Ziyo madrasasi kanali
3.2K subscribers
1.88K photos
1.49K videos
61 files
884 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
🌟• 𝐁𝐚'𝐳𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐪𝐯𝐨𝐥𝐢 𝐝𝐞𝐛 𝐛𝐢𝐥𝐢𝐬𝐡𝐚𝐝𝐢;
🌟• 𝐁𝐚'𝐳𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐞𝐬𝐚 𝐠𝐮𝐧𝐨𝐡𝐤𝐨𝐫𝐬𝐚𝐧;
🌟• 𝐁𝐚'𝐳𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐚𝐱𝐥𝐨𝐪𝐥𝐢 𝐝𝐞𝐛 𝐛𝐢𝐥𝐬𝐚;
🌟• 𝐁𝐚'𝐳𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐨𝐡𝐭𝐚𝐤𝐨𝐫 𝐝𝐞𝐛 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐝𝐢.

𝐅𝐚𝐪𝐚𝐭𝐠𝐢𝐧𝐚 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐨'𝐳𝐢𝐧𝐠 𝐧𝐚𝐟𝐬𝐢𝐧𝐠 𝐡𝐚𝐪𝐢𝐝𝐚 𝐱𝐚𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐫𝐬𝐚𝐧. 𝐕𝐚 𝐲𝐚𝐧𝐚 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐝𝐚𝐲 𝐬𝐢𝐫𝐥𝐚𝐫 𝐡𝐚𝐦 𝐛𝐨𝐫-𝐤𝐢, 𝐮 𝐬𝐞𝐧 𝐯𝐚 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡 𝐨'𝐫𝐭𝐚𝐬𝐢𝐝𝐚 𝐬𝐢𝐫𝐝𝐢𝐫.

𝐒𝐡𝐮𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐦𝐚𝐪𝐭𝐚𝐲𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐦𝐚𝐪𝐭𝐨𝐯𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐚𝐥𝐝𝐚𝐛 𝐪𝐨'𝐲𝐦𝐚𝐬𝐢𝐧.
𝐀𝐲𝐛𝐥𝐚𝐲𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐚𝐲𝐛𝐥𝐨𝐯𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐞𝐬𝐚 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐦𝐚𝐡𝐳𝐮𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐦𝐚𝐬𝐢𝐧.



@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢7
#Тонги_ва_тунги_зикрлар

"Аллоҳни зикр қилиш" дейилганда барча ибодатларни бажариш ҳам тушунилади. Тавҳид, намоз, закот ва ҳаж каби шариат буюрган барча эътиқод, сўз ва амалларни бажариш Аллоҳни зикр қилиш жумласидандир.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқа муҳаддслар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:

إنما جُعِلَ الطوافُ بالبيتِ وبينَ الصفا والمروةِ ورمْيِ الجمارِ لإقامةِ ذكرِ اللهِ

“Байтуллоҳни ва сафо билан марвани тавоф қилиш, шунингдек жамаротда тош отиш Аллоҳни кўп зикр қилиш учун жорий этилган” .

Аллоҳ таоло айтади:

{وَأَقِمِ الصَّلاةَ لِذِكْرِي}

“Ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!”¹.

⓺ Тонги ва тунги зикрлар

1) Оли Имрон-191.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
📌.Муҳаррам ойи ҳақида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло (уруш) ҳаром қилинган ойларда нафсга зулм қилишдан қайтариб:

فَلَا تَظۡلِمُواْ فِيهِنَّ أَنفُسَكُمۡۚ

«Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!», (Тавба: 36), деди.
Бу ой ҳурматли ва улуғ бўлганидан бунда қилинган гуноҳ бошқа ойлардагидан оғирроқ ва каттароқ бўлади.
Қатода роҳимаҳуллоҳ айтади: «Гарчи зулм ҳамма ҳолатларда катта гуноҳ бўлса-да, (уруш) ҳаром қилинган ойлардаги зулмнинг гуноҳи бошқа ойлардаги зулмнинг гуноҳидан каттароқдир. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини улуғлайди».¹
Бу улуғ ойда кўпроқ рўза тутиш мустаҳабдир.

