Ziyo madrasasi kanali
3.18K subscribers
1.88K photos
1.49K videos
61 files
887 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Хотиржам бўл, Аллоҳ ризқингга кафил бўлган! Лекин жаннатга киришингга кафил бўлмаган, ғурурланма!
Билиб қўй, нажот топувчилар оздир.
Дунёнинг зеб-зийнати ўткинчидир.
Жаннатдан бошқа барча неъмат фонийдир.
Дўзахдан бошқа ҳар қандай бало аслида офиятдир.
Фурсатни бой бермай туриб нафсингни сарҳисоб қилиб тур.



https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибн Аббосга бир киши ;

-Мен бир қизни яхши кўрар эдим ,
унга совчи қўйдим у мени рад қилиб бошқа совчига розилик берди
.
Рашк қилганимдан уни ўлдириб қўйдим .
Энди мен қандай тавба қиламан , мен учун тавба бормикин -деди
Ибн Аббос ундан;
-Онанг тирикми ? - деб сўради.
Йўқ ,онам тирик эмас — деди.

Унда ортингга қайтиб, Аллоҳга қаттиқ тавба қилгинда , қўлингдан келганча яхши амаллар билан Аллохга яқин бўлишга харакат қилиб ўтгин -дедилар.

У киши ортига қайтиб кетди.
Уларни сухбатини эшитган киши Ибн Аббосдан ,:
Сиз ундан нега онаси хақида сўрадингиз - деди
Ибн Аббос розияллоҳу аънху унга қарата;

— Мен , онага яхшилик қилишдан ҳам кўра Аллоҳга бандани яқин қиладиган бошқа амални билмайман - дедилар.

Қиссадан хисса :
Онангиз бўлса ,
гунохлардан тавба қилиш учун пуллар йиғиб  узоқ йиллар Макка сафарини кутмайсиз “ маккангиз” ёнингизда.


Онасига яхшилик қилувчиларнинг дуолари  учун осмон эшиклари хеч қачон беркитилмайди.
Келажагингизни қўлингиздаги дипломлар, олий малумотингиз ,
таниш билишларингиз белгиламайди, балки келажагингизни онангизга қилган яхшиликларингиз белгилайди.


Эй Аллохнинг пайғамбари,
менинг энг чиройли сухбатимга лойиқ инсон ким деб сўралди.

Ишингни битириб берувчи танишинг дейилмади ,
ишхонангни рахбари дейилмади, дўстинг дугонанг дейилмади , бизнесдаги хамкоринг дейилмади,
ой юзли ёринг  сени тилакларингни бир зумда адо қилувчи  мехрибон жуфтинг дейилмади ,
тили ширин боланг дейилмади ,
хатто боққан отанг дейилмади.

- Онанг дедилар .
- Сўнгчи  , онамдан сўнг энг чиройли сухбатимга ,табассум қилишимга ,хоп бўлади деб қўлларидан ўпишимга  ким лойиқ ?
—Яна онанг - дедилар
-Кейинчи , эй Аллохнинг хақ элчиси, сизга Аллох дуне охират яхшилигини ҳаммасини билдирган айтингчи менга онамга қайта қайта яхшилик қилганимдан кейин менинг энг яхши муомаламга ,бошларидан ўпиб хизматига доимо таёр бўлишимга, бирор сўзини қайтармай қалбига қувонч улашишимга энг яхши хадияларни беришимга энг лойиқ инсон ким?
Кимга шу даражада чиройли эътибор берсам Аллоҳ мени яхши кўриб қолади деган маънодаги саволга


Яна онанг …
кейин эса отанг деб жавоб берганлар Росул алайҳиссалом.

Онани қувонтирганни Аллох қувонтиради онани дуоси билан хато камчиликларгина эмас ,
балки кабира гунохлар ўчирилади.
онани эъзозлаганни Аллох хифзида эъзозлайди ,онаси борларни Жаннатга кириш фурсатлари бошқалардан кўра кўпроқ бўлади .

