Forwarded from Iymona
РАМАЗОН КЕЛДИ, РАМАЗОН КЕТЯПТИ....
Эй Рамазон келишингга таёргарлик қилди кимдир.
Ҳа соату сониянгни ғанимат деб билди кимдир.
Ким астойдил бел боғлади ўз динининг камолига,
Фаришталар нома битар турли турли аъмолига…
Саҳарликка ким ош дамлаб, ифторига шўрва ичди.
Кимдир бурда қаттиқ нону қултум сувни зўрға ичди.
Кимга сухур ифторлиги мошкичири моши билан.
Қай бечора оғиз очар икки томчи ёши билан.
Кимларнингдир товоғида охуларнинг устихони.
Ким рўзадор ўн икки ой, қолган фақат устихони.
Ким ифторга янги пишган барра қўзи гўштини ер,
Қай бечора сахарликка золим тепки, муштини ер.
Эл кўзига рўза тутиб ифтор борми деганлар бор,
Ифторида ғийбат қилиб одам гўштин еганлар бор.
Рўза тутар қай бечора қадду қомат қайғусида.
Она билан ифтор қилар етим туши-уйқусида.
Сен Баракот ойидирсан, барча ойлар бошидасан
Ғарқ бўлмагин она замин каби мазлум ёшида Сан!
Ох рамазон, кетарингда қайғуларни ола кетгин.
Фақат ўзим бўлай деган туйғуларни ола кетгин.
Раҳимий дер: Биз кутамиз, Баракотга тўлиб келгин.
Одамларга битта совға – ОДАМликни олиб келгин!
Раҳимжон Нишанов
@AbuYusuf_official
@hikmatlisozlarbot

Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account