Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Tentak xotin kabi boʻlmang | Ustoz Kamoliddin Inoyatulloh
IXLOS TV
Тентак хотин каби бўлманг❗️
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг 🌹🌹🌹
🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Бугун Жума!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни кўпайтириб,
Аллоҳ билан самарали тижорат ўрнатиб олинг.

Аллоҳ билан қилинган тижорат ҳеч қачон синмайди.

Дунё тижоратларидай, касодга юз тутмайди,

Охират ҳисобингиз бўлиши,

Дунёда банк картангизда миллиард доллар евролар бўлишидан афзал.

Бу фақат чиройли сўзлар эмас, бу хақиқат.

Дунёда ҳеч вақосиз қолсангиз яқинлар қўллаб юборар,

Охиратда ҳеч вақосиз қолсангиз,
қўллаб юборадиганлар топилмас.

Ўзингиз учун Охират тижоратини бошланг.

Натижасини Охиратда топасизми?

Йўқ, мана шу дунёда тижоратингиз омадли эканлиги сизга билдирилади.

Ризқингизга барокатлар ёғилади,
Оилангизга қайтадан бахт кириб келади.

Фарзандлар ҳидояти, тоатларга бўлган  тавфиқдан тижорат омадли бўлганлигини биласиз.

Тижоратни бошланг, жума кунги тижорат кўп баравар "кирим" олиб келишини унутманг.

🌴Росул алайҳиссалом

🌸Жума куни менга саловотларни кўпайтиринглар, деганлар

Ғамлару-дардларимизни, қайғую-қўрқувларимизни САЛОВОТлар билан ювишни ўрганайлик.

🌸Саловотлар билан
юксалиб олинг
.
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ҳамма нарса унутилади, кечирилади, кўз юмилади,
ҳеч нарса бўлмагандек яшаб кетилади-да, аммо эскисидек бўлмайди баъзи алоқалар…

Худдики, денгиз, бағрига отилган тошларни унутади аммо тош денгиз қарида абадий қолиб кетганидек, қайтиб чиқиб кетолмаганидек, денгиз ҳам тошни қирғоққа ирғитиб юбора олмаганидек, қалб ҳам баъзи аразларга барҳам бера олмайди, чиқариб юборолмайди.

Бошқаларнинг қалбига отган тошларингиз ҳам худди шундай, унутилади, аммо у қолдирган ёриқ, яра қалбда абадий қолади.
Баъзан тошлар кичик бўлса ҳам қалбни парчалашга кучи етади.
Ўйлаб гапиринг, балки сиз  беаёв тош бўрон қилаётган қалб, Роббисига суюклидир…

@ziyomadrasasi
👍10😢6
#Эслатамиз

Дуолар мустажоб бўладиган вақтдан ғофил қолманг!

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунини зикр қилиб: «У кунда бир соат (вақт) борки, унга мусулмон киши намоз оʻқиган, Аллоҳдан бирон нарсани сўраган ҳолда тўғри келса, Аллоҳ унинг тилагини албатта беради», дедилар ва қўллари билан у вақтнинг жуда оз эканига ишора қилдилар.

-------------------
Жума кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида уламолар кўп сўзларни айтганлар, улардан кучлироғи имом хутба учун минбарга чиққандан бошлаб то жума намози ўқиб бўлингунича, сўнгра аср намозидан кейин то қуёш ботгунча. Жума куни, мазкур икки вақтда мусулмон киши дуода астойдил бўлиши керак.
-------------------

1) Салафлардан бири: «Кимнинг жумаси мақбул бўлса, хафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади», деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: «Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».

3) Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(«Тариху восит»)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(«Ахбарул қудот»)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.
(«Зодул маод», 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(«Тариху димашқ»)

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар».
(«Зодул маод», 1/384)

@ziyomadrasasi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг 🌹🌹🌹
👍1
🌴Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

 

🍃اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا

🍃وَرِزْقًا طَيِّبًا

🍃 وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

 

🍃«Аллоҳумма инни ас`алука ъилман нафиъан

🍃ва ризқон тоййибан

🍃ва ъамалан мутақоббала»,

деб айтар эдилар.

