Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ томонидан танланган бандалар.⬆️ ⬆️ ⬆️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2😢1
#Repost @palestineredcrescent
31 children in #Gaza died because of starvation And dehydration.
#IHL #humanrightsviolations
G‘azoda 31 bola ochlik sababli hayotdan ko'z yumdi.

😢7
Dua
t.me/notgina
Салафлардан бири бундай деган экан:
«Агар Қадр кечаси йилнинг фақат бир кечасигагина яширилган бўлса, унга етишиш учун йилнинг ҳар кечасини ибодат билан ўтказган бўлар эдим. Бунинг олдида ўн кеча нима деган гап?!»
@ziyomadrasasi

👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💎Саловотларни тўғри айта оляпсизми?
🍃Хикмат, мўъминни йўқотган нарсаси, қаердан топмасин, олади.
🍃Ҳар бир ибодатни илм билан,
тўғри ва гўзал холда адо қилиб Гўзал Зотга топширинг.
💎Сизга ҳам биизниллаҳ гўзал мукофотлар берилади..

👍3
💚 Бугун мўминлар учун қандай ҳам яхши кун:
~Тонги саҳарлик бўлди
~Кундузи жума
~Оқшоми ифторлик
~Кечаси эса иншааллаҳ қадр кечаси…
Бир кунга минглаб раҳматни ва бир қанча дуо ижобат бўладиган вақтларни сиғдирган Роббимнинг фазли ила бу кунларга етиб келдик, алхамдулиллаҳ.
Ҳарис бўлинг, бугун рамазоннинг 27-кечаси, қадр кечаси эҳтимоли жуда ҳам катта бўлган муборак кеча.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида:
“У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, дедилар
(Имом Аҳмад ривояти).
Бугунни ҳар дақиқасини ғанимат билиб ибодатга шўнғинг, ибодатдан толиқсангиз, энг енгили зикрга ёпишинг.
Ишни зикрларнинг тожи, иймон калимасидан бошлаб, иймонингизни янгилаб олинг;
🎋 “Ла илаҳа илаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ Ашҳаду алла илаҳа илаллоҳ ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ.”
Ундан кейин бугун айтилиши шарт бўлган афв дуоси билан тилингизни чарчатинг;
🌿"Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний"
Ана энди жума кунининг ҳаққини бериб, Росулуллоҳ алайҳиссаломга салом йўлланг;
🌿 “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.”
🪴 Бир сониянгиз ҳам Аллоҳнинг зикрисиз ўтмасин бугун.
Чунки бугун озгина амаллар, милион, милион ажрга сотиладиган кун бўлиши мумкин…
Зеро саноқли кунлар қолди афв ойининг тугашига, мана шу саноқли кунларни ғанимат билинг.
📚Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу охирги ўн кунлик ҳақида : «Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир», дедилар.
Шунда Саҳобалар:
“Эй Расулуллоҳ! Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам-ми?”, деб сўраганларида.
У зот: «Ҳа, Аллоҳ йўлида жиҳод ҳам. Фақат бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарсасиз қайтиб келса, бундан мустасно», деганларини унутманг.
(Бухорий ривояти).

👍9🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ!
✔️Ушбу кечада қиладиган ҳар бир ибодатингизга, 84 йиллик ажр ваъда қилинди. Шундай экан бу тунларни қўлдан бой бериб қўйманг.
Akramjon_domla

👍6🤩2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹
✨ Рамазоннинг 27-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.✨
✨Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲 ✨
"Аллохдан мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

👍2
Ramazonda yaxshi amallarning ajru savobi bir necha barorbariga ko‘paytirib beriladi. Ramazon haqida Salmon Forsiydan rivoyat qilingan uzun hadisda jumladan: «Kim unda ixtiyoriy ravishda bir yaxshi ish qilsa, xuddi bir farzni ado etgandek bo‘ladi. Kim unda bir farzni ado etsa, xuddi yetmishta farzni bajargandek bo‘ladi», deyilgan.
Ibn Rajab rahmatullohi alayhi aytadi: «Ro‘zaning shundoq ham boshqa amallarga nisbatan ajri bir necha barobar ko‘p bo‘lgach, Ramazonning ro‘zasi ham boshqa ro‘zalarga nisbatan bir necha barorbar ustun bo‘ladi. Bu uning vaqtining sharofati va u Alloh farz qilgan ro‘za bo‘lganligi hamda U Zot bu ro‘zani Islom barpo qilingan arkon – ustunlarning biri qilgani e’tiboridandir».
Ramazonda yaxshi amal qilgan kishi tabiiy ravishda uni ro‘zador holda bajaradi. Bir amalni ibodat ichida qilish uni boshqa payt qilishdan ko‘ra fazilatli va savobli bo‘ladi

👍3😢3🥰1
ЁЛҒОННИНГ УМРИ ҚИСҚА
(Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши)
❓🐓=🐓 + 🐓
Ҳайитга тайёргарлик кўраётган аёл товуқ олгани дўконга боради.
Кўпчилик эркаклар эътикофда. Аёл эрининг эътикофдан чиқишига товуқдан димлама қилиб қўймоқчи.
Ҳайит арафаси эмасми, дўконлар бўшаб қолган.
— Товуқдан қолдими? — сўрайди аёл.
— Ҳа, бор, — деб музлатгичдан битта товуқ чиқариб тарозуга қўяди сотувчи.
Товуқ бир ярим кило эди.
— Сал каттароғи борми? — сўрайди аёл.
— Ҳа, бор, — деб сотувчи тарозудаги товуқни музлатгичга қайтариб солади. Ва шу товуқнинг ўзини яна тарозуга қўяди. Бу гал товуқ роппа-роса икки кило эди.
«Қандай?» дейсизми?
Тарозудан урадиганлар учун бу чўт эмас, оддий иш.
Сотувчи тарозуга товуқни қўйиб, пичоқнинг учи билан тарозуни босиб туради. Шу тариқа товуқ роппа-роса икки кг чиқади. Аёл суюнади.
— Илтимос, иккови товуқни ҳам менга беринг, — дейди аёл.
Сотувчи бошини музлатгичга тиқиб, бўйнини эгганча узоқ қолиб кетади...
🔸🔸🔸
Шунга айтадиларда «ёлғоннинг умри калта» деб.
Азиз рўзадор биродарим!
Покланиш ойининг тугашига саноқли кунлар қолди.
Тавбага шошилинг!
Ёлғоннинг ҳамма турини ташланг! Тарк этинг!
Иймон билан ёлғон бир жойда турмайди!
Иймон билан ёлғон жамланмайди!
Иймон билан ёлғон муроса қилолмайди!
Ҳайит куни устингизга қимматбаҳо янги кийим кийсангизу ичингиз ёлғонга тўлган бўлса, бу ҲАЙИТ сизники эмас!
Бу байрамнинг сизга алоқаси йўқ!
Ҳайит кўйлаги тоза, кўнгил кирларнинг байрами эмас!
Суюнишга эрта.
Ҳайитингиз шодон ҳаётингиз фаровон, шодмон бўлишини истасангиз, иймон жойлашган қалбга ёлғонни яқинлаштирманг!
Рамазонни истиғфор ва тавба билан якунланг!
Жалол Иброҳим.
Мадинаи Мунаввара.

👍14🥰1
Саҳобаларнинг бошқалардан афзал бўлганларини энг катта учта сабаби бор:
1) Энг каттаси: Росулуллоҳ (алайҳиссолату васаллам) билан бирга бўлганлари.
2) Кофирларга қарши қаттиқ бўлганлари.
3) Мўминларга меҳрибон бўлганлари.
Шайх Абдулазиз Торифий

👍5
ФИТР ЗАКОТИ
Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Валий қарамоғдагилардан, ҳатто аёлидан ҳам беради. Ҳомиладан берилиши мустаҳаб.
***
Оиланинг ҳар бир аъзоси, агар ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан фарзанд ишласа, фитр закотини ўзи бергани афзал. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган.
***
Фитр садақа чиқариш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидир.
***
Фитр садақасини тезлаштириб ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эса уч кун олдин берар эди.
***
Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам ботилдир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, ботил бўлмайди.
***
Фитр закоти одатда аҳоли нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Аҳоли истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлкаларда истеъмол қилинса ҳам.
***
Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Арпа ва хурмода бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки ҳозирги кунда арпа ейилмайди, хурмо эса мевага айланган, таом деб ҳисобланмайди.
***
Фитр закотини пулда чиқариш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқ ўлкалардаги муҳтожларга ғамхурлик кўрсатиш каби фойдали ишлар учун пулда бериш жоиз.
***
Закот берувчи фитр закотини ўзи яшаб турган ерида бергани афзал. Аҳолиси муҳтожроқ бўлган жойлар топилса, ўша ерга жўнатиш ҳам жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, фойдаси аниқлиги учун пулда жўнатилади.
***
Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади:
1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди;
2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади.
Шайх Абдулазиз Тoрифий ҳафизаҳуллоҳ