Ziyo madrasasi kanali
3.36K subscribers
1.99K photos
1.54K videos
61 files
920 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Ibn Ma‘sud roziallohu anhu aytadilar:

"Uylarning eng yomoni,unda Allohning Kitobidan biron narsa bo‘lmaganidir."
Hakim rivoyati.


Ya‘ni biron honadonda Qur‘oni Karim tilovat qilinib turilmasa,o‘sha uy eng yomon uylardan hisoblanadi.Chunki bunday uylarni shayton o‘z makoniga aylantirib oladi.Bu yerda har bir kishi Qur‘on o‘qishni o‘rganishi ta‘kidlanmoqda. Chunki musulmon kishining Qur‘onsiz uni tilovat qilmay ,undan kelgan amr-buyruq va qaytariqlarni o‘rganmay yashashi mutloq to‘g‘ri emas.

➥Линк
🍃🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Imom Buxoriy rohimahullohni onalari murattab qoriya edilar, sakkiz ming hadis yodlagan edilar.

Hozirgi kunda ko’p muslimalar “mani farzandim shayx bo’ladi”, “Quddusni fath qiladi”, “Qori, faqih, olim bo’ladi”, “ummatga foyda keltiradi” va shunga o’xshash gaplarini eshtamiz.

Solih farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar sizning g’amingiz faqat yeyish, ichish, kiyish bo’lsa?

Ilmli farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz kuniga 3 soatingizni ilmga bag’ishlay olmasangiz?

Faqih farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz hatto fiqh nima ekanligini bilmasangiz?

Qori farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz Qur’onni o’qib, uni ustida tafakkur qilishni bilmasangiz?

Olim farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz hatto o’nta hadis yoddan bilmasangiz, Qur’ondan bir juz to’liq bilmasangiz?


➥ Линк
🍃🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸🍃
Forwarded from Nussa Official ️
Хижоб бу химоя, такво ва иймондир

Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Аллох таъоло хаёли, кўздан яшириндир ва кўздан яширин(бўлишни)ёктиради. Шунингдек, Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох буюк ва кодир зотдир. У зот либосини ўз уйидан бошка ерда ечган аёлни ўз химоясидан махрум килади» – дея мархамат киладилар.
Аллох таъоло айтади: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни хам, ясан – тусан(либосини) хам туширдик. (Хаммасидан) яхширок либос такво либосидир»
(Аъроф сураси, 26- оят).

Аллох таъоло хижоб хакида сўз юритар экан, хусусан, мўъмина аёлларга карата хитоб килади: «Мўмина аёлларга айтинг» (Нур сураси, 31-оят),» «...ва мўъминларнинг аёлларига...» 
(Ахзоб сураси, 59-оят).

Бани Тамим авлодидан бўлган аёллар энсиз тор кийимларини кийган холларида Оиша (Аллох у кишидан рози бўлсин) онамизнинг хузурига келганларида у киши у аёлларга айтдиларки: «Агар сизлар иймонли аёллар бўлсангиз, бу либослар мўъмина аёлларнинг либоси эмас. Агар сизлар иймонсиз бўлсангиз, у холда бу либосларингиз билан хузурланиб юраверинглар».
Forwarded from Qalb kasalliklaridan poklanish!
Бошқа бир оятда Аллох Таоло айтади:
«Одамларга аёллар, болалар, чексиз олтин кумушлар, бойликлар, қимматбахо отлар, чорва моллар, экин-тикинлардан иборат бўлган хохишларни яхши кўриш чиройлик бўлиб кўриниб қолади».
Демак, бу оятда инсонга хохишлар ва шахватлар севгиси чиройлик қилиб кўрсатилиб қолганини хабари келяпти. Булар хаёти дунёни арзимас бир матоси. Лекин Аллох Таоло инсоннинг бутун ғами дунё бўлиб, охиратни унутиб қўйишдан қайтарди. Аллох Таоло айтади: «балки сизлар дунё хаётини устун қўймокдасизлар, холбуки охират яхшироқ ва боқийроқдир». Аллох Таоло бандаларининг бутун ғами охират бўлишлигини. Аллох таоло Қуръоннинг бир неча жойларида дунё ортидан қувувчиларни маломат қилади, уларни борар жойи жаханнам эканлигини хабарини беради.
Forwarded from Qalb kasalliklaridan poklanish!
Аллох таоло айтади:
- Кимки ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатини ихтиёр қилса, унинг бутун мақсади шу нарса бўлса, унга дунёдаёқ амалларининг мукофотини берамиз. Улар дунёда зиён кўрмаслар. Улар учун охиратда дўзахдан бошқа нарса йўқдур ва улар учун фақат жаханнам бор холос , дунёда қилган ишлари зое кетур ва қилаётган амаллари ботилдир.
- Кимки нақд дунёни яхши кўрса , биз ўзимиз хохлаган кишилар учун хохлаган нарсани дунёда нақд қилиб берурмиз, сўнгра унинг жойи маломат хамда қувилган холда кирадигон жаханнам бўлур.
- Дўзахга кўндаланг қилинадигон кунда, кофирларга айтилурки: “Сизлар хаёти дунёдаёқ хузур халоватингизни кетказдингизва ундан фойдаланиб бўлдингиз. Бугун ер юзида нохақ кибру хаво қилганингиз учун ва итоатсизлик қилганингиз учунхорлик жазоси берилади”.
Шунинг учун инсонларга фарзи айн бўлган нафсининг хавосини тийишлиги ва назорат қилишлиги, поклашлиги.
Аллох таоло оятларда дунёдан зохидлик қилишга чақиради, охиратга рағбат қилишга чақиради.

