Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
🌙Зулҳижжанинг ўн кунидаги4⃣4⃣фойда.🕋

🖐4⃣1⃣🌙

👤Мусулмон киши ушбу кунларда фойдаси кўпроқ ва савоби улуғроқ бўлиши учун ўзига хос бўлган зикр ва намоз каби ибодатлари билан ўзгаларга нафи тегадиган солиҳ амалларни жамлаши динни теран тушунишидандир.📖🧎🌙

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Зулҳижжанинг ўн кунидаги4⃣4⃣фойда.🕋

🖐4⃣2⃣🌷

🌙Ушбу ўнкунликда солиҳ амаллар қилиш ва гуноҳлардан четланиш мусулмон кишини Аллоҳнинг шиорларини улуғлашга ва ҳудудларини риоя қилишга ўргатади. Дарҳақиқат, бу ўн кун (уруш) ҳаром (қилинган) ойдаги ўн кундир. 🌸

📒Аллоҳ таоло (уруш) ҳаром (қилинган) ойлар ҳақида шундай дейди:

فَلَا تَظۡلِمُواْ فِيهِنَّ أَنفُسَكُمۡۚ 

"Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!", (Тавба: 36).

📖ذَٰلِكَۖ وَمَن يُعَظِّمۡ شَعَٰٓئِرَ ٱللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقۡوَى ٱلۡقُلُوبِ

📖«(Иш) шудир. Ким Аллоҳнинг шиорлари-қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур», (Хаж: 32).

📖ذَٰلِكَۖ وَمَن يُعَظِّمۡ حُرُمَٰتِ ٱللَّهِ فَهُوَ خَيۡرٞ لَّهُۥ عِندَ رَبِّهِۦۗ

📖«(Иш) шудир. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир», (Ҳаж: 30).

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари" дарси толибалари хажж мавсумига тегишли қўл ишламалари
Forwarded from Rosululloh ﷺ siyratlari
Xadija 12 yosh
🥰9👍6🤩1
Forwarded from Rosululloh ﷺ siyratlari
Oyşaqız 9 yoş🌹
🥰10👍6
Forwarded from Rosululloh ﷺ siyratlari
Oysha 9 yosh
👍9🥰8
Forwarded from Rosululloh ﷺ siyratlari
Azizaxon
👍9🥰7🤩1
Audio
🔺Арафа кунги дуолар ижобат!
Яқинларингизга улашинг🌹

@Sahihduolardan
👍3
🌙Зулҳижжанинг ўн кунидаги4⃣4⃣ фойда.

🖐4⃣3⃣🥰

🕋Ушбу ўнкунликда солиҳ амаллар қилиш, тоат-ибодат ва эзгуликлар билан озуқаланиш, йилда бошқа такрорланмайдиган ғанимат фурсатлардан фойдаланиш нафсни Аллоҳ таолонинг тоатига тарбия қилувчи ва иймонни зиёда қилувчи энг яхши омилдир.💥😘🥰🥰

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📣📣📣
Erkaklarga yetkazing!

БАЙРАМГА ОИЛА БОШЛИҚЛАРИГА МУҲИМ ЭСЛАТМА.

— Эй оила бошлиқлари байрамда аёлингиз ва болаларингизни хурсанд қилишлик учун харажатда пулингизни аяманг ва тежаманг. Уларга турли ҳадялар олинг, айлантиргани кўнгилочар ерларга олиб чиқинг, уларни хурсанд қилинг. Чунки бу бизнинг кунимиздир.

💎 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
«Ҳар қавмнинг ўзининг байрами (хурсанд бўладиган куни) бор. Бизни байрамимиз бу кундир.» (яъни Рамазон ва Қурбон байрамлари).
(
😀Бухорий ва Муслим)

— Шайх Абдураззоқ Маҳдий айтадилар: Ҳайит куни аҳли оила учун харажатда кенглик қилишлик (пулни аямаслик) ва мубоҳ бўлган нарсалар билан хурсанд қилишлик суннатдир.

— Байрамда харажатни кенг қилишлик, оилангизни хурсанд қилишлик билан ҳам кўп савоб оласиз, ҳам оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Динимиз шиорларига нисбатан муҳаббатлари ошади. Улар ғарбни янги йилини эмас ўзимизни муборак байрамларни интиқлик билан кун санаб кутишади.

