Ziyo madrasasi kanali
3.39K subscribers
2.02K photos
1.55K videos
61 files
928 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
🔊🔊🔊Tibyan va tajid ayollar gruppasi diqqatiga:
Toliblarning ta‘limi va talaffuzi manfaatli bo‘lishi maqsadida
Yakshanba kuni Turk vaqti bilan soat 12 00 dan 14 00gacha toliblar bilan savol-javob va tashih darsi tashkil qilindi.
marhamat kirsangiz bo´ladi
#эски қайдлардан
Тожли вирус нима?

Шонли тарихимизда Сила ибн Ашям отли машҳур тобеъин ўтган. Тақводор, олим, зоҳид, мужоҳид... Бизнинг Мовароуннаҳр томонларга келган-келмаганидан хабарим йўқ-ку, аммо Афғонистон фатҳида иштирок этгани ҳақида ўқиганман...

Ҳар кеча одамлар ухлаганда Яратган билан ёлғиз қолишни хуш кўрадиган Сила раҳматуллоҳи алайҳ яна бир тунда ҳеч ким кўрмасин учун ўрмон ичига кириб кетади. Фақат намоз ўқиганда киядиган махсус тўнини кийиб ибодатга киришади. Қиём, рукуъ, саждаларини узоқ-узоқ, тўйиб-тўйиб қилади. Охирги саждадан бошини кўтариб қараса, баногоҳ, рўпарасида йўлбарс турганини кўради. Аммо Силанинг бир туки қилт этмайди. Икки томонга салом бергач, ваҳшийга тик қараб: “Эй ҳайдар, – дейди, – агар сенга Раббинг мени ейишни буюрган бўлса, Раббингнинг амрини адо эт. Лекин буни амр этмаган бўлса, менга халақит қилма, мен Раббимга ибодат қиляпман!”

Шу гапдан кейин шер “тур, кет!” дея ҳайдалган итдек ортига қайтиб кетади...

Айни воқеа Афғонистон фатҳи пайтида рўй берган.

Оиз Қараний ҳазратлари шу воқеага гўзал хотима ясайди:
“Агар биз Оламлар Парвардигорига бўйсунар эканмиз, ер юзидаги жамики нарсалар бизга бўйсунади. Агар бўйсунмасак, ҳатто майда пашшалар ҳам бизга зуғумини ўтказади!”

(Бу ҳикояни ўттиз йиллар олдин ўқиган эдим, баъзи хатолар ўтган бўлиши мумкин.)

Энди сарлавҳадаги саволга қайтсам... Тожли вирус нима? Тўғриси, унинг нималигини билмайман, баломи, имтиҳонми, нажотми... нима эканидан хабардор эмасман. Аммо билганим, у ҳам Аллоҳнинг бир лашкари. Кимни “ейиш”га буюрса, ўшани “ейди”, У буюрмаса, “емайди”-юқмайди. Меним бурчим Ўша буйруқ берувчи зотга итоат этиш. Саждадан бошимни кўтарганимда, рўпарамда кимни, нимани кўраман, қизиғи йўқ бўлиши керак мен учун, чунки у ёғи Аллоҳимнинг иродаси...

Яна бир гап: тожли вирус Хитойнинг попугини анча пасайтиради, деб ўйлайман. Чунки давлат раҳбари “Бизни ҳеч ким, ҳеч нарса ривожланишдан тўхтата олмайди”, деган маънодаги гапини айтганига кўп бўлмади. Бунақа катта гапи учун кети албатта шапатига ҳақли.
2020 йил 5 февралБир киши Суфён ибн Уяйна ҳузурларига келиб, уйланганини, лекин никоҳдан сўнг аёли уни беҳурмат қилаётганидан шикоят қилди. Яна аёлининг наздида паст кўрилган, таҳқирланган ва хўрланган ҳолга тушиб қолганидан нолиди.

Суфён: "Уйланишдан олдини у сабабли иззат ва икром орттиришга қизиққанмидинг?" дегандилар, у: "Ҳа", деди. Шунда Суфён: "Ким (уйланиш, аёл орқали) фақат иззатли бўлишни мақсад қилса, хорликка йўлиқади.
Ким (аёлга уйланиш орқали) фақат мол-мулкка эришиш, бадавлат бўлишни мақсад қилса, камбағаллик балосига учрайди.
Ким (аёлга уйланиш орқали) дин-диёнатли бўлишни мақсад қилса, Аллоҳ унга албатта дини билан бирга иззат-икром ва мол-дунёни жамлаб ато қилиб қўяди", дедилар.

www.arabic.uz
Forwarded from *****
Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ”, деб дуо қилишга одатланганлар.
Рамазон ойининг ҳар бир кунининг режасини тузинг. Рамазон – ғанимат ойдир. Унинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш лозим. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бандалар савобларини кўпайтириб олишлари бошқа кунлардан кўра афзал қилган.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўта сахий зот бўлсалар-да, Рамазон кириши билан саховатлари, яхшиликлари янада ортиб кетар эди. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига тушадиган пайтларда – айниқса, зиёда бўларди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга мурувват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолдан-да тез эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ.

Рамазон ва унга тааллуқли бўлган масалаларни пухта ўзлаштириб олинг. Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни бу ой келмасидан аввал яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Ислом дини – илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)
Рамазон рўзасини тутишга холис ният қилинг. “Ҳаво жуда иссиқ, рўза тутишга кучим етмайди” каби турли баҳоналар билан бу ойнинг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Агар рўза тутишни холис Аллоҳ учун адо этишни ният қилсангиз, Аллоҳнинг ўзи енгиллик, барака ато этади.
Рамазон ойи келаётганидан хурсанд бўлинг. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.
Муборак Рамазон ойига етказгани учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Чунки Аллоҳ сизни соғ-саломат бу ойга етказиб, ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрди.
👍1
Forwarded from VAQT QADRI (Janob Help)
Аллоҳни қахрини келтирди шулар!

(Коронавирус остидаги аччиқ ҳақиқатлар...)

🎤 Азалбегим

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куръон Карим оятларини таркиби дарсига мархамат
Муддассир сураси таркиби
Forwarded from Kanal yopildi
Hurmatli hafizu quron sohibasi qizlari 💐


qoronni to'liq yod olgan qizlarimiz diqqatiga💐

Maqroat o'zbek bo'limida hafizu quron qizlarga quronni to'liq muroja qilih uchun yangi gruppa tashkil qilinmoqda

Sharti 📌

quronni to'liq ustoz bilan birgalikda yod olgan 25 yoshgacha bo'lgan qizlar
qabul qilinadi📍

Murojat uchun

@ummumadina
Diqqat! Bu bizning madrasa darslari emas
Aloqa uchun berilgan kontaktga bog‘laning
Мабдал дарсига мархамат
Ёшлигида илм талаб қилмаган кишига тўрт марта такбир айтинг, у аллақачон ўлгандир.
Мухаммад бин Идрис аш-Шофеъий рохимаҳуллоҳ.

🌸 @quron_boglariga_sayohat 🌸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM