Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.96K photos
1.53K videos
61 files
917 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
🌴🌴 Эртага 15.02.2024, ҳижрий тарихда  5– шаъбон, 1445 йил пайшанба! 🌴🌴

Эртага пайшанба!

сўзини ҳар бир инсон  ўзидаги Ақли, Фаросат ва Илми бўйича турли ҳилда тушунади.

Мўъмин мўъминалар эса ҳар пайшанбани Суюкли Росулига эргашиб, У Зотни суннатларини тирилтириб рўзада, тақвода, Жаннат мусобақасида,
яхшилик эҳсонда  ўтказиладиган кун сифатида биладилар фақат.

Пайшанба куни, кўзларимиз қувончи, қалбларимиз баҳори бўлмиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб Рўзадор бўлиб ўтказайлик.

Бу дунё қанча қийин бўлмасин, бир кун тугайди,

Сиз билан эса яхши амалларингизгина бирга кетади.

Фурсат борлигида йиғиб олинг...


@ziyomadrasasi
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Шаъбон ойининг фазилати 1

❁•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•❁

"Рамазонга тайёргарлик"

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайшанба кунни шом намозидан бошлаб, Жума кунга ўтиш кечаси бошланади.

Саловот айтишга Жума вақтини кутманг.

Чунки Саловот бу
умризга,
ризқизга,
имонизга,
ҳидоятизга

ва Дунё орзулариз ушланишига
ва Охиратда гунохлариз кечирилишига сабаб энг осон амал.

Нима учун осон?

Чунки Сиз саловотни ҳар қандай холатда, ҳар қаерда,ҳар вақтда айтишингиз мумкин.

Дунё Охират яхшиликларини хохлайсизми, бу олтин дақиқаларни арзимас, балки гунох ишларга сарф қилиб юборманг.

Бу тиллар Аллоҳни улуғлаб, саловот зикрлар айтиш учун берилган.
Бу тиллар махзун қалбларга қувонч бериш учун берилган.
Сиз мисоли Шифокорсиз.
Инсонларга даво улашинг,
табассумлар билан атрофни ёритинг,
Сизни кўрган инсон яна бир кўрсам деб ўтсин,
Сиз билан яшаётган инсон Шукроналар айтиб ўтсин.
Аллоҳни Ердаги нури бўлиб қалбларни ёритинг,
Ва билинки, ҳар бир яхшилигингиз Ўзингизга кўпайтирилиб қайтарилади.
Яхшиликларни эшиги эса~ Сизга саловотлар билан очиб берилади.
Олтин фурсатдасиз!
Тилларингизни фақат яхшиликка ишлатинг


@ziyomadrasasi
👍9🥰6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким кўп саловотлар айтса, дунёдаги ғамлари кетар, Охиратда гунохлари кетар деганлар Соллоллоҳу алайҳи васаллам

Келинг биродарлар бугун жума кунни шомига қадар саловотларни миқдорини кўпайтириб,

Мўъминларни бугунги кунги ғами, дарди, оғриғидан қутулишга ёрдам  берайлик,

Келинг биродар бир биримиздан узоқларда бўлсакда саловот айтган тиллар, Аллоҳдан яхши гумондаги қалблар ва дуога кўтарилган қўллар бизни бирлаштирсин бугун.

Таналаримиз билан Фаластиндаги яқинларимизни ўқлардан тўса олмадик, чўнтакдаги  пулларимиз билан ҳам, чанқоғига сув, очига нон улаша олмадик,
на маънавий ва моддий  қўллай олмадик уларни.

Бугун ҳеч бўлмаса САЛОВОТлар билан бошларимиздаги бало кўтарилишига ёрдам берайлик.

Фарзандларингиз, яқинларингиз, биродарларингизга эслатинг.

Узоқларда очликда, зўровонликда қатл бўлаётган "ДИНДОШЛАРИ, ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИ борлигини эслатинг

Уларни фарзандларини  ҳам ўзингизни  фарзадингиздай яхши кўринг

Уларни қурбонлари, бизнинг қурбонларимиз, чунки улар тавхиддаги диндошларимиз, биродарларимиз.

Ҳеч бўлмаса дуолар ижобат фурсати келганда, жума туни тонгларида ЯҚИНЛАРИМИЗни дардига малхам, шифо, офият сўраб  бирга туриб берайлик.

Аллоҳим нусратинг ХАҚ, ўша Хақни тезлатишингни Сендан сўраймиз.

Фаластиндаги диндошларимизни Сени қудратли химоянгга топширамиз.,,,, 


Дуо - ибодатдир. Дуо - қуролимиздир! Ҳар бир муваҳҳид кофирларни яксон қилишда мужоҳидларга ёрдам бериши мумкин. Тинимсиз қилинажак дуолар билан кофирларга қарши туринг. Аллоҳ албатта Эшитгувчи Зотдир!

ألَّلهُمَّ يَا مُنْزِلَ الْكِتَابِ وَيَا مُجْرِيَ السَّحَابِ وَيَا سَرِيْعَ الْحِسَابِ وَيَا هَازِمَ الْاَحْزَابِ أَهْزِمْ أَعْدَاءَ الْاِسْلَامِ وَالْمٌسْلِمِيْنَ.
Эй китобни туширгувчи, булутларни юргизувчи, ҳисобни тез олувчи, гуруҳларни мағлуб қилувчи Аллоҳ - Ислом ва мусулмонларнинг душманларини мағлуб қилгин.

أَلَّلهٌمَّ أَهْزِمْهٌمْ وَزَلْزِلْهٌمْ.
Эй Аллоҳ, уларни мағлуб қилгин ва уларни саросимага солгин.


