Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الامام ابن القيم رحمه الله تعالى:
«الجوارح السبعة وهي: العين، والاذن، والفم، واللسان، والفرج، واليد، والرِّجل، هي مراكب العطب والنجاة فحِفظها أساس كل خير، وإهما لها أساس كل شر».
[إغاثة اللهفان] ١/٨٠.
«Инсонда етти аъзо бор: кўз, қулоқ, оғиз, тил, фарж, қўл ва оёқ. Мана шулар ҳалокат ва нажот маркабларидир. Уларни сақлаш барча яхшиликлар асосидир, уларга бепарволик қилиш барча ёмонликлар асосидир».
«Иғосатул лаҳфан», 1/80.
https://t.me/tilofati

👍11
Forwarded from BOLALAR UCHUN QUR’ON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢16👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом ва турклар ҳақида
Туркчиликни мусулмончиликдан айри ҳолда тасаввур қиладиганлар ва омма фикрини шунга қаратишга уринаётганлар аслида туркларнинг ашаддий душманларидир.
@Press_Activist
@Turkiston_A

👍2
Bir solih kishidan:
— Kuniga qanchadan Qurʼon oʻqiylik? - deb soʻrashganida:
— Baxt-saodatdan qancha istasang shuncha, - deb javob bergan ekan.
✍️ @toliblarga_nasihat

😢21👍5🥰2
📚📚📚📚📚📚📚📚📚Ассалом алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ хурматли опа сингиллар, оналар!
Кўпчиликка маълумки, Зиё мадрасаси қошида Заковат онлайн бошланғич таълими хам фаолият қилади.
Унда 1-5 синф даражасида ўқиш ёзиш ва математика фанлари ўқитилади
Мактабимиз репетиторлик ёки мактаб дарсларини қилдириш учун эмас, балки мактабда ўқиш имконияти бўлмаганлар учун ташкил қилинган.
Хозирда ўқувчилар сони камайиб кетди
Ва устозаларнинг қадрли вақти унумли сарфланиши учун синфларга қўшимча ўқувчи олмоқчимиз.
6 ёшдан 12 ешгача бўлган,ва мактабга чиқмаетган ўзбек болалар бўлса, бизга мурожаат қилинг.
@muallimatun2022

👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг бой камбағал оила...
Ибратли ҳикоя.
Ибратли ҳикоя.
👍12😢1
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.
Ziyo madrasasi qoshida tajvid va tibyan darslarining ochilishini kutayotgan tolibalar diqqatiga!
Yangi guruhlar ochilishi
2023 yil 12-sentyabrdan boshlanadi.
Hurmat bilan Ziyo madrasasi rahbariyati.
📲 @ziyomadrasasi

🤩26👍20🥰3
#Ҳадис_587
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Битта тўшак эрга ва биттаси аёлига, учинчиси меҳмон учун бўлса, тўртинчиси шайтон учун».
✍Имом Муслим ривояти
Шарҳ: Бу ҳадис бизни дунёдан фақат эҳтиёжимизга керагини олишга ундайди. Демак, инсон эҳтиёжидан ошиқ нарсани олишида шайтон учун имконият бор. Ҳадисда зикр қилинганидек эҳтиёждан ортиқча тўшакда шайтон ётади. Бу ҳадисда келтирилмаган болалар ва ота-она учун бўлган тўшаклар жоиз.
@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

👍12
Iymon halovati 2
<unknown>
🎙️2-dars
Mavzu: Alloh va uning Rosuli dunyodaga barcha narsadan mahbub bolmoqligi.
https://t.me/Jannati_Rayyon

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
XXI- асрда яшаш, кимдур орзу қилган жуда қулай ва Жаннатга олиб кирадиган солиҳ амалларни кўплаб бажариб яшайдиган шароит, лекин кимдир учун шу ИНТЕРНЕТ 🌐 гаджетлари туфайли, бу дунёда яшаш Жаҳаннам оловидан ҳам қўрқинчлироқ бўлиб туюлади.
‼️ Айниқса аёллар ҳаётида:
- Кичкина қизалоқ
- Болиға қиз
- Янги келинчак
- Ёш она
- Кўп фарзандли она
- Қайнона
- Буви
- Хола
- Амма
- Келинойи
- Толиба
- Устоза
- Шайҳо.....
📝Бу рўйхатни яна кимлар билан тўлдирса бўлади❓
Аллоҳ изни ила шу рўйхатдаги аёллар орасидаги долзарб муаммоларни ечишга ёрдам берадиган маърузавий дарсларимизга барча аёлларни таклиф этамиз.
Дарсларимиз: Маъруза 🎙 унда ўтилган мавзуга тегишли савол жавоб ⁉️ мунозараси билан ўтилади. Имкон борича ҳар бир қатнашган толиба ўзига яраша ризқи билан илм, фойда олади, ин шаа Аллоҳ.
📣 Шошилинг 📣
Жума:Tуркия. в11:00 = Ўзбек.в 13:00
Якшанба: Туркия в. 16:00= Ўзбекистон в.18:00
Link: https://t.me/+vSxUSApSGdcyN2Uy

👍6🥰4😢1
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Bismillahir Rohmanir Rohim
XXI- asrda yashash, kimdir orzu qilgan juda qulay va Jannatga olib kiradigan solih amallarni koʻplab bajarib yashaydigan sharoit, lekin kimdir uchun shu INTERNET 🌐 gadjetlari tufayli, bu dunyoda yashash Jahannam olovidan ham qoʻrqinchliroq boʻlib tuyuladi.
‼️ Ayniqsa ayollar hayotida:
- Kichkina qizaloq
- Boligʻa qiz
- Yangi kelinchak
- Yosh ona
- Koʻp farzandli ona
- Qaynona
- Buvi
- Xola
- Amma
- Kelinoyi
- Toliba
- Ustoza
- Shayho.....
📝Bu roʻyxatni yana kimlar bilan toʻldirsa boʻladi❓
Alloh izni ila shu roʻyxatdagi ayollar orasidagi dolzarb muammolarni yechishga yordam beradigan maʼruzaviy darslarimizga barcha ayollarni taklif etamiz.
Darslarimiz: Maʼruza 🎙 unda oʻtilgan mavzuga tegishli savol javob ⁉️ munozarasi bilan oʻtiladi. Imkon boricha har bir qatnashgan toliba oʻziga yarasha rizqi bilan ilm, foyda oladi, in shaa Alloh.
📣 Shoshiling 📣
Juma:Turkiya. v11:00 = Oʻzbek.v 13:00
Yakshanba: Turkiya v. 16:00= Oʻzbekiston v.18:00

👍7
Forwarded from Тарихий фактлар 2
ГАГАРИН ПАРВОЗИ ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАНМИДИ?
Юрий Гагарин (1934-1968) коионотга илк бор парвоз қилиб, инсоният тарихида мисли кўрилмаган қаҳрамонликка қўл урди. Гагариннинг бу қадами мислсиз кашфиётлар учун йўл очиб берди.
У 1961 йил 12 апрель куни Москва вақти билан соат 09:07 да “Восток” космик кемасида “Бойқўнғир” аэродромидан фазога парвоз қилади. 1 соату 48 дақиқа давомида Ер орбитасини айланиб чиқади. Бу инсоният тарихидаги буюк ғалаба эди.
“Сеҳрланиб қолгандекман!”
Юрий Гагарин парвоз пайтидаги ҳиссиётларини борт магнитофонига ёзиб қолдиради. Мана айнан ўша лаҳзаларда Гагариннинг тилидан янграган сўзлар:
“...Мен Ер устидаги булутларни кўряпман. Улар жуда кичкина, паға-паға. Ана уларнинг соялари! Бу чиндан гўзаллик. Бениҳоя гўзал! Диққат! Уфқни кўряпман. Мана Ер. О, нақадар ажойиб! Ана, Ернинг юза қисмини эгаллаган камалакнинг бир учи Ерга томон инган. Буни таърифлаб беролмайман. Жуда ҳам гўзал. Мен худди туш кўраётганга ўхшайман. Кўзларимга ишонолмайман. Худди сеҳрланиб қолгандекман!”
Кейинчалик унинг бу ҳайратомуз хитобларини жуда кўп Ғарб газеталари кўчириб босишди.
“Биз осмон эшикларини очсак...”
Маълумки, инсоният минг йиллардан бери кўкка парвоз қилиб, чексиз коинот сирларини кашф этишга интилиб келади. Ана шу орзулар замирида турли афсона ва ривоятлар, мифлар, ривоятлар шаклланган. Гагарин бу афсонани ҳақиқатга айлантирди.
Дарҳақиқат, бундан бир неча аср илгари инсоннинг коинотни забт этиши шунчалик ушалмас орзу эди, холос. Аммо Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган Қуръони каримда коинот билан боғлиқ жуда кўп оятлар нозил қилинган, аммо уларнинг сир-синоати ҳали бани-башарга маълум эмасди.
Жумладан, Қуръони каримнинг “Ҳижр” сураси 14-15-оятлари замиридаги мазмун-моҳият ҳам:
“Ва биз уларга осмондан бир эшик очсак, улар (у ердан) кўтарилишда давом этсалар ҳам “бизнинг кўзларимиз боғланди, (яъни ҳайратда қолдик) биз балки сеҳрланган қавмдирмиз”, дейишади”.
“Илгари Аллоҳга ишонган эдилар”
Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи олим ва журналист, профессор Аднан Шариф бир мақола ёзди. Унда Қуръони каримдаги ушбу оят ва Гагариннинг парвозидаги ҳолат бир-бирига қиёсланган. Аднан Шарифнинг ёзишича, ХХ асрнинг энг буюк кашфиётларидан бири – Гагариннинг парвози ва унинг коинотдаги ҳиссий ҳолати айнан ушбу оятларда 14 аср илгари ўз аксини топган эди.
Профессорнинг ёзишича, “Ҳижр” сурасида “улар Аллоҳга ишонмаслар, ҳолбуки илгари ишонар эдилар” мазмунидаги оят ҳам келган. Гагарин мансуб бўлган жамиятда атеистик мафкура ҳукмронлик қилгани, Совет тузуми қарор топмасидан илгари унинг ҳудудидаги давлатларда ислом ва насронийликка изчил амал қилингани, масжид ва черковлар фаолият кўрсатгани ҳам тарихдан яхши маълум.
Гагарин ҳам Совет давлатида туғилиб ўсди. У тиш-тирноғига қадар коммунист эди ва умрининг охирига қадар ўз камол топган давлат мафкурасига садоқат билан хизмат қилди.
“Қайтарувчи осмонга қасам...”
Бу ҳодиса икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони учувчи-космонавт Павел Попович (1930-2009)га ҳикоя қилинганда, у ҳам ниҳоятда ажабланган, оятлардаги аниқликдан ҳайратини яширмаганди:
“Яратганнинг каломидаги “...биз осмондан бир эшик очсак”, дейилгани жуда қизиқ. Чунки, олимлар айнан шу, “осмондан бир эшик”ни топиш учун жуда катта ҳисоб-китобларни амалга оширишган. Аслида кўпчилик осмон очиқ, унинг истаган нуқтасидан коинотга парвоз қилиш мумкин, деб ўйлашади. Аммо барча космик кемалар битта “эшик”дан самога кўтарилади ва ўша ердан қайтиб тушади. Секундига 11 километр тезликда парвоз қилаётган кема агар ўша “эшик”дан ўтмаса, ё ёниб кетади, ё коинотга қайтади”.
Қуръони каримнинг “Ториқ” сураси 11-оятида “...қайтарувчи осмонга қасам” жумлалари келтирилади. Бу ўринда коинотда келаётган альфа, бетта ва гамма нурланишлари озон қатламига урилиб ортга қайтиши, радио ва уяли алоқа сигналларнинг яна ерга қайтиши ҳам назарда тутилган бўлса, ажаб эмас.
Умуман олганда, Қуръони карим чиндан-да Аллоҳнинг буюк мўъжизаси эканлиги вақт ўтгани сари тобора кўпроқ ўз исботини топаётир.
Рустам Жабборов.
@tarixiy_faktlar2

👍34🥰4😢3