Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.99K photos
1.54K videos
61 files
919 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Forwarded from •┈•┈•❁Воспитай человека❁•┈•┈•
​​ೋ❀ೋ══ День 46 ══ೋ❀ೋ

Мы обладаем бессознательной способностью хранить информацию (т. е. то, что мы видим, говорим, делаем, смотрим, слушаем и т. д.) о людях, вещах и событиях.
Нашу память можно сравнить с ОЗУ (оперативным запоминающим устройством) компьютера. Избегайте делать, говорить, слушать или смотреть то, что, запечатлевшись в памяти, впоследствии будет причинять вам страдания.

...[за то, что,] слыша речи суетные, отвращались от [речей] этих и говорили:
«Деяния наши — нам, а ваши — вам. Мир вам! Не надобны нам невежды».
(28:55)



•°• ✾ •°• первые 365 дней
счастливой жизни •°• ✾ •°•
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
ЧЕГАРАНГДА ТУР.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни масжидга борсалар у ерда шоир Ҳассон ибн Собит шеър ўқиётган эди. Халифа уни уришиб бердилар. Шеър ва шоирлар шаънини камситиш маъносида эмас, масжидни улуғлаш ҳамда у ерда фақат қуръон ва ҳадис ўқилиши маъносида. Шунда Ҳассон деди: - Эй мўъминлар амири! Бу масжидда сиздан яхши инсон бор пайтда ҳам шеър ўқир эдим. Кейин Ҳассон Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳуга қараб деди: - Эй Абу Ҳурайра! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг менга: "Эй Ҳассон бизнинг номимиздан жавоб бер. Эй Аллоҳим Ҳассонни Руҳул Қудс билан қувватли қил!", деганларини эшитганмисан? Абу Ҳурайра: - Ҳа, эшитганман, деди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу индамай кетдилар. Агар мен муҳаддис бўлганимда бу ҳадисни ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг фазилатлари бобида келтирар эдим. Инсоннинг фақат тўғри йўлда бўлиши фазилат эмас. Гоҳида хато қилганида ҳақнинг олдида жим туриб тўхташи ҳам фазилат бўлади. Бу дин қайноқ урушларда Холиднинг қиличига муҳтож бўлганидек, фикрий курашларда Ҳассоннинг шеърларига ҳам муҳтож бўлган. Холид розияллоҳу анҳу Ҳассон розияллоҳу анҳунинг ўрнини боса олмас эди. Ҳассон ҳам Холиднинг ўрнини боса олмас эди. Аллоҳ бизнинг ҳар биримизни битта чегарада қўйган. Биз ўз чегарамизни яхши қўриқлашимиз лозим. Буни кичкина иш демаслигимиз керак. Бошқалар турган чегарани ҳам ўзимизникидан камситмаслигимиз лозим. Усмон розияллоҳу анҳунинг моли "қийинчилик қўшини" пайтида Убай ибн Каъбнинг қироатидан яхши эди. Қуръонни жамланаётган пайтда Каъбнинг қироати Усмон розияллоҳу анҳунинг молидан, Холид розияллоҳу анҳунинг қиличидан, Ҳассон розияллоҳу анҳунинг қасидаларидан афзал эди. Давринг келганида шер бўл! Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг қиличлари қадри Хандақда Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Билолни озод қилган пулларидан кам эмас эди. Али розияллоҳу анҳунинг қиличлари Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг пулларини ишини қила олмас эди. Аксинча, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг пуллари ўрни келганида Али розияллоҳу анҳунинг қиличларини ишини қила олмас эди. Бу дин ҳеч шак шубҳасиз ўз тобелари хизмати билан ривожланади. Исломнинг турли чегаралари бор. Биздан ҳар биримиз бир чегарадамиз. Уйдаги она бир чегарада. Чунки у бола тарбиялайди. Рижоллар етиштиради. Мударрис бир чегарада. Чунки билимсиз умматни бировлар бошқаради. У бировларни бошқара олмайди. Ҳарбий мужоҳидлар ишини масжид имоми қила олмайди. Имомнинг ишини бой савдогар қила олмайди. Камбағалларни суяйдиган, беморларни даволайдиган, бева-бечораларга ёрдам қиладиган бойларнинг ишини мужоҳид ҳам, имом ҳам қила олмайди. Эътибор бер! Аллоҳ сени қайси чегарада қўйибди. Ўша чегарани камчиликсиз ҳимоя қил. Биздан ҳар биримиз ўз вазифасини бекаму кўст адо қилса уммат ўз буюклигини яна қайтариб олади. Бир подшоҳнинг хотини бемор бўлиб қолди. Табиблар беморнинг ҳар куни сут билан чўмилиши лозимлигини айтишди. Подшоҳ ҳайрон қолди. Бунча сутни қаердан олади? Шунда вазир маслаҳат берди: "Бир ҳовуз ковлайлик. Мамлакатдаги ҳар бир чўпон бир пақирдан сут олиб келсин ва шу ҳовузга ташласин". Подшоҳ буйруқ чиқарди. Шунда чўпонлардан бири: "Битта мен бир пақир сув элтсам ким билиб ўтирибди? Сут ичида билинмай кетади", деди. Ўша кеча барча чўпон шу хаёл билан бир пақирдан сув олиб келди. Подшоҳ эрталаб кўрдики, ҳовуз тўла сув. Барча ўз чегарасини ташлаб қочиб кетган эди. Бизнинг бугунги ҳолимиз ана шундай.