Ҳадисда: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи — Муҳаррам (ойининг рўзаси)дир. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги (таҳажжуд) намозидир», дейилган.²
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Рамазон рўзасидан кейин нафл рўзалар ичида энг афзали Аллоҳнинг ойи — Муҳаррам ойи рўзаси эканига ушбу ҳадис очиқ далилдир».³

Бу сўзлар асосан нафл рўзаларга тааллуқли.

_______
[1] Тафсирут Табарий (14/238), Тафсир Ибн Касир (4/148).
[2] Муслим ривояти (1163).
[3] Латоифул маориф, 33- бет.
Саловат
@Quron_vahadis
#Жума

🤲 Пайғамбаримиз Муҳаммад 🩷га салавот айтмоқ:

Энг улуғ ибодатлардан ва Роббимизга яқинлашишнинг энг шарафли воситаларидан биридир.

Салавот айтишни Аллоҳнинг Ўзи бошлаб берди. Фаришталар ҳам бу амалда У Зотга эргашдилар. Кейин эса Аллоҳ таоло жин ва инсонлардан бўлган мўмин бандаларига шу амрни жорий қилди У Зот шундай дейди:

📖 Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй мўминлар! Сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!
Аҳзоб сураси, 56-оят.



اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ

🟠Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина муҳаммад.

🟠 Аллоҳим! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар эт.

🪱Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

▫️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

🤩“Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади” (Имом муслим ривояти)

➡️Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

❤️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: • "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти)

➡️ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

➡️ Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ!

💡Яқинларингизга ҳам улашинг:

🔵 @Sahihduolardan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТИНГ!

Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ وَمَل⁠⁠⁠ئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِي⁠⁠⁠ ي⁠⁠⁠أَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا

Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва саломлар айтинглар!

(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

Росулуллоҳ ﷺ ер юзидаги барча нарсаларнинг саййидидир. Жума куни кунларнинг саййиди. Бас, шу кунда Росулуллоҳ  ﷺ га салавот айтишлик афзалдур, ундан бошқаси эмас.

(Зодул маъод, 1/364).

Салавот:

اللّهمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللّهمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд.
Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд.

Маъноси: 
Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганингдек раҳмат эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотсан. Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига барака ато қилганингдек барака ато эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан.

(Имом Бухорий ривояти).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌹
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар сенга бирор зарар етиб Аллоҳга яқин бўлишингга сабаб бўлса, сенга етган бу зарар мусибат кўринишидаги неъматдир.
Агар сенга бир неъмат келиб Аллоҳдан узоқлаштирса, бу неъмат суратидаги мусибатдир.