أللَّهُمَّ اُنْصُرِ الْاِسْلَامَ وَالْمُسْلِمِيْنَ،أللَّهُمَّ اُنْصُرِ الْاِسْلَامَ وَالْمُسْلِمِيْن
Эй Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларга ёрдам бер.

Эй Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларга ёрдам бер.

Амиийн я Роббил Аъламийн!


@ziyomadrasasi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Audio
𝗦𝗛𝗔𝗔𝗕𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗙𝗔𝗭𝗜𝗟𝗔𝗧𝗜 2-𝐃𝐚𝐫𝐬

❁•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•❁

𝗦𝗛𝗔𝗔𝗕𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗙𝗔𝗭𝗜𝗟𝗔𝗧𝗜 2-𝐃𝐚𝐫𝐬

@ziyomadrasasi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
3 Шаъбон ойининг фазилати 3
<unknown>
Шаъбон ойининг фазилати 3

❁•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•❁

"Рамазонга тайёргарлик"


@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
4 Шаъбон ойининг фазилати 4
<unknown>
𝗦𝗛𝗔𝗔𝗕𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗙𝗔𝗭𝗜𝗟𝗔𝗧𝗜 4-𝐃𝐚𝐫𝐬

❁•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•❁

𝗦𝗛𝗔𝗔𝗕𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗙𝗔𝗭𝗜𝗟𝗔𝗧𝗜 4-𝐃𝐚𝐫𝐬

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Банда ҳолис Аллоҳдан мукофот умид қилиб тутган бир кунлик рўзаси учун Аллоҳ уни юзини Жаҳаннам оловидан етмиш йиллик масофага узоқлаштиради.

Баъзида инсон ўзи сезмаган ҳолда шундай бир амал қилади ёки банданинг оғзидан шундай сўз чиқадики ўша сўзи билан Жаҳаннам оғзига бориб қолади, лекин ўзи билмай ҳотиржам яшайверади.

Қилган ҳар бир ёмон амалингиз ортидан яхши амал эргаштиринг,
ёмонликларни ўчириб туради.
Аллоҳдан мағфират сўранг, чунки қайси биримизга яна нечта нафас қолгани бизга маълум эмас.

Нафл рўзалар тутинг, садақалар беринг, чиройли хулқ ва солиҳ амалларга шошинг, чунки амаллар хотимасига қараб белгиланади.

Эртага душанба Росулуллоҳнинг рўза карвонларида биродарларингиз билан бирга кетинг.
Билингки ҳаётида Росулига қадамма- қадам эргашган мўъмин Қиёматда ҳам Росулуллоҳ билан бирга туради...

Бундай фурсатни ақл эгаларигина қўлдан бой бермаслар
.

@ziyomadrasasi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Рамазон келмоқда

Қалблар шодлиги, кўзлар қувончи, диллар ороми, тоатлар гулзори -РАМАЗОН КЕЛМОҚДА

РАМАЗОНга қанча қолди?
Наҳотки аввалги рамазон тугаганига бир йил бўлган бўлса?

Наҳотки умримиз яна бир йилга қисқарган бўлса?

Рамазон келишига оз вақт қолди, лекин унга орамиздан кимлар ета олар экан?

Кимлар РАМАЗОНга шодлик билан кириб,имон лаззати, тоат ҳаловати билан якунлар экан

Аввалги рамазондагиларни кўплари бу рамазонга етиб келмадилар

Ҳали рамазон ойи кўрингунча яна орамиздан кўплар кетади.

Лекин кимлар ўшалар?

Қани энди билганимизда, ўша кунгача тоат гулистонида яшашга улгурардик. Гуноҳларимиздан йиғлаб, икки олам саодатини сўраб олардик.

Лекин,

Минг афсус, ўлим соати биздан беркитилди.
 
Аммо бизга аломатлари, вақтимиз тугаб қолганлигини ишоралари кўрсатилди

Аввалги рамазонда  масжидда, таровеҳда  кўрганларимиздан баъзиларини бу йил учрата олмасмиз

Аввалги рамазон ифтор дастурхонида жамланганларни  баъзилари бу рамазонда қабр зулматида ётадилар.

Аввалги ҳайитда бағрингизга босган яқинларингиздан баъзилари бағрига тупроқ босиб ётадилар.

Бир кун  уларни сафига биз ҳам кирамиз

Ҳали рамазонлар такрор ва такрор келади

Лекин уларда биз бўлмаймиз

Ҳали ҳайитлар яна ва яна келади

Лекин биз бирор хайитдан бехабарлар оламида бўламиз

Ҳовлиларимиз безатилиб гулистон бўлади

Бизнинг уйимиз эса қабристон бўлади

Ўша кун келишидан аввал тирикликни ғанимат билинг

Уйғонинг, ғафлат уйқусидан туринг, биродарим... РАМАЗОНга етишни АЛЛОҲДАН сўраб тайёр туринг

Рамазонда тавба қиларман деманг

Рамазонда намоз бошлаб, рамазондан ҳижоб киярман  ҳали вақт бор, деманг

РАМАЗОНга 20кун
қолганини биламиз
Бизга берилган фурсатдан неча кун қолди, билмасмиз

Ифтор дастурхонлар ёзилишига 20 кун қолганини биламиз

Лекин Охират дастурхони ёзилишига қанча қолганини билмаймиз

Бир нарсани аниқ биламиз, шундай рамазонларни бирида биз албатта ЙЎҚ БЎЛАМИЗ

Ер юзида таровеҳлар ўқилган кунда биз ер тагида бўламиз

Рамазонни кутиб уйлар безатилган кунда биз оёқлар тагида бўламиз

Келинг, янги  уйимизни ,безатиб кетамиз!


@ziyomadrasasi
👍5🥰4😢2