Ибни Можа, Хаким, Термизийлардан ривоят қилинади :
“Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам бир куни, ахлатга ташланган холда бўлган ўлик бир қўйнинг олдидан ўтдилар ва сахобаларидан сўрадилар: “Мана бу ўзининг эгасига қийматсиз деб ўйлайсизларми, хақир деб биласизларми?”
Сахобалар айтишди: “Хақир бўлгани учун ташланибдида”
Айтдиларки: “Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, мана шу қўй ўзининг эгасига қандай қийматсиз бўлса, дунё Аллохнинг наздида бунданда хақирроқдир. Агар дунё Аллохнинг наздида чивинни қанотига баробар бўлганида. Кофирларга бир қултум сув бермаган бўлар эди”.”.
Имом Муслим ривоят қилади:
Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: “Дунё мўъминнинг қамоғи ва кофирнинг жаннати”.
Термизий ривоят қилган хадисда, Абу Мусо ал-Ашъарий ривоят қилади:
Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар:
Кимки дунёни яхши кўрса охиратига зарар етказибди. Кимки охиратни яхши кўрса дунёсига зарар етказибди. Боқий бўлганини фонийдан устун қўйинглар”.
Хасан Басрий мурсал холатда ривоят қилади:
Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар:
Дунё севгиси барча гунохларнинг бошидир”.
O‘qib chiqishni tavsiya qilamiz
Forwarded from Director Atfal'School АматуЛлах
🌷Ас саляму алейкум уа рохматуллахи уа барокятух! Доброго времени суток!

🏫Наша школа работает уже больше двух лет, мы уже выпустили два потока.
Стоимость обучения в нашей школе:

📚1-4класс -1500р(математика, русский язык, чтение, окр.мир).
📚5 класс-2300р(математика,русский яз., лит-ра, география, история, биология).
📚6 класс-2500р(математика,русский яз., лит-ра, география, история, биология).
📚7 класс-2700р(алгебра, геометрия, рус-яз., лит-ра, история, биология, география, физика).
📚8 класс-2900р(алгебра, геометрия, рус-яз., лит-ра, история, биология, география, физика, химия).
📚9 класс-2900р(алгебра, геометрия, рус-яз., лит-ра, история, биология, география, физика, химия).

📑Аттестация доступна нашим ученикам(тем, кто у нас не обучается, АТТЕСТАЦИЯ НЕ ПРЕДОСТАВЛЯЕТСЯ📍), 1-4кл-7000р в год, 5-9 кл -8000р в год. На базе школы партнера,сдается в личном кабинете-онлайн,без ограничения времени, без камер, в форме тестов. Для оформления необходимы следующие документы: скан/фото свидетельства о рождении, паспорт родителя, уд.многодетности,если оно имеется(для скидки).

🖥Уроки проходят на площадке ZOOM, учитель видит детей, на экран выводится учебный материал(учебник, фото, презентация).

🖌Учителя проверяют домашние задания, ведется журнал успеваемости.

📲Онлайн школа находится в телеграм, для того, чтобы присоединиться вам необходимо приложение телеграм.