Онаси борларни дунёда хар куни истаб кутиб соғинувчи харидори бўлади
Беш махал намозда дуо қилувчиси борию йўғида бир ҳил суювчиси бўлади.
Онани бу улуғ манзилга кўтарган Аллох бу инсон нақадар кўп аламлар чекканини яхши билади.

Онанинг қорнида бола пайдо бўлган кундан иштаха кетади кўнгил айниди еганини қайтаради сув таом ҳаттоки ҳавони “таъми” ўзгаради
Кундан кунга юрак торайиб ошқозон қисилиб юки оғирлашади
Бош айланиш бел оғриқ санчиқлар ўтириб туриш ётиб ухлаш нафас олиш ҳаммаси машаққатга айланиб кетади.
Сўнг тўлғоқ машаққатлари бошланади охирги ой дард оғриқлар билан ўтади.
Сўнг 70 суяк жойидан сурилиб ўлим билан олишиб фарзанд дунёга келтирилади.
Сўнг эмизиш учун қанча машаққат чекади она ,
туну кунлари алмашиб кетади, мехрибон чўрига айланиб катта қилади
.
Тарбиялайди ювиб тараб тўйдириб кийдириб касалини даволаб бирга кулиб бирга йиғлаб вояга етказади.
Вояга етгач куну тун уни хаққига дуо қилиб саломат қайтишини кутади
Бир оғиз сўзи билан осмонларга кўтарилиб бир оғиз оғриқли калимасига сочилиб кетади.
Онанинг машшақатини хис туйғу аламларини билиб турган Аллох уни юксакларга кўтарди.
Уни энг қадрли инсон қилиб танлади,
унинг дуоларига ижобат эшигин очиб берди

Онаси борлар ғанимат билинг ,Жаннатингизни фақат оналар байрами куни изламанг ,
Жаннатингизни хар куни изланг ,хар куни гаплашинг,
хар куни хабар олинг
Хар куни Аллох энг яхши кўрадиган осон ва мароқли иш билан юксалиб олинг
🍃Насихатчининг насихати қулоғингизда турсин

Онангга онангга ва яна онангга сўнг отангга яхшилик қилгин,
Аллохни қонунини азиз қилсанггина азиз қилинасан Росулини амрига итоат қилсанггина икки олам саодатида яшайсан  деб билдирган Қуръон ила ҳидоятланиб яшанг

💐Хар тонгларни Жаннатингизни обод қилувчингизни зиёратидан бошланг.
👍8😢5
Абул Асвад бир қизини узатди. Шунда қизи:

- Менга тавсиялар беринг, - деган эди,

- Унинг кўзларини, бурнини ва қулоқларини авайла, - деб жавоб берди у.

(«Мўъжамул удабо», 4/1467).
👍1
Ziyo madrasasi kanali
Абул Асвад бир қизини узатди. Шунда қизи: - Менга тавсиялар беринг, - деган эди, - Унинг кўзларини, бурнини ва қулоқларини авайла, - деб жавоб берди у. («Мўъжамул удабо», 4/1467).
✍🏻 Озроқ фойда ва шарҳ:

Аёл киши уй-жойини озода тутиши керакки, эри кўриб, хурсанд бўлсин. Уйга кирганда ҳамма нарса остин-устун бўлиб ётган бўлса, у ёқда болалар таглиги, бу ёқда дастурхон йиғиштирилмаган, ҳар хил кийим-кечак сочилиб ётган бўлса, эрнинг кўнгли қолади ва уруш-жанжал чиқади.

Демак, аёл уйини тоза тутиши ҳамда ўзини ҳам тоза тутиши тушунилади. Эр қачон аёлга қараса, хурсанд бўлсин, кайфияти кўтарилиб кетсин. Ғам-қайғулари эсидан чиқиб кетсин. Айни мана шу нарса ҳадисда ҳам айтилган.

