Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Уч амал борки, буюклиги сабабли Қиёмат куни мезон-тарозуга сиғмайди.

❶ ИНСОНЛАРНИ АФВ ЭТИШ.
Унинг ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎فَمَنۡ عَفَا وَأَصۡلَحَ فَأَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۚ

"Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир". [Шўро: 40]

❷ САБР.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎إِنَّمَا يُوَفَّى ٱلصَّٰبِرُونَ أَجۡرَهُم بِغَيۡرِ حِسَابٖ

"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур". [Зумар: 10]

❸ РЎЗА.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло: "Одам боласининг барча амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Бас, унинг мукофотини Ўзим бераман", дейди".

Қиёмат куни бир жарчи нидо қилиб: "Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлган зотлар қани?" - дейди. Шунда сабр қилган, рўза тутган ва инсонларни афв қилган зотлар келадилар.
💬💬💬💬💬💬💬💬
Аллоҳ таоло сизу бизни ушбу НИДО билан чақириладиган зотлардан қилсин!


@ziyomadrasasi
👍4😢4🥰3
РАМАЗОН ҚУРЪОН ОЙИ!

Қуръон ўқиш ва уни ўрганиш Рамазон ойидаги Аллоҳга яқинлашиш воситаларининг энг улуғидир. Бу амалнинг улуғлигидан Аллоҳ малоикаларнинг энг афзали бўлмиш Жаброил алайҳиссаломни бу ойда осмондан нозил бўлиб, инсонларнинг энг афзали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Қуръонни  мудораса қилишга буюрди.

@ziyomadrasasi
👍9🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Қуръон

Қуръон тиловат қилаётган банда Қуръондаги хитоб унга ҳам бўлаётганини ва Қуръонга мухолиф бўлганлар учун келган огоҳлантиришлар у бандага ҳам тааллуқли эканини ҳис қилиб ўқиши керак. 
Қуръондаги қиссалар шунчаки ўқиладиган ҳикоялар эмас, балки ибрат-эслатма олинадиган қиссалар эканини билиш керак.
Хожа ўзининг қулига мактуб юборса қул мактубни тушуниб ўқиб, хожасининг буйруғини бажаришга шошилади. 
Аллоҳ нозил қилган Қуръонни тушуниб ўқиш ва буйруқларини бажаришга шошилиш авло.

┅════════●════════┅
@ziyomadrasasi
👍8
Ziyo madrasasi kanali
https://t.me/tarbiya_islam
ДАРСЛАРИМИЗНИ ЗАПИСЛАРИ 👆КАНАЛГА ЖОЙЛАНАДИ КИРИБ ЭШИТИШИНГЛАР МУМКИН.
😢1
#Аёллар учун рамазон насиҳатлари

Учинчи насиҳат

Муслима тутган рўзаси Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши учун рўзанинг фарзлари, суннатлари ва одобларини ўрганиши лозим.
Аёллар рўзасига тегишли бўлган ҳукмларни келтириб ўтамиз.

1. Балоғатга етган, оқила, муқим (мусофир эмас), қодир (касал эмас), ҳайз ва нифос каби ман қилувчилардан холи ҳар бир муслима аёлга рўза тутиш фарз бўлади.

2. Агар навниҳол қиз кундузи балоғатга етса, куннинг қолган қисмида (рўзани бузувчи нарсалардан) тийилиши керак. Чунки унга рўза фарз бўлди. Ойнинг ўтган қисмининг рўзасини қазо қилиб тутиб бериши лозим эмас. Чунки у пайтда унга рўза вожиб эмас эди.

3. Фарз рўзада қалб билан ният қилиш шарт. Тил билан талаффуз қилинмайди. Шунингдек қазо рўза ва каффорат рўзалари каби вожиб рўзаларда ҳам ният шарт.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кечаси рўза (тутишни ният) қилмаган кишига рўза йўқ. (Яъни рўзаси саҳиҳ эмас)».
Туннинг қайси қисмида ҳатто тонг киришидан бир лаҳза олдин бўлса ҳам ният қилсангиз, рўзангиз дуруст бўлади.

4. Қуйидагилар рўзани бузади:

а) Емоқ, ичмоқ;
б) Жимо;
в) Қучоқлашганда, ўпганда эркак ёки аёлдан маний келиши;
г) Озиқлантирувчи укол каби қувват бўладиган нарсаларни олиш;
д) Қасддан қайт қилиш;
е) Ҳайз ва нифос қонининг келиши.

1. Ҳайз кўрган аёл оқликни (яъни ҳайз тугагандан кейин чиқадиган оқиш суюқлик.. Бу билан аёл покланганини билади) кўрса, кечаси рўзани ният қилиб,эртасига рўза тутади. Агар аёл покланганини билолмаса, пахта ёки шунга ўхшаш нарса билан ҳайз ўрнини артиб кўради, тоза бўлса, рўза тутади, акс ҳолда, рўза тутмайди.