Акъида школы ахлю сунна уаль джамаат.
https://t.me/joinchat/FW3lTUlDxWudAJVtxVx2iA
Forwarded from ❀•ПОЛЬЗА ДЛЯ СЕСТЁР•❀
Это та онлайн-школа, где учится у меня сын, альхамдулиЛлях, только ей доверяю, это Атфаль_скул, мусульманская школа, обучающая с 1 по 9 класс, все учителя с высшим педагогический образованием, с опытом работы, учителя пропускают темы, имеющие многобожие, песни и т. Д, то, что противоречит нашей религии, школьная программа по ФГОС России, аттестацию можно прикрепить у них, сдавать аттестацию онлайн через включённые камеры, она платная, за весь учебный год 8 тысяч
👇
Ziyo madrasasi kanali
Photo
Мана бу эълон билан мурожаат килган биродарлар!
Группага кушадиган килиб куйсин линкларини!
Forwarded from  OQIBAT
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайси биримиз дуо қиляпмиз?!

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
👥Яқинларингизга ҳам етказинг.
Улашинг


@oqibat_qani
Forwarded from  OQIBAT
Juda oʻrinli tanqid boʻlibdi.

Imom Buxoriy rohimahullohni onalari murattab qoriya edilar, sakkiz ming hadis yodlagan edilar.

Hozirgi kunda ko’p muslimalar “Meni farzandim shayx bo’ladi”, “Qori, faqih, olim bo’ladi”, “Ummatga foyda keltiradi” va shunga o’xshash gaplarini eshitamiz.

Solih farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar sizning g’amingiz faqat yeyish, ichish, kiyish bo’lsa?!

Ilmli farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz kuniga 3 soatingizni ilmga bag’ishlay olmasangiz?!

Faqih farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz hatto fiqh nima ekanligini bilmasangiz?!

Qori farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz Qur’onni o’qib, uni ustida tafakkur qilishni bilmasangiz?!

Olim farzand qayerdan paydo bo’ladi, agar siz hatto o’nta hadis yoddan bilmasangiz, Qur’ondan bir juz to’liq bilmasangiz?!


(C) Koʻchirildi.

https://T.me/oqibat_qani
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
Эътиқоднинг аҳамияти


أَهَمِيَّةُ الْعَقِيدَةِ
Муаллиф: Шайх Носир Муҳаммад Аҳмад
Мутаржим: Абу Жаъфар ал−Бухорий

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Аллоҳга ҳамдлар, (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар) бўлсин.
Сўнг...
Одамзотга маълумки, инсонлар ақллари билан эзгулик йўлларини идрок этиб, ўзи учун тўғри йўлни топиб олиши мумкин эмасдир. Ақл, ўзига фойда ёки зарар келтиришга қодир эмасдир. Қалблар эгадорлик ва барча ишлар қўлида бўлган Якто, Самад–Беҳожат ва Мутакаббир Аллоҳга ишониб, таслим бўлмагунича, нафслардан бахтиқароликни кўтаришга, ўзи ва кўнгиллардаги беқарорлик ва безовталикни кетказишга қодир эмасдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿بَلَى مَنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَلَهُ أَجْرُهُ عِندَ رَبِّهِ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ ﴾
«Йўқ, ким яхшилик қилган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, унинг учун Аллоҳ ҳузурида ажр бор ва улар учун хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар» (Бақара: 112);
﴿وَمَنْ أَحْسَنُ دِينًا مِّمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لله وَهُوَ مُحْسِنٌ واتَّبَعَ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا ﴾
«Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?!» (Нисо: 125).
Суюкли дўстим, Аллоҳ устингидан баракотларини ёғдирсин, тавҳид ва эътиқоднинг аҳамияти ҳақида баён қилинган қуйидаги ўн тўртта нуқтага қулоқ беринг:
Биринчи нуқта:
Дарҳақиқат, Аллоҳга таслим бўлиш ва Уни ибодат билан яктолаш, мўъминни хулқи ва тафаккурида кўнгиллар тойилиши, нафсларнинг оғиши, жаҳолат зулматлари ва хурофот хаёлларидан, Аллоҳнинг оятларини озгина пулга сотиб олаётган маккорлар, дажжоллар ва ёмонлик раввинию роҳибларидан, чексиз ва тутуриқсиз ҳиссиётлардан қутқариб қолади.
Аллоҳнинг тавҳиди − «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур Расулуллоҳ» жумласини лафзи, маъноси, тақозолари ила амалга ошириш билан Аллоҳ таолонинг ўзигагина тўкис қуллик қилиши, мусулмоннинг унга ҳаётини: намози, ибодати, ҳаёти, мамотини барпо қилиши, демакдир. Эътиқодда ҳам тавҳид, ибодатда ҳам, қонунда ҳам тавҳид ... Кўнгил ва қалблар тавҳид билан эътиқодда Аллоҳдан бошқа бирон кимсанинг илоҳлигидан, узвлар ва анъаналар Аллоҳдан бошқа бировга юзланишдан, қонун ва ҳукмлар эса Аллоҳдан бошқалардан олинишдан покланади.
Тавҳид – диннинг аввали–ю охири, зоҳири–ю ботини, тамойилларнинг қутби, энг баланд чўққиси бўлиб, унга далиллар бор ва ҳужжатлар шунга чорлаган, уни оятлар баён қилган, ҳужжатлар асослаган. Унга кўра қибла белигиланган, Уммат тикланган, зимма олинган, жонлар ҳимоя қилинган, Куфр диёри Ислом ўлкасидан айрилган, одамлар бахтиёр ва бахриқарога, ҳидоятланган ва адашганларга бўлинган.
Иккинчи нуқта:
Қуръон жуда ҳам катта мавзу – Аллоҳнинг тавҳидига етарлича эътибор берган. Пайғамбарларнинг биринчи вазифаси (ҳам тавҳид бўлган):
﴿وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَّسُولاً أَنِ اعْبُدُواْ اللّهَ وَاجْتَنِبُواْ الطَّاغُوتَ ﴾
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36);
﴿وَاسْأَلْ مَنْ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ مِن رُّسُلِنَا أَجَعَلْنَا مِن دُونِ الرَّحْمَنِ آلِهَةً يُعْبَدُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган пайғамбарлардан сўраб (яъни улар келтирган диний таълимотларни ўрганиб) боқинг-чи, Биз Раҳмондан (яъни Ўзимиздан) ўзга ибодат қилинадиган «илоҳ»лар қилганмиканмиз?! (Йўқ, барча пайғамбарлар ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват этгандирлар)!» Зухруф: 45).
Қуръон бошдан оёқ тавҳид ҳақида гапиради, унинг ҳақиқатини, унга даъват қилишни ва дунёю охиратдаги нажот ва саодат унгага боғлиқлигини, муваҳҳидларнинг Роббилари ҳузуридаги мукофоту эҳтиромларини баён қилган. Жумладан, унинг зидди бўлган Аллоҳга ширк келтириш, мушрикларнинг аҳволи, дунёдаги машъум оқибатлари ва охиратдаги хўрловчи қийноқлари ҳақида ҳам тўхталган:
﴿وَمَن يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَكَأَنَّمَا خَرَّ مِنَ السَّمَاء فَتَخْطَفُهُ الطَّيْرُ أَوْ تَهْوِي بِهِ الرِّيحُ فِي مَكَانٍ سَحِيقٍ ﴾
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
«Ким Аллоҳга ширк келтирса бас, у осмондан қулагану, уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир» (Ҳаж: 31);
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас»(Нисо: 48       
Фармонлар, таъқиқлар, ибодатларни қилиш ва ҳаром нарсалардан сақланиш, тавҳиднинг ҳуқуқлари ва тўлдирувчиларидир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилиши, рисолати, аввалидан охиригача – Макка ва Мадинадаги, турар жойи ва сафаридаги, тинчлик ва уруш даврларидаги ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси, Муддассир сурасидаги умумий чақириқ:
﴿وَالرُّجْزَ فَاهْجُرْ ﴾
«Бутлардан йироқ бўлинг!» (Муддассир: 5), қариндошларга хос чақириқ:
﴿فَلَا تَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ فَتَكُونَ مِنَ الْمُعَذَّبِينَ * وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ ﴾
«Бас (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз. Ва яқин қариндош-уруғларингизни(Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!» (Шуаро: 213, 214) оятидан тортиб то даъватни ошкора қилиш:
﴿فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ ﴾
«Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, ҳақ динга даъват қилишни)юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» (Ҳижр: 94), ундан кейин ҳижрат фармони:
﴿لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللّهَ مَعَنَا ﴾
«Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир» (Тавба: 40), уруш ва жиҳод қилиш амри:
﴿الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِن دِيَارِهِمْ بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّا أَن يَقُولُوا رَبُّنَا اللَّهُ ﴾
«Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (ягона)Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир» (Ҳаж: 40), бутлар парчаланиб, Макка фатҳи:
﴿وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا ﴾
«Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир»» (Исро: 81), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафоти яқинлашгани ҳақида маълумот:
﴿فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا ﴾
«Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган зотдир» (Наср: 3), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлим тўшагида: «Пайғамбарларининг мозорларини саждагоҳ қилиб олган яҳудиф ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!»– деган пайтигача ўтган ҳар бир лаҳза, тавҳид эълони ва ҳужжатлари, ширк ва ширк кўринишларига қарши кураш билан лиммо–лим эди. Пайғамбарликнинг бари шунга асосланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам танҳо бўлишларига қарамай тавҳидни ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Дарада қамалда қолганида, ортидан қаттиқ қидирув бўлаётган ҳижрат йўлларида, Мадинада дўстлари ва ҳамкорлари орасида даъвати ғолиб бўлганида, тавҳид ҳақидаги гапларини тўхтатмадилар. Макка бутунлай фатҳ бўлганида ҳам бу йўлни тўхтатмадилар. Тавҳидни ҳаётга татбиқ қилиш ва ширкдан воз кечиш даъвати ўрнига, уруш қилишга қўл бериш билан кифояланмадилар. Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг девон қилинган таржимаи ҳоли ва саҳиҳ ҳадисларида қайд этилган. Унинг орқасида эса Қуръон бордир.
Шу боис, тавҳид биринчи ўринда бўлди ва ҳар бир аср ва ўлкада биринчи ўринда бўлиши шарт. Исломнинг бешта катта рукни ва катта аломатлари эса, тавҳиднинг эълон қилиш, шакллаш, ҳаётга татбиқ қилиш, эслатиш ва амалга ошириш учун мавжуддир.
Икки шаҳодат калимаси тавҳиднинг исботи – кўпхудоликни рад этиш, қонунчилик ва издошликни юборилган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга чеклашни ўз ичига олади.
Намоз, Аллоҳдан бошқа барча нарсадан воз кечиш ва уларни эътиборсиз қолдиришга асосланган такбир билан бошланади ва намоздаги Қуръон оятлари ва зикрларнинг:
﴿إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ﴾
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 5) босқичларида бўлиши кифоядир.
Закот эса ибодатда, Аллоҳ таолони буюк Робб деб эътироф этишда ва уни Аллоҳ учун холис, дирҳам ва динор қуллигидан безор бўлиб чиқаришда намознинг қаринасидир:
﴿وَوَيْلٌ لِّلْمُشْرِكِينَ● الَّذِينَ لَا يُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُم بِالْآخِرَةِ هُمْ كَافِرُونَ ﴾
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
«Закотни (ҳақдорларга) ато этмайдиган, ўзлари охиратга кофир бўлган мушрикларга эса ҳалокат бўлгай!» (Фуссилат: 6, 7).
Рўзадор, ҳақиқий рўзада, таоми, ичимликлари ва шаҳватидан Роббиси ва Хожаси учун воз кечади.
Ҳажда Макка водийларидаги Уммат шиори эса, тавҳид билан талбия айтиш ва ширкни рад этишдир.
Учинчи нуқта:
Ишнинг муҳимлиги, одамларнинг Тўғри йўлдан оғиш ва кўнгилларнинг адашиш хатари бўлгани учун ҳам, мазкур далиллар, бир−бирига чирмашган ҳужжатлар ва тавҳид ҳақидаги етарли далиллар юборилди. Одамзотни алдаш ва тузоққа тушириш учун кўз тиккан қанча шайтонлар бор экан, қандай қилиб одамзотга ғамғўрлик қилинмасин?! Қудсий ҳадисда шундай дейилган:«Бандаларимнинг барчасини ботил диндан ҳақ динга ўтадиган қилиб яратдим ва уларнинг олдига шайтонлар келиб динларидан қайтарди, уларга ҳалол қилган нарсаларимни ҳаром қилишди ва Мен бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларни Менга шерик қилишга буюришди» (Иёз Мужошиъий разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 5109).
Қандай ҳушёр бўлинмасин, ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уммат ичидан сараланган саҳобаларнинг бошига ширк келишидан ҳадикда бўлдилар: «Сизлар учун қўрққан энг хатарли нарсам – кичик ширкдир» (Имом Аҳмад 24030, 24036). Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ширк умматим ичида қумурсқанинг ўрмалашидан кўра хуфёнадир!»– деган ҳадислари ҳақида тафаккур қилиб кўрсак, хавф яна ҳам кучаяди (Имом Аҳмад 19835). Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг бир гуруҳи бутларга сиғинади ва (айрим) қабилалар мушрикларга қўшилиб кетади»– дея дарак ҳам бердилар. Нега тавҳиддаги бўшлиқ, чин ибодат ва ёлборишдаги нуқсонга ҳушёр турилмасин?! Нега ширк, ширкнинг анвойи турлари ва омиллари ҳақида ҳушёр турилмасин?! Ахир Аллоҳ таоло Қуръон Каримида шундай демоқда:
«Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар» (Юсуф: 106)?! Сиз турфа рангдаги жоду, фолбинлик, шумланиш, тумор ва Аллоҳ номига онт ичиш, солиҳ одамлар ҳақида ғулув кетиш турларига бир боқинг! Аллоҳдан бошқасига дуо қилиш, қабрда ётган мурдалардан мадад тилаш, дахмалар атрофида тавоф қилиш, у ерда ётганлардан дуолар исташ, мозорларга қандил ва пардалар осиш, уларнинг олдида ва уларга атаб жонлиқлар сўйиш, мозорларни силаш авжига чиқиб, иш шу даражада кучайиб бормоқдаки, мозорлар олдини сайилгоҳ ва ибодат маконлари қилиб олинмоқда. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!
Тавҳидга бўлган эътиқодидаги бузуқлик кўринишларидан бири − зиёли ва маърифатпарвар бироқ Аллоҳнинг ҳукмига норози ва унга таслим бўлмаган одамлар гуруҳи борки, улар Аллоҳнинг бирон жазоси ижро этилса жунбушга келиб, кўнгиллари титраб, безовта бўла бошлайдилар. Уларга бу залолатларида ҳамкор бўлган дўстлари бўлиб, ўзларини «ҳуқуқбонлар» деб атайдилар. Аслида, шундай одамлар сабабли инсон ва халқлар ҳуқуқи поймол бўлмоқда. Уларнинг тасаввурига кўра Ислом дини хотин–қизлар ҳуқуқини поймол қилади, Ислом жиноятлар учун тайинлаган жазолар эса шафқатсизлик, ваҳшийлик ва қоқлоқликдан бошқа нарса эмас. Муртадлик ҳукми эса «яратувчанлик» ва «фикрлаш» ҳурриятига таҳдид, шариат аҳкомларининг барчаси қоронғулик, тассуб ва ёпиқ асрга қайтишдир. Ҳатто, улар шариатни террорнинг ҳалокатли даричасига олиб кириб қўйдилар!
﴿فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيمًا ﴾
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»(Нисо: 65).
Тавҳид − хор ва Ер ютишига, хўрланишга ва қарамликка лойиқ бўлган одамлар учун оғирдир. Ер юзида бузғунчиликка интилиб, ботқоқларда ботиб қолган одамларга оғирдир:
﴿وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَإِذَا ذُكِرَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ إِذَا هُمْ يَسْتَبْشِرُونَ ﴾
«Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг диллари сиқилиб кетар.
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
 Қачон У зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ улар шодланиб кетурлар»(Зумар: 45).
Дарҳақиқат, улар тасаввурида қул ва тафаккурида мушрик бўлганлари учун ҳам, тавҳидни ва тавҳиднинг софлигини билмайдилар. Улар Аллоҳ нозил қилган таълимотларга кофир бўлиб, улардан нафратланган одамларга гўё: Биз сизларга баъзи ишларда, йўқ, барча ишларда итоат қиламиз!,– демоқдалар. Улар тавҳидни билмай, уни ҳаётга татбиқ этмай, гўё, ўзларининг Ислом аҳлидан тафаккури, белгилари, дунёқараши ва ғояларида айри, сиёсат, иқтисод, жамият ва одобларда Шарқ ёки Ғарбдан келган нарсаларга боғлиқ гуруҳ эканликларини намоён этмоқдалар. Бу уларнинг Уммат тарихи, салобати ва меросини билмасликлари ва унга қарши чиқишларида очиқ намоён бўлмоқда.
Тўртинчи нуқта:
Қалблар ва кўнгиллар тавҳид билангина қувонади. Тавҳид асосидагина дўстлик ва душманлик, муҳаббат ва нафрат бўлади. Пойдеворида эътиқод ва Аллоҳ йўлидаги муҳаббат бўлган барча алоқа ва муносабат кучаяди. Иймон риштаси қаршисида ирқ, тупроқ ва ранг ришталари йўқ бўлиб кетади. Аллоҳга яқинлаштирадиган амалларни қилишларига қарамай, мушрикалрдан амаллари қабул қилинмайди:
﴿وَلَوْ أَشْرَكُواْ لَحَبِطَ عَنْهُم مَّا كَانُواْ يَعْمَلُونَ ﴾
«Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88).
Тавҳид амалга ошмас ва чин ихлос бўлмас экан, шафоат қилгувчиларнинг ҳомийлиги, солиҳ инсонлар ҳатто расул ва анбиёлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоси ҳам қабул бўлмайди. Сўзимизнинг тасдиқи ўлароқ ушбу оятларни ўқинг:
﴿اسْتَغْفِرْ لَهُمْ أَوْ لاَ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً فَلَن يَغْفِرَ اللّهُ لَهُمْ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), хоҳ улар учун мағфират сўранг, хоҳ мағфират сўраманг — агар етмиш марталаб улар учун мағфират сўрасангиз ҳам, Аллоҳ уларни асло мағфират қилмас» (Тавба: 80).
Иймоннинг бошқа нарсаларда бўлмайдиган тоти ва нашъаси бор. Иймон ҳаловати эса рози ва сокин нафснинг ички ҳаловати бўлиб, сувлар дарахтлар танасида, қонлар эса томирларда юрганидек, юради. Натижада, унда безовталик, сиқилиш ва бошқаларни сиқиш эмас, аксинча, фараҳлик, шафқат, ризолик ва неъмат макон топиб, йўлчиларнинг маёғи, ноумидларнинг умиди, қўрққанларнинг хавфсиз жойи ва курашаётганларнинг мадади бўлади:
﴿ذَلِكَ الْفَضْلُ مِنَ اللّهِ وَكَفَى بِاللّهِ عَلِيمًا﴾
«Бу Аллоҳ томонидан бўлган фазлу-марҳаматдир. Аллоҳнинг ўзи етарли билгувчидир» (Нисо: 70).
Бу – тақводорлар учун мужда, маҳрумлар учун умиддир. Аллоҳга бўлган иймон – кўнгил ҳузури ва ишончи, қалблар ҳидояти, орзуларнинг отаси, жасоратнинг оғаси, умиднинг йўлдоши, Умматнинг шони ва халқларнинг руҳидир.
Иймон ҳаловатини тотган одамнинг ҳаёти сермазмун бўлиб, ўз йўлини топиб олади. Ўз йўлини топган одам эса, онгли одим отади. Онгли одим отган одам Аллоҳ ризосига эришиб, мақсадига етади. Ҳа, у йўлида давом этар экан, қаршисига чиққан ғовларга эътибор бермайди. Чунки, фикри ва онгги олий ва боқий нарсага боғланган бўлади:
﴿يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ ● ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً ﴾
«Эй хотиржам-сокин жон, Сен (Аллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт!» (Фажр: 27, 28).
Бешинчи нуқта:
Соғлом эътиқод эгаларининг хотиржамликни бўш ўтириш, зиллат, хўрлик ва ялқовликда излашларидан Аллоҳ сақласин! Ҳолбуки, улардаги ҳаётнинг барча йўналиши ва йўллари ҳаракат, имтиҳон, эзгулик, адолат ва одил мусобақалар учун марду майдон, кураш, қийналган пайтда интилиш, таваккул, бардошдан иборатдир. Ҳаёт шароитлари ва синовлари уни безовта қилмайди, сабрини тугата олмайди: «Мўъминнинг ишига ҳайронман, унинг барча иши яхшиликдир: Бошига қувончли ҳолат келса шукр қилади ва бу, унинг учун яхшидир. Бошига мусибат келса сабр қилади ва бу, унинг учун яхшидир. Бу, фақатгина, мўъмин учундир!» (Имом Муслим 64).
Мўъмин мустаҳкам иймон билангина хатар, қўрқоқлик, фарёд ва қўполликдан қутилади:
﴿قُل لَّن يُصِيبَنَا إِلاَّ مَا كَتَبَ اللّهُ لَنَا هُوَ مَوْلاَنَا وَعَلَى اللّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ ﴾
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
«Айтинг: «Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Аллоҳгагина суянсинлар!»» (Тавба: 51).
«Аллоҳ берганини қайтаргувчи, тўсганини бергувчи йўқдир. Унинг даргоҳида обрўдорга обрўси фойда бермас!». Бу асос ва ғоялар йўлида олиб борилаётган кураш саҳнасида, ҳаловат ва розилик бор: Мўъминга бирон нарса ато этилса қабул қилиб, шукур қилади. Агар берилмаса рози бўлиб, сабр қилади. Фармон келса, итоат этади. Таъқиқ келса, воз кечади. Гуноҳ қилса, мағфират сўрайди.
Ушбу иймон ва ҳаловат билан мўъмин банда истаклар занжиридан, ёмонликка чорловчи нафсу аммора ҳаяжонлари, шайтонлар васвасаси, дунёнинг хотин–қизлар, молу дунёлар, маркаблар, турфа лаззат ва зийнат фитналаридан озод бўлади. Қаноат билан лиммо–лим саодат ва ҳаловат билан қурумсоқлик, бахиллик ва қизғанчиқликдан йироқлашиб, тантилик, саховат ва фидойилик ғоялари сари юксалади. Чунки, иймон ҳаловатида ҳаддан ошган модда қуруқлигини намлаш, очкўзлик хуружини тизгинлаш, эзгулик ва шафқат ниҳолларини ўтқазиш бордир. Шу боис қалбларга хотиржамлик ўрнашиб, уларни шафқат қоплайди:
﴿أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ ﴾
«Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» (Бақара: 157);
﴿مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ ﴾
«Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз»Наҳл: 97).
Олтинчи нуқта:
Чин иймон ҳайратомуз ишларни қилади. Қалбга ўрнашиши биланоқ унинг осорлари муомала ва хулқ–атворда кўринади. Ислом ҳаракатли эътиқод бўлиб, салбийликка тоқат қилмайди. У, туйғулар оламига тушгач ўз ифодасини кўрсатиш учун хорижга интилиб, воқеъда амал ва ҳаракат ўлароқ шаклланади. Мусулмонларнинг биринчи авлоди, жоҳилият жозибалари, дунёнинг мафтункорлиги ва таъсирчанлигига эътибор бермай юксалган залворли чўққилар эди. Мусулмон авлодлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам татбиқ қилган намунавий тарбия, шахсдан шахсга, жамиятдан жамиятга ўзгармаган, аксинча, ҳаётда башарият тажрибалар ўтказгани сайин устиворлигини кучайтирган ўзгармас қиймат бўлиб қолган фазилатли ахлоқлардан сипқоришди. Ҳолбуки, булар, шахс ва жамият манфаати ҳамда барча соҳалардаги эзгу амал ва фазилатларни ўз ичига олган мукаммал хулқлар эди.
Еттинчи нуқта:
Соғлом эътиқоднинг хулқ атворда покдомонлик, фаҳш ва ифлос нарсалардан поклик каби ўзига хос осорлари намоён бўлади. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бу мақомда шундай дейди: «Юсуф алайҳис солату вассалом Аллоҳга муҳаббат қўйган ва динни Унга холис қилгани боис имтиҳон қилинмади. Ҳатто Аллоҳ таоло:
﴿كَذَلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاء إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ ﴾
«Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза бандаларимиздандир»– деди» (Юсуф: 24). Азизнинг рафиқаси ва қавми эса мушрик бўлганлари учун, ишққа мубтало бўлишган эди. Ишққа эса тавҳиди ва иймони қусурли бўлган одамгина мубтало бўлади. Аллоҳга қайтган қалбни, Аллоҳ ишқдан буриб туради».
Шайх Ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Қалбига иймон кирган ва барча ишларида Аллоҳга ихлосли бўлган одамни Аллоҳ таоло иймонининг ҳужжати ва ихлосининг чинлиги туфайли турли ёмонликлар, ҳаёсизликлар ва гуноҳкорлик омилларидан ҳимоя қилади. Бу – унинг иймони ва ихлосининг мукофотидир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ وَهَمَّ بِهَا لَوْلا أَن رَّأَى بُرْهَانَ رَبِّهِ كَذَلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاء إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ ﴾
«Ҳақиқатан, (Зулайҳо) унга (яъни, Юсуфнинг висолига) интилди. Агар Парвардигорининг очиқ ҳужжат-аломатини кўрмаганида, (Юсуф) ҳам унга(Зулайҳога) мойил бўлар эди.