Ziyo madrasasi kanali
3.37K subscribers
1.99K photos
1.54K videos
61 files
920 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
6-қисм.
“Нима учун ёд олмоқчисиз?”

🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
7-қисм.
“Кўпроқ вақт ва меҳнат сарфлаш”.

🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
8-қисм.
“Салбий фикрли кишилардан йироқ бўлинг!”

🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қориялар гулшани

Суҳбатдош: Басират кўзлари ожиз бўлса-да, қалб кўзлари равшан Мавжуда Абдиева

1-қисм

#Қориялар_гулшани

@quron_boglariga_sayohat2
Forwarded from Psixologik bilimlar
"Отам қози, мен ҳам қози бўламан..."

Салжуқийлар давлатида 30 йил бош вазирлик қилган Низомулмулк ўз ҳисобидан «Низомия» мадрасасини қурдириб, ўзиҳам у жойда мударрислик қилган экан. Бир куни у сарфлаётган маблағлари хайр келтиряптими-йўқми, болалар қандай дарс олаётганлигини билиш учун мадрасага келиб, толиби илмларни сўроққа тутибди. Вазирни юзидан танимаган болалар ростини айтишибди.

— Менинг отам муфтий, бир кун отам ўлса, ўрнига мен муфтий бўламан, — дебди бир бола.

— Мен маҳкамада ишлайдиган қозининг ўғлиман. Илм ўқийверсам, бир куни мен ҳам отамнинг ўрнига қози бўламан, — дебди иккинчи бола.

Уларнинг жавобидан хафсаласи пир бўлган Низомулмулк менинг хизматларим зое кетяпти экан, мадрасани ёпаман деган ниятда хонақоҳдан чиқаётиб, китоб ўқиб турган кичкина болани учратибди. Ундан ҳам нимага илм ўрганаётганини сўрабди.

— Ақлий ва нақлий далиллар билан менга маълум бўлдики, бу дунёнинг Эгаси бор экан. У зотнинг бандалари устига тўхтовсиз раҳматлари ёғиларкан. Унинг неъматлари ҳеч қачон узилмас экан. Шунча неъматлари шукрига биз ҳам У зотни рози қилишимиз керак экан. Дунёлар соҳиби бўлган Зотни қандай рози қилсам бўлади, деб илм ўрганяпман, — дебди ҳалиги бола.

Шунда Низомулмулк хурсанд бўлиб, биргина боланинг нияти софлиги менга кифоя қилади, мадрасани асло ёпмайман, дея аҳд қилибди.

Низомулмулк шундай ақлли жавоб берган болакай Имом Ғаззолий эдилар.
👇👇👇
👉 @psixologikbilimlar
Поделиться этим аятом Св. Корана #muslimpro
http://go.muslimpro.com/1Rzd
Хурматли мадраса аъзолари, сураганлар учун шу ерга Сийра китоби Ар рохик ал махтум китобининг пдф форматини юбораман.
Овозли дарс записьлари учун эса алохида каналга аъзо булиш керак булади.
Поделиться этим аятом Св. Корана #muslimpro
http://go.muslimpro.com/bvmy
Forwarded from Psixologik bilimlar
Мардикор

