Ziyo madrasasi kanali
3.2K subscribers
1.88K photos
1.49K videos
61 files
885 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Amiin ya Robbal a’lamiin
😢6👍1
Live stream finished (41 minutes)
Forwarded from arabtilikitoblari
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:

«Жаннатнинг барча нозу неъатларини озроқ шаҳват эвазига сотиб юборган кишини қандай ақилли дейиш мумкин?».

("Бадоиул-фавоид", 1\31)
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Bundan keyin ko'zni haromdan tiyasiz
👍3
Саловат
@Quron_vahadis
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ

🌸Аллоҳумма солли ва саллим áла набиййина муҳаммад.

🌸 Аллоҳим! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар эт.


📿 Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга #саловат_айтишдир.

🌹Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

💎«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят.)

▶️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

💎“Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади” (Имом муслим ривояти)

▫️Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

❤️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: • "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти)

▶️ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

▶️ Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ!

💡Яқинларингизга ҳам улашинг:

@Sahihduolardan
👍2
Жума куни — улкан неъмат, кечирим ва дуо қабул бўладиган кун.

1. Жума — кунлар султони
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Жума — кунларнинг энг афзали. Унда Одам алайҳиссалом яратилган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган ва у куни қиёмат қоим бўлади».
(Имом Муслим ривояти)

2. Жума — гуноҳлар мағфир бўладиган кун
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
«Ким жума куни ғусл қилиб, эрта масжидга борса, хотиржамлик билан хутбани тингласа ва беҳуда гап сўз қилмаса, унинг ўтган жума билан орасидаги гуноҳлари кечирилади».
(Имом Бухорий)

3. Жумадаги соат — дуо рад этилмайдиган фурсат
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Жума кунида бир соат борки, унда банда Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ албатта унга бергуси».
(Имом Муслим)

4. Жума куни кўп салавот айтиш керак
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Жума куни менга кўп салавот айтинглар, чунки у куни менга сизнинг салавотларингиз етказилади».
(Абу Довуд)

5. Қуръон тиловати ва Каҳф сурасини ўқиш фазилати
«Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур ёритилади».
(Ҳадис)

Жума — қалбларни покловчи, руҳни оромга тўлдирувчи, дуолар ижобат бўладиган улуғ кун. Уни ғанимат билинг, иймон билан, амал билан яшанг!

@ziyomadrasasi
👍3
Инсон тонгда ва кечда айтиладиган зикрларга
тонгда ва кечда еб ичадиган таомиданда кўпроқ мухтож.

Инсонни еб ичиши хаётда яшашлиги учундир,
ўша хаётда  соғлом бўлсагина ва егани ризқи бўлсагина еб ичиб хотиржам яшай олади.

Сизга тўкин ризқ, фаровон хаёт, фарзандлар камоли ва хидоят керак бўлса тонги кечки зикрларни унутманг.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган ушбу зикрларга  Сиз худди  балиқ сувга, инсон ҳавога мухтож бўлгандай мухтожсиз.

Тонгу тунларингиз Аллоҳни зикри ила бахтга тўлсин.


@ziyomadrasasi
👍7
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЎН КУНИ – УЛУҒ ФУРСАТ, БЕҚИЁС ФАЗИЛАТ


Йил ойларининг сони Аллоҳнинг ҳукмида ва Аллоҳ осмонлару ерни яратган кунда Лавҳул-Маҳфузда битилганига кўра, ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлар бўлиб, Аллоҳ уларда урушни ҳаром қилган. Улар Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларидир. Мана шундай бўлиши энг тўғри диндир. Ушбу ойларда зулм қилиш қаттиқроқ ҳаром бўлгани учун ҳам сизлар бу ойларда ўз жонингизга зулм қилманглар!
🌟(Тавба, 36-оят)

Бу ойларнинг ичида Зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни мусулмонлар учун энг фазилатли кунлардандир. Бу кунлар Аллоҳ таолонинг фазлу раҳмати ёғиладиган, савоблар кўпаядиган, дуолар ижобат қилинадиган улуғ мавсумдир.
Аллоҳ бу кунлар билан қасам ичган:
"Фажр (тонг)га қасам, ва ўн кечага қасам."
🌟(Фажр, 1-2 оятлар)

Муфассир уламоларнинг аксарияти бу оятдаги “ўн кеча”дан мурод – Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги эканини таъкидлайдилар. Бу, Аллоҳ таоло бу кунларнинг қадрини Ўз каломида қасам билан баён қилганидир.

▫️Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ҳеч бир кун йўқки, унда қилинадиган солиҳ амал, Зулҳижжанинг бу ўн кунлигида қилинадиган амалдан Аллоҳга суюкли бўлса."
🌟(Имом Бухорий ривояти)

Бу ҳадисда кўриниб турибдики, бу кунлардаги ҳар қандай савобли амал – рўза, намоз, садақа, зикр, Қуръон тиловати, ота-онани рози қилиш ва бошқа барча яхши амаллар Аллоҳга жуда суюкли бўлади.

🧡Арафа куни – энг афзал кун
Зулҳижжанинг тўққизинчи куни Арафа куни бўлиб, у ҳаж ибодатининг энг асосий рукни ҳисобланади. Бу кунда дуолар ижобат қилинади.

▫️ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:
"Энг афзал дуо – Арафа кунидаги дуодир."
🌟(Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис)

Шунингдек, бу кунда рўза тутиш суннат ҳисобланади. Арафа куни рўза тутган кишининг икки йиллик гуноҳи каффорот қилинади – ўтган ва келаси йил учун.

"Арафа кунида рўза тутиш – ўтган ва келаси йилдаги гуноҳлар учун каффорот бўлади."
🌟(Имом Муслим ривояти)

🧡Бу кунларда қуйидаги амалларни қилиш мустаҳабдир:
1️⃣Чин дилдан тавба қилиш
2️⃣Намозни кўпайтириш – Суннат, нафл намозларини адо этиш.
3️⃣Рўза тутиш – Айниқса, 9-куни, Арафа куни рўзаси катта фазилатга эга.
4️⃣Зикрларни кўпайтириш –
◦ "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд."
◦ "Ла илаҳа иллаАллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ‘ала кулли шайъин қодир."
5️⃣Қуръон тиловатини кўпайтириш
6️⃣Садақа бериш
7️⃣Қурбонлик қилиш
8️⃣Ҳаж ва умра – Имкон топганлар учун энг олий амал.
9️⃣Ота-она, қариндошлар, қўшнилар билан алоқани мустаҳкамлаш

🧡Ташриқ кунлари – зикр кунлари
Зулҳижжанинг 11, 12, 13-кунлари Ташриқ кунлари деб аталади. Бу кунлар зикр ва шукр кунларидир. Қуръонда шундай дейилган:
“Саноқли кунларда Аллоҳни тасбеҳ ва такбирлар билан зикр қилинглар.”
🌟(Бақара, 203-оят)

▫️ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Бу кунларда таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу Акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ)ни кўпайтиринглар."
🌟(Имом Аҳмад ривояти)

✈️@Sahih_zikrlar
👍5🥰1
⬆️ТАКБИР ВАҚТИ БОШЛАНГАН

27 чи май шом намози азонидан кейин “Такбири мутлақ – умумий такбир” вақти бошланди ва бу Зулҳижжа ойининг ўн учинчи куни, шом намозига қадар давом этади.

Такбир икки қисмга бўлинади:

1. Мутлақ такбир – вақти чекланмаган: намоздан кейин ҳам, олдин ҳам, эрталаб ҳам, кеч кирганда ҳам, умумий шаклда ҳар қандай вақтда айтиш суннатдир.

2. Муқайяд такбир – чекланган: яъни фақат фарз намозидан кейин айтиладиган такбир.

1️⃣ Мутлақ такбирни Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида ҳамда ҳайит куни ва ундан кейинги ташриқ кунларида ҳам айтиш суннатдир. Мутлақ такбир Зулқаъда ойининг охирги кунида қуёш ботиши, яъни Зулҳижжа ойи кирган вақтдан тортиб, бу ойнинг ўн учинчи куни – ташриқ кунларининг қуёши ботгунга қадар айтилади.

2️⃣ Муқайяд такбир эса Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб то ташриқ кунларининг қуёши ботгунига қадар фарз намозларидан кейин айтилади.

🕋 Ҳажга бормаган кишилар фарз намозига салом бергач уч маротаба истиғфор айтиб,

اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ


деб, сўнгра қуйида келтириладиган такбирлардан бирини айтадилар.

Аммо ҳожилар улардан фарқли ўлароқ Муқайяд такбирни ҳайит кунининг пешин намозидан бошлаб айтадилар.

⭕️ Хулоса қилиб айтганда такбири мутлақ билан такбири муқайяд – уламоларнинг саҳиҳ сўзларига кўра – Арафот куни, ҳайит куни ва учта ташриқ кунлари бўлиб беш кунда жамланади. Қолган кунлари мутлақ такбир билан чекланилади.

🔺 Такбир айтишнинг кўринишлари:

" الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "


Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд (бу энг афзал сийғадаги такбир саналади).

" الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "



Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


@ziyomadrasasi
👍7
Буюк ўн кун олдидамиз
Шайх Муҳаммад Мунажжид
Буюк ўн кун олдидамиз! |

Рaсулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам : «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир...» (Бухорий, Термизий).

(28-май, чоршанба санаси Зулҳижжанинг биринчи куни бўлиши кутилмоқда, валлоҳу аълам)

📱Telegram 📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Zulhijja oyining 10 kuni
Ustoz Abdulloh Usmon
Зулҳижжанинг 10 куни — имтиҳон кунлари, бу улуғ кунлар.

• Рамазонда рўза тутганлар, энди бу кунларда ҳам ибодат қилишлари керак.
• Ҳар бир киши алоҳида ибодат қилишга ҳаракат қилиши лозим.
• Аллоҳ бу кунларни шарафлаган ва уларда қилинган амаллар афзал.
• Ҳадисларга кўра, бу 10 кунда қилинган солиҳ амаллар бошқа ойлардагидан кўра афзалдир.
• Тавба қилиш, ҳаромлардан қочиш — бу кунларда жуда катта аҳамиятга эга.
• Ғафлатдан уйғониш ва ибодатларга эътибор бериш зарур.
• Бу кунларда қилинган гуноҳларни тарк этиш ва Аллоҳга қайтиш муҳим.
• Такбир айтиш, Аллоҳни зикр қилишни кўпайтириш керак.
• Арафа куни рўза тутиш — фазилатли амал.
• Фарзандларга бу кунларнинг аҳамиятини ўргатиш лозим.
• Бу кунларда ҳар ким солиҳ амаллар қилишга интилиши керак.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни гуноҳлардан поклаб, жаҳаннамдан озод этсин. 🤎

🔵@ziyomadrasasi
ТАКБИР — التكبير
@sahihduolardan
💚ТАКБИР - ‏تكبير💚

⭐️⭐️⭐️🌟🌟⭐️⭐️⭐️
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛИ СОЛИҲЛАРДАН БИРИ:
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️


АЛЛОҲУ АКБАР, ⭐️
АЛЛОҲУ АКБАР, ⭐️
АЛЛОҲУ АКБАР,
⭐️
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ
АЛЛОҲ АКБАР, ⭐️
АЛЛОҲУ АКБАР ВА ЛИЛЛАҲИЛ ҲАМД.
⭐️АЛЛОҲУ АКБАР
КАБИРО ⭐️
ВАЛҲАМДУЛИЛЛАҲИ КАСИРО, ⭐️
ВА СУБҲАНАЛЛОҲИ
БУКРАТАВ ВА АСИЙЛА,
⭐️
деб кўп-кўп такбир айтишдир.⭐️



🔵@ziyomadrasasi
👍6
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида Аллоҳ Мусо алайҳиссалом билан гаплашди, Ислом дини комил бўлди ва бу кунлар билан Аллоҳ қасам ичди. Қолаверса, бу кунлардаги ибодатлар бошқа кунлардаги ибодатлардан афзалдир. Хусусан, такбир ва рўза. Арафа куни эса йилнинг энг афзал кунидир.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
👍3
salovat
Bader Al Nufais
🕋Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир.
Энг буюк зикрлар жамланмаси
@oxirathovlisi
📿 "ЭНГ БУЮК ЗИКРЛАР ЖАМЛАНМАСИ!"

Азизлар, сизлар учун "Энг Буюк Зикрлар"ни тақдим этамиз!

Ушбу ёқимли қироат ортидан такрорлаб, қалбларимиз роҳатланади ва жуда улкан савобга ҳам эга бўламиз, Аллоҳ изни билан!

▫️ 00:00 — Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъ3иим!
▫️ 08:46 — Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!
▫️ 12:20 — Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ!
▫️ 18:41 — Аллоҳумма солли васаллим аъла набиййина Муҳаммад!
▫️ 27:31 — Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи!
▫️ 34:06 — Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр!

Ушбу зикрларни ғанимат билинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

💎 Sahih_duolar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🥰1
Live stream started
Live stream finished (1 hour)