Ziyo madrasasi kanali
3.39K subscribers
2.02K photos
1.55K videos
61 files
928 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
СЕНГА НИМА? АЛЛОҲ УНИ ЭМАС, СЕНИ СЎРАЙДИ!
Айб излама, ибрат изла!

Ҳар куни интернетда, маҳаллада, ҳаётда – ким нима қилибди, нима дебди, ким ким билан жанжаллашибди – деган гаплар эшитасиз. Нега деганда, “бировларнинг айбини ахтариш” одамлар учун гўёки кундалик овқатга айланиб қолган. Ҳатто баъзилар бу ишни ибодатдек давом эттиради...

Ҳолбуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантириб шундай деганлар: «Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳ унинг айбларини очиб қўяди. Аллоҳ кимнинг айбларини очса, уни ҳатто уйининг ичида ҳам шарманда қилади!».
(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

📌 Қисқа изоҳ:
Бу ҳадис – оғир, даҳшатли ва жуда мукаммал огоҳлантириш. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан ҳақиқий иймонни талаб қилганлар. Қалбида иймони йўқ киши бошқаларнинг айбини излашга тез мойил бўлади. Лекин бу иллат унинг ўзини шарманда қилади. Негаки, Аллоҳнинг суннати шуки, қандоқ қилсанг, шундай жазо оласан.
Бу ерда «суннат» сўзи, Аллоҳ таолонинг одатдаги адолатли қонуни маъносида келмоқда.
Яъни ким бандаларнинг айбини изласа, Аллоҳ ҳам унинг айбини фош қилади. Бу – илоҳий адолат.

КЎПЧИЛИК ЭСДАН ЧИҚАРАДИ:

Айб излаш ҳам гуноҳдир. Айбни тарқатиш эса бошқаларга ҳам гуноҳ улашишдир.

Кўп гапирадиган, “фалончини эшитдингми?”, “у шундай экан…” деганлар – ўзини унутади. Қўлида тасбеҳ йўқ, тилида зикр йўқ, аммо бошқанинг айбини муҳокама қилишда фаол. Шу каби – бировларнинг айбини титиб топиш унинг кун тартибидаги доимий ишига айланган...

Халқ тилида айтганда:

"Қилмиш – қидирмиш" – бошқаларни шарманда қилиш билан овора бўлган одам, бир кун келиб, ўзи шарманда бўлади, йўлсиз, умидсиз, чиқар йўли қолмайди.
"Айб излагандан кўра, ибрат изла!"

☝️ ҲАЁТИЙ ХУЛОСА:

Баъзилар интернетда “фаол”, лекин фақат ғийбат билан. Телефонда “банд”, лекин бошқанинг камчилигини муҳокама қилиш билан. Баъзилар “ҳақ гап айтдим” деб ўйлайди, аслида гуноҳ тарқатиб қўяётганини англамайди.

Ҳақиқий мўмин эса тили билан зикр қилади, қалби билан истиғфор айтади. У ўзини ислоҳ қилишга шунчалик машғул бўладики – бошқалардан айб излашга вақт ҳам тополмайди ва интернетда бировларнинг айбини муҳокама қилиб, йўқ жойдан ўзига гуноҳ ҳам орттириб олмайди.

Эй, бировларни айбини кўраверадиган инсон!
Қани айтчи, бу дунёда кимда айб йўқ экан?


Қиёмат куни сен ўзиндан сўраласан.
“Нега намоз ўқимадинг?”, “Нега ҳалол-ҳаромни фарқ қилмадинг?”, “Нега бошқаларнинг камчилигини излаб юрдинг?”
– Ана ўшанда нимани баҳона қиласан? Фалончиними?
Ҳеч ким сени ўша куни қутқара олмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора: “Нафсим! Нафсим!(Вой жоним! Вой жоним!)” – деб, ўз жони учун қайғурадиган кун бўлади у.

Эй дўстим, эй опа-синглим!
Агар бировнинг айбини кўрсанг, уни ёйишга шошма. Ундан ибрат ол, ўзингни ислоҳ қил. Сабр қил. Яшир...

Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Ким бу дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг айбларини яширади."
(Муслим ривояти)

@ziyomadrasasi
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
QUR'ON AHLI 📖

Ruhini oyatlar bilan poklaganlar


📝 @ziyomadrasasi
👍2
#1882

Abul Hasan as-sariy rohimahulloh aytadilar:

"Jannatga to'g'ri olib boradigan yoʻl, bo'sh vaqt qoldirmay ibodat bilan mashg'ul boʻlishingdir"

(Hilyatul-avliyo)

@ziyomadrasasi
Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Инсон қадарга ҳақиқий рози бўлса, маҳзунликдан қутилади».

