Ziyo madrasasi kanali
3.36K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
913 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Аллоҳни доим, кўп зикр қилиш фитналар содир бўлганида, ғам-ташвиш ва қийинчиликлар келганида ҳақда собит туришнинг энг катта сабабларидан.

﴾Эй мўминлар, (кофир) жамоатга рўбарў бўлганингизда, саботли бўлингиз ва Аллоҳни кўп зикр қилингиз, шояд нажот топсангизлар﴿¹.

1) Анфол: 45

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунга тайёрмисиз?!

🥀🥀🥀

@ziyomadrasasi
😢9👍3
Кўзингни оч, эй "Уммати Муҳаммад"!

Аллоҳнинг уйига нега келади мусулмон ?
Аллоҳнинг байти атрофида айланиб, уни улуғлаб, қилган гуноҳларидан тавба қилиб Аллоҳни зикр қилиб саждаларда дуолар билан ялиниб йиғлагани келмасмиди?

Кўзингни оч, эй "Уммати Мухаммад"!

Ҳаж умрага бориб ибодатингни мақтаниб, ажр ўрнига суратлардан иборат албом билан қайтаётганинг етмасдан энди тўйингни хам муқаддас Каъбада қиласанми, эй "Уммати Муҳаммад"!

Каъба ёнида кофирлардай никох узугини тақиб, кофирларни одатидай ЗАМ ЗАМни ҳам қадахдаги шампанский уриштиргандай уриштириб ичасанми, эй "Умматни Мухаммад"?

Қани сени мусулмонлигинг!?

Аёлингни никогх кўйлагида Каъба атрофида арча айлангандай қўлида гул билан айланишига розимисан эй "Уммати Мухаммад"

Бу Аллоҳнинг муқаддас уйидир❗️

Бу Буюк Парвардигорнинг шарафли уйидир❗️

Никоҳ узугини тақиб,
қадаҳлар уриштириб ,қариндош уруғ эсдалик учун суратга тушадиган
ЗАКС бюроси ЭМАС!

Ақлингни йиғ, эй Ислом Уммати!

Роббинг уйини "суратхона"га айлантиришга сенга ким ҳақ берди?

Буюк Каъбани орқангга қўйиб ўзингни аввалга қўйишга ким ҳақ берди сенга ?

Бу уйга юзингни қаратиб гунохкор пешонангни саждага босгани келмаганмидинг ?

Бу улуғ даргохга никоҳ кечани ўтказгани келасанми энди,
эй УММАТИ МУХАММАД?!

Ватанингда ғайридинга эргашганларинг етмагандай,
энди Каъба олдида фасод қилгани келасанми, эй "Уммати Мухаммад"!?

Росулинг бу ерда нима қилганлар?

Саҳобалар бу ерда нима қилганлар?

Никоҳ узугини тақиб замзам уриштириб, гул кўтариб чопиб юрганларми ?

Бу ерни Аллоҳнинг Росули Иброҳим алайҳиссалом сенга никоҳ базмини нишонлаб суратга тушишинг учун ҚУРИБ БИТИРИБ кетганларми?

Муҳаммад алайхиссалом сенга бу пок заминни "ФОТОСЕССИЯ"лар учун мушриклардан поклаб кетганларми !?

Аллоҳ Қуръонда

وَطَهرْ بَيْتِي لِلطقائِفِينَ وَالْقائِمِين وَالرّكعِ السُّجُود

Мени уйимни тавоф қилиб, намозда руку саждалар қилувчилар учун ширкдан, риёдан, нолойиқ нарсалардан ПОКЛА, деб буюрди пайғамбари Иброҳимга.

Эй бечора инсон!

Каъбани мақтаниш эмас


ГУНОҲЛАРИНГГА ТАВБАДА ЙИҒЛАШ ЎРНИ ЭКАНИНИ БИЛИБ ОЛ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢12👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 🔞 Оғриқли саҳналар...

Исроил ҳаво ҳужумидан сўнг ўз ўғлининг жасадини яшаш жойидан 300 метр наридан топиб олган ота, унинг ўлганига кўниколмай, умид билан касалхона томон ошиқмоқда.

Боланинг аллақачон жони узилган, лекин ота таслим бўлгиси келмаяпти.

Ғазода отани ўғилдан, фарзандларни ота-оналаридан жудо қилаётган геноцид ҳужумлари давом этмоқда.

🥀🥀🥀🥀🥀😢

@ziyomadrasasi
😢32👍2
Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Киши тунда намоз ўқир экан, Аллоҳ таоло унинг юзини нурли қилиб қўяди. Пировардида, ҳар бир мусулмон уни яхши кўриб қолади. Ҳатто уни олдин кўрмаган одам ҳам кўриб: «Мен бу кишини яхши кўраман», деб айтади».

("Фаслул хитоби физ зуҳд", 9/398)


@ziyomadrasasi
👍10🥰3
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
👍2
Аллоҳни зикри ила қалблар ором топар

Қалбингизда нима дард, нима қайғу бўлмасин,

Қуръон ўқишингиз билан улар тарқаб кетади.

Қайғулар ўрнини қувонч,

Дардлар ўрнини ором эгаллашини истасангиз,

Ҳар тонгни Қуръон билан бошланг.

Қуръон барокатлари,

Ҳаётингизни барокатларга тўлдиради



@ziyomadrasasi
👍3🥰2
Эртага Пайшанба.

Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Рамазон рўзасидан кейин нафл рўза тутишга одатланиш Рамазон рўзаси қабул бўлгани аломатидир. Зеро, Аллоҳ банданинг бирон амалини қабул қилса, ўша амалидан кейин уни яна солиҳ амал қилишга муваффақ қилиб қўяди».

📚 «Латоифул маориф», 221-бет.
👍2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ  МАСЖИДГА КИРГАНЛАРИДА,
АБУ УМАМАНИ ЛАБЛАРИ ПИЧИРЛАБ НИМАЛАРДИР ДЕЁТГАНИНИ КЎРИБ СЎРАДИЛАР

🌴АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛЯПМАН  Я РОСУЛУЛЛОҲ, ДЕДИ.

ШУНДА СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ,,

🌴 МЕН СЕНГА  КЕЧАЮ КУНДУЗДА АЙТАЁТГАН ЗИКРЛАРИНГДАН
ЯХШИРОҚ~АФЗАЛРОҚ АЖРИ УЛУҒРОҚ
СЎЗЛАРНИ  ЎРГАТАЙМИ ДЕБ,

ШУ СЎЗЛАРНИ ЎРГАТГАНЛАР:

🍂  سبحان اللهِ عدَدَ ما خلق ،

🍂  سبحان اللهِ مِلْءَ ما خلَق ،

🍂  سبحان اللهِ عدَدَ ما في الأرضِ والسماءِ

🍂  سبحان اللهِ مِلْءَ ما في الأرضِ والسماءِ ،

🍂  سبحان اللهِ عدَدَ ما أحصى كتابُه ،

🍂  سبحان اللهِ مِلْءَ ما أحصى كتابُه ،

🍂  سبحان اللهِ عددَ كلِّ شيءٍ ،

🍂  سبحانَ اللهِ مِلْءَ كلِّ شيءٍ ، الحمدُ للهِ عددَ ما خلق ،

🍂  الحمدُ لله مِلْءَ ما خلَق ،
🍂  الحمدُ لله عدَدَ ما في الأرضِ والسماءِ ،

🍂  الحمدُ لله مِلْءَ ما في الأرضِ والسماءِ ،

🍂  الحمدُ للهِ عدَدَ ما أحصى كتابُه

🍂  الحمدُ لله مِلْءَ ما أحصى كتابُه
🍂  الحمدُ للهِ عدَدَ كلِّ شيءٍ ،

🍂  الحمدُ للهِ مِلْءَ كلِّ شيءٍ 

Тилингиз Аллоҳни зикри билан зийнатланиб ҳушбўй бўлсин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрингиз узоқ бўлсин,
қўша қаринг,
фарзандларингизни орзу ҳавасини кўринг, деган сўзларга қулоқларимиз ўрганган

Сиз яқинда ўласиз, десинчи сизга биров,
у душманим, дейсиз

Лекин Сиз ҳақиқатдан ҳам яқинда ўласиз

Ўлим шарбатини Анбиёлар тотдилар,

Солихлару фожирлар ўлим қадахини кўтариб ичдилар

Сиз ичмасмидиз

Яқинда ичасиз

У шароб Тоғутларни қўлидан қиличини,

Золимларни қамчисини

Кибрлиларни кибрини синдирувчи

Қайсарларни бўйнини осилтириб қўювчи шаробдир

Ҳар бир шаробни оғзингизга тутганда, мана шу шаробни, албатта бир эслаб ўтинг

Дунё жанг майдони

Унда фақат Аллоҳга нафсини сабр билан таслим қилганлар ютиб чиқади

Умар айтганларидай,
биз нима яхшилик топган бўлсак сабр ортидан топдик
~~~
Тоатга сабр оғирдир

Чунки мукофоти мезонда оғирдир

Қаранг, улар нималар билан қайтмоқдалар

Уларни қай бири Жаннат боғига

Қай бири Жаҳаннам водийсига кетмоқда

Аллоҳгагина аён

Сизчи, мана шу тобутда олиб кетгани, нималар хозирлаб қўйдингиз

Амалларингизга боқинг

Улар кафан ичида сиз билан бирга кетмоқдалар
😢7👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда қайтиб боришингиз аниқ экан, унда яхши таёргарлик кўринг

Ҳар бир қилган яхшилигингиз Охиратдаги уйингизда сизни кутмоқда!

Қуръон тиловати, зикр, саловотлар, билинки, янги уйингизга нур ва оромдир

Ҳар бир гунох хатолар эса,
қабрингизга илон ва чаёндир

Қай бирини танладингиз?

Бугун бахтли экансиз, чунки танлаш ва ўзгартириш имконингиз бор экан,

Ёмонликларни яхшиликка алмаштиришга сизда фурсат бор экан,

Жаҳаннам йўлидан қайтиб, Жаннат йўлига қайтишга мухлатингиз, бор экан,


Бор бўлсада, Аллоҳ Жаннат ёзганларгагина бу фурсатни билдиради

Дунёни бирор ғами қалбингизни кемирмасин!

Бир томчи кўз ёшингиз, дунёда қадрли бўлиш учун исроф бўлмасин

Бир лаҳза ҳам тилларингиз рохат олиб келувчи сўзлардан тўхтамасин

Бугун Жаннатларга кириб олмасангиз, қачон кирасиз?

Тилларингиздаги саловотлар
сизни қўлларингиздан Жаннатга тортади

Дунё эса~сизни ўзини оташидан сўнг,
Жаҳаннам оташига отади

Мана шу дунёга осиласизми?

Саловотларни минглаб айтиб

Жаннатларга қайтинг биродарим

Сиз Жаннатларга ярашасиз
👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳобалар Қуръон ўқигандаги ҳолати

‏قال عبد الله بن عروة بن الزبير رضي الله عنه: قلتُ لجدتي أسماء: كيف كان يصنع أصحاب رسول الله ﷺ إذا قرأوا القرآن؟

قالت: كانوا كما نعتهم الله عزَّ وجلَّ: تدمع أعينهم، وتقشعر جلودهم.

Абдуллоҳ ибн Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу айтди: Бувим Асмога: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари Қуръон ўқишса қандай ҳолда бўлишарди?- дедим.

Аллоҳ азза ва жалла уларни сифатлаганидек бўлишар эди: кўзлари ёш тўкар, баданлари титрар эди, деди.


@ziyomadrasasi
😢6👍2
الصلاة الابراهيمية مكررة...
Bader Alnufais
📎Саловат 100 марта.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ).

🌿 Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан


Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор.)

@Sahihduolardan 🌹
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу ердаги уй сизники бўлишини истайсизми?

Хавоси тоза ,табиат қўйнида , қушларнинг ёқимли овозлари,анхор бўйида , қўшнилар хам узоқларда жойлашган ,
шу уй сизники бўлишини истайсизми ?

Мана шундан энг гўзал уйлардан ўнтаси сизга берилишини хохлармидингиз?

Уйингизга фақат сиз ёқтирган инсонларгина келиб қалбингиз доимо қувончда яшашни истармидингиз ?

Битта яхши машина эмас бирданига энг зўр ўнта машинани қўлга киритишни истармидингиз?

Ватанингизда хам чет эл банкида хам милионлаб доллар маблағингиз бўлишини истармидингиз ?

Ха албатта хар биримиз учун инкор қилиб бўлмас орзу бу нарсалар.

Лекин хар жума куни бизга битта САЛОВОТ айтинг Аллох сизга ўнта ажр бериб ўнта гунохингизни кетказиб Жаннатдаги даражангизни ўнта поғонага кўтаради дейилса оддий қабул қиламиз

Нега ?

Дунёдаги орзуларимизни кўзда ёш билан қалбда ташналик билан хосил бўлишини орзу қиламиз

Охиратдаги унданда гўзалроқ жойларничи ?

Дунёдаги гўзал манзиллар яхши машина банкдаги пуллардан бирозгина фойдаланасиз ,
лекин ўша нарсаларингиз бўлсада албатта ғам қайғу сизни тарк этмайди,чунки дунё машаққат диёри деб аталди

Хақиқий тамомий тўкис олий бахт учун нега харакат қилмайсиз ,ёки ишонмайсизми Жаннат борлигига ?

Валлохи Аллохга қасамки у ердаги неъматлар
энг зўр табиат қўйнидаги энг қиммат саройлардан гўзалроқдир

У ердаги қасрларингиз остидан анхорлар оқиб ўтади ,у ерда кимдур анхорга тушиб чўкмайди ,у ерда ховотир қўрқинч бўлмайди ,у ерда сизга ёқмаган қўшни рўпарангиздан чиқмайди ,у ерда бозорларга бориб ғазабда қайтмайсиз, у ерда душман макридан қўрқмайсиз ,у ерда дори ,игна оғриқ билмайсиз ,
у ерда рохатдан бошқа нарса кўрмайсиз

Энг катта хушхабар у ерда бошқа ўлмайсиз

САЛОВОТ айтиб ўша ерга етиб олмайсизми ?

Дунёда бир уйни битиргунча инсон озиб тўзиб қариб кетади

Охиратдаги уйингизни қийналмай фақат САЛОВОТ ЗИКРЛАР билан қуриб олмайсизми ?

Вақтинчалик ғамхонага шунча куйиб пишасиз

Рохат тўла лаззат тўла кошонага нега куйиб пишмайсиз ?

Дунёларда мақтанишга
сира тиним билмайсиз ,

Аллох бир кун мақташини
нега мақсад қилмайсиз ???
👍4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни қарғаманг!

Расмдаги бу кашмирлик йигитнинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи табелига “Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин” деган мазмунда ёзиб қўйган экан.

“Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти,” дея изоҳ қолдирган Амир.

Мужоҳиддан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина Лаа илааҳа иллаллоҳ шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно, дедилар.

Баъзан фарзандини "Башаранг қурсин!", "Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан!" каби сўзлар билан баддуо қилаётган ота-оналар учун яхши дарс бўлибди.

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13