Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.96K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
حَسْبِيَ اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

Аллоҳим Сенинг нусратинг аниқ келади,

Ўша дамгача биз мўъминларга ёрдамингни бергин,

Қалбларимизни "ўлик" бўлиб яшашдан қутқар

Фаластин аҳлига, бизнинг биродарларимиз

Бизнинг диндошларимиз,

Биизниллаҳ бизнинг Жаннатдошларимизга,

Ўз ҳузурингдан кўз кўрмас, қулоқ эшитмас яхшилик, аътоларингни юбор,

Биз ожизлар ёрдам беролмадик😢😔

Сен ожиз эмассанку Аллоҳ,

Ўзинг уларни Жаннатингга собит етишларига, ер юзида ҳам фақат Ислом хукм суришига ёрдам бер,

Сен кўтарилган қўлларни ноумид қайтаришдан ҳаё қилувчи, Қудрат Соҳибисан

Сенга умидимиз, Сенгагина ишончимиз боғланди
Инсоният ожиз, бефарқ қолди ёрдамдан😢

Кўзлари уйқу, мудроқ билмас Сен Пок Парвардигор,
уларга малхам, Ғалаба, Зафар бергин.
Амийн я Роббал аъламийн.

Дуолар мустажоб вақтда мазлум биродарларимизни дуоларимизда унутмайлик😔



@ziyomadrasasi
😢8👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢4
عن أبي سعيد الخدري قال : " من قرأ سورة الكهف ليلة الجمعة أضاء له من النور فيما بينه وبين البيت العتيق " . رواه الدارمي ( 3407 ) . والحديث : صححه الشيخ الألباني في " صحيح الجامع " ( 6471 ) .

. " من قرأ سورة الكهف في يوم الجمعة أضاء له من النور ما بين الجمعتين " .



Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган


وعن ابن عمر رضي الله عنهما قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من قرأ سورة الكهف في يوم الجمعة سطع له نور من تحت قدمه إلى عنان السماء يضيء له يوم القيامة ، وغفر له ما بين   الجمعتين ".


Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

@ziyomadrasasi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
الصلاة_الابراهيمية_مكررة_اللهم_صل_على_محمد_وعلى_ال_محمد_كما_1
<unknown>
Имом Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Набий ﷺ га саловот айтиш дуолар ижобат бўлиши, гуноҳлар кечирилиши, Аллоҳ Таоло банданинг ғам-ташвишини аритиши ҳамда қиёмат куни Росулуллоҳ ﷺ га яқин бўлишига сабаб бўлади».

جلاء الافهام ٤٤٥

Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Аллоҳ ва Расулини яхши кўрадиган киши Набий соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни ташлаб қўяди деб ҳеч ўйламайман».

(«Лиқоул бабил мафтуҳ», 234)

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
«Рамазон» деганда қалбимизга қандай туйғу келади?!

■ Шодлик, хурсандчилик.

قُلۡ بِفَضۡلِ ٱللَّهِ وَبِرَحۡمَتِهِۦ فَبِذَ ٰ⁠لِكَ فَلۡیَفۡرَحُوا۟ هُوَ خَیۡرࣱ مِّمَّا یَجۡمَعُونَ

Юнус сураси: 58

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир».


■ Аллоҳ таолога бизни рамазон ойига етказгани учун ҳамд айтамиз.

وَقَالَا ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِی فَضَّلَنَا عَلَىٰ كَثِیرࣲ مِّنۡ عِبَادِهِ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ

Намл сураси: 15

Улар: «Бизларни кўп мўмин бандаларидан афзал қилиб қўйган Зот — Аллоҳга ҳамду сано бўлсин», дедилар.


■ Яхшиликларни кўпроқ қилиш ва ёмонликлардан четланишга нийят қиламиз.

فَعَلِمَ مَا فِی قُلُوبِهِمۡ فَأَنزَلَ ٱلسَّكِینَةَ عَلَیۡهِمۡ وَأَثَـٰبَهُمۡ فَتۡحࣰا قَرِیبࣰا

Фатҳ сураси: 18

Бас, У зот уларнинг дилларидаги нарса (садоқат ва вафо)ни билиб, уларга сакинат — ором туширди ва уларни (Хайбар жангида эришиладиган) яқин ғалаба билан мукофотлади.