⭕️Маъноси:

🍂 “Аллоҳим, Сендан фойдали илм,

🍂 покиза ризқ,

🍂қабул бўладиган амал сўрайман.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари🍃РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бизларга Аллоҳдан фойдали илм беришини ва бефойда илмдан паноҳ беришини сўрашимизни ўргатганлар.

Қандай сўралади

🌸اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا،

🍃وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لاَ يَنْفَعُ

🌸АЛЛОҲИМ СЕНДАН ФОЙДАЛИ ИЛМ СЎРАЙМАН,

🍃ВА БЕФОЙДА ИЛМДАН ПАНОҲ СЎРАЙМАН.

Фойдали илм нима

Бу энг аввало Аллоҳ ва Росулини танитадиган илм, чунки бу илм Жаннатга етаклайди.

Кейингиси дунёда ҳалол ризқ топиб бировга мухтож бўлмаслик учун,ва бошқаларга ўргатиб атрофга яхшилик тарқатиб, фойда келтириш  учун ўрганиладиган касб ҳунар илми.

Бефойда илм нима

Ўрганиб амал қилинмайдиган шариат илми,

Ва инсонларни зарарига ишлатиладиган, уларни бахтсизлигига сабаб бўладиган дунё илми.

🌿Аллоҳдан ҳаётимизни гўзал қиладиган дуолар билан яхшилик сўраб, бизни пинхона ёмонликларга етаклайдиган ёмонликлардан паноҳ сўрашларни ўрганайлик.
        
            ЧУНКИ

🌸ДУО ~БУ ИБОДАТ🌸

@ziyomadrasasi
👍8
بسم الله الرحمن الرحيم🌹

السلام عليكم ورحمة الله وبركاته.🌹

Қалбингизга ором,жисмингизга қувват, рухингизга поклик ва софлик берувчи,
Аллоҳни эслаб, Жаннатни соғиниб, Дўзахдан огоҳ қилиб, қалбингизга ўзгача лаззат ва халоват берувчи илм дарсларимизни соғиндингизми?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам

"Агар Жаннат бўстонларидан ўтсангиз уни ғанимат билиб, ундан яхшилик олиб ўтинг деганлар".

Сиз азиз, илмга чанқоқ,
қалби  Роббисига муштоқ,
Росули билан Хавз олдида ушрашувга интиқ бўлган, Жаннат ишқию, Дўзах қўрқинчи қалбларини эгаллаб олиб, дунё мухаббати ўрнига Охират муҳаббати билан зийнатланган Аллоҳ йўлидаги биродар Опа сингилларимиз,
иншааллоҳ Зиё мадрасасида дарсларимиз яна тез кунларда бошланади...

🌹🌹🌹🌹🌹


https://t.me/ziyomadrasasi
👍10🤩5
Диққат эълон!

Зиё мадрасасида

15.04.2024 дан

янги ўқув йили дарсларини бошлайди.
Ҳурмат билан "Зиё Мадрасаси" маъмурияти
.
🌹🌹🌹🌹🌹

https://t.me/ziyomadrasasi
👍28🥰14🤩5
Солиҳлардан 5 ўгит:

1. Рамазонга қўшиб ҳимматингизга ҳам «хайр» деманг!

• Бишр ал-Ҳофийга Рамазонда ибодат қилиб ғайрат кўрсатадиган, у ўтгач эса амалларини тарк қиладиган инсонлар ҳақида айтилди. Шунда Бишр ал-Ҳофий: «Аллоҳни фақат Рамазонда танийдиган қавм нақадар ёмон қавм!» деди.
(Ибн Ражаб. «Латоифул маъаариф»)

2. Рамазоннинг ниҳояси тақвонида ниҳояси, дегани эмас!

• Суфён Саврий Ийд куни ташқарига чиқди ва: «Ушбу кунимизда бошлайдиган биринчи ишимиз кўзни тийишдир», деди.
(Ибн Жавзий. «Табсират»)

• Абу Ҳаким айтади: «Ҳассон ибн Абу Синон Ийд куни кўчага чиқди. Қайтиб келгач аёли: «Бугун сиз кўрган чиройли аёллар қанча экан?!» деди. Гапни кўпайтириб юборган эди Ҳассон унга: «Шўринг қурисин! Чиқиб то олдингга қайтиб келгунимга қадар бармоғимдан кўзимни узганим йўқ!» деди».
(Ибн Абу Дунё. «Вара’»)

3. Хавф билан умид ўртасида бўлинг!

• Вуҳайб ибн Вард Ийд куни хиринглашиб турган қавмни кўриб: «Агар анавиларнинг тутган рўзалари қабул қилинган бўлса, бу шукр қилувчиларнинг иши эмас. Агар қабул қилинмаган бўлса, бу қўрқувчиларнинг иши ҳам эмас», деди.
(Ибн Ражаб. «Латоифул маъаариф»)

4. Ўттиз кун ичида қилган амалларингизни Аллоҳдан қабул қилишини сўранг!

• Умар ибн Абдулазиз Ийдул Фитр куни чиқиб шундай хутба қилди: «Эй одамлар! Сизлар ўттиз кун рўза тутдингиз, ўттиз кун қиёмда турдингиз. Бугун эса Аллоҳ сизлардан амалларингизни қабул қилишини сўраш учун чиқдингиз!» (Ибн Ражаб. «Латоифул маъариф»)

5. Унутманг: «Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар бир кун ийд (байрам)дир!» (Ҳасан Басрий)

@ziyomadrasasi
😢7👍3🥰1
1 - Хотира :

Дуолар қаерга кетяпти ?

Бу йил рамазонда ҳар қандай мусулмон киши ғазо ҳаққига дуо қилди. Энг муқаддас жойлар, вақтларда дуо қилди. Лекин шунча дуо қаерга кетди?
Бу саволга жавоб ушбу дуолар ичида..
Кўплар ғазода уруш тўхтаб, у ердаги мусулмонлар ҳам дунёнинг бошқа минтақаларидаги мусулмонлар каби орзу ҳавасли ҳаётга қайтишини истаб дуо қилади. Биз мусулмон тарзда ҳеч бир мусулмонга озор етишини истамаймиз. Лекин Аллоҳнинг истаги бундай эмас.

Аллоҳ айтади:
"Ва сизлар шавкати йўқ (урушсиз тинчкина ҳаёт) сизларга бўлишини истайсизлар. Аллоҳ эса ўз калималари билан ҳақни ҳақ қилишни ва кофирларни ортини кесишни истайди.."
(Анфол.7)
Агар "дуолар" дан мақсад шу бўлса, бу бошланиб бўлган..

Яна айтади:
"Сизлар дунё матоҳини истайсизлар. Аллоҳ эса охиратни.."
(Анфол.67)
Бу икки оят умматнинг энг афзали аҳли бадр ҳақида тушган.
Аллоҳ уларни яхши кўргани учун орзу ҳавасга берилишларига ҳеч имкон бермаган.

Бугун одамларнинг дуоларига бир қулоқ сол:
"Тинчиб кецине... ҳар бир киши бахтли бўлишга ҳақли... насиб бўлса янгидан уй-жой солишади... "
Агар "дуолар" деганда шу назарда тутилса, мўминга булар ҳеч қачон мустажоб бўлмайди!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига қулоқ сол:
"Банда дунёни яхши кўриб турган ҳолида Аллоҳ уни дунёдан ҳимоя қилади. Ҳудди бирларинг касали овқат , ичимликни истасада унга қўрқиб уларни ман қилганидек "
(Аҳмад)

"Аллоҳ бир бандани яхши кўрса уни дунёдан ҳимоя қилиб қўяди . Ҳуддики бирларинг касалини сувдан ҳимоя қилганидек "
(Термизий)

Касал ҳар хил нарса егиси, ичкиси келади. Лекин унга зарарли бўлганидан уни ман қилишади. Шу каби Аллоҳ бир бандани яхши кўрса,  ҳеч унга қараб   "Ҳавасим келди.." дейиладиган ҳолатда уни яшатмайди. Пайғамбарлар сийратини қара. Иброҳим алайҳиссалам озиб ёзиб бир ўғиллик бўлсалар уни ташлаб кел деган буйруқ келди ! Ташлаб келгач энди бориб сўйиб кел деди..
Яъқуб алайҳиссалам энг яхши кўрган фарзанди ёшлигидаёқ ундан олиб қўйилиб, қариганда ўлар чоғида қайтарилди !
Агар мўмин пайғамбарларга ҳақ эргашувчи бўлса, албатта Аллоҳ уни бу ҳолатларда яшатади..
Уй жой қилса қувиб солади..фарзандидан жудо қилади.. улов минса ҳалокатга учратади.. ҳатто чиройли кийинса кийина олмайдиган қилиб қўяди.. Ҳеч "одамларга ўхшаб" бундей оёғини узатиб яшагани қўймайди..

Ким сенга бунинг зиддини айтиб : "Йўқ мўмин ҳам дунёда орзу ҳаваслар билан яхши яшайди.." деса, ишанавер, ўзини ҳаёт тарзини оқлаб олмоқчи..
Аммо оятларда ваъда қилинган "Пок ҳаётда яшатамиз" деган сўзлар бўлса, ундан мақсад иймонли ҳаёт..

Ғазода ҳолат ачинарли бўлсада, уруш тугаши ундан-да ачинарли !
Энди бу уруш то Ийсо алайҳиссалам тушгунча давом этади.
Ғазо ер куррасининг қора туйнуги бўлиб, яқин келажакда атрофдаги барча золимларни ўз домига тортади.
Аллоҳ бандаларига сендан ҳам мендан ҳам раҳимли. Буни тушинишга иймон керак. Акс ҳолда "тўртбурчак" калла эгаларига бу гаплар фитнадан бошқа нарса эмас.

Аллоҳ таоло айтади:
"Албатта биз уни золимларга фитна қилдик"
(Соффат.63)


https://t.me/ziyomadrasasi
😢14👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги гапларни ўқиб энди айтчи, Аллоҳга бу кишининг қайси ҳолати маҳбуброқ?
😢26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг
🌹🌹🌹
👍1
Росул алайҳиссалом қизлари Фотима رضي الله عنها га
ҳар тонг ва ҳар тунда айтилиши лозим бўлган дуони ўргатган эдилар

🌴يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرَفَةَ عَيْنٍ

🌴Эй мангу ҳаёт бўлган,
ва абадий турувчи Зот!
Сенинг Раҳматинг ила мадад сўрайман!
Менинг бутун шаънимни, ишларимни Ўзинг ўнгла!
Мени бирор лаҳзага ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма!

Бу дуо орқали банда ўзини,
Роббисига нихоятда муҳтожлигини заифлигини,Аллоҳнинг мадади кўмагисиз бечора бўлиб,адашиб кетишини изҳор қилиб,У Зотни кўмагинигина талаб қилиб ялинаётганини кўрсатади.

Бу дуода Аллоҳнинг икки буюк исми билан нидо қилинмоқда.
Эй Тирик,Эй абадий турувчи Зот дейилди.

Бу исмларни восита қилиб ялинган банданинг дуоси ҳеч қачон қайтарилмайди.

Қизларингизга тез-тез Росулининг сўзларини эслатиб туринг.

Ойижон нима қилай,Ойижон чарчадим деб кўзларидан ёшлар қуйилганда секин қулоқларига мана шу насихатни эслатинг.

Дуо энг кучли қуролингиздир, яқинда биласиз!

@ziyomadrasasi
👍7😢1