(«Қирқ ҳадис шарҳи», 90).

@ziyomadrasasi
"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1447 ҳижрий йил, Жумодул-аввал ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 4, 5 ва 6 ноябр (сешанба, чоршанба ва пайшанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар".
Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.


عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ"

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар".
Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.


Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар".
Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).


عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир".
Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).


Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.

🩷Instagram  | 🩵Telegram
👍2🥰1
Тилда айтилаётган дуони қалбдан ўтказиш дуонинг ижобат бўлиш шартидир. 
Намозда ҳамма: 
﴾Бизларни тўғри йўлга бошлагин﴿¹ деб дуо қилади, лекин бу дуони айтадиган қанча инсонлар залолатда. Чунки қалби ғофил бўлиб, тилнинг ўзида дуо қилиш алжирашга ўхшайди.

1) Фотиҳа: 6

✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
Макка ва Мадинадан кейин ер юзидаги энг афзал жой Шом ўлкасидир. Шом фазилати ҳақида мутавотир далиллар келган. Шомнинг энг афзал минтақаси Фаластин бўлади.
Учта минтақа - Макка, Мадина ва Шомнинг ҳолати ислоҳ бўлмагунча ислом давлатлари ўнгланмайди.

Саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Агар шом аҳлининг ҳолати ёмон бўлса сизларда яхшилик бўлмайди".

Ҳадисдан мақсад: Шомнинг ҳолати ёмон бўлиши бутун умматнинг ҳолати ёмон эканига белгидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
😢16
🔹 Қуръон ўқи!

Қуръон ўқишга дангасалик қилган пайтингизда ушбу муҳим фойдани эсланг:

Қуръондан бир бет ўқисангиз, 5000 (5 минг) савоб оласиз;
Бир пора ўқисангиз 100.000 (юз минг) савоб оласиз;
Бир марта хатмга 3 миллион савоб оласиз.


✍🏻 Шайх муҳаддис Абдулкарим ал-Хузойр ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
👍4🥰2
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:

«Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир, ғафлат эса унинг дардидир.
Қалблар касал, унинг шифоси ва давоси Аллоҳ Таолонинг зикридадир».


(«Ал-Вобил ас-Сойиб», 84).

@ziyomadrasasi
🥰2
Тонг отгандан кейин фойдасиз нарсалар борасида сўзлашни тарк этишлик

كان عزيزًا على عبد الله بن مسعود أن يتكلَّم بعد طلوع الفجر إلا بذكر الله.

«Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га тонг отгандан кейин фақат Аллоҳни зикр қилиш билан айтилган сўзлар хуш келарди».

📚 Абдурраззоқ «Мусаннаф» (4797).

🔵@ziyomadrasasi
Live stream started
Live stream finished (16 minutes)
🟢⏮️🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦⏭️

💻 Ҳаётингизни фильм қилиб намойиш этишса — уялмасдан томоша қила оласизми..?

Очиқ-ойдин савол:
Агар сизнинг бутун ҳаётингиз, барча тафсилотлари билан фильм сифатида намойиш этилса, уни оила аъзоларингиз ва бошқа одамлар билан бирга кўришга рози бўлармидингиз?

✖️Агаар, жавобингиз "йўқ" бўлса,
Фильмингизни яхшилашга гўзалроқ қилишга ҳаракат қилинг!

🔖Чунки бу фильм, Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида (барчага) намойиш этилади.

🖇️Насиҳат:
Ҳаётингиз саҳналарини пок ва яхши амаллар билан тўлдиринг.

📌Унутманг: камера ҳеч қачон ўчмайди, режиссёр – сизнинг амалларингиз, томошабин эса – Роббингиз...



#Ҳаёт_фильми

🔵@ziyomadrasasi
😢10
Шайх Фавзон ҳифзахуллоҳ айтади:

«Жаннатга танбаллик, ухлаш ва роҳат билан эришиб бўлмайди. Балки у солиҳ амаллар билан, машаққат орқали қўлга киритилади».

(Калимот Рамазония, 9/7–1437)


🔵 @ziyomadrasasi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Бомдодга шу учун тура олмаяпсиз...