2. Ҳайз кўрган аёл ўз табиатида қолиши афзал. Аллоҳ унга ёзиб қўйган нарсага рози бўлсин ва ҳайзни тўсадиган ёки кечиктирадиган дориларни истеъмол қилмасин. Чунки бу (ҳайз) Аллоҳ таоло Одам алайҳис-салом қизларига ёзиб қўйган нарсадир.

3. Агар нифос кўрган аёл қирқ кун тўлмасдан покланса, рўза тутади ва намоз учун ғусл қилади. Агар нифоси қирқ кундан ўтиб кетса, рўза ва намоз ниятида ғусл қилади. Тўхтамаётган қонни истиҳоза деб эътиборга олади. Лекин ўша кунлар одатий ҳайз вақтига тўғри келса, ҳайз ҳисобланади.

4. Истиҳоза қони рўзани бузмайди.


@ziyomadrasasi
👍6
Рамазон суҳбатлари | 6| Рўза тутиш-тутмаслик борасида одамлар..…
Islom Nuri
Рамазон суҳбатлари | 6| Рўза тутиш-тутмаслик борасида одамлар..

@ziyomadrasasi
👍2
Қодир бўла туриб мазлумга ёрдам бермаган кимсаларни Аллоҳ Таоло азоб-уқубат билан огоҳлантирди.
Улар азоб-уқубат билан огоҳлантирилган бўлса, золимга ёрдам берганларнинг аҳволи қандай бўларкин!?
Айтилганидек, золимга ёрдам берма! Агар ёрдам берсанг Аллоҳ сени ўша золимни қўлида жазолайди.
Салафлар айтишган: "Ким бир золимга ёрдам берса, Аллоҳ уни устига ўша золимни ҳукмрон қилиб қўяди".


Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
😢3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 8-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг 8- куни файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга лиммо лим бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга тавфиқ ҳидоят бер амийн 🤲

@ziyomadrasasi
👍1
Саҳарликни энг охирги вақтигача кечиктириш ва фажр намозини (вақти киргандан кейин) эртароқ ўқиш мустаҳаб. Шундай қилиш рўзадорга енгиллик ва куч беради.
Зайд ибн Сабит розияллоҳу анҳу айтганлар: «Саҳарлик билан фажр намозининг орасидаги вақт эллик оят ўқилгунча эди»¹

1) Бухорий ривояти: 1921



Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачонки сизлардан бирингиз ўз Роббиси ила гаплашишни истаса, у ҳолда Қуръон ўқисин" дедилар.

@ziyomadrasasi
📌 РАМАЗОН САКИНАТ ОЙИ

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ: «Тақводорларнинг қалблари бу ой келишига муштоқ турар, у келиб, кетар бўлса, фироқи аламидан нола чекарлар», деди.

📚«Латоифул маъориф»дан.

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️Рўза тутмаётганларни маломат қилманг, балки ҳаққиларига ҳидоят сўраб дуо қилинг. Амалингиз учун керилманг, кибрланманг,
агар Аллоҳ тавфиқ бермаса сиз ҳам улардек бўлишингиз мумкин эди.

Бизни рамазон ойига, баракот тўла саҳарликларга, таровеҳ намозларига, исломга, ҳидоятга лойиқ кўрган Роббим қиёмат кунига қадар ҳидоятимиздан айирмасин.

Гарчи амалларимиз етмаса ҳам пардасиз жамолига, ҳисобсиз жаннатига ҳам лойиқ кўрсин!
Амийн!

@ziyomadrasasi
😢3👍1
#Аёллар учун рамазон насиҳатлари

Тўртинчи насиҳат

Рамазон рўза ойи, таом ойи эмас!
Аллоҳ Рамазон рўзасини мусулмонлар сабрга одатланиши учун фарз қилган. Токи улар нафсларини ва шаҳватларини тиювчи, Роббиларига тақво қилувчи бўлсинлар.

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди».

Салафларнинг биридан:
«Рўза нима учун машруъ қилинган?»- деб сўралди.  У жавоб берди: «Бой ҳам очлик нималигини билиши учун. Шунда камбағални унутмайди».

Афсуски кўпчилик бу улуғ ойда исрофгарчиликка йўл қўйишади. Аксар оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори ва тури йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно.

Шунингдек аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва пишириқлар тайёрлаш билан ўтказади.

Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?

Муҳтарама опа-сингиллар! Бу ойни Аллоҳга итоат, ибодат қилмасдан беҳуда ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлинг! Дарҳақиқат Рамазонга етиб, гуноҳлари кечирилмаган кимса бахтсиз бўлибди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одам боласи қориндан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига белини тутиб турадиган бир неча луқма таом кифоя. Жуда бўлмаса, қориннинг учдан бири таомига, учдан бири ичимлигига ва яна учдан бири эса нафас олишигадир».


@ziyomadrasasi