This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонга 3⃣ 2⃣ кун қолди...
Аллоҳ таоло Иброҳим сураси 7- оятда:
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِى لَشَدِيدٌ
«Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деди.
Бизларни беҳисоб неъматлар билан ўраган Роббимизга шукр қила оляпмизми? Шукр қилиш ўзи қандай бўлади?🌷 Қалб билан эътироф этиш, 🌷 тил билан тасдиқлаш, 🌷 аъзолар билан тоат қилиш билан.
🌴 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌾Кимки ҳар тонгда ва кечда ўқиса, ўша кун ва туннинг шукрини адо қилган бўлади,- деганлар.
🌾اللهمَّ ما أصبح بي من نعمةٍ أو بأحد من خلقِك فمنك وحدَك لا شريكَ لك فلك الحمد ولك الشكر
🪴Аллоҳумма ма асбаҳа би~мин ниъматин ав биаҳадин мин холқика
🌾фаминка ваҳдака лаа шарика лак
🎋фалакал ҳамду валака~шукр
Маъноси:
🍃Аллоҳим, мендаги ва бошқа яратганларингдаги барча неъматлар СЕНДАНдир,
🌾СЕНга ҳамдлар ва шукрлар бўлсин.
Ҳарфи оз,
ажри кўп сўзларни ўрганиб олинг, ахир Рамазонга3️⃣ 2️⃣ кун қолди...
@ziyomadrasasi
Аллоҳ таоло Иброҳим сураси 7- оятда:
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِى لَشَدِيدٌ
«Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деди.
Бизларни беҳисоб неъматлар билан ўраган Роббимизга шукр қила оляпмизми? Шукр қилиш ўзи қандай бўлади?
🌾Кимки ҳар тонгда ва кечда ўқиса, ўша кун ва туннинг шукрини адо қилган бўлади,- деганлар.
🌾اللهمَّ ما أصبح بي من نعمةٍ أو بأحد من خلقِك فمنك وحدَك لا شريكَ لك فلك الحمد ولك الشكر
🪴Аллоҳумма ма асбаҳа би~мин ниъматин ав биаҳадин мин холқика
🌾фаминка ваҳдака лаа шарика лак
🎋фалакал ҳамду валака~шукр
Маъноси:
🍃Аллоҳим, мендаги ва бошқа яратганларингдаги барча неъматлар СЕНДАНдир,
🌾СЕНга ҳамдлар ва шукрлар бўлсин.
Ҳарфи оз,
ажри кўп сўзларни ўрганиб олинг, ахир Рамазонга
@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰1
• Она билан отанинг фарқи
- Сени ўз жисмида пайдо бўлганингни сезишидан бошлаб севадиган зот - Она!
- Ҳали пайдо бўлмасингдан олдин орзу билан сени севадиган зот - Ота!
- Она ўз ҳаётини тикиб сени дунёга тақдим қилади
- Ота ўз бахти эвазига сенга дунёни тақдим қилади.
- Она сенга ҳаёт совға қилади;
- Ота сенга бу ҳаётда қандай яшаш илмини совға қилади
- Она сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради
- Ота сени бир умр елкасида кўтариб юради
- Она сени туғушда тўлғоқ ўтказади
- Ота туғулганингдан кейин сени учун доим тўлғоқда бўлади
- Она касал бўлсанг йиғлайди;
- Ота йиғласанг касал бўлади;
- Она сенинг оч қолишингдан ташвиш қилади
- Ота сенинг қандай оч қолмаслигингни ўргатади;
- Она меҳр булоғи;
- Ота ҳикмат уммони;
- Она айбингни беркитиб, сендан масъулиятни ўз зиммасига олади;
- Ота сени назорат қилиб, қалбингга масъулият уруғларини экади;
• Аллоҳим! Ота-онам мени гўдаклигимда меҳр ила тарбия қилганидек, Сен ҳам уларга раҳмат назаринг ила таважжуҳ қил!
• Амийн!

