Forwarded from *****
Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ”, деб дуо қилишга одатланганлар.
Рамазон ойининг ҳар бир кунининг режасини тузинг. Рамазон – ғанимат ойдир. Унинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш лозим. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бандалар савобларини кўпайтириб олишлари бошқа кунлардан кўра афзал қилган.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўта сахий зот бўлсалар-да, Рамазон кириши билан саховатлари, яхшиликлари янада ортиб кетар эди. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига тушадиган пайтларда – айниқса, зиёда бўларди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга мурувват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолдан-да тез эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ.
Рамазон ва унга тааллуқли бўлган масалаларни пухта ўзлаштириб олинг. Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни бу ой келмасидан аввал яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Ислом дини – илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)
Рамазон рўзасини тутишга холис ният қилинг. “Ҳаво жуда иссиқ, рўза тутишга кучим етмайди” каби турли баҳоналар билан бу ойнинг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Агар рўза тутишни холис Аллоҳ учун адо этишни ният қилсангиз, Аллоҳнинг ўзи енгиллик, барака ато этади.
Рамазон ойи келаётганидан хурсанд бўлинг. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.
Муборак Рамазон ойига етказгани учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Чунки Аллоҳ сизни соғ-саломат бу ойга етказиб, ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрди.

👍1
Forwarded from VAQT QADRI (Janob Help)
Аллоҳни қахрини келтирди шулар!
(Коронавирус остидаги аччиқ ҳақиқатлар...)
🎤 Азалбегим
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Forwarded from Kanal yopildi
Hurmatli hafizu quron sohibasi qizlari 💐
qoronni to'liq yod olgan qizlarimiz diqqatiga💐
Maqroat o'zbek bo'limida hafizu quron qizlarga quronni to'liq muroja qilih uchun yangi gruppa tashkil qilinmoqda
Sharti 📌
quronni to'liq ustoz bilan birgalikda yod olgan 25 yoshgacha bo'lgan qizlar
qabul qilinadi📍
Murojat uchun
@ummumadina

Forwarded from Қуръон боғларига саёҳат 📚
Ёшлигида илм талаб қилмаган кишига тўрт марта такбир айтинг, у аллақачон ўлгандир.
Мухаммад бин Идрис аш-Шофеъий рохимаҳуллоҳ.
🌸 @quron_boglariga_sayohat 🌸
Ko‘pchilik iltimosiga binoan, madrasa kanali omma uchun ochib qo‘yildi.
@ziyomadrasasi
Diqqat! Erkaklarga kirish qat‘iyan ma'n etiladi.
@ziyomadrasasi
Diqqat! Erkaklarga kirish qat‘iyan ma'n etiladi.
Forwarded from Қуръон боғларига саёҳат 📚
Ўзингизга хеч "Қуръон уйимнинг қандай жойидан ўрин олган" деган савол берганмисиз?
Дархақиқат агар Қуръон ўқилса, уй кенгаяди,унга фаришталар ташриф буюрадилар ва шайтонлар унда қочадилар,унда неъматлар кўпаяди.
Дархақиқат агарда Қуръон ўқилмаса,уй ўз аҳолиси учун тор бўлади,фаришталар ундан узоқлашадилар ва шайтонлар жойлашадилар ва неъматлар камаяди. "
Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Росуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Уйларингизда Бақара сурасини ўқинг! Дарҳақиқат шайтон Бақара сураси ўқилган уйга кирмайди.
ал-Хаким 1/561.Сахих ал Жаамиъ 1170
🌸 @quron_boglariga_sayohat 🌸
Баъзи бир оилаларда шундай бир одат борки, Қуръонни қимматбаҳо чиройли матоларга ўраб уйнинг энг баланд кўринадиган жойларига хар хил безаклар билан безаб қўйишади. Бу одатларини Қуръонга бўлган хурмат-эҳтиром ва мухаббатлари туфайли деб хисоблашади.
Бундай амалларни шариатда хеч қандай асли бўлмагани учун бу хақида эмас, балки бу Қуръон қанча вақтда очилиши хақида гаплашамиз. Чунки энг асосийси уни сақлаб қимматбаҳо матоларда қўйиш эмас, муҳими сиз Қуръон билан қанчалар яқинсиз, юрагингиз, тил ва қўлингиз Қуръон билан қанчалар банд? Уйингизнинг деволари қанчалар тез тез Аллоҳ субханаҳу ва таъаланинг оятларини эшитади?
Абу Хурайра(Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)айтадилар:Дархақиқат агар Қуръон ўқилса, уй кенгаяди,унга фаришталар ташриф буюрадилар ва шайтонлар унда қочадилар,унда неъматлар кўпаяди.
Дархақиқат агарда Қуръон ўқилмаса,уй ўз аҳолиси учун тор бўлади,фаришталар ундан узоқлашадилар ва шайтонлар жойлашадилар ва неъматлар камаяди. "
🔹Уйингизда Қуръон ўқинг ёки уй ишларингизни қилган холда телефон каби гаджедлардан Қуръон тиловатини қўйинг. Бу йўл билан сиз нафақат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига эргашибгина чекланмай, ёд олган сура ёки жузларингизни муносиб қорилар билан такрорланг.🔹Ёки хушовоз қориларнинг тиловатларидан ором олмоқчи бўлсангиз,Бақара сурасини эшитинг.Абу Хурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Уйларингизни қабристонга айлантирманг! Дархақиқат шайтон Бақара сураси ўқилган уйдан қочади. "Муслим 780.Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Росуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Уйларингизда Бақара сурасини ўқинг! Дарҳақиқат шайтон Бақара сураси ўқилган уйга кирмайди.
ал-Хаким 1/561.Сахих ал Жаамиъ 1170
🌸 @quron_boglariga_sayohat 🌸