ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЎН КУНИ – УЛУҒ ФУРСАТ, БЕҚИЁС ФАЗИЛАТ
Йил ойларининг сони Аллоҳнинг ҳукмида ва Аллоҳ осмонлару ерни яратган кунда Лавҳул-Маҳфузда битилганига кўра, ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлар бўлиб, Аллоҳ уларда урушни ҳаром қилган. Улар Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларидир. Мана шундай бўлиши энг тўғри диндир. Ушбу ойларда зулм қилиш қаттиқроқ ҳаром бўлгани учун ҳам сизлар бу ойларда ўз жонингизга зулм қилманглар! …
🌟(Тавба, 36-оят)
Бу ойларнинг ичида Зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни мусулмонлар учун энг фазилатли кунлардандир. Бу кунлар Аллоҳ таолонинг фазлу раҳмати ёғиладиган, савоблар кўпаядиган, дуолар ижобат қилинадиган улуғ мавсумдир.
Аллоҳ бу кунлар билан қасам ичган:
"Фажр (тонг)га қасам, ва ўн кечага қасам."
🌟(Фажр, 1-2 оятлар)
Муфассир уламоларнинг аксарияти бу оятдаги “ўн кеча”дан мурод – Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги эканини таъкидлайдилар. Бу, Аллоҳ таоло бу кунларнинг қадрини Ўз каломида қасам билан баён қилганидир.
▫️Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ҳеч бир кун йўқки, унда қилинадиган солиҳ амал, Зулҳижжанинг бу ўн кунлигида қилинадиган амалдан Аллоҳга суюкли бўлса."
🌟(Имом Бухорий ривояти)
⏩Бу ҳадисда кўриниб турибдики, бу кунлардаги ҳар қандай савобли амал – рўза, намоз, садақа, зикр, Қуръон тиловати, ота-онани рози қилиш ва бошқа барча яхши амаллар Аллоҳга жуда суюкли бўлади.
🧡Арафа куни – энг афзал кун
Зулҳижжанинг тўққизинчи куни Арафа куни бўлиб, у ҳаж ибодатининг энг асосий рукни ҳисобланади. Бу кунда дуолар ижобат қилинади.
▫️ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:
"Энг афзал дуо – Арафа кунидаги дуодир."
🌟(Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис)
Шунингдек, бу кунда рўза тутиш суннат ҳисобланади. Арафа куни рўза тутган кишининг икки йиллик гуноҳи каффорот қилинади – ўтган ва келаси йил учун.
"Арафа кунида рўза тутиш – ўтган ва келаси йилдаги гуноҳлар учун каффорот бўлади."
🌟(Имом Муслим ривояти)
🧡Бу кунларда қуйидаги амалларни қилиш мустаҳабдир:
1️⃣Чин дилдан тавба қилиш
2️⃣Намозни кўпайтириш – Суннат, нафл намозларини адо этиш.
3️⃣Рўза тутиш – Айниқса, 9-куни, Арафа куни рўзаси катта фазилатга эга.
4️⃣Зикрларни кўпайтириш –
◦ "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд."
◦ "Ла илаҳа иллаАллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ‘ала кулли шайъин қодир."
5️⃣Қуръон тиловатини кўпайтириш
6️⃣Садақа бериш
7️⃣Қурбонлик қилиш
8️⃣Ҳаж ва умра – Имкон топганлар учун энг олий амал.
9️⃣Ота-она, қариндошлар, қўшнилар билан алоқани мустаҳкамлаш
🧡Ташриқ кунлари – зикр кунлари
Зулҳижжанинг 11, 12, 13-кунлари Ташриқ кунлари деб аталади. Бу кунлар зикр ва шукр кунларидир. Қуръонда шундай дейилган:
“Саноқли кунларда Аллоҳни тасбеҳ ва такбирлар билан зикр қилинглар.”
🌟(Бақара, 203-оят)
▫️ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Бу кунларда таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу Акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ)ни кўпайтиринглар."
🌟(Имом Аҳмад ривояти)
✈️@Sahih_zikrlar