Шайх Абдулазиз Торифий


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизни бир зумга мана шу инсоннинг ўрнига қўйиб кўринг.
Икки қўлсиз туғилгансиз, эмаклай олмай судралиб юргансиз, йиқилганда тиргак қўлингиз бўлмаган, онангизни юзини бирор маротаба силаб кўрмагансиз, боғчага чиқа олмагансиз, болаларга қўшилиб ўйнай олмагансиз,
бирор мевани узиб қўлингиз билан еб кўрмагансиз,
мактабда бир бурчакда ўтириб қўли билан ёзаётган, китоб вароқлаб ўқиётган ўртоқларизга ҳавас қилиб ўтиргансиз.
Бирор олий ўқувни эшигига йўлай олмагансиз, доимо сизга ногирон сифатида қараган ҳамма.
Шахсий тозаликда ҳам ёки онангиз ёки бошқанинг ёрдамини кутиб ўтгансиз.
Қанча кўз ёшлар қуйилган кўзларингиздан, қанча қалбингиз яраланган, қанча орзу-умидларни кўмиб яшаб ўтгансиз.
Йўқ, бир кунга ҳам унинг ўрнида бўлишни ҳеч биримиз истамаймиз.
У инсондай юзларимизни оёқларимиз билан ювишни, оёқларимиз ёрдамида кийиниб- ечиниб, оёқларимиз билан овқатланишни бирортамиз хоҳламаймиз.
Лекин унинг оёқлари қанчамизни оппоқ қўлларимиздан яхшироқ,
унинг парвариш кўрмаган жисми ҳар куни парвариш қилинадиган минглаб балки милионлаб бошқа  жасадлардан минг бора афзал
Аллоҳ хузурида.
Қўл оёғи саломат бўлсада бир бора таҳорат олмай ўтиб бормоқда қанча соғлар.
Ақли ҳуши аъзолари жойида бўлсада Роббисининг итоатида яшай олмаяпти қанча киши.
Ҳамма нарсаси- уй-жойи, машинаси, иши, бола-чақаси бўла туриб шукрона ўрнига бузуқ-фаҳш ҳаётда ўтмоқда қанча одамлар.
Мўмин-мусулмонман, деб туриб пешонаси сажда кўрмай ўтмоқда қанчалар.
Аллоҳнинг неъматларини маъсиятларга ишлатиб юрибди қанчалар.

Сизчи, эй биродар, сиз бу инсон олдида ҳижолатда қолмадингизми?
Унинг муҳаббат билан таҳорат қилишини кўриб ўзингиздан уялиб кетмадингизми?
Уни шу ҳолатида ҳам шукрона ҳаётда эканлигини кўриб ўзингиздан нафратланиб кетмадингизми?

Қанча гўзал қадди-қоматлар Аллоҳ берган аъзоларини ҳаромга ишлатмоқдалар.
Кўзлар ҳаромга боқиб, тиллар ҳаромни сўзлаб, қулоқлар ҳаром билангина лаззат топмоқда!
Оёқлар ҳаром кўчаларга етаклаб қўллар ҳаромни ушлаб роҳат топмоқда.

Ҳой банда, сендаги ҳар бир неъмат Аллоҳники, сеники эмас!
Уларни шукр қилиб тоатга ишлатсанг зиёда бўлади.
Гуноҳга ишлатсанг азоби қаттиқ бўлади.

Кўзингизни бир зумга юмингда, сўнг очиб атрофга қараб ўзингизни нарсангизни изланг, борми нимадир?
Уй-жойингиз, машина, оила, мол-дунё, жисмингиз, борингиз Аллоҳники экан.
Сиз турган ер Аллоҳники, нафас олаётган ҳаво Аллоҳники, жисмингиздаги сизни тирик сақлаб туриш учун 24 соат ишлатилаётган аъзолар Аллоҳники.
Қўлларингиз неча йиллардан буён хизматингизда?
Сизни ювинтириб, кийинтириб, зийнатлаб, едириб, ичириб, уйингизни тозалаб, кирингизни ювиб, дазмолингизни қилиб, овқатингизни пишириб бераётган қўлларингизни шукронаси учун Аллоҳга нима тоатлар қилиб қўйдингиз?

Оёқларингизни 20-40-60 йиллаб хизмат қилдирган Аллоҳ билан учрашув кунига нималар ҳозирлаб қўйдингиз?
Сўзлатиб қўйган тилингиз нима ишлар қилиб бўлди?
Нега неъмат берган Зотга исён қиласиз?
У неъматларини олиб қўйса хор бўласиз, зор бўласиз.
Дунёда бироз турасиз, сўнг ёлғонлар, "сирлар”, "кирлар" ошкор бўладиган маҳшарга қайтасиз.
Тавбага кечикманг, бугун қайтишга покланиб олишга фурсат бор.
Бутун дунёни алдай оларсиз, лекин Аллоҳни алдай олмайсиз.
Аллоҳ билан содиқ бўлинг, ҳар бир қилмишингиздан жавоб берасиз.