БУ МУҲИМ
🌺🌺🌺

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🌙Зулҳижжанинг ўн кунидаги4⃣4⃣фойда.🕋

🖐4⃣4⃣🌙

👤Аёлларимиз ва фарзандларимиз бўйнимиздаги омонатдир.

🔺Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барчангиз раҳбарсизлар ва қўл остингиздагилардан сўраласизлар», дедилар.🌸
(Бухорий ва Муслим ривояти)

⭕️Шундай экан, фарзандларимизни ушбу ўн кунликни улуғлайдиган қилиб тарбия қилайлик, уларга бу кунларнинг фазилатини баён қилиб, ибодатга тарғиб қилайлик ва бунга чиниқтирайлик. Қолаверса, ўзимиз ҳам ушбу кунларни улуғлашда уларга яхши ўрнак бўлайлик.📖🧎🌙

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни шайтон дод девораркан
👍8
🚩🚩🚩🚩🚩🚩 🚩🚩🚩🚩🚩 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩

الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر
الله أكبر، ولله الحمد.
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
🫀

🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ💝

🪷Муҳтарам биродарлар, азиз ота-оналар, ака-укалар ва опа-сингиллар! Барчангизни Қурбон ҳайити билан табриклаймиз! Аллоҳ таолодан ушбу кунда қиладиган такбиру таҳлил, дуо, ва қурбонликларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул қилишини ва гуноҳларимизни мағфират этишини сўраймиз.🌙

🌙Мусулмонларнинг байрамлари шунчаки хурсандчилик, ўйин-кулги ва ўзаро зиёратлашиш учунгина жорий қилинмаган. Исломда байрамларни нишонлаш диний шиорлар ва ибодатлардан саналади. Шунинг учун, мусулмонлар байрамларини тантанали нишонлашлари суннатдир.🔴

📎Ҳайит куни муносабати билан хурсандчилик изҳор қилиш билан дунёнинг турли чеккаларида мусулмон биродарларимизга етаётган азиятлар учун қайғуриш, ғам-ташвиш чекиш ўртасида зиддият йўқ. Зеро, мусулмон киши динини ошкор этиш, унинг қадр-қимматини кўтариш учун байрам қилса, мусулмон биродарларининг ғам-қайғуси учун ҳасрат чекади, хафа бўлади.

🖊Дарҳақиқат, Фаластинда саккиз ойдан бери давом этаётган қатлиом динига қайғурган ҳар бир мусулмоннинг дилини доғлаб келмоқда.🥀
Мусулмон киши бундай мусибатлар қаршисида тушкунликка тушмаслиги, балки бу воқеалар уни динига янада мустаҳкамроқ амал қилишга, Аллоҳга кўпроқ боғланишга ундаши лозим. Мазлум биродарларига ёрдам бериш, улар бошдан кечираётган қийинчиликларни аритиш учун барча имкониятларни ишга солмоғи керак. Уларнинг ҳақига дуо қилиш, душманга кўмак берадиган брендлар маҳсулотларини бойкот қилиш, Фаластиндаги бошпанасиз, оч ва яланғоч мазлумларга моддий ёрдам юбориш, у ерда қурбонлик қилиш учун ишончли хайрия ташкилотлари орқали маблағ юбориш, турли минбарлар, платформалар орқали ва ижтимоий тармоқларда Фаластин муаммосини ёритиш, қўллаб-қувватлаш, сионистларнинг зулмини, ваҳшийлигини фош этиш шулар жумласидандир.🥀

🌷Аллоҳ таоло Ислом ва мусулмонларга нусрат берсин, мўмин бандаларини азиз қилсин, дин душманларини хорласин. Аллоҳ таоло Фаластин, Судан, Шарқий Туркистон, Кашмир ва дунёнинг бошқа ерларида зулм кўраётган биродарларимизга офият ва нусрат ато этсин, уларни Ўзи ҳифзу ҳимоясига олсин. Ислом умматига офият берсин, мусулмон ёшларни дин ва ахлоқларига путур етказадиган офатлардан ўзи асрасин. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ислом дини ривожи йўлида хизмат қиладиган ва шу йўлда жону молларини фидо қиладиган бандаларидан қилсин.🫴🕋

Байрамингиз муборак бўлсин

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰9👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАМИР УЧИДАН ПАТИР

Бугун 10-зулҳижжа — Қурбон ҳайти, улуғ айём.

Бутун дунё мусулмонлари такбир садолари остида ҳайит намозини ўқишди. Қурбонликлар сўйилди.

Ҳожилар учинчи жамаротга тош отиб, сочни олдириб, эҳромдан чиқиб, янги кийимларни кийиб, атрларни сепиб, тавофи ифоза учун Байтуллоҳ томон йўл олишган. Бугун ҳожилар ҳажнинг яна бир рукни — тавофи ифоза ва саъйни бажариб, бутунлай эҳромдан чиқишади.
Шу билан эҳром боис айро юрган жуфти ҳалоллар яна бирлашадилар.

Бугун байрам шодиёнасида ҳамма хурсанд.
🩷

Бугун Ер юзининг ғарбу шарқида яшаётган жумла мўминлар шоду хуррам.
🌷

Мусулмонлар юзидаги масрурлик, тиллардаги такбир, диллардаги қувонч, мамнуният, яхши кайфият, ширин сўзлар, кўтарингки руҳ бежиз эмас, албатта.
🌸

Чунки кеча Арафа куни ҳожилар Арафотда илоҳий раҳмат, фазл-марҳамат ва мағфират насимидан баҳраманд бўлишган. Онадан туғилган чақалоқ каби гуноҳлардан покланиб, Илоҳий инъомларга бурканишган.
🫀🫀🫀

Ҳажга бормаганлар эса, Арафа куни рўза тутиб икки йиллик гуноҳлардан покланишди. Шундай экан, улар хурсанд бўлмай ким хурсанд бўлсин.
🌷🌷🌷

Лекин бу хурсандчилик хамир учидан патир
🎁
Ҳақиқий хурсандчилик олдинда. Қиёмат куни, ажр мукофотлар ўз эгаларига бериладиган кунда, иккита оёқ жаннат эшигидан ўтгандан сўнг ҳақиқий хурсандчилик бошланади.
💕

Дунёдаги қувонч ортидан қайғу келиши мумкин. Жаннатдаги қувонч ортидан эса фақат ва фақат қувонч келади, шодлик устига шодлик ёғилади.
🌷🌷🌷

                      
🔸🔸🔸

🌸Азиз мусулмонлар🌸

Иймон-исломда, тавҳид ва суннатда собит қадам бўлсангиз,
Ширк, бидъат, маъсият, миннат ва азиятдан узоқ юрсангиз,
Аллоҳ мўминлар учун тайёрлаб қўйган мангу шод-хуррамлик диёри ЖАННАТда жавлон урасиз.
🕋🎁

Бир-бири билан қўтир дунёни талашаётган нодонлар касалини юқтириб олманг
🌺

Ер, тахт, ҳокимият талашиб бир-бирининг устидан бомба ёғдираётган бузғунчилардек бўлманг
🌺

Мужримларнинг шаҳарларда «ғолибона» кезиши, техникаси, ҳарбий «тараққиёти» сизларни алдаб қўймасин.
🔸

Мужримларнинг борар жойи, охир оқибати шармандалик, хок-зорлик, азоб уқубатдир! Жиноятчилар, албатта илоҳий жазога маҳкум
🌺

Бу азоб-уқубатлар уларга ҳолва, хамир учидан патир
🌺
Жаҳаннамда уларни ашаддий азоб кутмоқда.
📍

Сиз онгли ва иймонли мавжудот у жиноятчиларга кўмакчи бўлманг
🌺

Ер юзидаги уруш оловларига красин эмас сув сепинг
🌺

                        
🔸🔸🔸

🎈Фурсатдан фойдаланиб жумла мўминларни яна бир бора
ҚУРБОН ҲАЙИТИ БИЛАН ҚУТЛАЙМАН!
💌

🌙БАЙРАМ БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!💌

АЛЛОҲ БАРЧА СОЛИҲ АМАЛЛАРИМИЗ ВА АМАЛЛАРИНГИЗНИ ДАРГОҲИДА ҚАБУЛ ҚИЛСИН.
🤲

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Улуғ_кун

Такбири Ташриқ лафзлари:

Аллоҳу акбар

Аллоҳу акбар

Лаа илаҳа иллаллоҳу

Аллоҳу акбар

Аллоҳу акбар ва лиллаҳилҳамд.

Аллоҳу акбар кабийро,

Валҳамдулиллаҳи касиро,

Ва субҳаналлоҳи букротав ва асийла...

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
☝️

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4