Ziyo madrasasi kanali
3.36K subscribers
1.99K photos
1.54K videos
61 files
920 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
Ғайбга ишониш ҳақида толмас даъватчи Сайид Қутб раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Бу – босиб ўтиладиган ғов бўлиб, одамзот ўз ҳиссиётлари идрок эта оладиган нарсаларнигина идрок этадиган ҳайвон мартабасидан, Коинотнинг ҳиссиётлар идрок эта оладиган кичик ҳажмдан кўра каттароқ ва умумийроқ эканини идрок этадиган инсон мартабасига кўтарилади».
Биз ўрнак олиб, издош бўлишимиз учун юлдуз янглиғ саҳоба разияллоҳу анҳумлар ҳаётига ғайбга иймон келтириш қандай катта таъсир кўрсатгани, намунавий тарзда қандай буюк ҳаракатларни юзага келтиргани, шахсий, оилавий ва ижтимоий ҳаётларини зулматли тарафдан ҳаётнинг барча тарафларини бағрикенглик ва риоягарчиликда «Ғаффор» ахлоқи билан, диндаги жиддийликлари ва дин учун аччиқланишларида «Қаҳҳор» ахлоқи билан, поклик, покдомонлик ва кўнгил самимийлигида «Қуддус» ахлоқи билан ёритган порлоқ томонга қандай айлантирганини, натижада, уларнинг кўнгилларида жанжал, ғийбат, чақимчилик, буҳтон, ёлғон, алдов, фирибгарлик ва макру ҳийла иллатлари қолмаганини кўрдик. Уларнинг тарихий жонли ва нодир шахсиятлари ва истеъдодларини вужудга келтиришдаги фазилат келиб чиққан амал нима? Шубҳасиз, бу амал саҳобаларнинг ғайбга бўлган чуқур иймонлари, унга қатъий риоя этишлари, ҳиссиётлар оламидан юқоридаги нарсаларга мустаҳкам ишонишларидир. Дарҳақиқат, майдони чекланган Ер сайёрасида туриб ғайбга иймон келтириш, уларни зулм, қувғин, террор ва шафқатсизликдан сақлади. Шу боис уларнинг ҳидоятларига издош бўлган мусулмонлар ҳам, асрлар давомида инсон ва башариятга қарши бирон ҳаракатни қилишга журъат этишмади. Чунки улар қилишмоқчи бўлган ҳар ишларидан илгари, унинг ўзларига фойда бериши ёки динлари ва инсониятга зарар бериши ҳамда самовий дастурга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида чуқур ўйланишар эди. Дарҳақиқат, ғайбга ишониш тақвонинг манбаи ва шахсий тарбия омилларининг энг муҳимларидан биридир.Чунки у, одамларнинг тасаввурлари, шуурлари ва хулқ атворларини раббоний қилиб қўяди.
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг шариат мақсадларини тушуниш ҳақида айтилган қуйидаги фиқрадаги гапларига диққат билан қулоқ беринг! У, эътиқоднинг айрим одамларга номаълум бўлган жиҳатларини очиб бермоқда: «Яхшилик ва ёмонликнинг даражалари бордир. Агар кўп имкони бўлмаса яхшиликнинг озроғи билан кифояланилади ва озгина ёмонликни қилиш билан кўпроқ ёмонликни бартараф этилади. Ҳолбуки, талайгина рофиза, жаҳмий ва бошқа оқимларга мансуб бидъатчилар кофирлар ҳукм сураётган ўлкаларга кетдилар ва уларнинг қўлида кўплаб одамлар Ислом динини қабул қилиб, манфаат кўришди ва бидъатчи мусулмон бўлишди. Бу, уларнинг кофир бўлишларидан кўра яхшироқдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам имконлари етгани қадар одамларни Ислом динига даъват қилдилар ва ҳар бир одамни ўзи турган муҳитдан кўра яхшироқ муҳитга олиб ўтдилар. Ҳар бир шахснинг қилган ишига кўра ўз мақоми бор. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам манфаатларни вужудга келтириш, мукаммаллаштириш ва фасод ишларни йўқотиш ёки камайтириш учун юборилганлар» («Мажмуъу фатаава Ибн Таймийя» 13/96).
Мусулмонлар ижмоси билан жаҳмийлар кофирдирлар. Шундай бўлишига қарамай шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бир инсоннинг куфрдан чиқиб рофизалик ёки жаҳмийликка киришини куфрда қолишдан кўра афзал эканини таъкидламоқда. Бас, баъзи пайтларда кўпига имкон топа олмасакда оз яхшиликка рози бўламиз ва имкони қадар енгилроқ ёмонликни қилиш билан каттароқ ёмонликни даф қиламиз. Ҳолбуки, шариат манфаатларни юзага чиқариш, такомиллаштириш ва фасод ишларни йўқ қилиш ва камайтириш учун келган.
Биз қаерда−ю, бу тушунчалар қаерда! Эътиқод эгаси эканини иддао қилаётган одам бу сўзларни ўқисин! Бу – Ислом умматининг энг яхши авлоди бўлган саҳобалар ва тобиинлар – салаф солиҳ эътиқоди бўлиб, шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ ҳам ўша эътиқоддадир. Бу умматнинг охири, биринчилари тузалган нарса билан ислоҳ бўлади!
Менимча, сиз энди, фақатгина, фитна пайдо бўлган пайтлардагина гапирадиган, на дарс ва на маъруза ва на китоблардан билинмаган, мусулмонлар бошига бирон мусибат ёки фалокат тушсагина оғизларининг таноби қочиб, ақида ҳақида адаштирувчи, бидъатчи ва: “Фалончи ёки пистончининг эътиқоди хато!”,– дея шайхулисломдек ёки илмий ёхуд эътиқодий ишларда мурожаат қилинадиган одамдек жар солувчи номаълум исм ва шахслардан ақийдани олинмаслигини билган бўлсангиз керак. Улар бу фитна ва фалокатлар пайдо бўлишидан илгари қаерда эдилар? Улар у ёки бу гапларидан илгари эътиқод ҳақидаги бирон матн китобини қўлга олиб дарс ва шарҳ қилганми?!
Аҳли суннат орасида бирон илмий ва амалий мавзуда фарқли кўришлар юзага келса, ўрталарида дўстлик алоқаларининг узилмаслиги, эътиқоднинг бир парчасидир. Агар ихтилоф тарқоқлик, фалончи ва пистончини айблаш ва қоралашга олиб борса, эътиқодга путур етказади. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Саҳобалар, тобиинлар ва улардан кейинги авлодлар ичидаги олимлар бирон ишда фарқли кўришларга боришса Аллоҳ таолонинг қуйидаги фармонига итоат этишар эди:
﴿فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً ﴾
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир»(Нисо: 59). Улар, ўрталаридаги дўстлик, шаффофлик ва диндош биродарлик туйғуларига риоя қилиб, илмий ва амалий мавзуларда баҳс юритар эдилар» («Мажмуъу фатаава Ибн Таймийя» 1/172).
Тўққизинчи нуқта:
Соғлом этиқоддан оғиш ҳалокат ва йўқолиш, демакдир. Чунки соғлом эътиқод, манфаатли ишларга ундовчидир. Соғлом эътиқоди бўлмаган шахс, кўпинча, уюладиган ва бахтиёр ҳаёт йўлларини кўриш учун лозим бўлган тўғри фикрдан тўсиб, ҳаётида танглик пайдо қиладиган хаёл ва ваҳималар қурбонига айланади. Соғлом эътиқод ҳукмрон бўлмаган жамият эса ҳайвонлар жамияти бўлиб, бахтли ҳаётнинг барча пойдеворларини йўқотади.
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
Агар у, ҳаётнинг моддий пойдеворларига эга бўлса, кўпинча, ғарбий жоҳилий жамиятларда намоён бўлганидек, вайронагарчиликка олиб боради. Чунки мазкур моддий пойдеворлар йўлланмага, хусусият ва манфаатларидан фойдаланишга муҳтож бўлади. Бунинг эса соғлом эътиқоддан бошқа йўлловчиси йўқдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ ﴾
«(Юборган барча пайғамбарларимизга шундай дедик); «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман» (Мўъминун: 51);
﴿ وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ ● أَنِ اعْمَلْ سَابِغَاتٍ وَقَدِّرْ فِي السَّرْدِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ ● وَلِسُلَيْمَانَ الرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ وَمِنَ الْجِنِّ مَن يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِ وَمَن يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ السَّعِيرِ ● يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاء مِن مَّحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَّاسِيَاتٍ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ ﴾
«Аниқки Биз Довудга (улуғ) бир фазл-мартаба ато этдик «Эй тоғлар ва қушлар (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтинглар!» Ва унинг учун темирни(хамирдек) юмшоқ қилиб қўйдик. (Ва унга дедик): «Совутлар ясагин ва(уларни) тўқишда аниқ-пухта иш қилгин! (Эй Довуд хонадони), яхши амал қилинглар! Зеро Мен қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидирман». Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқизиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг изни-иродаси билан унинг қўл остида ишлайдиган кимсаларни (бўйсундириб қўйгандирмиз). Улардан ким Бизнинг амримиздан тойилса, Биз унга ўт-олов азобидан тотдириб қўюрмиз. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни — ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлар каби (катта)лаганларни ва(ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берурлар. «(Эй) Довуд хонадони, (Аллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг шукронаси) учун амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда)оздир»» (Сабаъ: 10 – 13).  
Эътиқоднинг кучи модданинг қувватидан ажралмаслиги керак. Агар ундан ботил эътиқодлар сари оғиб ажралса, моддий қудратга эга бўлсада, соғлом эътиқодга эга бўлмаган кофир давлатларда бўлаётганидек, вайронагарчилик ва емирилиш воситасига айланади.
Ўнинчи нуқта:
Ер юзида бузғунчилик қилишни севадиган одамнинг тавҳид калимасини эшитиши жуда ҳам оғирдир:
﴿وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ ﴾
«Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг диллари сиқилиб кетар» (Зумар: 45).
Фиръавн ҳам Мусо алайҳиссалом олиб келган тавҳиддан қўрққан ва:
﴿إِنِّي أَخَافُ أَن يُبَدِّلَ دِينَكُمْ ﴾
«Дарҳақиқат мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан» деган эди (Ғофир: 26). Мазкур оятдаги «дин» сўзидан мақсад «ҳукм»дир. Фиръавн гўё ўз гапи билан: Тавҳиднин олиб келган ушбу пайғамбар хатарли одамдир. Чунки у, сизнинг ҳаётдаги қироллигингиз, раҳбарлигингиз ва турмуш тарзингизни йўқ қилмоқчи!,– демоқчи. Золим раҳбарлар Ислом динининг исломий меъморчилик ва бинокорлик ҳақидаги илмий ва маданий ҳаракат бўлишига қаршилик қилишмайди. Унинг тиббиёт, ҳандаса, фалакиёт ҳақида қадимги мусулмон олимлар қолдирган мерос ҳақида тушунтиришлар олиб боришига ҳам тўсиқ қўйишмайди. Фақатгина, ушбу эътиқод, ўз вазифаси бўлганидек, одамлар ҳаётини янгитдан ўзгартирадиган бўлса, рўпарасида тўсиқни кўради. Шахс, жамият ва давлатлар ҳаётидаги барча нарсага аралаша бошлар экан, эътиқоднинг ёйилишига қарши таъқиқлар қўйилади.
Фикх халакасига кабул килиш тухтатилди. Группа тулди. АлхамдулиЛлах
E'lon⚠️

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh muxtaram aziz birodarlar!


Alloh taoloning hohishi ostida, texnik nosozliklar tufayli Quron bog‘lariga sayohat kanalimiz manzilini barcha maqolalarini ko'chirgan holda yangi linkga ko'chirdik. Shu kanallarda faoliyatimizni davom etamiz in shaa Alloh taolo 👇

➥ Линк
🍃🌸@quron_boglariga_sayohat3🌸🍃

Ustoz Asma Hudaning ham barcha darsliklarini ushbu kanallardan topasiz👇
➥ Линк
🍃🌸@asmahuda_ustoz_shogird🌸🍃
🍃🌸@asmahuda_quran2🌸🍃

Yaqinlaringizga o'rtoqlashing va ajrdan nasibador bo‘ling🌹
Hurmat bilan Qur'on bog‘lariga sayohat kanal admini.
Bu dunyoda g'aribdek bo'ling
Abu Muoviya
🔉 Бу дунёда ғарибдек бўлинг, сизни мақсадингиз одамларни эмас, балки Аллоҳни розилиги.

🗣 Абу Муовия


@oqibat_qani
Forwarded from  OQIBAT
#ЖУМА
#САЛАВОТ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи асаллам дедилар:

«Менга жума куни ва жума кечаси салавотни кўпайтиринглар. Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади».

Имом Албоний "Соҳиҳул жамеъ"да "Ҳасан Ҳадис" деганлар, (1209).



САЛАВОТ ҒАМ-ТАШВИШЛАРНИ АРИТАДИ, ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ БЎЛАДИ

Ғам-ташвишларнинг кетиши ва гуноҳлар мағфират бўлиши сабабларидан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтишдир. Жума кунидаги салавотнинг ажру савоби ва фойдаси янада улканроқ бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга салавот айтувчи кишига шундай дедилар:

«إِذًا تُكْفَى هَمكَ وَيُغْفَرُ لَكَ ذَنْبُكَ» .


«Унда ғам-ташвишларингдан қутуласан ва гуноҳларинг кечирилади».

Абдулборий Холтўрахон таржимаси

@oqibat_qani
Forwarded from Abu Mahdiya
Forwarded from Abu Mahdiya
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Илм тарқатиш гуноҳнинг мағфират бўлиш сабабларидандир".
Forwarded from . (منيرة)
🛎🛎QUR'ON MUSOBAQASI🛎🛎


12-14 yosh o'g'il-qizlar uchun


📌Sharti kamida 4 pora yodlagan bo'lishi


📌Tajvid qoidalarini yaxshi biladigan va maxrajlari joyidan chiqadigan bo'lishi kerak


📍Musobaqamiz sharti qatnashuvchilar Yasin surasini o'qib
@ummatga_talim_madrasasi_bot ga ovozli qilib jo'natish kerak 🌹🌹


🔊Ro'yxatdan otish uchun albatta tolib(a)ning ism, familya/kunya va yoshini yozib qoldiring☝️


📆Musobaqada 20-avgustgacha davom etadi
Va albatta qatnashuvchilarga madrasamiz tomonidan sertifikatlar beriladi inshaAlloh📋🖇


ESLATMA❗️
19-AVGUST O'ZB 23.00 GACHA TILOVATLARNI JO'NATING UNDAN KEYIN QABUL QILMAYMIZ🚫


Avval shartlarimizni o'qib, agar to'g'ri kelsangiz murojaat qiling⤵️
@ummatga_talim_madrasasi_bot


Albatta yaqinlaringizga ham ulashib ajrga sherik bo'ling🌺🌺


Bizning kanalga kirish uchun↙️
🌸🍃
@ummatga_talim🌸🍃
Channel photo updated
Hadis: "Ogoh bo‘ling jasadda bir parcha go‘sht bor, agar u isloh bo‘lsa butun jasad isloh bo‘ladi va agar u buzilsa butun jasad buziladi, ogoh bo‘ling u qalbdir"

Turk vaqti bilan 8.00 navbatdagi darsimizni boshlaymiz in sha Alloh 🌺 O‘tkazib yubormang ❗️❗️❗️

⤵️⤵️⤵️
@Jannati_Rayyon
Forwarded from Psixologik bilimlar
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди.

Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди.

Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди.

Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

Каналга уланиш👇👇
@psixologikbilimlar

Sahobalarni yahshi ko‘rish va ularni payg‘ambarlardan keyin eng afzal insonlar bo‘lgan deb e‘tiqod qilish har bir musulmonning burchi hisoblanadi.

Ularni yahshi ko‘rish uchun ularning hayotlarini bilishimiz zarur.

Ularning umr yo‘llarida biz uchun go‘zal namunalar bordir.

Bugun turk vaqti bilan 12.00 da navbatdagi Sahobalar hayotiga bag‘ishlangan darsimiz bo‘lib o‘tadi in sha Alloh 🌺

O‘tkazib yubormang ❗️❗️❗️

⤵️⤵️⤵️

@Jannati_Rayyon
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
Дуо қилаётганингизда вақтингиз кам, қалбдаги ҳожатларингиз эса кўп бўлса, бор дуоингизни Аллоҳ сизни афв этишига бағишланг.
Агар У сизни афв этса, сўрамасангиз ҳам эҳтиёжларингиз ҳосил бўлаверади.

©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