Янги уйга кўчиш арафасида ховлини тартибга солиш ишлари кўпайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим ва мардикор бозорига, мардикор ёллаш учун бордим. Одам кўп, ҳамма мардикор бозорга тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф килган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Билмайман нима, ўша одамнинг олдига бориб қандай қилиб “сиз ҳам ишлайсизми” деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.У киши эса “ха, мен ҳам ишлайман”- деди ва мен у кишини ишга таклиф қилдим. Биз ўша киши билан уйга келдик, ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди. Иш хажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик эканлигини ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди. У киши ўзининг манзилини берди.
Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёлланадиган иш чиқиб қолди. Шунда мен ўша кишини эслаб ва ўзи берган манзил бўйича излаб бордим. Астағфируллох, қайси кўз билан кўрайки у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб хайратга тушиб қолдим. Аввалига, ишонқирамай турдим, аммо кейин эса ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келгач ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бора хашаматли, чиройли ва хайбатли эди. Менга пешвоз чиқибоқ у киши: “Э…Э. келинг, келинг” дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даржада эди. У менинг хайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб, “Хайрон бўлманг биродар” деб гап бошлади. Аслида менга қарашли бўлган неча фирмаларим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукур, пулга мухтожлигим йўқ. Лекин, отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам: “...ўғлим, агар мен учун эҳсон қилсанг пешона терингни тўкиб, меҳнат қилиб топган пулингдан эҳсон килгин” дея насиҳат қилган эдилар. Пешона теринг билан топган пулингга қилган эҳсонинг мен учун манфаати тегишининг эҳтимоли, бошқа қилган эҳсонларингдан афзалроқдир деган эдилар. Буни тинглаб ўтириб нима дейишга тилим лол бўлди.

👉 @psixologikbilimlar
Forwarded from Psixologik bilimlar
Қийинчиликлар сизни кучли қилади, қўрқув сизни жасур қилади, синиқ қалб эса сизни янада оқкўнил қилади. Ҳаётнинг бу имтиҳонларидан ҳеч ташвиш тортманг!

👉 @psixologikbilimlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
9-қисм.
“Дуо”.

➥ Линк
🌿🌸🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸🌸🌿
Forwarded from Psixologik bilimlar
АЙБ КИМДА?

Бир киши хотини олдингидай яхши эшитмаётганини пайқаб қолди, бундан ташвишга тушди. Балки қулоғига махсус эшитиш ускунаси тақиши керакдир, деб ҳам ўйлади. Шундай мулоҳазалар билан дўхтир ҳузурига йўл олди. Ҳар ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашган яхши-да.
Унинг арзини тинглаган шифокор бир синов усулини ўргатди.
– Хотинингиздан қирқ қадам нарида турасиз. Одатдаги суҳбат товушида гапириб кўрасиз. Агар эшитмаса, масофани ўттиз қадамга қисқартирасиз. Яна бўлмаса, йигирма қадам. Хуллас, сизни эшитгунча яқин бораверасиз.
У бундай тажрибани ўша куниёқ қўллашга киришди. Хотини ошхонада куймаланиб юрганини кўргач, қирқ одим нарига борди-да:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз? – деди.
Жавоб йўқ. У масофани ўттиз қадамга қисқартириб, саволини қайтарди:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Яна жавоб йўқ. Энди йигирма метр масофада туриб сўради:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Наҳотки! Яна жавоб бўлмади-ку!
Эр ошхона эшиги яқинига келди-да, саволини тағин такрорлади:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Тавба-тавба! “Нима бало, аёлимнинг қулоғи том битганми?!” деб ўйлади у. Бу сафар хотинига жудаям яқин келди:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Ниҳоят бу сафар аёли жавоб берди:
– Дадажони, бешинчи марта қайтаряпман: ош дамлаяпман, ош.
Биз кўпинча муаммони қаршимиздаги кишилардан ахтарамиз. Балки айб ўзимиздадир. Лекин буни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Ақлли одамнинг энг устун жиҳатларидан бири бошқаларнинг эмас, ўзининг нуқсонларини ўйлаши, уларни вақтида тўғрилашидир.

👉 @psixologikbilimlar
Forwarded from 🍃 Quran Va Sunnat 🍃
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Яратган зотдан истихора қилган – яхшисини сўраган, одамлар билан маслаҳат қилган ҳамда қадам қўймоқчи бўлган ишида қатъиятли бўлган одам ҳеч пушаймон бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад) Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли сиз уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, бағритош бўлганингизда эди, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг — таваккал қилинг! Албатта Аллоҳ Ўзига суяниб (иш қилгувчиларни) севади” [Оли-Имрон: 159].

Қатода роҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳнинг юзини истаб маслаҳат қилган қавм (одамлар), албатта, тўғри йўлга муваффақ қилингайлар””

📚[“Ал-вобилус соййиб”, 1/112].