Имом Аҳмад ўғлига шундай деди:
«Эй ўғлим, яхши амаллар қилишни нийят қил! Чунки эзгу ишни нийят қилар экансан, қолган ишларинг ҳам яхшиликка айланади».

■ Роббимиздан ёрдам, тўғрилик, тавфиқ, енгиллик ва ихлос сўраймиз.


قَالَ رَبِّ ٱشۡرَحۡ لِی صَدۡرِی □ وَیَسِّرۡ لِیۤ أَمۡرِی

Тоха сураси: 25 26

(Мусо) деди: «Парвардигорим, қалбимни кенг қилгин;

Ишимни осон қилгин.

Ҳадисда шундай келган:

«اللَّهمَّ أعنِّي على ذِكْرِكَ، وشُكْرِكَ، وحُسنِ عبادتِكَ»

«Аллоҳим, менга сени зикр қилишим, сенга шукур қилиш ва сенга чиройли ибодат қилишим учун ёрдам бер».

■ Қалбимизга разм соламиз. Уни кибр, ҳасад ва гина каби касаллардан тозалаймиз, кейин уни;

— Аллоҳга муҳаббат;

— Фақат У зотдангина қўрқиш;

— У зотга чиройли гумон қилиш;

— У зотга ўзимизни хор тутиш;

— У зотга таваккал қилиш;

— Сўз ва амалларимизни Аллоҳ учун қилиш каби гўзал амаллар билан тўлдирамиз.

■ Турли хил ибодатлар қилиш ва ёмонликлардан батамом четланиш билан Аллоҳ таолога яқинлашамиз.

Рамазонга етиб келган, у ойда гуноҳлардан ювилган, шу билан бирга шайтонга ва ҳавойи-нафсига бўйсунмаган инсон – нақадар яхши инсон!

@ziyomadrasasi
👍6
Дуоларингиз ижобат бўлишини ҳохлайсизми?

Дуолар Аллоҳ хузурига етиб бориши учун Маккани ёки Мадинатул~
Мунавварани масжидида бўлишингиз шарт эмас.

Ерни қаерида бўлманг қўлларингизни кўтариб биродарларингиз ҳаққига,мўъминлар ҳаққига қалбингиз билан яхшилик сўраб дуо қилинг,

Шунда ёнингизда бир фаришта ҳар бир дуоингизга,Сенга ҳам сўраганингдай берилсин деб туради.

Қалбингизда нима орзу тилакларингиз бўлса мўъминларга ўшани сўраб дуо қилинг,дуоларингиз албатта қабул бўлади.

Қўлингиздан яхшилик келмаса,тилларингиз билан яхшилик илиниб яшанг,Сизга ҳам кўплаб яхшиликлар қайтади

Дуолар мустажоб бўладиган вақтдан ғофил қолманг!

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунини зикр қилиб: «У кунда бир соат (вақт) борки, унга мусулмон киши намоз ўқиган, Аллоҳдан бирон нарсани сўраган ҳолда тўғри келса, Аллоҳ унинг тилагини албатта беради», дедилар ва қўллари билан у вақтнинг жуда оз эканига ишора қилдилар.

Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида уламолар кўп сўзларни айтганлар, улардан кучлироғи имом хутба учун минбарга чиққандан бошлаб то жумъа намози ўқиб бўлингунича, сўнгра аср намозидан кейин то қуёш ботгунча. Жума куни, мазкур икки вақтда мусулмон киши дуода астойдил бўлиши керак.

• • • • •

Салафлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, хафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган экан.

Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим"

Дуолар мустажоб вақтда мазлум биродарларимизни дуоларимизда унутмайлик😔
👍8🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муъоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳадисда: “Садақа бамисоли сув ўтни ўчирганидек гуноҳ-маъсиятлар (асари)ни ўчиради...” дейилган (Термизий ривояти, ҳасан-саҳиҳ ҳадис).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
«Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг дўзах аҳлининг кўпи эканингизни кўрдим», дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти)😢😢😢

Мазкур ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам садақа қилишга тезлаяптилар, садақани жаҳаннам оловидан сақлайдиган қалқон эканини хабар беряптилар.
😢6👍3
ЭНГ АФЗАЛ САДАҚА !

... "Эй аёллар жамоаси садақа қилинглар".
(Муслим ва Бухорий ривояти)

Аслида садақа қилиш учун маълум миқдорда пул бўлиши шарт эмас.
Одатда аёл киши уй бекаси. Эрига тобеъ бўлсада лекин ҳадисда, Набий ﷺ "Эй аёллар жамоаси садақа қилинглар" деб, буюрдилар. Бунинг остида катта ҳикмат ётади.

Бизнинг Ислом динимиз энг енгил ва кишини харажга солмайдиган дин. "Мен қилаолмайман" ёки "Қўлимдан келмайди" деган сўзни ҳаётдан ўчириб нафсини тарбия қилишга ундайди. Хўш ишламаган аёл қандай садақа қилади? Шариат аёлларга эрининг молидан ўз эҳтиёжига етарли тарзда, исроф қилмасдан олишга рухсат берди. Агар аёл, ўзи ишламасада эри унга эҳтиёж учун берган 10 минг сўмдан, 9 минг сўмни хожатига ишлатса ва ўз охирати учун минг сўмни ажратиб холис Аллоҳ учун садақа қилиса охиратига заҳира тўплаган бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Росулуллоҳ ﷺ: "Бир дирҳам, 100 минг дирҳамдан ўтиб кетади, дедилар. Шунда саҳобалар: "Ё Росулуллоҳ, қандай 1 дирҳам, 100 минг дирҳамдан ўтиб кетади" деб, сўрадилар. Набий ﷺ дедилар: "Бир одамни 2 дирҳами бўлган экан. Шундан 1 дирҳамини садақа қилади. Яна бошқа одам борибдида молининг бир четидан 100 минг дирҳамини садақа қилибди. Ҳалиги 1 дирҳам соҳиби шу сабаб ўтиб кетади" дедилар. (Насоий ривояти)

Бу ҳадисдан оладиган фойда: Қўлида бор бўлган молидан бир миқдор садақа қилиш, қўлида йўқ бўлса-да борича садақа қилгандан афзалдир.

... "Яримта хурмо бериб бўлса ҳам жаҳаннамдан сақланинг".
Битта хурмони иккига бўлиб садақа қилишда Ойша онамиз (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) биз аёлларга ўрнак бўлдилар.
Нега? Битта хурмони иккига бўлиб садақа қилганлар. Чунки уларнинг хонадонида бори шу эди. Кам бўлсада садақа қилиб қолинг. Садақа қилиш учун пул кўп бўлиши шарт қилинмаган. Ҳиммат ва "Ийсор" сифати бўлиши етарли!


@ziyomadrasasi
👍11🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгга сизни саломат етказган ким?

Тонгда кўзингизни саломат очган ким?

Тонгдан сизга ризқ эшикларини очган ким?

Қанча инсонлар мана шу тунда хар ҳил сабаблар билан вафот топдилар,

Қанчадан қанча инсон тунда майиб бўлиб бир умрга  тўшакка михланди.

Шу тунда қанча инсон қалбига азиз бўлганлардан ажради.

Сизчи?

Тонгга саломат, офиятда эттингизми?

Оилангиз омонликда  саломат уйғондими?

Бошпанангиз,бир кунлик егулингиз борми?

Агар шундай бўлса сиз Аллоҳга энг гўзал шукроналар айтинг.

🌴Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

📌Ким ҳар тонгда

🌾Аллоҳумма, ма асбаха би ~ мин ниьматин ав би ахадин мин холқика
фаминка вахдака ла шарика лак,
фалакал хамду, валака шукр.

деса, шу кунни шукрини адо қилибти деганлар

💎 اللهم ما أصبح بي من نعمة أو بأحد من خلقك
💎 فمنك وحدك لا شريك لك، فلك الحمد ولك الشكر

🌷Сизни кўзингизга оддий, одатдагидай кўринган бу тонг оддий эмас,

🍃Сиздаги бу тонгни милионлаб махрумлар
орзу қилишмоқда,
афсуски уларга бундай  тонг берилмади.

💎 ШУКРИНИ АДО  ҚИЛИНГ.


@ziyomadrasasi
👍4