Сизга ибрат учун яратилганларга қараб келажак ҳаётингизни тайёргарлигини кўринг
...

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢22
Бомдоддан кейинги фурсат — бир неъматдир!

Шайх АбдулАзиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтганлар:

«Бомдод намозидан кейин ўтириб, тонги зикрлар билан машғул бўлиш ва Қуръон тиловат қилиш — мусулмон киши амал қилишга шай бўлиши лозим бўлган суннатлардандир.»

Бу вақтда қалб соф, ҳаво мусаффо, қалбда нур ва зикрга мойиллик бўлади. Ундан унумли фойдаланган киши кунига барака, феълига нур, дилига ҳаёт киради.

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15
🌟Толиб_илмларга

Зеҳним, ҳимматим паст…
Қийналиб кетяпман…  тоқатим етмаяпти…
Ёдимдан чиқиб қоляпти…
Хотира кучли бўлиши учун нима қилиш, нима ейиш керак?..

Жавоб:
{ وَٱتَّقُوا۟ ٱللهَۖ وَیُعَلِّمُكُمُ ٱللهُۗ وَٱللهُ بِكُلِّ شَیۡءٍ عَلِیمࣱ }
Аллоҳга тақво қилинглар. Ва Аллоҳ сизларга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
Бақара 2:282
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12😢2
Тасаввур қилинг қиёмат кунида Роббимиз оломон ичидан сизни чақириб олди-да
“Ҳисобсиз жаннатимга кир”,
дея буюрди.

Агар шу онни тез-тез ҳаёл қилиб турсангиз,
аламлар, ғамлар хатто энг оғир синовлар ҳам арзимас кўрина бошлайди.

Чунки Роббнинг биргина сизни жаннатга олиб бориш ҳақидаги буйруғи дунёдаги барча жафоларингизга бадал бўлади.
Жаннатнинг бир қарич ери,
барча жабрларингизни устини қоплашга етиб ортади.

Жаннатни эслангда енгил нафас олинг ва ним табассум қилинг.
Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, маҳзун бўлсангиз ҳам,бўлмасангиз ҳам барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди.
Аммо сабр қилсангиз ажри тўкис адо этилади.

Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!


Мусибат вақтида сиз:
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا
"Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир" оятини ёдда тутинг..

Осиё Абдулазим қизи
@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰10😢10
🌙Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

💕Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:

"Зикр қалб, чеҳра ва аъзоларга нур бағишлайди. У шундай нурки, банданинг дунёсини ҳам, қабрини ҳам, охиратини ҳам зиёга тўлдирур".

("Ал-Вабил ас-Соййиб", 135)

✈️ @ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзи ожиз йигитнинг қалб “кўз”ини очувчи тиловати

Чеченистон пойтахти Грознийда Қуръон тиловати бўйича минтақавий мусобақа бўлиб ўтди. Иштирокчилар орасида бутунлай кўзи ожиз йигит ҳам бор эди. Унинг овози йиғилганлар қалбига етиб борди.

©️Azon Global
👍13😢9
Сен машҳурликдан қочгин, тоинки сенга машҳурлик илашиб қолмасин, фақат ўлим учун тайёргарликда бўлгинки ҳаётни сен учун мазаси қолмасин.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢10👍3
Аллоҳ билан ёлғиз қолганингда (фарзларни бажариб, ҳаромлардан четланиб, Аллоҳни улуғлашда) қандай бўлсанг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражанг ҳам шунга яраша бўлади.
Ёлғизликда Аллоҳни ёдингда тутсанг (ва буйруқларига итоат этсанг) сенинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабанг юқори бўлади.
Агар ёлғиз қолганингда Аллоҳни унутсанг (буйруқларини зое қилсанг) мартабанг паст бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4😢2
🧕Қадрли синглим! Сўзларим қалбингга ботмасин. Сенга насиҳатим,ажабмас сени Жаҳаннам жаридан қутқарса деб Аллоҳдан умид қиламан.

🕓Сен билан ярим тунгача ҳаёсиз суҳбатлар қурадиган йигит сенга ҳаргиз уйланмайди. Бор йўғи сенга 1-2 марта овқат олиб берган, сени қимматбаҳо машинасида 1-2 марта миндирган йигит сенинг хаёлингдаги шаҳзода бўла олмайди.

Қисқаси, фақатгина сенга бўлган муҳаббатини сир тутадиган, уни фақат тўйдан кейин ошкор қиладиган йигит сенга муносибдир! Фақатгина бошпана умидида муҳаббатнинг ортидан югурма. Қийматингни йўқотишдан сақлан. Сабот билан тур! Роббингга яқин бўл! Пок аёллар пок эркаклар учун эканини унутма
🔴

🔵@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰10😢4
#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Инсон Аллоҳни ёд этиб айтган сўзлари ва қилган амалларининг ҳаммаси Аллоҳни зикр қилишдир. Шунингдек, инсон зеҳнида ва қалбида Аллоҳни эсласа, Аллоҳни улуғлаб, ҳамду сано билан ёд олса бу ҳам Аллоҳни зикр қилган бўлади. Бу ҳолатда тили билан зикр қилмай фақат қалбида ёд олгани учун қалбнинг зикри дейилади.

⓻ Тонги ва тунги зикрлар


Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌷ТОНГГИ ЗИКРЛАР...

💐Ким тонгни Аллоҳнинг тоатида бошласа, унинг кунига барокатлар-яхшиликлар берилиб,
кунининг қолган қисми ҳам Аллоҳнинг тоатида ўтади.
🌒Кимнинг тонги маъсият билан бошланса, унинг қолган куни ҳам гуноҳда ўтади.

Агар инсонлар тонгги ва кечки зикрларнинг ҳаётларига ва охиратларига фойдасини билганларида эди, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу зикрларни тарк этмаган бўлар эдилар.

🌷Энг катта самараси- ким Росул алайҳиссаломнинг зикрларини тарк қилмаса унга Аллоҳдан чиройли ҳаёт ва ҳуснул хотима берилади.

🌷Ким тонгда саййидул истиғфорни айтса, ўша куни вафот қилса Жаннат аҳлидан бўлади.
🌷Ким ҳар фарз намоздан сўнг оятал курсийни ўқиса вафотидан сўнг Жаннатга киради.

🌷Ким ҳар тонгда Аллоҳдан уч марта Жаннат сўраб, уч марта Дўзахдан паноҳ сўраб: "Аллохим сендан Жанннатни сўрайман,
Сендан Дўзахдан паноҳ тилайман", деса Аллоҳ ижобат қилади.
🌷Ким тонгда:
"Аллоҳим, Сени Роббим, Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбарим ва Исломни диним бўлишига рози бўлдим", деса Аллоҳ ўша бандасини Қиёмат куни рози қилишни ўз зиммасига олади.

Ушбу зикрлар ичида шундай зикрлар борки:
🌷ким уларни ўқиса, Аллоҳ унинг танасига Жаҳаннам ўтида куйишни ҳаром қилади,
🌷ким ўқиса ўша куннинг шукрини адо қилади,
🌷ким ("ҳасбияллоҳ"ни) ўқиса, Аллоҳ унинг дунё охират ишларини кафолатини олади, Аллоҳ ўша кунги бало қазолардан асрайди,
🌷ким тонгда ва кечда саловот айтса, Қиёматда Набий ﷺнинг шафоатлари остида бўлади,
🌷баъзи тилга осон тавҳид калимаси борки, ким айтса қул озод қилганнинг ажрини олади, гуноҳларини ўчириб китобини ҳасанотларга тўлдиради, кун давомида Шайтондан узоқ бўлади, Қиёматга у каби кўп яхши амал билан борувчи бўлмайди,
🌷мезонда оғир тилга осон зикрлар билан Аллоҳ суйганларнинг қаторига кириб олади.

Мана шунча ажрларни пулга сотиб олишни имкони бўлганда, нархи қанча бўлар эди

Сизнинг дунё-охиратингизнинг ободлиги,
Жаннатга осон кириш, Дўзахдан осон қутулиб олишнинг нархи тахминан неча пул бўлар эди деб ўйлайсиз


Шунча ажрларни текинга ўзингизники қилиб олишга ҳар тонгда ва ҳар тунда қанча вақт кетади биласизми?

🔺Фақат 15 дақиқа🔺

15 дақиқада улкан ажрни қўлга киритиб олишга эриниб,
ажру-савоблардан узоқ йиллар маҳрум бўлиб юрган қанча инсонлар бор.

Ўзимиз қанчасидан маҳрум бўлганмиз.

Эндичи?
Билиб ҳам кўпинча тарк қиламиз.
Уларнинг фойдасини билганимизда ухламай, емай ичмай бошқа ишлар қилмай фақат зикр айтиб ўтган бўлар эдик.
Чунки Аллоҳ кўп зикр қилувчи эркаклар ва кўп зикр қилувчи аёлларга икки нарса бераман деди,
биласизми улар нима


Сизни абадул-абад энг бахтли инсонга айлантирувчи энг катта саодат, энг катта бойлик ва Аллоҳга қайтганингизда энг улуғ мартабадир.
Уни қўлга киритсангиз сиз бошқа ғам ғусса кўрмайсиз, сиз Жаннат ворисларидан бўласиз, дунёда сокин- гўзал ҳаёт кечириб Аллоҳга хурсанд қайтасиз ва Аллоҳ сизга ўша икки нарсани беради, улар Аллох китобида ваъда қилган-

🌷 Аллоҳнинг мағфирати ва улкан ажрларидир.

Ўша улуғ мақомни ўзингизга илинмайсизми

Дунёда яхши таом, яхши либос, яхши маскан, яхши маркабни истаб тинмай югуриб чопасиз.

Охиратда уларданда гўзал хазиналар эгаси бўлишга нега озгина, 15 дақиқагина хафсала қилиб киришмайсиз!?

Қани энди қабр аҳлида бу имкон бўлганида эди, тинмай тилларини зикр қилдириб ётар эдилар.
Қабр аҳли сизда бор, уларда йўқ нарсани орзусида ётибтилар, сиз эса бекорчи бефойда нарсаларга вақт сарф қилиб гуноҳлар йиғиб ўтмоқдасиз.

Келинг биродар, бугундан бошлаб тонгги-тунги зикрларни тарк қилмасликка Аллоҳга сўз берамиз.
Келинг биродар, қабр аҳлидан бири бўлиб тупроқ тагига кириш вақтимиз келмасидан аввал ўша қабрни зикрларимиз билан нурга тўлдириб оламиз.

Аллоҳим, бизга ўзингни кўп зикр қилишга,
Сенга шукр қилишга ва гўзал ибодатлар қилишга ёрдам бергин.
Гуноҳларимизни вафотимиздан аввал кечиргин, ғафлат ботқоғида ўтиб,
ёмон оқибат топиб ўлиб кетишдан Ўзингдан паноҳ сўраймиз,

Сендан ўзга Илоҳимиз, Сендан ўзга нажотимиз йўқ,
Сендан ўзга гуноҳларни кечириб раҳмат эшикларини очувчимиз йўқ,
бизларга зикр қилишлик мухаббатини илхом эт, Парвардигоримиз.

Қалблар Султони,
жасадлар Холиқи,
руҳлар Молики имонимизни тоатинг ила поклаб зиёда қил!..

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM