Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
❗️ Рамазон: Ифторликни расмга олиб реклама қиладиган ой эмас
Балки Рамазон ойи кундузи рўза бўлиб тунида Қуръон ва Қиёмул лайлда бедор ўтказиб Ислом умматига, ҳоссатан мазлумлар ҳаққига дуо қиладиган ойдир.

@ziyomadrasasi
👍8
#Аёллар учун рамазон насиҳатлари

Тўққизинчи насиҳат

Рамазон ойида вақтни беҳуда ўтказмаслик учун амалий қадамлар
Муслима опа-сингиллар! Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ ва бахт келтирадиган ишларга сарфланг.

Жаннатга яқинлаштирадиган ва жаҳаннамдан узоқлаштирадиган
ишларда Рамазон кеча ва кундузларини ғанимат билинг.

Албатта, бу Аллоҳга итоат қилиб, маъсиятлардан узоқлашиш билан бўлади. Рамазонни хайрли ўтказиш учун қуйидагиларга риоя қилинг:

1. Уйдан фақат зарурат ёки ибодат учун чиқинг.

2. Бозорларда айланиб юрманг. Хусусан Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўзингизни ушланг. Ҳайит учун кийим-кечакларни охирги ўн кунликкача ёки Рамазонгача харид қилиш ҳам мумкин.

3. Беҳуда меҳмондорчиликларни йиғиштиринг. Агар касални кўриш каби сабабли зиёрат бўлса, узоқ ўтириб қолманг.

4. Ёмон давралардан четланинг. У ерлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон, бошқаларнинг устидан кулиб, таъна етказиш мажлисларидир.

5. Мусобақаларга, (топишмоқ) бошқотирма ечишга, кино ва сериаллар кўришга вақтингизни кетказманг. Акс ҳолда сиз Рамазондан фойдалана олмайсиз.

6. Бомдодгача бедор бўлишдан четланинг. Чунки бу намозларни зое қилишга ва кун бўйи ухлашга олиб боради.

7. Ёмонлар суҳбатидан қочинг.

8. Кунни ухлаб ўтказманг. Баъзи бировлар бомдоддан кейин уйқуга кетиб, пешиндан кейин уйғонадилар. Бу қанақа рўза бўлди?

9. Бутун вақтингиз турли егуликлар тайёрлаш билан ўтмасин.

10. Вақтни ясан-тусан қилиб, бўяниб-тараниб ойна олдида ўтказманг.

11. Вақтни телефон (ҳозирги кунда мессенжер (таҳр))да гаплашишга сарфламанг. Бу иймони заифларнинг очлик ва чанқоқни енгиш учун тутган йўлларидир. Агар улар Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, дарс қилганларида, ўзлари учун яхшироқ бўларди.

12. Талашиб-тортишишдан йироқ бўлинг. Чунки бу фақат вақтни зое кетказиш ва ҳаром ишларни қилишга олиб боради. Агар сиз билан кимдир тортишмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман»- деб айтинг.

@ziyomadrasasi
👍3
Рамазон_суҳбатлари | 12 | Қуръон тиловатининг иккинчи тури ҳақида|…
Islom Nuri
Рамазон_суҳбатлари | 12 | Қуръон тиловатининг иккинчи тури ҳақида

@ziyomadrasasi
وحين تكثر الفتن يزداد تمسك أهل القرآن بالقرآن هو ملاذهم ونجاتهم. ولا معين لهم بعد الله إلا ثباتهم على وردهم.

Фитналар кўпайган сари Қуръон аҳли паноҳлари ва нажотлари бўлмиш Қуръонга янада маҳкамроқ боғлана бошлайдилар. Ва уларга Аллоҳдан сўнг вирдларидаги саботларидан бошқа ҳеч қандай ёрдамчи ёқдир.

©️Аҳмад Ийсо ал-Маъсаровий

@ziyomadrasasi
Рамазоннинг иккинчи ярмида биринчи ярмига нисбатан кўпроқ тоат-ибодатларда тиришиш таъкидланади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар амалларининг зоҳири шундай бўлган.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тoрифий ҳафизаҳуллоҳ


@ziyomadrasasi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 14-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

@ziyomadrasasi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар», деганлар».

Табароний ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.


Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.

Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.

Саҳарлик қилиш учун ширин уйқусидан уйғонганларга Аллоҳнинг беҳисоб раҳмати ёғилсин!
Амийн!

@ziyomadrasasi
👍3🥰1
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: يَا رَسُولَ اللهِ قَدْ شِبْتَ قَالَ: شَيَّبَتْنِي هُودٌ وَالْوَاقِعَةُ وَالْمُرْسَلاَتُ وَعَمَّ يَتَسَاءَلُونَ وَإِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَأَبُو يَعْلَى وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.



Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, сочингизга оқ тушибдими?” деб сўради. Шунда у зот: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалат, Набаъ ва Таквир (суралари) оқартирди”, дедилар” (Термизий, Ҳоким, Байҳақий ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Бизни сочларимизни эса дунё ғами оқартириб юборди😢😢😢


@ziyomadrasasi
👍2😢2
Рамазон истиғфор ойидир
Яъни бу ойда фаришталар рўзадорлар учун Аллоҳдан мағфират талаб қилишади.

Имом Аҳмад ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимга Рамазонда беш хислат берилди, улар олдинги бирор умматга берилмаган: рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкдан хушбўйдир; уларга фаришталар мағфират талаб қилишади; Аллоҳ ҳар куни жаннатни безаб, «Солиҳ бандаларим устиларидан меҳнат ва азиятлар улоқтирилиб, сенинг олдингга келишларига оз қолди», дейди; унда бебош шайтонлар кишанланади, натижада улар ундан бошқа пайтларда эришадиган нарсаларига эриша олмай қолишади; охирги кечада рўзадорлар мағфират қилинади», дедилар».

@ziyomadrasasi
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Сен подишохсан бизлар қулларингмиз.

Бизларни гуноҳлардан поклаб энг чиройли аҳлоқларга буриб қўйгин
чунки гўзал аҳлокларга фақат
Сен йуллагувчисан
қалбимиздаги одат бўлиб бизларга сингиб кетган ёмонликлардан бизларни ўзинг поклагин уларни сендан бошқаси кетқизолмас.
Бизларни гуноҳлардан покланиб Рамазондан жаннат билан башоратланиб. Дўзахдан озод бўлиб чиқадиган бандаларингдан қилгин амийн.

Бизларни қалбимизни ўзингни муҳаббатини Росулингни Китобингни ҳамда солих амалларни мухаббати билан тўлдиргин.

Ўзинг яхши кўрганни яхши кўриб амал кила оладиган
қайтарганингдан қайта оладиган имон бергин.

Ҳаётимиз охирини
аввалидан кўпроқ яхшиликларга тўлдириб жонимизни Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун росулуллоҳда олгин...
Амийн ажмайин

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар учун рамазон насиҳатлари

Ўнинчи насиҳат

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги
Муслима опа-сингиллар!

Рамазон ойининг йигирма куни ўтган бўлса, яна ўн кун фурсат бор. Агар ўтиб кетган кунларда сусткашлик қилган бўлсангиз, қолган ўн кунни ғанимат билинг. Чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунликда кечасини бедорлик билан ўтказардилар, оила аъзоларини уйғотардилар, белларини маҳкам
боғлардилар».

Бу саноқли кунларни баъзи инсонлар ғанимат билишади.
Баъзилар эса ҳасратда қолишади.
Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг аёли кечаси унга шундай дерди: «Кеча ўтиб кетди. Йўл эса узоқ. Озуқамиз жуда оз. Солиҳларнинг карвони узоқлашиб бораяпти. Биз эса ортда қолиб кетдик».

Аллоҳ таоло Ўз фазли билан «Қадр кечаси»ни охирги ўн куннинг бирида қилиб қўйди. Бу охирги ўн куннинг тоқ кечаларида бўлади.

Оиша разияллоҳу анҳодан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтардилар: «Қадр кечасини Рамазонда охирги ўн куннинг тоқ кечаларидан қидиринглар».

Қадр кечаси улуғ кеча ва ғанимат фурсатдир. Унда қилинган ибодат минг ойлик ибодатдан яхшидир.

Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:«Албатта бу ой келди. Унда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кеча бор. Ким бу кечадан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумгина бебаҳра қолади».

Қадр кечасини талабида бедор бўлинг. Бу улуғ ажрдан маҳрум бўлманг. Агар сиз охирги ўн куннинг барча кечаларида қоим бўлсангиз ҳамда уни ибодат ва тоат билан ўтказсангиз, шубҳасиз қадр кечасига етасиз.

Қадр кечасида қилинадиган дуо. Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:«Агар қадр кечасига етсам нима деб дуо қилай?». У киши дедилар: «Эй Аллоҳим! Сен афв этгувчисан. Афвни яхши кўрасан. Мени афв этгин».

"Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний" Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, аҳли оилаларига ҳамда асҳобларига салоту саломлар бўлсин!

@ziyomadrasasi
👍3
Рамазон_суҳбатлари | 13 | Қуръон тиловати одоблари ҳақида| Абдулҳафиз…
Islom Nuri
Рамазон_суҳбатлари | 13 | Қуръон тиловати одоблари ҳақида

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 15-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2