Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.96K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Сиз ҳеч жисмонан эмас, маънан қулаганмисиз?
Қалбингиз қулаганми?
Туйғуларингиз  қақшаганми?
Кўнглингиз юз тубан йиқилганми?
Ҳайрон бўлманг, ҳадеб бинолар қулайвермайди.
Баъзан қалбингиз, туйғуларингиз қулайди, барбод бўлади, вайронага айланади.
Энг ёмони ҳам шу.

Биргина жумла билан вайрон бўлган кўнгилни, бутун шаҳарни оёғини остига тўшаб ҳам обод қила олмаслик мумкин.
Жумлаларингизга эътиборли бўлинг, чунки баъзи жумлаларда муҳаббатни ўлдиришга қодир қудрат бор.
Айрим қалблар сиздан ўгирилса, қайта қиё ҳам боқмайдиган  даражада мағрур бўлади.

@ziyomadrasasi
😢6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
➡️➡️Эртага ПАЙШАНБА рўзадорлар сафида бўлинг.


Қалбингизни ҳамиша уйғоқ тутинг,

Ҳар бир нарсага тафаккур билан боқинг,

Тонг отиши

🍃Тонг билан бирга ҳаёт уйғонади, инсонлар қушлар, ҳайвонлар, ҳашоратлар, балиқлар... ҳамма-ҳаммалари Аллоҳнинг раҳмати билан уйқудан, кичик ўлимдан уйғониб, яна ҳаётдан завқланиб яшашда давом этади.

Кун ботиши билан яна Аллоҳни амрига ҳар бир нарса бўйинсинади, инсонлар, қушлар, ҳайвонлар сукунатга кетишга таёрланганда, Аллоҳ бошқа махлуқларини кечасида яшаш учун инларидан чиқаради, улар ўз ризқларини кечаси топадилар.

Кечасини зулматида чироқ ёқмасангиз йўлингизни топа олмайсиз.
Тонгдаги Аллоҳнинг чироғи келиши билан бутун дунё чироқларини ҳиралаштириб юборади.

🌸   УНУТМАНГ,
Бу дунё гўзаллиги вақтинчага, синовга, имтиҳонга, ҳақни ботилдан, сидқни ёлғондан ажратиб яшаш учунгина озгинага берилган. Дунё ҳаёти узоқ кўриниб, сизни алдаб қўймасин.

Ҳар дақиқада Ўзингизга

♦️"СЕН ИМТИҲОНДАСАН!",
дейишни одат қилинг

Ўшанда Сизни на Дунёни лаззати тортиб кетолмайди ва на уни синовлари йиқитиб қўя олмайди, биласизки...,

🌸СИЗ ЖАННАТЛАРГА ҚАРАБ КЕТМОҚДАСИЗ.


@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#10танасиҳат

Саккизинчи насиҳат:

Руҳий таёргарлик.

Рамазон фазли ва аҳкомлари ҳақида ёзилган китоб, мақолаларни ўқиш ва шу мавзудаги дарсларни тинглаш билан киши ўзини бу муборак ойни кутиб олишга руҳий таёрлаши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойининг охирги кунларида асҳобларини Рамазонни ғанимат билишга чақириб:

«Рамазон ойи кирди, Рамазон ойи муборак ой, унда рўза тутишни Аллоҳ сизларга фарз қилди, бу ойда жаннатлар эшиклари очилади ва дўзахлар эшиклари беркитилади».
(Имом Аҳмад ривоят қилган.)

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ғамларингизга ва дардларингизга шифони саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Ҳаётингиздаги муаммоларга ечимни саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Фақирлик~барокатларга, Келишмовчилик~мухаббатга,

Ташвишлар ~қувончга,

Адашишлик~ҳидоятга айланишини ҳохласангиз ҳаётингизда Саловотни ўрни бўлсин.

Ҳар тонг ва кечда Саловот айтишга вақт ажратинг.

Аллоҳни суйган бандасини хаққига Саловотни кўпайтиринг,

🌸 Аллоҳ Сизни Дунёингизни гўзал қилади ва Охиратда бахтли бандалардан бўласиз биизниллаҳ.

Жума куни менга Саловотларни кўпайтиринг, Мен Сизларга жавоб қайтараман деган Росулуллохга жамики махлуқотлар ададича, борлиқдаги ҳар бир кўз кўрган ва кўз кўришдан ожиз бўлган нарсалар миқдорича Салому~Саловотлар бўлсин.

🌼 АЛЛОҲУММА,

СОЛЛИ ВАСАЛЛИМ
ВА БАРИК АЪЛА НАБИЙЙИНА МУХАММАД.....


@ziyomadrasasi
👍5🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни Каҳф сурасини ўқишлик ҳақида Наби алайҳиссаломдан сахих хадислар келган, шулардан

من قرأ سورةَ ( الكهفِ ) في يومِ الجمعةِ أضاء له من النور ما بين الجمُعَتَين
الراوي : أبو سعيد الخدري | المحدث : الألباني | المصدر : صحيح الترغيب | الصفحة أو الرقم : 736 | خلاصة حكم المحدث : صحيح

Ким жума куни Каҳф сурасини ўқир экан Аллоҳ унга икки жума, яъни кейинги жумагача нур беради, деганлар,

Қалбга нур, кўзга нур,
баданига нур,дунё охират ишларига нур берилади,
Аллоҳдан Қиёмат куни юзига ва сиротда  нур берилади.

Каҳф сурасини фазли ҳақидаги бошқа хадисларни иснадида заифлик бўлса ҳам, юқоридагига ўхшаш сахих ёки хасан хадислар уларни маъно жиҳатдан қувватлагани учун, фазилатли амаллар бобидан унга амал қилиш,
нур устига аъло нур бўлади, чунки  сахобалар қилган амаллардан,
дейди Ислом Уламолари,

Сиздан атиги 20 дақиқа оладиган Каҳф сурасини ўқишлик,
биизниллаҳ дунё-охиратизни нурга тўлишига сабаб бўлади

Тирик экансиз тиловот ва саловотларни кўпайтириб-Аллоҳдан бериладиган нурларингизни кўпайтириб олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Очликдан кактус истеъмол қилаётган Фаластинликлар…

Мусулмоннинг ғами ҳам севинчи ҳам юқумли бўлмоғи керак, бирининг бошига мусибат келдими, ташвиши бошқа мусулмонларга ҳам юқмоғи шарт.
Бирининг оёғига ботган тикон, бошқа бир мусулмоннинг юрагини ачитмоғи шарт!

Ёки аксинча бир мусулмоннинг ҳурсандчилиги, бошқа бир мусулмоннинг ҳам байрами бўлмоғи иймон асоратидандир.

Қалбингизга қаранг, Фаластинликларнинг ташвишидан нимадир юқдими ажабо?!
Уларнинг руҳий, жисмоний, маънавий, моддий оғриқларини ҳеч, ҳис қилишга уриниб кўрдингизми?
Ҳеч бўлмаса ўткинчи бир маҳзунлик эгалладими юрагингизни?


Исроилликлар Фаластинга уруш очмади, балки бутун ислом аҳлини нишонга олди. Фақат қолганларга ҳали навбат келмади холос.

Бугун Фаластинликларга ўқталинган қурол, эртага бошқа бир мусулмон юртга қаратилмаслигига ҳеч ким кафил эмас…

Бугун Жума дуолар мустажоб бўладиган вақтларда мазлум биродарларимизни ҳам дуоларимизда эслашликни унутмайлик…    


@ziyomadrasasi
😢28👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#10танасиҳат

Тўққизинчи насиҳат
:

Бу муборак ойда Аллоҳ йўлига даъват қилишга таёрланиш. У қуйидаги суратларда бўлиши мумкин:

- Масжидда намозҳонларга Рамазон ҳақида қисқа мавъизалар айтиш.

- Ҳонадонда 5-10 дақиқали дарс уюштириш. Бу дарсда рўза аҳкомларидан ўқиб бериш.
Бунинг учун муносиб вақтни ҳар ким имкониятига қараб тайинлайди.

- Рамазон ҳақидаги китоб ва кассеталар тарқатиш.

- Рамазон совғасини таёрлаш.
Бунда Рамазон ҳақидаги китобча, кассета ва бошқалардан иборат ихчамгина совға таёрлаш мумкин. Совғани ҳалтачага солиш ёки бошқа усулда ўраш мумкин.

- Камбағал, бева-бечоралар ҳақида одамларга эслатма бериш, қўлдан келганча уларга садақа қилиш, закотни чиқариб шундай кишиларни топиб беришга чақириш.

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алҳамдулиллаҳ мана Рамазоннинг ҳушбўй ҳиди хар томондан таралмоқда, яқинлашаётганидан дарак бермоқда.
Эй Меҳрибон Роббим, бу хушбўйликни Ғазза аҳлига ва барча қийналган биродарларимизга иккита шодлик қилиб бергин. Бири рамазонни келиши бўлса, иккинчиси тинчлик хотиржамликдаги осуда ҳаётга қайтишлари бўлсин.
Эй Аллоҳим
Бизларни рамазонга қабул ва тавфиқ ила етказгин, тоат-ибодатда бўлишимизга Ўзинг ёрдам бергин.
я Роббал аламийн.

@ziyomadrasasi
😢4