Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг 🌹🌹🌹


https://t.me/ziyomadrasasi
🤩1
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам елкамдан тутиб туриб: «Бу дунёда худди ғарибдек ёки ўткинчи йўловчидек бўл. Ўзингни аҳли қабрлардан сана», дедилар». Ибн Умар: «Кеч кирса, тонгни кутма. Тонг отса, тунни кутма. Сиҳатингдан беморлигингга, ҳаётингдан ўлимингга (фойда) олгин», дер эди» (Бухорий ривояти).

https://t.me/ziyomadrasasi
👍6
Инсонлар сенга муҳтож бўлишлари неъматдир. Бас, бундан малол олма, акс ҳолда,бу неъмат адоватга айланади. Билгинки, ҳаётингдаги энг яхши тонг – одамлар сени сўроқлашган кундир, сен уларни сўроқлаган эмас.

Бизни мусибатимиз, ҳозиримиздан ожиз қолиб, ўтмишимиз билан машғул бўлмоғимиз, бугунимизга бепарво бўлиб, эртамиз учун ғам чекмоғимиздир. Ақл қаерда қолди, ҳикмат қани?

Одамларнинг сен ҳақингдаги қилган танқидларидан билгинки, сен эслашга арзигулик иш қилибсан, яна сен улардан илм, фаҳм, мол-давлат, мансаб ёки обрў жиҳатдан илғорсан.


Илм ёлғизликда дўстдир, ғурбатда ҳамроҳдир, хилватда рақибдир. Илм тўғри йўлга йўллар. У қийинчиликда ёрдамчидир, ўлимдан кейин захирадир.


https://t.me/ziyomadrasasi
👍9
Уламолардан бири ўз таржимаи ҳолида шундай ёзади :
"Мен баъзи китобларни ўн мартталаб ўқирдим ва муҳим китобларни ўқийверганимдан ранги ўчиб кетарди . Қўлимга китобни олиб эшикни қулфлаб олардим ва менга бирор овозни эшитиш ҳам , бирор инсонни кўриш ҳам ёқмасди . Чунки мен буюк роҳат ва лаззатни ичида эдим"….!


@ziyomadrasasi
😢18🥰4
Хозирги замонда ихлосни энг кўп кетказаётган иш тасвирдир. Одамлар солиҳ амалларини бутун дунёга кўз-кўз қилишга ҳаракат қиладилар. Салаф солиҳлар эса солиҳ амалларини аҳли-оиласидан ҳам беркитишга ҳаракат қилар эдилар.

Шайх Абдулазиз Тоирифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍7😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг 🌹🌹🌹
👍2
( سُبْحَانَ اللَّهِ وبِحَمْدِهِ : عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ، وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ إِذَا أَصْبَحَ .

22 – Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Аллоҳга махлуқотлари ададича, нафсининг ризолигича, аршининг вазнича ва калималарининг (сонича) миқдорича ҳамд ва тасбеҳлар айтаман. (Тонг отганда уч марта айтилади). (Муслим ривояти).


@ziyomadrasasi
👍4
"Саҳиҳ Муслим"да Aбу Ҳурайра ва бошқалар ривояти билан келган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:
📌
"Зулматли тун парчалари каби фитналар келиб қолмасдан амаллар қилиб қолишга шошилингиз! (Ўша фитналар келган кунларда) киши мўмин бўлиб тонг оттириб, кечга бориб кофирга айланади ва мўмин бўлиб кеч киргизиб, кофир ҳолда тонг оттиради, дунё матоси эвазига динини сотиб юборади".
🥀🥀🥀🥀🥀😢
@ziyomadrasasi
😢10👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

ИШЛАРИНГНИ АЛЛОҲГА ОМОНАТ ҚЎЙ ВА АЙТ:

ЕЙ РОББИМ, МЕН ЎЗ ИШЛАРИМНИ ВА ЎЗИМДАГИ БАРЧА НАРСАЛАРНИ СЕНГА ТОПШИРАМАН: 
لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين"

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

@ziyomadrasasi
😢12
Сени нима жаннатга киритишини билмайсан!
Эҳтимол, Аллоҳни мудом зикр қилганинг ёки аллоҳ йўлида тўккан кўз ёшингдир? Балки табассуминг, ширин сўзингдир? Ёки садақанг, тиловат қилган оятинг, тасбеҳингдир? Балки соғлом қалбингдир?

Олий ҳиммат соҳиблари ўзларида ана шу сифатларнинг барчасини мужассам қиладилар…


@ziyomadrasasi
👍9😢1
👍1
🌴🌴 Эртага 22.04.2024, ҳижрий тарихда 13 – шаввол
1445-йил дуйшанба 🌴🌴
🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀

Душанба ва пайшанба кунлари бандани амаллари Аллоҳга кўрсатилади.

Ўша куни мен рўзадор туришни ҳохлайман, дердилар соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ҳам ғанимат билинг!

1445 ҳижрий йил, Шаввол ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2024 йилнинг 22, 23 ва 24 апрел (душанба, сешанба ва чоршанба) кунларига тўғри келмоқда. Бундай фурсатларни қўлдан бой бермайлик

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

Масалан, бир корхонада ишлайсиз, ва ҳар душанба пайшанба кунлари ишхона бошлиғи келиб шахсан сизни ишингизни текшириб туради
ва йил оҳирида шу натижаларга қараб тақдирлайди,
Унга қандай ҳолатда рўбарў бўлишни ҳохлаган бўлардингиз?