👍5🥰1
⬆️ТАКБИР ВАҚТИ БОШЛАНГАН
27 чи май шом намози азонидан кейин “Такбири мутлақ – умумий такбир” вақти бошланди ва бу Зулҳижжа ойининг ўн учинчи куни, шом намозига қадар давом этади.
Такбир икки қисмга бўлинади:
1. Мутлақ такбир – вақти чекланмаган: намоздан кейин ҳам, олдин ҳам, эрталаб ҳам, кеч кирганда ҳам, умумий шаклда ҳар қандай вақтда айтиш суннатдир.
2. Муқайяд такбир – чекланган: яъни фақат фарз намозидан кейин айтиладиган такбир.
1️⃣ Мутлақ такбирни Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида ҳамда ҳайит куни ва ундан кейинги ташриқ кунларида ҳам айтиш суннатдир. Мутлақ такбир Зулқаъда ойининг охирги кунида қуёш ботиши, яъни Зулҳижжа ойи кирган вақтдан тортиб, бу ойнинг ўн учинчи куни – ташриқ кунларининг қуёши ботгунга қадар айтилади.
2️⃣ Муқайяд такбир эса Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб то ташриқ кунларининг қуёши ботгунига қадар фарз намозларидан кейин айтилади.
🕋 Ҳажга бормаган кишилар фарз намозига салом бергач уч маротаба истиғфор айтиб,
деб, сўнгра қуйида келтириладиган такбирлардан бирини айтадилар.
Аммо ҳожилар улардан фарқли ўлароқ Муқайяд такбирни ҳайит кунининг пешин намозидан бошлаб айтадилар.
⭕️ Хулоса қилиб айтганда такбири мутлақ билан такбири муқайяд – уламоларнинг саҳиҳ сўзларига кўра – Арафот куни, ҳайит куни ва учта ташриқ кунлари бўлиб беш кунда жамланади. Қолган кунлари мутлақ такбир билан чекланилади.
🔺 Такбир айтишнинг кўринишлари:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд (бу энг афзал сийғадаги такбир саналади).
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@ziyomadrasasi

اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ

" الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд (бу энг афзал сийғадаги такбир саналади).
" الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@ziyomadrasasi
👍7
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Zulhijja oyining 10 kuni
Ustoz Abdulloh Usmon
Зулҳижжанинг 10 куни — имтиҳон кунлари, бу улуғ кунлар.
• Рамазонда рўза тутганлар, энди бу кунларда ҳам ибодат қилишлари керак.
• Ҳар бир киши алоҳида ибодат қилишга ҳаракат қилиши лозим.
• Аллоҳ бу кунларни шарафлаган ва уларда қилинган амаллар афзал.
• Ҳадисларга кўра, бу 10 кунда қилинган солиҳ амаллар бошқа ойлардагидан кўра афзалдир.
• Тавба қилиш, ҳаромлардан қочиш — бу кунларда жуда катта аҳамиятга эга.
• Ғафлатдан уйғониш ва ибодатларга эътибор бериш зарур.
• Бу кунларда қилинган гуноҳларни тарк этиш ва Аллоҳга қайтиш муҳим.
• Такбир айтиш, Аллоҳни зикр қилишни кўпайтириш керак.
• Арафа куни рўза тутиш — фазилатли амал.
• Фарзандларга бу кунларнинг аҳамиятини ўргатиш лозим.
• Бу кунларда ҳар ким солиҳ амаллар қилишга интилиши керак.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни гуноҳлардан поклаб, жаҳаннамдан озод этсин. 🤎
🔵@ziyomadrasasi

ТАКБИР — التكبير
@sahihduolardan
💚ТАКБИР - تكبير💚
⭐️⭐️⭐️🌟🌟⭐️⭐️⭐️
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛИ СОЛИҲЛАРДАН БИРИ:
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
АЛЛОҲУ АКБАР, ⭐️
АЛЛОҲУ АКБАР, ⭐️
АЛЛОҲУ АКБАР,
⭐️
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ
АЛЛОҲ АКБАР, ⭐️
АЛЛОҲУ АКБАР ВА ЛИЛЛАҲИЛ ҲАМД.
⭐️АЛЛОҲУ АКБАР
КАБИРО ⭐️
ВАЛҲАМДУЛИЛЛАҲИ КАСИРО, ⭐️
ВА СУБҲАНАЛЛОҲИ
БУКРАТАВ ВА АСИЙЛА,
⭐️
деб кўп-кўп такбир айтишдир.⭐️

👍6
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида Аллоҳ Мусо алайҳиссалом билан гаплашди, Ислом дини комил бўлди ва бу кунлар билан Аллоҳ қасам ичди. Қолаверса, бу кунлардаги ибодатлар бошқа кунлардаги ибодатлардан афзалдир. Хусусан, такбир ва рўза. Арафа куни эса йилнинг энг афзал кунидир.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
👍3
salovat
Bader Al Nufais
🕋Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир.
Энг буюк зикрлар жамланмаси
@oxirathovlisi
📿 "ЭНГ БУЮК ЗИКРЛАР ЖАМЛАНМАСИ!"
Азизлар, сизлар учун "Энг Буюк Зикрлар"ни тақдим этамиз!
Ушбу ёқимли қироат ортидан такрорлаб, қалбларимиз роҳатланади ва жуда улкан савобга ҳам эга бўламиз, Аллоҳ изни билан!
▫️ 00:00 — Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъ3иим!
▫️ 08:46 — Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!
▫️ 12:20 — Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ!
▫️ 18:41 — Аллоҳумма солли васаллим аъла набиййина Муҳаммад!
▫️ 27:31 — Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи!
▫️ 34:06 — Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр!
Ушбу зикрларни ғанимат билинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!
💎 Sahih_duolar

Forwarded from Муҳсина
Эй, замонамиз оналари, сиз тарихнинг ҳеч бир даврида кўрилмаган, медиа ва техника фитналари урчиган бир замонда фарзанд ўстиряпсиз.
Асло унутманг, бу фитналар уйингизнинг ичигача кириб, сизни, жуфтингизни ва болаларингизни ўз домига олаёган улкан таҳликадир. Бу фитналардан огоҳ бўлинг.
Замонамиз фитналаридан омонда бўлиш учун:
1. Болангизни Youtubeнинг офатидан қўринг, уларни доимий телефон домига ташламанг.
Хархашасидан қутулиш, бемалол сериал кўриш, қўшнилар билан тинчгина гаплашиш ва уй ишларида ҳалақит бермаслиги учун болани қўлига телефон ёки планшетни тутқазиб қўйманг.
Дунёдаги миллионларча оналар ноқобил фарзанд доғида қовурилар экан, сиз учун Аллоҳнинг омонати ва неъмати бўлган болангизга Youtubeнинг “оналик” қилишига йўл қўйманг.
Фарзандларини Youtubeнинг ихтиёрига ташлаган ҳар бир она билсинки, боласини енгилтаклик, шармсизлик ва аҳлоқсизликнинг чангалида қолдирибди...
2. Болаларингизни компьютер ўйинларидан сақланг.
Бугун болаларимизга таҳдид солаётган энг асосий фитналардан бири компьютер ўйинлари ва “Playstation”лардир.
Болани реал ҳаёдан узоқлаширадиган, эртадан-кечгача компьютер ёки телефонга “ёпиштириб” қўядиган, уларни зомбига айлантирадиган (Аллоҳ сақласину, ўз жонига қасд қилишгача олиб келаётган) компьютер ўйинларига нисбатан эҳтиёт чораларини кўриш, тадбирли бўлиш ҳар бир онанинг бурчи.
3. Болаларингизни чексиз интернетнинг чексиз фитналаридан сақланг.
Қабул қилаётган маълумотининг меъёри ва вақтининг чегараси бўлмаган, оила текширувидан ўтмаган интернет – болангизни ўз балоси билан маҳв этадиган буюк бир офат.
Боладаги интернет эҳтиёжини аниқ муддат ва меъёрлар билан белгиланг. Болангизни ёпиқ эшиклар ортида интернет билан ҳоли қолдирманг. Уларнинг интернетда нималарни ўқиётгани ёки кўраётганини узлуксиз назорат қилинг.
Назорат қилинмайдиган, чегара-тўсиқ қўйилмаган интернетдан фойдаланувчи фарзандлар – ота-оналар ўз қўллари билан ҳалокатга ташлаган бир авлод демакдир.
4. Болаларингизни ҳар турли сериалларнинг фитнасидан сақланг.
Фазандингизни қўлига пультни тутқазиб, дунёнинг бутун аҳлоқсизликларини уйингизга олиб кираётган TV дунёсига ташламанг.
Нимани ва қайси пайтда кўришларига доир аниқ бир назорат механизми яратинг. Уларни енгил-елпи кўрсатувлар, аҳлоқсиз фильмлар ва беҳаё рекламаларнинг таҳликаларидан сақланг.
Бу борада маълумотлар ўқинг, билим олинг, тадқиқот қилинг, мутахассис билан маслаҳатлашинг.

😢4
🌸🌸🌸Хотиржам бўл, Аллоҳ ризқингга кафил бўлган! Лекин жаннатга киришингга кафил бўлмаган, ғурурланма!
Билиб қўй, нажот топувчилар оздир.
Дунёнинг зеб-зийнати ўткинчидир.
Жаннатдан бошқа барча неъмат фонийдир.
Дўзахдан бошқа ҳар қандай бало аслида офиятдир.
Фурсатни бой бермай туриб нафсингни сарҳисоб қилиб тур.

🟢Салафи солиҳлардан баъзилари, амали сусайиб, ибодатида дангасалик пайдо бўлса, қабр қазиб, унинг ичига тушиб ётар эдилар. Қабрни ёпишни буюриб, ўз нафсига шундай хитоб қилар эдилар:
— Эй нафс, нима истайсан?
— Дунёга қайтишни, яхши амал қилишни истайман, дер эди.
Шунда у нафсига дерди:
— Мана, сенинг орзуйинг ушалди. Ҳаётга қайтдинг. Энди солих амал қил! Чунки бир кун келиб сен қабрга кирасан ва ортга қайтиш имкони бўлмайди. Ҳозир имконинг бор экан, тур ва шошил!
🔶Шу тарзда нафсини тоатга чақириб, қабрдан чиқар эдилар.
ҲАММАМИЗ ЎЛАМИЗ:
• Бой ҳам, гадо ҳам
• Подшоҳ ҳам, чўпон ҳам
• Диндор ҳам, динсиз ҳам
• Тақводор ҳам, беҳаё ҳам
• Касал ҳам, соғ ҳам
• Ёш ҳам, қария ҳам
• Эркак ҳам, аёл ҳам
• Вилла эгаси ҳам, унинг қоровули ҳам
• Соҳилга тинмай саёҳат қилган ҳам, даласидан бошқа жой кўрмаган ҳам
• Ҳар куни кабоб, қази еган ҳам, қорнига тош бойлаган ҳам
• Ўзини осмондаги ой деб билган ҳам, йўли доим лой бўлган ҳам
• Динга чақирган солихлар ҳам, диндан қочирган фожирлар ҳам
🔴Ҳаммамиз ўлимга қараб кетмоқдамиз.
Ҳаёт бир хил:
• Таом
• Шароб
• Кийим-кечак
• Бола-чақа
• Иш, мартаба…
📚Амаллар эса турли:
• Кимдир холис қул, кимдир фожир қул
• Кимдир Қиёматдан қўрқади, кимдир Қиёматни ёлғон деб билади
• Кимдир Аллоҳга сиғинади, кимдир мол-дунёга сиғинади
• Кимдир пешонасини Аллоҳга сажда қилдирса, кимдир қалбини шайтонга хизмат қилдирган
Ким бўлманг, барибир ўласиз
• Нимага эга бўлманг, ҳаммасини ташлаб кетасиз
• Қасрлардан чиқиб, тор қабр қўйнига кирасиз
• Юмшоқ тунги кўйлакларингиз кафанга алмашади
• Унинг ичи қурт-қумурсқаларга тўлади
Юзингизда ўрмалаган қуртни ҳайдаб ташлангчи…
Баданингиздаги илонни қўлингиз билан улоқтирингчи…
Қимирламай ётасиз. Улар сизни тилка-пора қилади.
Кўзингиздан кириб, бурнингиздан чиқади.
Оғзингиздан кириб, кўзингизни тешиб чиқади.
Фарёд урасиз… нажот йўқ.
#⃣НАЖОТНИ БУГУН ЎЗИНГИЗ БИЛАН ОЛИБ КЕТИНГ:
• Намозларингиз
• Зикру тиловотларингиз
• Садақа ва эҳсонларингиз
• Рўзаларингиз
• Тавба, кўз ёшларингиз
• Гуноҳларга қилган афсус ва надоматларингиз
Қабрда сизга нур келтиради.
Ёлғиз Аллоҳгина паноҳ беради.
Аллоҳнинг тавҳидигина сизга мағфиратини келтиради.
Мўъмин бўлиб ўлиб қолинг
❗️Мунофиқ ҳолда эмас.