@quran_va_sunnat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар". 10-қисм. “Ёд олиш режаси"


➥ Линк
🌿🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸🌿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
11-қисм.
“Устоз таълими”

🌿🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸🌿
⚖️ ВСЕ ДЕЛО В ВАШИХ ПРИОРИТЕТАХ

Один брат, после долгого перерыва пришёл в класс Корана.

На вопрос устаза, что случилось, вызвал длинный рассказ о болезнях, проблемах, работе, детях, школе, усталости.

На что устаз ответил: «Так будет всегда, у вас всегда будут проблемы, всегда будут важные дела, всегда будет цейтнот (недостаток времени) и не только у вас. Мирская жизнь - она такая до самого конца».

Не думайте, что однажды у вас появится время, чтобы спокойно и удобно есть, открыть Коран и читать так, чтобы вас не дергали, не звонили, не торопили.

Если вы хотите учить и изучать Коран, вам всегда придётся чем-то жертвовать, что-то отодвигать в сторону: сон, дела, быт, работа, друзья, встреча.

Коран всегда будет ставить вас перед выбором. Почитать или посидеть с друзьями, почитать или поразвлечься на компьютере, телефоне.

⚠️Все дело в ваших приоритетах. Просто ответьте себе честно: «Есть ли в вашей жизни время для Корана? Что предложил вам этот мир, чтобы оставить обучение и чтение Корана на потом?»
Forwarded from UMMAT BOLALARI MADRASASI (Muallima Aisha)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телеграмни иккиталик химоя қилишни ўргатувчи видео

Бошқа каналларга ҳам тарқатинг.

t.me/quran_va_sunnat
Forwarded from Psixologik bilimlar
#мулоҳаза
Битта мен ўзгарганим билан бирон нарса бўлиб қолади(ми)?

Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди.
Халқни жамлаб, эълон берибди:
- Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам.
Шундай қилиб уйга қайтиб,
Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
- Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган инновацион ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?-, деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким?
Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда. Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак.
@ПсихоБЛОГ

КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇
@psixologikbilimlar
Forwarded from Psixologik bilimlar
12 ЁШ ПСИХОЛОГИЯСИ

Нима учун айнан 12 ёш психологияси ҳақида ёзаяпман. Ҳадисда 12 ёшгача бўлган даврдаги тарбияга алоҳида урғу берилган. Унинг маъноси қуйидагича: “Бола 12 ёшгача ота-она ва устозлари айтганини қилади, 12 ёшдан сўнг ўз билганини қилади”. Демак, 12 ёшдан кейинги тарбия – бу кечиккан тарбия. Тарбия ҳомиладан бошланиши кераклиги, яъни она қорнидаги бола ҳамма нарсани тинглаб ётиши ва маълумотларни миясига ёзиб бориши ҳақида ҳам ёзилган. Бу кимгадир ғалати туюлмасин, бироқ бу бор гап. Яқин келажакда она қорнида энди ривожланаётган боланинг миясига ёзиб олинган хотира излари махсус аппаратуралар орқали биз ота-оналарга кўрсатиб берилса ёки эшиттирилса ажаб эмас. Ҳозир ҳомила даврини қўя туриб, 12 ёш психологиясига қайтсак. Муаммо шундаки, ота-она 18 ёки 20 ёшга тўлган фарзандига салом-аликни ўргата олмай, сўзини ўтказа олмай, иш буюра олмай сарсон. У энди аллақачон издан чиқиб бўлган фарзандини муллага ўқитиб кўради, психологга юбориб кўради, дўқ-пўписа қилади, “қачон санга ақл киради” деб йиғлаб-ёлвориб кўради. Бироқ энди барчаси бефойда. Чунки бола тарбия рельсидан чиқиб бўлди. Бу уринишлардан фақат ота-она асаби бузилгани ва руҳияти эзилгани қолади холос.
Нима учун айнан 12 ёш танланган, деган савол туғилади? Нейропсихолог (олий руҳий функцияларни ўрганувчи мутахассис) сифатида бу масалага қизиқиб кўрдим. Гап шундаки, бош миянинг пешона қисмида префронтал соҳа бор. Фақат инсонларда бўладиган ушбу соҳа 12 ёшда анатомик жиҳатдан шаклланиб бўлади ва сўнгра у такомиллашиб боради холос. Бу жойни “Олий аналитик марказ” деб атаса бўлади. Ушбу аналитик марказ шаклланиб бўлгач, бош мия атроф-муҳитдан келиб тушаётган маълумотларни кўр-кўрона тўплаш билан эмас, балки уларни мустақил равишда таҳлил қилиб қарор чиқариш билан шуғулланиб бошлайди. Бош мия 12 ёшгача нимаики тўплаган бўлса, кейинги ҳаёт шулар асосида шаклланиб боради. Агар шу давргача ота-она болага яхши тарбияни бера олмаган бўлса, яъни салом-алик, меҳр-муҳаббат, қадр-қиммат, меҳнат, эътиқод ва диёнатга ўргата олмаган бўлса, бундан сўнг ҳам ўргата олмайди. Ҳа, афсуски шундай!