Албатта чиройли кўринишда, ишингизни энг яхши кўринишда адо қилган ҳолатда, тўғрими?

Ҳар дуйшанба ва пайшанба дунёдаги бошлиқ эмас, хоким эмас, министр эмас, президент ҳам эмас, балки уларни Яратувчиси ва сизни Яратувчингизга амалларингиз рўбарў қилинади.

Сиз Роббингизни текширувида қандай кўринишда, қайси амаллар билан рўбарў бўлишни ҳохлардингиз?

Бу хабарларни қалбимиздан сезиб қилмагунимизча, ўша ажрга ета олмаймиз.

Демак эртага
текширув

Тилингиз, кўзингиз, қулоғингиз, қалбингиз,қорнингиз рўзадор бўлсин.

Роббингиз текширувида чиройли туриб беролсангиз,мукофоти ҳам чиройли бўлади сиз учун.

🌸Рўзадорлар карвонида бўлинг

@ziyomadrasasi
👍5🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг 🌹🌹🌹
🥰3
🍂🌹РОСУЛУЛЛОХ СОЛЛОЛОХУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ;

КИМКИ САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОРНИ УНГА ИШОНГАН ХОЛДА ТОНГДА ЎҚИСА, КЕЧ КИРГУНЧА ВАФОТ КИЛСА У ЖАННАТ АХЛИДАНДИР...

КИМКИ КЕЧДА УНГА ИШОНГАН ХОЛДА ЎҚИСА ТОНГ ОТГУНЧА ВАФОТ КИЛСА У ЖАННАТ АХЛИДАНДИР... 🍂🌹дедилар

ШУНДАЙ ФАЗИЛАТЛИ ДУОДАН ЎЗИМИЗНИ МАХРУМ ҚИЛМАЙЛИК❗️❗️❗️

@ziyomadrasasi
👍3
Обид бўл, мужоҳид бўл, аммо ўзингга бино қўйма!

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Аллоҳ сени таҳажжуд намозига муваффақ қилган бўлса, ухлаб ётган кишига паст назар билан қарама!
Аллоҳ сени рўзага муваффақ қилган бўлса, рўза тутмаган кишига паст назар билан қарама!
Аллоҳ сени жиҳодга муваффақ қилган бўлса, чиқмаган кишига паст назар билан қарама!

Чунки рўза тутмаган ва жиҳодга чиқмаган киши Аллоҳга сендан кўра яқинроқ бўлиши мумкин.

Тунда таҳажжуд намозидан ухлаб қолиб, эрталаб надомат қилган ҳолда тонг оттиришинг тунни намоз билан ўтказиб, эрталаб фахрланган ҳолда тонг оттиришингдан яхшироқ. Зеро, ўзига бино қўйган кимсанинг амали Аллоҳга кўтарилмайди».

«Мадарижус саликин», 1/177.

https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
Аллоҳни кўп зикр қилиш инсоннинг фикрини ва ҳатти-ҳаракатини тўғри бўлишига ёрдам беради. Оз зикр қиладиганларнинг эса тўғри иши бўлмайди, бор бўлса ҳам баракасиз бўлади.
Аллоҳ Таоло деди:
{Биз қалбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган кимсаларга итоат қилманг}¹

1) Каҳф: 28

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍7
..... .....

Намозни руку, сужудларида авратлар очилиб қолмаслиги керак.

Устингиздаги кўйлакни енги узунми, сал калтароқми бўлаверади деб ўйламанг.

Намозда баъзида ихтиёрдан ташқари аврат ўрни очилиб қолса ва намозхон буни билмаса зарари йўқ, намози намоз бўлади.

Лекин❗️

Билган ҳолда бўлаверади деб намоз ўқиш ўша намозни ботил қилади, қабул қилинмайди, чунки авратни беркитиш намоз шартларидан, бепарво бўлманг,

🌸Намозингиз нажотингиз...
🌸

https://t.me/ziyomadrasasi
😢7👍2
Илмнинг руҳга боғлиқлиги руҳнинг баданга боғлиқлигига ўхшайди. Ўлик жасад руҳ билан тирик бўлганидек, ўлик руҳ илм билан тирик бўлади.
Бой одам мол-дунёси билан жасадининг ҳаётини узайтиришга интилади. Қалб ва руҳнинг ҳаёти эса илмдир.

@ziyomadrasasi
👍4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечки зикрларни унутманглар...

Тонгги ва кечки дуо-зикрлар инсонни ғофиллар сафидан чиқаради.

{ وَٱذۡكُر رَّبَّكَ فِي نَفۡسِكَ تَضَرُّعٗا وَخِيفَةٗ وَدُونَ ٱلۡجَهۡرِ مِنَ ٱلۡقَوۡلِ بِٱلۡغُدُوِّ وَٱلۡأٓصَالِ وَلَا تَكُن مِّنَ ٱلۡغَٰفِلِينَ }
«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эрта-ю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!». (Аъроф: 205)

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Албатта зикрга қаттиқ берилган (доимий зикрда юрган) кимса, жаннатга кулган ҳолда киради».

Хато ва камчиликлар бўлса ўзимизнинг нафсимиздан. Хойрли бўлса Аллоҳни фазлидан🌹
.


@ziyomadrasasi
👍3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

ХАЙРЛИ ТОНГ 🌹
🥰2👍1