😢10
🌸Азиз тиришқоқ толибалар келаётган Қурбон Хайит байрами муносабати билан🌸
🕌"ЗИЁ мадрасаси"
3️⃣. 0️⃣6️⃣. 2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣
9️⃣. 0️⃣6️⃣. 2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ гача
таътил эълон қилади.
📒Дарсларимизни Аллоҳнинг мадади билан ҳайит байрамидан кейин
🔟. 0️⃣6️⃣. 2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣
дан давом эттирамиз.
Барчангизни келаётган улуғ айёмлар билан қутлаймиз.🌷
🌙Зулҳижжада қилган ибодатларингизни Аллоҳ қабул қилсин.✨
🌸Ҳурмат билан "Зиё мадрасаси"
маъмурияти📖🌙

🥰14
Most Amazing Voice 1 Hour of Takbeer by Tareek Mohammed
Way Towards Islam
Такбири мутлақ – умумий такбир деб нимага айтилади?
Такбир икки қисмга бўлинади:
— Мутлақ такбирни Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида ҳамда ҳайит куни ва ундан кейинги ташриқ кунларида ҳам айтиш суннатдир. Мутлақ такбир Зулқаъда ойининг охирги кунида қуёш ботиши, яъни Зулҳижжа ойи кирган вақтдан тортиб, бу ойнинг ўн учинчи куни – ташриқ кунларининг қуёши ботгунга қадар айтилади.
— Муқайяд такбир эса Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб то ташриқ кунларининг қуёши ботгунига қадар фарз намозларидан кейин айтилади.
🕋 Ҳажга бормаган кишилар фарз намозига салом бергач уч маротаба истиғфор айтиб,
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ
деб, сўнгра қуйида келтириладиган такбирлардан бирини айтадилар.
🕋 Аммо ҳожилар улардан фарқли ўлароқ Муқайяд такбирни ҳайит кунининг пешин намозидан бошлаб айтадилар.
1️⃣ " الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд (бу энг афзал сийғадаги такбир саналади).
2️⃣
" الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰1
Арафа куни қўшниларга ош тарқатишга шариатда буйруқ ҳам тақиқ ҳам келмаган.
Исломда келган буйруқларга
зид бўлмаган урф одатларни
қилишга рухсат берган фуқаҳолар.
Қўшнига Арафа куни таом беришлик ҳақида шариатда бирор кўрсатма келмаган лекин қўшнига бир умр яхшилик қилиш ҳақида келган ҳадисларда Набий алайҳиссалом:
Жибрил алайҳиссалом менга қўшнига яхшилик қилиш ҳақида шу қадар кўп васият қилардиларки, ҳаттоки яқинда қўшни меросга ҳам ҳақли бўлса керак, деб ўйлар эдим деганлар.
Бошқа ҳадисларда эса:
"Ким Аллоҳга ва Қиёмат кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин",
"Кимнинг зараридан қўшниси омонда бўлмаса у Жаннатга кирмайди",
"Кимнинг қўли ва тилининг озоридан қўшниси омонда бўлмаса у мўъмин бўлмайди", дейилган.
Росул ﷺдан бир аёл ҳақида сўралди. Кундузлари рўзадор кечалари таҳажжудда лекин қўшниларига тили билан озор беради, яъни чақимчи- ғийбатчи, урушқоқ ўша аёл деганларида: "Унинг жойи Дўзахдадир", деганлар.
Қўшнига қилган ёмонлиги, сирини одамларга ёйганлиги ортидан
жамики ибодатларини йўққа айлантириб сароб қилди, оқибати дўзахий бўлди.
Бошқа бир аёл ҳақида айтилди, у аёлнинг нафл намоз рўзалари жуда кам, лекин қўшниларига яхшилик қилади, тили билан қўли билан озор бермайди, қўлидан келганча уларни оғирини енгил қилади дейилганда
У Жаннати деб жавоб берганлар соллалоҳу алайҳи васаллам.
Демак қўшнига яхшилик қилиш ихтиёрий эмас балки вожиб бўлган ишлардан.
Қўшнига фақат Арафа куни эмас ҳар куни яхшилик қилиш керак аслида.
Яхшилик ўзи нима?
Яхшилик бу қўшнига очиқ юзли бўлиб тил ва қўл озоридан сақлаш бўлади, таом улашиш эса эҳсон ҳисобланади.
Арафа куни ҳам бошқа кунларда ҳам улуғ ажр савобни умидида яхшилик қилинг, ҳадялашинг.
Нега қўшнига бу қадар эътибор берилган?
Чунки қўшнининг девори яқин бўлади, бошқалар билмаган сирни қўшниси яхши билади, одамлар ҳам қўшниларнинг гапига ишонади.
Шунинг учун Аллоҳ қўшниларни бир-бирини устида ҳақларини баланд қилди.
Қўшнини қўшни устида 3 та ҳаққи бор:
Агар қўшни мусулмон ва
қариндошлардан бўлса уни ҳаққи уч баравар ортади,
1-ислом ҳаққи, 2-қўшни ҳаққи, ва қариндошлик ҳаққи бирлашади.
Агар қариндош бўлмаган мусулмон бўлса 2 та ҳаққи бор: 1-ислом ҳаққи, 2- қўшнилик ҳаққи.
Агар мусулмон бўлмаса битта ҳаққи бор:
1-қўшнилик ҳаққи фақат, ҳатто кофир қўшнига ҳам яхшилик қилиш вожиб қилинди.
Шариатда:
"Қўшниси оч қолиб қорни тўқ ётган инсон мўъмин бўлолмайди", дейилди.
Яна бир ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Аллоҳим мен сендан ёмон қўшнидан паноҳ тилайман", деб дуо қилганлар.
Қўшнига озор бериш кабиралардан хисобланади.
Ўзбек миллатида: "Ёмонга гўр қўшни ҳам қилмасин", дейилади.
Қўшнингизни хурмат қилсангиз Аллоҳнинг олдида хурматли бўласиз.
Арафа куни қўшниларингизга таом ёки бирор яхшилик улашмоқчи бўлсангиз,
ярим дақиқа тўхтаб ниятингизни янгилаб олинг!
Аллоҳ ва Росули буюрган иш бўлгани учун қўшнимга яхшилик қиламан.
Росулуллоҳ яҳудий қўшнисини касал бўлганда кўргани чиққанлар, мен мусулмон қўшнимни зиёрат қилиб кўп ажрга эга бўламан.
Мўъминни қалбига қувонч киритаман, қалбидаги ғамини кетказаман, қўлимдан келганча ҳожатини чиқараман, деб ният қилинг, чунки ҳар бир инсонга фақат ният қилган нарсасигина берилади.
Майлими сизга бир савол берсам❓
Қўшнингиз билан урушганмисиз?
Унга қилган яхшиликларингизни таъна қилганмисиз?
Уни фарзандларига озор берганмисиз?
Сиз қандай мусулмонсиз жавобни ҳаётингиздан изланг.
Қўшним ёмонда, шунинг учун уришганман деманг, яхши қўшни дегани ёмон қўшнини озорига сабр қилади, дегани.
Демак ким ёмон??
Агар қалбингизда,
ўтган ҳаётингиздан заррача афсус надомат топган бўлсангиз, унда Арафа куни, инсонлар покланиб дўзахдан қутуладиган куни сиз учун ҳам покланиш бўлсин,
ош бахонасида қўшнингизни зиёрат қилиб,
"Шу кунларга етказган Аллоҳ Жаннатларга ҳам етказсин сизу бизни, қўшнижон", деб зиёрат қилиб қўйинг.
Агар Аллоҳ ва Росулини амри сиз учун жуда улуғ бўлса, Арафани кутмай эрта тонгда қўшнингизга бир ҳадя олиб кўнглини олиб,
Аллоҳдан эса Жаннат мукофотини олиб чиқинг.
Унутманг, бу кундаги яхшиликларга берилганчалик ажр савоб йилнинг бирор бошқа кунида берилмайди, ҳатто Рамазонда ҳам, улгуриб қолинг.

🥰7👍3😢1
Audio
Кибр ахлидан бўлишдан панох сўранг-чунки кибр ахлига Жаннат эшиклари очилмайди.
📖 Абу Холид
✈️ Қуръон ва Ҳадис
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM