан айтса, магар катта гуноҳлардан сақланса, то Аршга етгунича унинг учун осмон эшиклари очилади” (Термизий ва Баззор ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Юқорида шаҳодат калимаси фазилатлари ҳақидаги ривоятларни ўқидик, Аллоҳнинг раҳмати шу қадар кенглигидан, бандаларига меҳрибонлигидан бошимиз осмонга етди. Лекин, тавҳид калимасининг ҳам маълум шартлари бор. Улардан иккитаси мана шу ҳадисда келтирилмоқда:
1. Шаҳодат калимасини ихлос билан айтиш.
2. Катта гуноҳлардан сақланиш, маъсиятларга бепарво бўлмаслик.
Бундан чиқди, шаҳодат калимаси Аллоҳ даргоҳига кўтарилиши учун уни ихлос билан, чин дилдан тасдиқлаб айтиш, катта гуноҳлардан тийилиш лозим экан.

👍5
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمُعاذٌ رَدِيفُهُ عَلَى الرَّحْلِ قَالَ: يَا مُعَاذَ بْنَ جَبَلٍ، قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ قَالَ: يَا مُعَاذُ، قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ ثَلاَثًا، قَالَ: مَا مِنْ أَحَدٍ يَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ صِدْقًا مِنْ قَلْبِهِ إِلاَّ حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَفَلاَ أُخْبِرُ بِهِ النَّاسَ فَيَسْتَبْشِرُوا قَالَ: إِذًا يَتَّكِلُوا وَأَخْبَرَ بِهَا مُعَاذٌ عِنْدَ مَوْتِهِ تَأَثُّمًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Муоз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловлари орқасига мингашиб кетаётганида у зот: “Эй Муоз ибн Жабал!” дедилар. Муоз: “Лаббай, эй Расулуллоҳ, қулоғим Сизда!” деб жавоб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Эй Муоз!” деб хитоб қилдилар. Муоз уч марта: “Лаббай, эй Расулуллоҳ, қулоғим Сизда!” деб айтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда-ким “Лаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна муҳаммадар-росулуллоҳ” деб дилдан тасдиқлаб гувоҳлик берса, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилади”, дедилар. Муоз сўради: “Эй Расулуллоҳ, буни одамларга айтайми, хурсанд бўлишарди?..” деб сўради. У зот: “У ҳолда (шу гапга) суяниб қолишади”, дедилар. Муоз ўлими олдидан (илмни беркитиш) гуноҳидан қўрқиб (ўша ривоятни) айтди (Бухорий ривояти).
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан башоратни эшитиб, уни одамларга етказишга ошиқди. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ишга шошилмасликни тайинладилар. Нега? Чунки, одамлар “Аллоҳнинг раҳмати кенг экан, киши шаҳодат калимасини бир марта айтиб қўйса, дўзахга кирмасакан”, деб хотиржамликка берилишлари: солиҳ амалларни тарк этишлари, гуноҳларга эътиборсиз бўлишлари мумкин. Бу авомга (оддий халққа) хос ҳолат. Бироқ ҳақиқий мўмин киши бундай башоратни эшитиб, тоат-ибодатларга янаям қаттиқ киришади, гуноҳлардан сақланади. Жаннат башорати берилган ўн нафар саҳобада (Аллоҳ улардан рози бўлсин!) шундай ҳолат кузатилган.
Демак, “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини тил учида айтиб қўйиш билан иш битмайди. Уни бутун қалб билан тасдиқлаб, шубҳа-гумонсиз ифодалаш лозим. Тавҳид калимасини дилдан айтган одам Аллоҳни Яккаю Ягона Илоҳ деб билади, У Зотга итоат этади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига эргашади. Ана шунда Аллоҳ уни дўзах ўтидан асрайди, жаннатга киритади.
Зиёвуддин Раҳимнинг “Ислом ақидаси” китобидан

👍3
Таҳоратдан сўнг Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган маъсур дуоларни ўқиш.
Бу дуоларни қай ҳолда ўқилса ҳам жоиз. Аммо қиблага юзланиб, тик турган ҳолда дуо қилиш афзал.
عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ إِلاَّ فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ. (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنْ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنْ اَلْمُتَطَهِّرِينَ.)
Умар (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилади: “Сизлардан бирон киши таҳоратини чиройли олса ва таҳорат олиб бўлгач, “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ ва анна муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ”, деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, (банда) хоҳлаган биридан киради” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти. Термизий келтирган ривоятда: “Аллоҳуммажъалний минат-таввабийн важъалний минал мутатоҳҳирийн”ни зиёда қилган).
Тавба ва истиғфор билан қалбдаги кирлар кетади, таҳорат эса бадан зоҳирини ҳам, ботинини ҳам тозалайди. Тавба ва таҳорат уйғунлашса, банда тўлиқ покликка эришади.
Қайси бир банда таҳоратни мукаммал адо этиб, сўнгра “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ ва анна муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ”, деса, у бандага жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, унга хоҳлаганидан кира олар экан. Бу катта имконият. Бунинг учун ихлос ва қунт талаб этилади. Ўзини билган, ҳақни таниган банда учун ушбу ривоятда ваъда қилинаётган мукофот жуда умидбахш ҳамда қалбни сурурга тўлдиради.
Дуонинг маъноси: “Гувоҳлик бераман, ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир”. Термизий келтирган дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, мени тавба қилувчилардан ва ўта пок зотлардан қилгин!”. Ҳанбалий уламолар ғуслдан кейин ҳам ушбу дуони ўқишни маъқуллаган.
وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ تَوَضَّأَ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا وَاسْتَنْثَرَ ثَلاَثًا وَمَضْمَضَ ثَلاَثًا وَغَسَلَ وَجْهَهُ وَيَدَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا وَمَسَحَ رَأْسَهُ ثَلاَثًا وَغَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ قَبْلَ أَنْ يَتَكَلَّمَ غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْوُضُوءَيْنِ. (رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.)
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Ра¬сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким таҳорат олиб, икки кафтини уч марта ювса, уч мартадан истиншоқ ва мазмаза қилса, юз-қўлини уч мартадан ювса, бошига уч марта масҳ тортса ва оёғини уч марта ювса, сўнгра гапирмасдан олдин “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва анна муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ”, деса, унинг икки таҳорат ўртасидаги (гуноҳ)лари кечирилади”, дедилар” (Дорақутний ривояти).
Бу ерда олдинги ривоятдагига нисбатан бир неча қўшимчалар учрайди. Яъни, мазкур дуони таҳорат олиб бўлгач, гапирмай туриб ўқиш керак. Қолаверса, ушбу дуо ўқилгач, банда учун нафақат жаннатнинг саккиз эшиги очилади, балки унинг олдинги таҳорати билан ҳозиргиси орасида содир этган кичик гуноҳлари ҳам кечирилар экан.

👍2
وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَوَضَّأَ فَقَالَ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ كُتِبَ فِي رَقٍّ ثُمَّ طُبِعَ بِطَابِعٍ فَلَمْ يَكْسِرْ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. (رَوَاهُ الْحَاكِمُ فِي الْمُسْتَدْرَكِ وَصَحَّحَهُ وَالنَّسَائِيُّ فِي السُّنَنِ الْكُبْرَى وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الأَوْسَطِ.)
Абу Саид (розияллоҳу анҳу) Набийдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилади: “Ким таҳорат олиб, (сўнгра) “субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атубу илайк”, деса, бу (айтган дуоси) бир саҳифага ёзилади ва унга муҳр урилади, сўнгра қиёмат кунигача ўчирилмайди” (Ҳоким “Мустадрок”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ва Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳоким ҳадис саҳиҳ, деган).
Бу ерда таҳоратдан кейин ўқиладиган бошқа бир дуо келтирилмоқда. Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ, Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан, мен Сенга ҳамд айтаман. Мен Сендан бошқа илоҳ йўқ эканлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِوَضُوءٍ فَتَوَضَّأَ فَسَمِعْتُهُ يَدْعُو وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ ، سَمِعْتُكَ تَدْعُو بِكَذَا وَكَذَا قَالَ: وَهَلْ تَرَكْنَ مِنْ شَيْءٍ. (رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَبُو يَعْلَى وَابْنُ السُّنِّيِّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.)
Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат суви олиб бордим. У зот таҳорат олиб бўлгач, “аллоҳуммағфир лий занбий ва вассиъ лий фий даарий ва баарик лий фий ризқий”, деб дуо қилаётганларини эшитиб, “ё Аллоҳнинг пайғамбари, Сиз фалон-фалон дуоларни ўқиётганингизни эшитдим”, деган эдим, у зот: “Биронтаси қолиб кетдими?” дедилар” (Насоий, Абу Яъло ва Ибн Сунний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ, менинг гуноҳимни кечир, мен учун уйимда кенглик қил ва ризқимга барака бер!”
Таҳоратдан сўнг ушбу дуолардан бирини ёки барчасини кетма-кет ўқиш мумкин.
١- أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
٢ - اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنْ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنْ اَلْمُتَطَهِّرِينَ.
٣ - سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
٤ - اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي.
Зиёвуддин Раҳим ва Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Таҳорат китоби”дан

БОЙЛАР САВОБ ИШЛАШДА ЎЗИБ КЕТИШДИ!..”
عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالُوا لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا رَسُولَ اللهِ ، ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالأُجُورِ ، يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ وَيَتَصَدَّقُونَ بِفُضُولِ أَمْوَالِهِمْ قَالَ: أَوَ لَيْسَ قَدْ جَعَلَ اللهُ لَكُمْ مَا تَصَّدَّقُونَ ، إِنَّ بِكُلِّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةً وَكُلِّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةً وَكُلِّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةً وَكُلِّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةً وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ وَنَهْيٌ عَنْ مُنْكَرٍ صَدَقَةٌ وَفِي بُضْعِ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ ، أَيَأتِي أَحَدُنَا شَهْوَتَهُ وَيَكُونُ لَهُ فِيهَا أَجْرٌ قَالَ: أَرَأَيْتُمْ لَوْ وَضَعَهَا فِي حَرَامٍ أَكَانَ عَلَيْهِ فِيهَا وِزْرٌ فَكَذَلِكَ إِذَا وَضَعَهَا فِي الْحَلاَلِ كَانَ لَهُ أَجْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ.
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, айрим саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Расулуллоҳ, бойлик эгалари ажр-савоблар (қозонишда) ўзиб кетишди. Улар биз каби намоз ўқишади, рўза тутишади, (лекин) ортиқча мол-дунёларидан садақа беришади”, дейишди. Шунда у зот: “Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни жорий этмаганми? Ҳар бир тасбеҳ – садақа, ҳар бир такбир – садақа, ҳар бир таҳмид – садақа, ҳар бир таҳлил – садақа, амру маъруф – садақа, наҳий мункар – садақа, биронтангиз ўз аёли билан жинсий муомала қилиши – садақа”, дедилар. Улар: “Эй Расулуллоҳ, агар биронтамиз шаҳватини қондирса ҳам ажр оладими?!” дейишди. У зот: “Қаранглар, агар шаҳватини ҳаром йўл билан қондирса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, ажр олади”, дедилар (Бухорий, Муслим, Аҳмад, Табароний ривояти).
Саҳобалар ичида турли тоифадаги кишилар бўлган. Баъзилари бутун бошли қўшинни қурол-яроғ, озиқ-овқат билан таъминлай оладиган даражада бадавлат, баъзилари ёлғиз ридоларидан бўлак ҳеч вақоси йўқ фақир эдилар. Аммо, уларнинг барчаси яхшилик қозонишга, савобли амаллар қилиб Аллоҳ розилигини топишга ташна бўлишган. Ана ўша иштиёқни юқоридаги ҳадис мисолида кўриб турибмиз.
Бир куни айрим муҳожирлар келиб: “Эй Расулуллоҳ, бойлик эгалари ажр-савоблар (қозонишда) ўзиб кетишди. Улар биз каби намоз ўқишади, рўза тутишади, (лекин) ортиқча мол-дунёларидан садақа қилишади”, дейишди.
Яъни, эй Расулуллоҳ, бой-бадавлат биродарларимиз солиҳ амалларда, ажр-савоб ишлашда биздан ўтиб кетишди. Улар биз каби имон келтиришган, биз тасдиқлаган нарсаларни тасдиқлашган, биздек намоз ўқишади, рўза тутишади, аммо мол-дунёларидан садақалар беришади, қул озод етишади. Улар солиҳ амалларни кўпроқ қилишмоқда, Аллоҳ наздидаги мартабалари ҳам ортиб бормоқда. Биз бўлсак бундай имкониятга эга эмасмиз?!. – дейишди.
Ҳузурларига келган саҳобаларда ажр-савоб қозонишга кучли иштиёқни кўрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарата: “Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни жорий этмаганми?” Яъни, ортиқча мол-дунёйингиз бўлмаса-да, шундай амалларни ўргатаман, бунинг эвазига Аллоҳ сизларга биродарларингиз олаётган садақа савобини беради, деб: “Ҳар бир тасбеҳ – садақа, ҳар бир такбир – садақа, ҳар бир таҳмид – садақа, ҳар бир таҳлил – садақа, амру маъруф – садақа, наҳий мункар – садақа, биронтангиз ўз аёли билан жинсий муомала қилиш – садақа”, дедилар.
Тасбеҳ “Субҳааналлоҳ”, такбир “Аллоҳу акбар”, таҳмид “Алҳамдулиллааҳ”, таҳлил эса “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калималарини айтишдир.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Ризқ калитлари" китобидан.
#iqtibos #ZiyovuddinRahim #rizqkalitlari
TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK

⚡4👍4❤2
Зиёвуддин Раҳим китоблари
БОЙЛАР САВОБ ИШЛАШДА ЎЗИБ КЕТИШДИ!..” عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالُوا لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا رَسُولَ اللهِ ، ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالأُجُورِ…
Давоми...
Амру маъруф – одамларни яхшиликка буюриш, наҳий мункар – гуноҳ ишлардан қайтариш.
Демак, айтиб ўтилган зикрларга, амру маъруф, наҳий мункарга садақа қилганчалик савоб берилади. Булар орасида амру маъруфга, наҳий мункарга бериладиган ажр зикрнинг савобидан улуғроқ. Чунки амру маъруф, наҳий мункар фарзи кифоя, зикр эса нафлдир. Фарз ибодатига нафлникидан кўпроқ савоб берилади. Шу маънода айрим уламолар: “Фарз ибодати савоби нафл ибодатиникидан етмиш марта кўп”, дейишган (Нававий, “Шарҳун Нававий ала Муслим”).
Солиҳ амалларга ташна муҳожирлар тасбеҳ, такбир, таҳмид, таҳлил, амру маъруф, наҳий мункар ибодат эканини, бу амалларни бажарган кишиларга улкан ажр-савоблар берилишини билишарди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Биронтангиз ўз аёли билан жинсий муомала қилиши – садақа” деган гаплари уларни ажаблантирди. Шунинг учун: “Эй Расулуллоҳ, агар биронтамиз шаҳватини қондирса ҳам ажр оладими?!” деб сўрашди. Уларнинг бу саволида “Жуфти ҳалоли билан жимоъ қилиш ҳам ибодатми. Банда шу нарса учун ҳам савоб оладими?!” деган маъно бор эди.
Саҳобалар ажабланиб берган саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиройли қиёс билан жавоб қайтардилар: “Қаранглар, агар у шаҳватини ҳаром йўл билан қондирса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, ажр олади”.
Ҳақиқатан, банда шаҳватини ҳаром йўл билан, масалан, зино қилиб қондирса, қаттиқ гуноҳга ботади. Бунинг акси ўлароқ, ўзининг завжаси билан муомала қилса, савоб олади.
Бундан чиқди, ният холис бўлса, мубоҳ амаллар ҳам ибодатга айланади. Шу маънода имом Нававий айтади: “Аёли ҳақини адо этиш, унга яхши муомала қилиш, солиҳ фарзанд талаб қилиш, ўзини, завжасини ҳаромдан, номаҳрамларга назар солишдан тийиш мақсадида (жуфти ҳалоли билан) жинсий алоқа қилиш ибодатдир”.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Ризқ калитлари" китобидан.
#iqtibos #ZiyovuddinRahim #rizqkalitlari
TELEGRAM | FACEBOOK

Telegram
Зиёвуддин Раҳим китоблари
Илм одоб билан камолига етади.
⚡4👍3❤2
Ақлли кўринганларнинг ҳаммаси ҳам ақлли эмас.
Ақллиларнинг ҳаммаси ҳам ақлли кўринавермайди.
Шундай экан, хулоса чиқаришга шошилманг.
🔗 Зиёвуддин Раҳим китобларининг аудиоси ва пдф шаклини бепул юклаб олиш учун телеграм гуруҳимизга аъзо бўлинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
Ақллиларнинг ҳаммаси ҳам ақлли кўринавермайди.
Шундай экан, хулоса чиқаришга шошилманг.
🔗 Зиёвуддин Раҳим китобларининг аудиоси ва пдф шаклини бепул юклаб олиш учун телеграм гуруҳимизга аъзо бўлинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
Telegram
Зиёвуддин Раҳим китоблари
Илм одоб билан камолига етади.
⚡5👌4👍1
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...
Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.
Зиёвуддин Раҳимнинг “Бахтли ҳаёт сари” китобидан

❤8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ ТАРБИЯГА БОҒЛИҚ!
Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти, барқарорлиги, саодати аввало, инсоннинг қалби ва руҳиятига боғлиқ. Миллат тақдири тўғри тарбия ва маънавий асослардан бошланади. Бу муқаддас вазифа биринчи галда давлат ва жамият зиммасига тушади. Агар давлат ва жамият ўз фарзандларининг онги, қалби, ахлоқи ва руҳиятига бефарқ бўлса, йил сайин вазият оғирлашиб, ҳалокат томон юз тутади.
Сўнгги йилларда жаҳон миқёсида ёшлар орасида руҳий бўшлиқ, умидсизлик, ўз жонига қасд қилиш, маънавий инқироз ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) маълумотига кўра, ҳар йили 700.000 дан ортиқ инсон ўз жонига қасд қилади. Бу ҳар 40 сонияда бир инсон демакдир. Ўз жонига қасд қилиш 15-29 ёшлилар орасида иккинчи ўринда туради. (WHO, Suicide worldwide in 2019: global health estimates).
Илмий тадқиқотлар кўрсатадики, бундай оғир ҳолатларнинг 70% дан ортиғи болаликда тўғри тарбия берилмагани, оилада меҳр ва эътибор етишмаслигидан келиб чиқади (WHO, Mental health data; APA, "Understanding Suicide," 2020).
Бир инсон оғир руҳий кризисга тушганда, уни яқинлари, устозлари, дўстлари вақтинча қутқариб қолиши мумкин. Лекин нечта инсонни қутқара оламиз? Қачонгача? Бу муваққат чора, масаланинг ечими эмас. Ижтимоий муаммони бартараф этиш учун, руҳий-ахлоқий тарбияни жамиятда тизимли ва давомли тарзда йўлга қўйиш керак.
Бугунги ахборот асрида ижтимоий тармоқлар, сериаллар ва кўнгилочар дастурлар орқали ёшларга шоҳона, енгил ва сунъий бахт тарзи фаол тарғиб қилинаяпти. Кўплаб ёшлар ҳаётда бир зумда бойлик, обрў, муваффақият ва бахтга эришиш мумкин деган иллюзияга берилмоқда. Ўзида йўқ бойлик ва фаровон ҳаёт намуналарини кўриб, ўз ҳолидан норози бўлиб, руҳан синиб қоляпти. Бу эса нафақат умидсизлик, балки ҳаётга бефарқлик, маънавий парокандалик, ҳатто ўз жонига қасд қилишга олиб келмоқда.
Жаҳон психологлари ва педагоглари таъкидлаганидек, ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказадиган ёшлар орасида руҳий саломатлик муаммолари ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари анча юқори (UNICEF, Child Well-being in Uzbekistan, 2023; WHO, Mental health data). Бунинг олдини олиш учун жамият ва давлат ахборот сиёсатида ҳам ёшлар онгини муҳофаза қилишга аҳамият қаратиши шарт.
Муаммонинг ечими нимада?
Ҳар қандай ҳолатда ҳам асосий ечим — тарбия ва маънавиятга қайтиш. Миллат келажаги учун жамиятимизда болаликдан тўғри ахлоқий, руҳий ва интеллектуал асосларни шакллантириш лозим. Бу ишни бир киши, ҳатто фидокор устоз ёки ота-она ёлғиз ўзи уддалай олмайди. Фақат давлат даражасида, бутун жамият қўллаб-қувватлаган ҳолда, тизимли ва бардавом тарбиявий муҳит яратиш билан энг оғир муаммоларни ҳам бартараф этиш мумкин.
Шунинг учун:
1. Мактаб ва оилада руҳий-маънавий тарбияга эътибор кучайтирилиши;
2. Ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда тарбиявий руҳдаги контент ва маънавий намуна кўрсатилиши;
3. Давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, руҳий саломатликни муҳофаза қилишга қаратилган дастурлар ва марказлар ташкил этилиши зарур.
Тарбия – миллат келажаги пойдевори. Болаликдан тўғри асос олган инсон ҳаётнинг исталган синови олдида собит туришга, қийинчиликларни енгиб ўтишга қодир бўлади. Ахлоқ ва руҳий қувват йўқ жамиятда эса илм, бойлик ва моддий фаровонлик ҳам ўз қийматини йўқотади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин: Бугунги кунда ҳар биримиз — ота-она, устоз, давлат арбоби, ёшлар ва бутун жамият — тарбия масаласида жавобгармиз. Миллатнинг бахти ва келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, тарбияни биринчи ўринга қўймасак, руҳий парокандалик ва маънавий инқироз олдини олиш мушкил. Ҳақиқий бахт ва тараққиёт айнан тўғри тарбия ва маънавият орқали таъминланади. Миллатни асраш ҳам, унинг келажагини ёруғ қилиш ҳам фақат шу йўл билан бўлади.
Зиёвуддин Раҳим (2025-йил, 3-август)

👍8❤1🔥1😢1
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ صَائِمًا؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَا، قَالَ: فَمَنْ تَبِعَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ جَنَازَةً؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَا، قَالَ: فَمَنْ أَطْعَمَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مِسْكِينًا؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَا، قَالَ: فَمَنْ عَادَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مَرِيضًا؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا اجْتَمَعْنَ فِي امْرِئٍ، إِلَّا دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан ким бугун рўза тутди?” деб сўрадилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен”, деди. У зот: “Сизлардан ким бугун жанозада қатнашди?” деб сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен”, деди. У зот: “Орангизда ким бугун мискинга таом берди?” деб сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен”, деди. У зот: “Сизлардан ким бугун бориб беморни кўрди?” деб сўрадилар. (Бу сафар ҳам) Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Мана шу хислатлар) қайси бир кишида жамланса, албатта жаннатга киради”, дедилар” (Муслим ривояти).
Демак, кибрланмасдан, риё қилмасдан (одамлар кўриб-билиб, мени мақтасин, деган мақсадни қалбига тугмасдан) маълумот ўрнида бирон ишни қилганини айтса ёки сўралганида жавоб қайтарса бўлади.
“Мен” сўзини “Мен олимман”, “Мен зоҳидман”, “Мен тақводорман”, деб фахрланиб, кибр билан айтиш ҳам, “Мен муҳтожман”, “Мен ожизман”, “Мен гуноҳкорман”, деб ўзини паст олиб айтиш ҳам мумкин. Демак, “мен” сўзи доим ҳам манманликни ифодаламайди. Қизиқ тарафи шундаки, камтарлик маъносидаги сўзларни ҳам кибр ва риё мақсадида (яъни, одамлар мени камтар деб ўйласин, деган ниятда) айтиш эҳтимоли ҳам бор. Бунда кўп нарса ниятга боғлиқ. Шунинг учун уламолар ниятни тўғрилаш лозимлигини алоҳида таъкидлашган.
Аслида ўзини яхши кўриш ҳар бир инсон табиатида бор. Аллоҳ бандани шундай яратган. Ҳатто ёш бола ҳам қўлидаги нарсани бермасдан, “Меники”, дейди. Унга биров ўргатмаган. Лекин шу хислат унинг фитратида бор. Буни тўғри англаб, меъёрида сақлашга интилган маъқул. Муҳими банда ўзини яхши кўриш чегарасини билиб, ундан ташқарига чиқиб кетмаса бўлгани.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қалблар табобати 1" китобидан.
#ZiyovuddinRahim #iqtibos #qalblartabobati
TELEGRAM | YOU TOBE

⚡2👍2❤1
АЛЛОҲНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИ
Аллоҳни танишда, оламлар Парвардигори ҳақида кенгроқ билимга эга бўлишда У Зотнинг гўзал исмлари, сифатлари муҳимдир. Ким уларни яхшилаб ўрганса, Аллоҳга муҳаббати ортади, имон-эътиқоди мустаҳкамланади.
Аллоҳ таоло айтади:
“Аллоҳнинг гўзал исмлари бор. Бас, Унга ўша (исмлар) билан дуо қилинглар!” (“Аъроф” сураси, 180-оят).
Аллоҳнинг барча исмлари гўзал. Мўмин-мусулмон инсон қўлини самога чўзиб дуо қилганида Аллоҳнинг гўзал исмларини, комил сифатларини тилга олади, “Ё Раҳмон!”, “Ё Раҳим!”, “Ё Ҳай!”, “Ё Қайюм!” деб Раббига юкинади.
Каломуллоҳда яна бундай дейилган:
“Аллоҳ – Ундан бошқа (ибодатга муносиб) илоҳ йўқ (бўлган) Зотдир. Унинг гўзал исмлари бор” (“Тоҳо” сураси, 8-оят).
Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Аллоҳ таоло исмларида, сифатларида, тасарруфида, ҳукмида Ягона. Унинг исмлари чиройли. Барча комил сифатлар, гўзал исмлар фақат Аллоҳга хос.
Бошқа оятда айтилади:
“(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), “Аллоҳга дуо қиласизларми, Раҳмонга дуо қиласизларми, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир”, деб айтинг” (“Исро” сураси, 110-оят).
Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни “Ё Аллоҳ! Ё Раҳмон!” деб дуо қилаётганларини мушриклар эшитиб қолиб, “Муҳаммад якка худоликка чақирарди. Ўзи бўлса иккита худога дуо қиляпти”, деб гап тарқатишибди. Уларнинг жоҳилона тушунчасига жавобан юқоридаги оят нозил бўлган экан (Ибн Жарир – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган).
Аллоҳ таоло айтади:
“Охиратга имон келтирмайдиганлар энг ёмон сифат эгаларидир. Аллоҳ эса энг юксак хислат Соҳибидир. У қудратли ва ҳикмат Эгасидир” (“Наҳл” сураси, 60-оят).
Аллоҳга, охират кунига, қиёматда ҳисоб-китоб бўлишига ишонмайдиган кимсалар энг ёмон сифат (куфр, ширк, жаҳолат) эгаларидир. Уларнинг нуқсон-камчиликлари кўп. Аллоҳ таоло энг юксак, улуғ сифатлар Соҳибидир. Жумладан, Аллоҳ фарзанддан беҳожат. У Қудратли, ҳамма нарсани Билувчи, истаган ишини қилувчидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёдласа, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривояти).
Яна бир ривоятда айтилишича, ким мана шу исмларни санаса, жаннатга киради.
Демак, кимда-ким Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини қалбига жойласа, уларнинг мазмун-моҳиятини яхшилаб ўрганса, асмоул ҳусна билан Аллоҳга дуо-илтижо этса, жаннатга киради.
Бунда қуруқ ёдлаш ёки санаш етарли эмас, балки Аллоҳнинг гўзал исмларини билиб, сидқидилдан амал ҳам қилиш лозим. Масалан, банда Аллоҳнинг Ар-Раҳим, Ал-Карим исмларини ўқиганида меҳрибон, сахий бўлишга интилади. Ал-Жаббор, Ал-Азим, Ал-Мутакаббир исмларини ўқиганида кибрдан сақланади, камтар, мулойим бўлади. Ал-Ғафур, Ар-Рауф, Ал-Афув исмларини ўқиганида Аллоҳнинг раҳматидан умид қилади. Ал-Азиз, Ал-Мунтақим исмларини ўқиганида Аллоҳнинг азобидан қўрқади, У Зотга тақво қилади.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Ислом ақидаси" китобидан.
#iqtibos #ZiyovuddinRahim #IslomAqidasi

👍4⚡2🔥1
Муаллифнинг икки жиҳатдан фарзандлари бўлади:
1. Китоблардан иборат фарзандлари – меҳнатининг самараси.
2. Инсонлардан бўлган фарзандлари – издошлари, ўринбосарлари.
Кимдир унисидан, кимдир бунисидан, яна кимдир ҳар иккисидан барака топади. Китобларидан ҳам, фарзандларидан ҳам рўшнолик кўрмаганлар ҳам бўлиши мумкин. Бу – ҳаёт!
🔗 Зиёвуддин Раҳим китобларининг аудиоси ва пдф шаклини бепул юклаб олиш учун телеграм гуруҳимизга аъзо бўлинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
1. Китоблардан иборат фарзандлари – меҳнатининг самараси.
2. Инсонлардан бўлган фарзандлари – издошлари, ўринбосарлари.
Кимдир унисидан, кимдир бунисидан, яна кимдир ҳар иккисидан барака топади. Китобларидан ҳам, фарзандларидан ҳам рўшнолик кўрмаганлар ҳам бўлиши мумкин. Бу – ҳаёт!
🔗 Зиёвуддин Раҳим китобларининг аудиоси ва пдф шаклини бепул юклаб олиш учун телеграм гуруҳимизга аъзо бўлинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
Telegram
Зиёвуддин Раҳим китоблари
Илм одоб билан камолига етади.
🔥4❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз шайх Алоуддин Мансур раҳматуллоҳи алайҳга Қуръон таржимасида “ёрдамлашган”, Тошкентгача битта машинада бориб, қайтишда бошқа машинада кетган одам ҳикояси.
Анвар қори ака анча йил олдин айтиб бергандилар. Бир кимса бир олим одам олдига келиб, “Менга қандай хизмат бор? Нима қилсам, Ислом ривожланади?” деб сўраган экан. Шунда олим: “Сиз жим юрсангиз, ҳаммаси яхши бўлади”, деб жавоб қайтарган экан.
Ҳа, шундай. Кимларнингдир ҳаракати, яна кимларнингдир ҳаракатсизлиги, яъни, жим юриши, тилини тийиши тараққиётга сабаб бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло ўтган устозларни раҳматига олсин, қабрларини жаннат боғларидан қилсин.
🔗 Зиёвуддин Раҳим китобларининг аудиоси ва пдф шаклини бепул юклаб олиш учун телеграм гуруҳимизга аъзо бўлинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
Анвар қори ака анча йил олдин айтиб бергандилар. Бир кимса бир олим одам олдига келиб, “Менга қандай хизмат бор? Нима қилсам, Ислом ривожланади?” деб сўраган экан. Шунда олим: “Сиз жим юрсангиз, ҳаммаси яхши бўлади”, деб жавоб қайтарган экан.
Ҳа, шундай. Кимларнингдир ҳаракати, яна кимларнингдир ҳаракатсизлиги, яъни, жим юриши, тилини тийиши тараққиётга сабаб бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло ўтган устозларни раҳматига олсин, қабрларини жаннат боғларидан қилсин.
🔗 Зиёвуддин Раҳим китобларининг аудиоси ва пдф шаклини бепул юклаб олиш учун телеграм гуруҳимизга аъзо бўлинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
👍7😁2🕊2
БОЛА “КОДИ”НИ ТОПИШ ЗАРУРАТИ
Ҳар бир педагог ва ота-она бола сирини англаши, унинг руҳиятини тушуниши керак. Боланинг "кодини" ўқий олмаган устоз ёки ота-она тарбияда янглишиши, болани нотўғри йўналишга буриб қўйиши мумкин.
Асосий мақсад боланинг фақат ташқи хатти-ҳаракатларини эмас, унинг ички дунёси, ҳиссиёт ва эҳтиёжларини теран англашдир. Чунки бола кўпинча ўзини қандай тутиши орқали эмас, сўзсиз ҳолда – нигоҳ, кайфият, ҳатто оддий қилаётган ишлари билан ўз сири ва истакларини билдириб туради.
Айнан шунинг учун ҳар бир устоз ва ота-она:
1. Болани тинглашни;
2. Унинг фикрига ҳурмат билан қарашни;
3. Унинг севимли машғулотлари ва қизиқишларига эътибор беришни;
4. Орзу-истакларини сўраб туришни;
5. Қайси вазиятда қайси сўз ёки муносабат болага қандай таъсир қилишини ўрганиши лозим.
Тарбияда энг катта хато болага ўз дунёқарашингизни мажбуран юклаш, уни бошқалар билан таққослаш, унинг табиати ва салоҳиятини инкор қилишдир. Ҳар бир боланинг ўзига хос "код"и бор: кимдир тинглаш орқали, кимдир савол бериш ёки қўллаб-қувватлаш орқали очилади. Буни тушунган ота-она ёки педагоггина боланинг қалбига йўл топа олади.
Шунинг учун бола тарбиясида замонавий психология ва ҳаётий тажрибаларга асосланган илмий адабиётларни ўқиш керак. Мисол учун туркиялик педагог Адам Гунешнинг "Шахсият ва характер риволанишида фарзанд тарбиялаш сири" каби китоблардан фойдаланиш жуда муҳим. Унда ҳар бир болани алоҳида шахс сифатида англаш, унинг ҳис-туйғуларини тушуниш, сабр, муҳаббат ва тўғри мулоқот орқали унда яхши фазилатларни шакллантириш йўллари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бола қалбини очиш, унинг сирини англаш масъулиятли вазифадир. Бу вазифани муваффақиятли бажарган ота-она ва устоз болага тўғри йўналиш беради, унда ҳаётий кучни, руҳий баркамолликни, ҳақиқий инсонийликни тарбиялайди.
Зиёвуддин Раҳим (2025-йил, 18-август)

👍4❤3⚡2
📢 ЭЪЛОН! Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоби битта тўплам шаклида қайта нашр этилди!
Бу асар буюк пайғамбарларнинг ҳаёти, уларнинг мероси, инсониятга қолдирган бебаҳо ҳикматлари ҳақида ҳикоя қилади. Китоб сизга Ислом тарихидан билим беради, қалбингизни маънавий озуқа билан таъминлайди.
📚 Илоҳий маърифатга ташна инсонлар учун ноёб туҳфа!
📞 Қўшимча маълумот ва буюртма бериш учун:
📲 +998 90 960 58 58
Аллоҳ таоло бу китобни халқимиз учун хайрли ва баракали қилсин!

⚡5👍3❤2❤🔥1
Айрим хусусий мактаблар менга алоқага чиқиб, шахсан ўзим тарбия фанидан дарс беришимни сўрашади. Аввало, таклиф учун раҳмат. Лекин вақтим йўқ. Айни пайтда “Sodiq school” ва “Seven school” мактабларида тарбия фанидан дарс бераман. 2025-2026-ўқув йилида ҳам шу ерда дарс беришим мумкин. Кимдир сўраса, тавсиям ҳам ҳозирча мазкур икки мактабга бўлади. Чунки у ердаги муҳит ва шароитни яхши биламан.
Қолаверса, яна айрим мактаблар мендан эълон қилиб беришимни сўрашади. Мен, айниқса, энди очилган мактабни эълон қила олмайман. Чунки ҳали уни амалда кўрмадим, ишончимга кирмади. Омонатдорлигини, қандай илм беришини, салоҳиятини кўрмай туриб бирон нарса дейишим хиёнат ва алдов бўлиб қолиши мумкин. Бу борада мени тўғри тушунишларини сўрардим.
Агар мен билмаган ва ишонч ҳосил қилмаган мактабни эълон қилиш учун миллиард беришса ҳам кўнмайман.
Агар ўзим ишонган мактаб бўлса, биров илтимос қилмаса ҳам, сариқ чақа бермаса ҳам уни тавсия қилавераман. Шунақа сал инжиқроқ табиатим бор.

👍18⚡3👏2🔥1🥰1