Энди 12 ёшгача ва ундан кейинги даврнинг 12 хил сир-синоати, яъни сабаб ва оқибат орасида нималар ётганини кўрсатиб ўтамиз:

1.Кап-катта бола нега харом-хариш йўлларга кириб кетди, чунки 12 ёшгача бўлган даврда унинг луқмасига харом-хариш аралашган;
2.Кап-катта бола нега салом-аликни билмайди, чунки у 12 ёшгача салом-аликка ўргатилмаган;
3.Кап-катта бола нега меҳнатдан қочади, чунки у 12 ёшгача меҳнатга ўргатилмаган, меҳнат – бу буюк тарбия эканлигини ота-онанинг ўзи ҳам англаб етмаган.
4.Кап-катта бола нега ота-онасидан йироқ юришга интилади, ундан қочаверади, чунки 12 ёшгача бўлган даврда ота-она ҳам ундан йироқ юрган ва ёнида бўлишга вақт топмаган;
5.Кап-катта бола нега китоб ўқимайди, илмга интилмайди, чунки 12 ёшгача бўлган бола ота-онасининг китоб ўқиганини кўрмай ўсган.
6.Кап-катта бола нега каттани ҳурмат, кичикни иззат қилмайди, чунки 12 ёшгача унинг ўзига ҳам иззат кўрсатилмаган ва ҳурмат қилинмаган;
7.Кап-катта бола нега ота-онаси, устозлари, қолаверса жамиятга тажовузкор, чунки 12 ёшгача унга тажовузкор бўлишган ва жамият бола ҳақида қайғурмаган;
8.Кап-катта бола нега ўғриликка қўл уриб жиноят йўлига кириб қолади, чунки у 12 ёшгача тўғрилик ва ўғрилик нималигини билмай ўсган ёки унинг кўз ўнгида ўғирликлар содир этилган;
9.Кап-катта бола нима учун ҳеч ким билан мулоқотга кириша олмайди, нега унинг сўз бойлиги кам, оғзига мум солгандек жим туради, чунки у билан 12 ёшгача дилдан суҳбат қурилмаган, мулоқотда бўлинмаган;
10.Кап-катта бола нима учун ўзини-ўзи ҳимоя қила олмай, ёмон одамларга қўшилиб қолади, чунки 12 ёшгача у ҳимояга олинмаган ва “Сен ёмон боласан” деб миясига қуйиб келинган;
11. Кап-катта бола нима учун қўрқоқ ва ўз фикрини дадил айта олмайди, чунки 12 ёшгача ота-онаси – уйда, тарбиячи – боғчада, ўқитувчи – мактабда уни фақат қўрқитиб тарбиялаган;
12. Кап-катта бола нега дин нималигини билмайди, Оллоҳни танимайди, чунки 12 ёшгача болага бундай маълумотлар берилмаган ёки бу соҳада ота-онанинг ўзи илмсиз.


КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇
@psixologikbilimlar