Кейин бурни билан яхши нарса ҳидлаши шуки, уйни доим ширин тутиши, хушбўйликлар сепиб, тутатиши ваҳоказо...
Ёки ўзига доим қараб юриши, эри учун хушбўйланиши...

Қулоғини авайлаш:
Эр уйга келиб дам олади, озроқ ухлаб олмоқчи бўлади, шундай ҳолларида аёл фаросатли бўлиши керак, болаларни жим қилиб туриши, ёки уйдаги шовқин-суронни олдини олиши ваҳоказо...

Ёки аёл эрининг олдида овозини кўтармаслиги, на эрига ва на фарзандларига! Уйни эри учун тинчлик уйи, сакинат уйи, ором уйи қилиб бериши...
Валлоҳу аълам.

https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
Forwarded from OXIRAT XAZINASI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💚 Аллоҳнинг фазли ила: Ғазода уришда қолган етимларга
OXIRAT XAZINASI фонди кафиллик лойиҳасини бошлади!

🧕 Бу лойиҳа орқали ҳар биримиз етимларнинг қалбига умид, кўзларига нур, ҳаётларига барака киришига сабаб бўлиш имконига эгамиз.

🧕 Кафиллик тартиби:
Ким Аллоҳ қодир қилганича — 1 та, 2 та ёки кўпроқ етимни ўз зиммасига олади. Ҳар ой бир маблағ ажратилади: кимдир 100 доллар, ёки ўзи хоҳлаганча.

🤍Бу нафақат дунёда яхшилик — балки охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишга олиб боради.

💚 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Мен ва етимга қаровчи киши жаннатда шундай биргамиз”, — деб бармоқ ва ўрта бармоқларини қўшиб кўрсатдилар.
(Саҳиҳ Бухорий, 6005-ҳадис)

💎 Бу қандай улуғ мақом!

Абдусалам Аллоҳ эҳсонларингизни қабул қилсин!


📲 Қуйидаги бот орқали боғланиб, кафиллик учун КАРТА РАҚАМ олишингиз мумкин:


📝@Saxiylar_karvoni_bot

https://t.me/oxirat_xazinasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Қуръон ва иймон - иккиси нур бўлиб, Аллоҳ уларни хоҳлаган бандасининг қалбига жо қилади ва улар дунёю охиратдаги барча яхшиликлар асосидир».

🌟«Мифтаҳу дарис саъада», 1/235.
👍1
Yoʻl

📜 Ibn Qoyyim rahimahulloh: "Albatta banda safar qanotidadir: (Uning bu safari) yoki jannatga, yoki doʻzaxga (etishish bilan yakun topadi)", dedilar.

"Favoidul favoid"dan.

Izoh: "Safar qanotidadir..." Qanot — tez harakatni, parvozni anglatadi. YAʼni inson hayoti juda tez oʻtib ketadi, vaqt toʻxtamaydi. Inson oʻz safarini toʻxtatmay, oʻlim sari yurishda davom etadi, maʼnosida.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!
Сен Ўзинг бизга етарлисан, Сен қандай гўзал Вакилсан!
Мазлумларга нусрат бергин,
Беморларга шифо бергин,
Очларни тўйдиргин,
Ўзинг кофирларга кифоя қилгин.
Сен бизга ёрдам берсан — ҳеч ким ютолмайди,
Сен биздан ёрдам бера олсан — ҳеч ким ёрдам бера олмайди.
Ёлғиз Сeнгa суянамиз, фақат Сендан ёрдам сўраймиз.
Қалбларини Сабр билан тўлдир,
Иймонларини собит қил,
Ўзи
нг раҳматингни бергин, ё Роббим!

🌐 @Saxiylar_karvoni_bot
😢9👍3
#Тонги_ва_тунги_зикрлар

"Аллоҳнинг зикри" – бу калиманинг маъноси кенг қамровли бўлиб, Ислом шариатининг бир қанча маъноларига далолат қилади. Баъзи  ўринларда муборак ваҳийда келган шариатдаги барча маъноларни ўзида эгаллайди ва Аллоҳнинг зикридан Қуръони Карим ҳам мақсад қилинади.
Аллоҳ таоло Ўзининг Буюк Китоби бўлмиш Қуръонда бундай деган:

﴿إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ﴾

“Албатта бу зикр – Қуръонни Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз”¹.

⓶ Тонги ва тунги зикрлар

1) Ҳижр-9

Шайх Абдулазиз Торифий
👍1
Гуноҳларни инсонлар ҳаётига таъсири...

{2–Мақола}


Жуда муҳим оҳиригача ўқинг:


– Гуноҳлар умрни қисқартиради;

– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;

– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;

– гуноҳкор банда тириклигида ҳам, қабрда ҳам, охиратда ҳам, танг аҳволда қолади;

– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади;

– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банданинг танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади;

– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки
илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;

– гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда муаммога дуч келаверади;

📨 Яқинларингизга ҳам албатта етказинг!

•┈┈┈•••°°°ৡ✿❀✿ৡ°°°•••┈┈┈•

©https://t.me/iymonvailm
®http://t.me/Quroni_Karim_Darsliklari
😢4👍1
#Истиғфор

Аллоҳнинг муҳаббатига энг яқин инсонлар Аллоҳга кўп тавба қилувчи ва кўп истиғфор айтувчи кишилардир. Чунки Аллоҳнинг ҳузурида туришга тўлиқ ишонган ва Аллоҳни кўп улуғлайдиган кишиларгина кўп истиғфор айтадилар.

﴾Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни яхши кўради﴿¹.

1) Бақара: 222

Шайх Абдулазиз Торифий
Forwarded from Ziyo madrasasi kanali
Диққат Зиё Мадрасасида янги дарслик!

Дарс номи:⤵️

ҚАЛБИНГИЗГА НУР, РУҲИНГИЗГА ОЗУҚА!
"АГАР ИЙМОН СОҒЛОМ БЎЛСА..." – янгича руҳда ёзилган ажойиб асар!

Азизлар! Бугунги замонда иймонни асраш, уни соғлом ва бардавом сақлаш ҳар бир мусулмоннинг асосий вазифасидир. Қўлингиздаги ушбу китоб айнан шу масалага бағишланган.

📍Муаллиф: Абдуллоҳ ибн Фаҳд Ас-Саллум

🖇Ушбу асарда муаллиф соғлом иймоннинг ҳаётимизда қандай самара беради, қандай фазилатлар пайдо қилади, қандай хулқни шакллантиради — шуларни таъсирли баён қилади.

📚Китобда қуйидагилар ҳақида батафсил сўз юритилади:

📌Иймон – шахсни юксалтирувчи куч
📌 Қалб поклиги ва қалбни Аллоҳга боғлаш
📌Намозда хушу’, Қуръонга муҳаббат
📌Жаннат ва дўзахни тасаввур қилиш орқали нафсни тарбиялаш
📌Қазо ва тақдирга розилик, шукр ва сабр
📌 Аллоҳни севиш ва Унга севимли бўлишга интилиш
📌Илмга чанқоқлик ва доимий ўзгаришга ҳаракат

Бу китоб нафақат ўқилади, балки ҳис этилади. У қалбни сўзламайди — у қалб билан гаплашади.

Зиё мадрасаси орқали ушбу китоб билан хафтанинг ҳар Чоршанба куни танишиб боринг❗️
Қалбингизда иймон нурини кучайтиришга қадам ташланг❗️

Дарс куни:📅 Чоршанба
    🕛 вақти: турк вақти 1️⃣2️⃣:0️⃣0️⃣


https://t.me/ziyomadrasasi
👍5
Live stream started
Amiin ya Robbal a’lamiin
😢6👍1
Live stream finished (41 minutes)
Forwarded from arabtilikitoblari