Адҳам Шарқовий.

@quran_va_sunnat
Forwarded from •┈•┈•❁Воспитай человека❁•┈•┈•
​​​​Помощь от Аллаха достигается через служение (хидмат) религии Аллаха.

Величайшая милость Всевышнего Аллаха для раба – это провести жизнь в услужении Его религии. Сам этот путь совершенствует человека и преображает его.

И стойкость на этом пути – это признак помощи (тауфик) от Аллаха.

Абу Али аль-Аш’ари Комментарии к МАЛФУЗАТ

ⓥⓞⓢⓟⓘⓣⓐⓘ ⓩⓔⓛⓞⓥⓔⓚⓐ
​​#мавзу.

Ўғлим суннат қилингач, инжиқлик қилиб телефонимизга эга чиқа бошлади:

-Нуййя! - деб туриб олади. (Бу "Нусса исмли исломий мультикни кўраман" дегани!)

Ўша куни дадамиз телевизор қўлтиклаб эшикдан кириб келдилар.

Яқин ўртоқларидан бири ўзимизда завод очиб, телевизор йиғишяпти экан. Шу дўстлари биттасини нарҳини йўлида қилиб, тутқизиб юборибдилар, Аллоҳ рози бўлсин...

TV ни эски жойига ўрнатдик.

Алалҳусус, ўзбек каналларига қўйишимиз билан ёқамизни ушлашга қидириб қолдик...

Сериал кетидан сериал, кино кетидан кино!

Ҳар сафар уйга бир кириб қолгудек бўлсам, телевизор четида янги бир сериалнинг номини кўрадиган бўлибман...

Ҳабарлардан ўқиган ёки эшитган бўлсангиз керак: Наманганда ўзимизнинг "Рамео ва Жульетта"миз чиқибди.

Воқеа: қизни отаси бошқага узатаётган экан, беш йил гаплашган йигити билан бозорга бориб, ошпичоқ сотиб олибди ва бир фермернинг даласига бориб...

Аввал қиз йигитнинг қорнига, кейин йигит қизнинг қорнига пичоқ тиқибди.

Йигит қиз берган жароҳатдан омон қолиб, ожиза эса бахтсиз бу уюштирилган воқеа ортидан вафот топибди.

Мана сизларга экранлардан ҳаётга кўчган кино!

Беш йиллик севгини эса бемалол сериал деб атасак бўлади!

Ўлим ва ҳаёт ҳақида, оҳират ҳақида фарзандларингизга ёшликдан тушунча беринг.

Ҳаёт бу аслида имкон, то ҳаёт экансиз- Қуръон оча оласиз, ундан ҳоҳлаганча ёдлай оласиз, руҳингизга ором қидира оласиз...
Ўлимдан сўнг ёдлаганларингиз сизни баландга кўтарувчи зиналарга айланади...

Намоз бу руҳингиз- ҳаққа боғланадиган фурсат, Аллоҳ таолога қилган қўнғироқларингиз, суҳбатларингиз...
Ўлимдан сўнг бу воситачи- қабрингизда ҳамроҳингиз бўлади.

Буни дунёга келиб кўз очган ҳар банда тушиниши керак.

Отанинг камаридан онанинг раҳмига ажиб тасоддифлар билан ўтасиз...

Она ичида сақлаб сизни жонидан жон, қонидан қон бериб, бир соч толасини энига бўлиб, суякларини мўртлаштириб, ўлимни бўйнига олиб фарзанд туғади.

Боласининг бўйини кўриб қувонган, тиши бодроқ ёрганда осон чиқсин деб қарамай турган, атак-чечак юрганида кетидан чопган, ариқ бўйидан хатлатмай, машина йўлларга чиқармай, қийналиб ўстирган оналар ўн саккизга зўрға киргазган қизидан мана шундай нола-ю афғон чекиб қолмасин...