@ziyomadrasasi
😢3👍2
Forwarded from Um.Davud
📣📣📣📣📣📣

🔈 Зиё мадрасасида янги маънавий ва руҳий сафаримиз бошланмоқда👩‍💻

📚 “Аллоҳ суйган бандалар” номли мазкур дарсларда биз Қуръон ва суннат асосида Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлган бандаларнинг сифатлари, амаллари ва одоб-ахлоқлари ҳақида суҳбат олиб борамиз 🌟

📚 Дарс: Аллоҳ сўйган бандалар

🩵 Жума турк вақти 8️⃣0️⃣0️⃣

🌸 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

☝️ "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покланувчиларни севар".

🔠🔠🔠🔠🔠🔠📏2️⃣2️⃣2️⃣


❤️Қалбларни покловчи ва иймонни зиёда қилувчи бу дарсларда сизни ҳам кўришни умид қиламиз.

📚 Илм ва амал орқали Аллоҳ муҳаббатига етишайлик 📖

https://t.me/ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1
Forwarded from 📚Qalb islohi darslik📚 (Ustoz)
“Овозларингизни Набийнинг овозидан баланд қилманглар” — Ҳужурот сурасининг юқоридаги 2-ояти нозил бўлгач, Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг давраларидан ўзларини тортиб қўйдилар. Буни Сарвари олам дарҳол пайқадилар ва:
“Собит ибн Қайс қаерда? Мен уни кўрмаяпман” — дея бир ансор саҳобани хабар олишга юбордилар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам давраларида кўринмай қолган саҳобаларни сўраб турдилар, агар бемор бўлсалар — ўзлари бориб йўқлардилар. Саодат асри тарихида ҳазратнинг кўп саҳобаларни номма-ном сўраб излаганликлари битиб қолган.

Эслайсизми?
“Билол қаерда?” — дедилар.
“Бетоб”, — дейишди, у зот ўзлари бориб кўрдилар.
“Абу Ҳурайра қаерда?” — дедилар.
“Илм билан банд”, — дейишди. Ҳаққига дуо қилдилар.
“Саъд ибн Муоздан хабар олдингизларми?” — дедилар.
“Ҳолати оғир”, — дейишди. Ҳузурларига бордилар.

Бу каби ўрнаклар бисёр. Эътиборимни тортган жиҳати шуки, Пайғамбаримиз саҳобаларнинг фақат қудратли ёки бадавлатларини эмас, балки мискин ва ожизларини ҳам сўратардилар. Улардан кўпроқ хабар олардилар.

Ғазотга чиқмаган Каъб ибн Моликни, уйлангач кўринмай қолган Абдураҳмон ибн Авфни ҳам сўраб йўқлатганлари маълум.

Шу йўқловлар ичра бир йўқлов бор, шу изланганлар ичра бир излов бор:
У — масжидни супурувчи қора, қари аёл эди. У вафот этди. Саҳобалар унинг вафотини аҳамиятли санамадилар, ўзлари дафн этдилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳам эсладилар, кўринмагани учун сўрадилар. Ҳодисани баён этишди.
Шунда у зот:
“Айтсангиз бўлмасмиди?” — деб оғриндилар ва қабр тепасига бориб, қайта жаноза ўқидилар.

Бу воқеаларни не учун эсладим?
Бир ибрат истадим.

Эй, давраларнинг гултожи бўлиб ўтирган инсон! Атрофингизга боқинг, кимлар бор эди, кимлар кўринмаяпти? Нечук кўринмаяпти? Сизнинг ҳузурингизда камнамолигига сабаб нима?

Нима мушкуласи бор? Ҳузурингизга нега келмаяпти? Муҳаббати камайдими, маблағими ё вақтими? Эҳтимол, бемордир.

Бир марта сўранг, бир марта йўқланг, бир марта чорланг.
“Фалончи қаерда?”, “Фалончи кўринмаяпти?” — деб қўйинг.

Фурсат кетмасин.
Эҳтимол, у инсон биттагина йўқловга, биттагина имога, биттагина ишорага маҳталдир. Балки шу нарсалар уни сиздан тўсгандир.

Вақт — беаёв душман.
Бугун даврамизда кўринмаганларни эртага дунёдан ҳам топиб бўлмаслиги мумкин.

Уларни вақтга бой берманг.
Кейин “Айтсангиз бўлмасмиди?” деманг.
Зеро, биз айтдик…
😢7
Live stream started