Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Forwarded from U
Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...

Шунда ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.

Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир - кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".

@konspektor
👍25😢3
Audio
🌙Ашуро рўзасини нега тутамиз ва қандай тутамиз?
Ашуро куни бидъатлари
@kun_mavzular
🎙Ашуро куни қилинадиган баъзи бидъат амаллар
Ashuro kunining tarixi
t.me/tavxid_ahli
☪️ Ашуро кунининг тарихи
Audio
Voris Media
🕌 Акрамжон домла
🎤 Мухаррам ойи ва ашуро рўзаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#غزة_تموت_بصمت
الآلاف في الشوارع لا يعلمون أين يذهبون، الشوارع ممتلئة.. وأصوات الانفجارات لا تتوقف..
دعاؤكم_لأهل_غزة
😢4
27 йил қозилик қилдим. Эр-хотин ажралишининг аксарияти шу икки нарсада эканига амин бўлдим

1. Ғазабидан кўзлари кўр бўлган эркак
2. Ва унга жавоб берган ахмоқ хотин

Шайх Али Тантовий

Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
-Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
Зайнул Обидин:
-Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин, деди.
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди.

Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга “ишинг ўз қўлингда“ деб юборди.( Яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин. Талоғинг ўз қўлингда“ дегани эди) Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
Эй эркаклар!
Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
Эй биллурлар!
Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг.


@ziyomadrasasi
👍12😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон

Кўз ёшланадиган ҳолат..
Aллоҳ таоло бизга ҳам шундай ғайрат ва Қуръонга муҳаббат берсин.

@ziyomadrasasi
😢24👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Ҳайрли тонг ☀️
🤩3
Ҳофиз ибн Салоҳ раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Ким тонгги ва кечки зикрларни, намоздан кейинги зикрларни ҳамда уйқу олдидан қўлланадиган зикрларни айтиб юрса, у оятда келган «кўп зикр қилувчилар» сирасидан деб ҳисобланади.


@ziyomadrasasi
👍4
Хақиқий ғариб ким биласизми?

Кофирлар ичида яшаётганми?

Йўқ, у мусулмонлар ичида яшайди,
лекин қандай мусулмонлар?

Динида жохил,хурофот, бидьат, ширкий жамоатларга бўлиниб, ҳар бири динга ўзини нафси ҳавоси бўйича амал қилади,хақни эшитганда юзлари қизариб уни инкор қилади

Мана шундайларни ичида яшаётган
хақиқий ғариб бўлсангиз,

Аллоҳ ва Росулини ягона манҳажи Қуръон ва Суннатда махкам сабр билан туринг.

Сиз Жаннатни машаққатли йўлида ёлғиз эмассиз,

Қўлингиздан Росулуллоҳ тутиб турибтиларку

Қоқилганизда сахобалар карвонидаги йўлдошларингиз қўлларингиздан тутиб турибдику

Заифлашиб,
кучсизлашиб,
озорланганизда Умматни хаққа чақириб ўзлари истиқомада кетган Олимлари сизга қараб:

Тур, йиқилишга хаққинг йўқ, Сен Пайғамбар изларидан Жаннатга бормоқдасан тур~сабр қил,
деб туришибтику

Демак бу йўлда чарчашга хаққимиз йўқ.

Ўтган кунларни эслашдан фойда йўқ,

У ТУГАДИ.

ЭРТАНИ ўйламанг,
у Сизга бериладими йўқми.

Сизга берилган бугундан фойдаланинг.

Бугун яхши амал қилинг,

балки шу бугун

💎НАЖОТ бўлар
😢6👍4
Модомики улар истиғфор айтар эканлар Аллоҳ уларни азобловчи эмасдир.

Қалбингиз тубидаги азоблардан қутулиб кетмоқчимисиз?

Қийноқлардан дарду хасратлардан, фақирлигу омадсизликдан халос бўлмоқчимисиз?

Унда сабабини қилинг

Дўхтирга чопишдан аввал Хақиқий Шифо берувчига юзланинг

Тижорат, ёки бошқа сабабларга кирмоқчимисиз~аввал Раззоққа муножот қилинг.

Бахли бўлмоқчимисиз, ёки фарзандлими~аввал Карим Зотга мурожат қилинг.

Бошқа хамма сабаблари ерда бўлади

Лекин ердан хосил олиш учун,
осмондан рахмат ёмғирлари қуйиши керак.

🌸Истиғфорни ўзизга йўлдош қилинг

Машина рули қўлиздами~ИСТИҒФОР айтинг

Ошхонада капкир қўлиздами~ИСТИҒФОР
айтинг

Бола бешигини алла билан эмас~ИСТИҒФОР тебратсин

Қўлингизда телевизор пулти эмас ~Истиғфор бўлсин

Иш хонангизда энг осон ва энг қиммат тижоратни бошланг~бу тижорат Аллоҳ билан бўлсин

Истиғфор айтар экансиз маошизга тикилиб ўтирмайсиз, истиғфор айтар экансиз одамларга қўл узатмайсиз

Охират сандиғингиз Истиғфор билан тўлсин
Тилда юзта Китобда мингталиги эсизда бўлсин
👍12🥰2
Rasululloh ﷺ:

«Kim allohdan so‘ramasa
Alloh unga g‘azab qiladi»

Termiziy rivoyati

«Bilib qo‘ying! Eshikni ko‘p taqillatgan kishiga o‘sha eshik ochilishi mumkin. Shunday ekan, osmon eshiklarini duo bilan tinmay taqillatavering, chunki u shak-shubhasiz kuchli ishonch va chuqur iymon bilan ochiladi.»

@ziyomadrasasi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Уч ўринда қалбингга қулоқ сол:
1) Қуръон тинглаган пайтингда;
2) Зикр мажлисларида;
3) Ёлғизлигингда.

Агар ушбу ўринларда қалбингни (Аллоҳга боғланган, ҳокисор ҳолда) топмасанг, Аллоҳдан ўзингга бир (саломат) қалб беришини сўра, чунки сенда (саломат) қалб йўқ».

📚 Бадоиул фавоид, 1/149.


@ziyomadrasasi
👍1
🫀«Салафлар ушбу уч сўз билан бир-бирларига нома йўллардилар. Агар банда уни қалб лавҳасига ўйиб ёзиб, нафаслари ададича уни ўқиса, албатта, бу ушбу сўзларга лойиқ бўладиган айрим ҳақлари бўлар эди.

1️⃣Ким ичи (қалби)ни ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ташқи кўринишини ислоҳ қилади.

2️⃣ Ким ўзи билан Аллоҳнинг ўртасидаги нарсани ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан одамлар ўртасидаги нарсани ислоҳ қилади.

3️⃣ Ким охирати учун амал қилса, Аллоҳ унинг дунёвий ҳожатларига кифоя қилади».


@ziyomadrasasi
👍4
‼️СИЗ МЎМИНМИСИЗ?

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Сиз Мўминмисиз? (иймонлимисиз)
.
Айтдилар: Мўмин икки турлидир. Агар Аллоҳга, фаришталарга, Аллоҳнинг китобларига, жаннатга-жаҳаннамга, қайта тирилиш ва ҳисоб-китобга бўлган иймонни сўраётган бўлсанг, мен мўминман.

Аммо сен Аллоҳ таолонинг сўзидаги мўмин кишиларни сўраётган бўлсанг:

Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир.

Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир.

Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Уларга Роббилари ҳузурида даражалар, мағфират ва карамли ризқ бор.

📖( Анфол сураси 2-3-4-оятлар)

Аллоҳга қасам ичаманки бу оятдаги мўминманми ёки йўқми билмайман.

📚( Ал Байхақи. Ал-Эътиқод 182)

▪️Изоҳ:
Инсон ўзи ҳақида мен Аллоҳгa ишонаман, қалбим оппоқ, мен мўминман деяверади. Лекин Аллоҳ таоло уни мўмин деб айтадими?! муҳими шудир!

@ziyomadrasasi
👍4
Ichki go‘zallik tashqi ko‘rinishni ziynatlaydi


Ibn Qoyyim rohimahulloh aytdilar:

Ichki go‘zallik tashqi ko‘rinishni ziynatlaydi, garchi jamol egasi bo'lmasa ham. Siz solih, muhsin va go'zal axloqli insonga qaraganizda, u qora bo‘lsa ham, chiroy egasi bo‘lmasa ham, uni eng go‘zal insonlardan biri sifatida ko‘rasiz. Ayniqsa, tunning namozidan ulushi bo'lsa, u yuzni nurli qiladi va go'zallashtiradi.


@ziyomadrasasi
😢5🥰2👍1