Қизларимиз муҳаббатни кимга қўйиш кераклигини билиб улғайсинлар...

Шарт ўлиб кетмоқ осонмас...

Ўлим жиддий нарса!

Ойнаи жаҳонни авваллари зангори экран дейишарди...

Ҳозир унинг ранги қора!

Эҳтиётингизни қилинг, ҳаёт кино эмас...

©️Ummu Zaynab Ummu


👉@Ummuzaynabummu👈

https://t.me/joinchat/AAAAAFVFAZk-V-Xhcn0-fQ
من جعل همه إصلاح ذات البين، نال درجةً فوق ما يناله الصائم القائم المشتغل بخاصة نفسه. إنّ الإصلاح سبب للاعتصام بحبل الله تعالى وعدم التفرق بين المسلمين، وفساد ذات البين ثَلَمة في الدين. قال ﷺ أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصِّيَامِ وَالصَّلَاةِ وَالصَّدَقَةِ؟ ؛ قَالُوا: بَلَى؛ قَالَ: صَلَاحُ ذَاتِ الْبَيْنِ، فَإِنَّ فَسَادَ ذَاتِ الْبَيْنِ هِيَ الْحَالِقَةُ، أبو الدرداء،الترمذي. كن صالحاً في نفسك مصلحاً في غيرك.

Кимки бошқаларни ўртасини ислох (яраштириш) қилишни муҳим ишларидан қилиб олса, фақат ўзини ислохини кўзлаган, ва кечалари таҳажжуд намозларида қоим, кундузлари соим (рўзадор) бўлганлардан кўра юқорироқ даражаларга етади.
Чунки бошқаларни ислох қилиш Аллоҳнинг арқони бўлмиш қур’они каримни махкам ушлаш, ва одамларни ўз аро бўлиниб кетмасликларига сабаб бўлади.
Бинобарин мусулмонларни оралари бузилиб, ажралишлар динга катта айб, доғ бўлади.
Расулуллоҳ дедилар; сизларга, нафл намоз, нафл рўза ва садақа савобидан ҳам афзалроқ амални айтиб берайинми? Сахобалар дедилар; айтинг яа расулаллоҳ! Расулуллоҳ дедилар; уришиб, аразлашиб қолган икки кишини ўртасини ислох (яраштириш) қилиш.
Чунки мусулмонларни ўртаси бузилиши бу, динни бузилиши.
Термизий ривояти

Шундай экан эй мусулмон! Ўзингиз солих бўлиш билан бирга, бошқаларни ҳам ислох қилувчи бўлинг!
Forwarded from Lomeria | Rivojlan 🚀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мусулмонлар Дунёдан орқада қолган”, деб айтган аёлга, видеодаги йигит жуда чиройли жавоб қайтарди.
Forwarded from Psixologik bilimlar
#Бу_қизиқ

ГЕНЕТИКА

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади).

4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.

💁‍♂️Эркаклар учун хулосалар:

1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

💁‍♀️Aёллар учун хулосалар:

1. Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
@psixologikbilimlar
Forwarded from Psixologik bilimlar
ОПТИМИСТ

МУАММО:
Икки оғайним бир-бири билан аразлашиб қолишди.

МАҚСАД:
Уларни яраштирмоқчи бўлдим.

ҲАРАКАТ:
Бу йўлда анча-мунча мубоҳ ёлғонларни ишлатиб ташладим.

НАТИЖА:
Энди улар бир-бири билан апоқ-чапоқ бўлиб, ўзимни четга улоқтириб ташлашди.

ХУЛОСА:
Мен ғолиб бўлдим. Фақат ғалаба қурбонсиз бўлмайди, холос. 😁

(Муқим Маҳмуд)

Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисда айтадилар: «Сизларга энг яхши тижоратнинг хабарини берайми?

Саҳобалар: Хабар беринг ё Росулуллоҳ дедилар.

Пайғамбар алайҳиссалом: Икки аразлашган бродарнинг орасини ислоҳ қилишликдир дедилар.» #Ҳадис

♻️ Бизни замонда бази мусулмонлар, икки дўст урушиб қолса, яраштириш ўрнига: Фалончи билан урушиб қолибсан, мен ўзи уни шунақалигини билардим, айтмай юрган эдим, хафа бўлма деб урушган дўстларни орасини баттар бузишади. Огоҳ бўлинг! Икки дўстни яраштириб қўйишга қанчалик катта савоб берилса, икки дўстни орасини бузганга шунчалик катта гуноҳ берилади. Фойдали тижоратни танланг.

Каналимизга уланиш👇👇
@psixologikbilimlar