👍9😢7
Forwarded from Pdf kitoblar
“Сизни яхши кўраман”
Учта сўз ва олам-олам қувонч, қисқа аммо жуда кучли мотивация.
Инсон доимо севилишга эҳтиёж туядиган фитратда яратилган.
Йўқса Росулуллоҳ алайҳиссалом
“Яхши кўрсаларинг ўзига айтиб қўйинглар” деб буюрмас эдилар.
Эркаклар аёлингизга эътибор фақат гул ёки совға билан белгиланмайди.
Кутилмаганда, онийдан қўнғироқ қилиб
“Сени яхши кўраман,менга жуда ҳам кераксан”, демоқ энг қиммат совғани ҳам йўлда қолдирадиган даражада кучга эга.
Аёллар унутманг, эркаклар яхши кўрилишга энг мойил инсонлардир.
Мен уяламан, айтолмайман деманг, яхши кўришингизни соҳибларига тез-тез айтиб, етгазиб туринг.
Яхши кўришга уялмай, уни изҳорига уялиш мантиқсизлик.
Аввал эътибор бермас эдим.
Дадам вафот этганларидан кейин, дадамни эслатадиган энг кўп гаплари
“Мени яхши кўрасизми” бўлиб қолган.
Дадам одатда менга сиз деб мурожаат қилмас эдилар.
Лекин кунора ушбу саволни берганларида сиз дердилар.
Доим сўрардилар
“Мени ҳам яхши кўрасизми, ёки фақат онангизними?”-деб.
Демак мен уларга яхши кўришимни ҳис қилдира олмаганман.
Мени изҳоримга доим эҳтиёжлари бўлган.
Шу учта сўз юзларини ёриштириб, кайфиятларини кўтарган, ҳаётга боғлаган, яшашга иштиёқ уйғотган.
Агар дадамни эрта йўқотишимни билганимда эди, улар ғанимат эканликларини ҳис қилганимда эди,
ҳар куни сўрамасларидан аввал бағриларига отилиб
“Сизни жуда ҳам яхши кўраман, яхшиям мени дадамсиз”
деган бўлардим.
Мана энди дадамга бўлган қалбимдаги улкан муҳаббат, чидаш оғир бўлган ҳасратга, соғинчга айланган.
Мен муҳаббатимни изҳор қилишга кеч қолдим.
Сиз кеч қолманг.
Агар севганларингиз ҳаётда бўлсалар, ҳеч иккиланмай, чекинмай уларга муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Улардан бу севинчни, саодатни дариғ тутманг. Керакликларини кунда бўлмаса ҳам кун ора ҳис қилдириб туринг “КЕРАКЛИКЛАРИНГИЗГА”.
Ҳаёт қисқа, бир кун уларнинг ёки сизнинг бу дунёдаги ризқингизга нуқта қўйилади.
Ана ўшанда эсласангиз ҳам, эслансангиз ҳам муҳаббат билан ёд оласиз, ёд олинасиз.
Афсус ва надомат билан эмас…
Абдулазим абу Осиё
@Turkiston_A

👍4
Forwarded from Global Tahlil l Rasmiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kun_mavzusi
❗️ Изоҳга ҳожат йўқ. Ҳаммаси шеърни ичида.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷 Instagram 🎬 You tube 🐤 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢9
Forwarded from Pdf kitoblar
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Инсонга ато этилган энг ажойиб неъматлардан бири – унутиш неъматидир.
Агар инсонда унутиш туйғуси бўлмаганида бирон нарсада саломат қолмаган, у инсондан бирон қайғу аримаган, бирон мусибат чекинмаган, бирон ҳузн ва ғам ўтиб кетмаган бўлар эди.
Ўтган офату-балоларни ёдида тутиб, бирон дунё неъматлари ва лаззатларидан татимаган, душман ва ҳасадгўйларга курашишдан тўхтамаган бўлар эди.
Аллоҳнинг (бизга) ато қилган неъматлари ҳақида фикр юритинг!»
(Мифтаҳу дарус саадати, 236)

Forwarded from Umma News 🇵🇸
«Радость мусульман от бедствия, постигшего их воюющего врага, — это признак веры. Ведь душа верующего испытывает боль, а его сердце — гнев, который Аллах снимает бедствием, постигшим врага».
Он исцелит груди верующих людей и удалит гнев из их сердец. (Сура Ат-Тауба, аяты 14-15).
Umma News
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from U
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг самимийлигидандир.
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
@konspektor

👍5
Forwarded from Ziyo madrasasi kanali
Жума кунининг фазилатлари ва Каҳф сурасини ўқиш
Жума куни Исломда жуда катта фазилатга эга кун ҳисобланади. Бу кунни ибодат ва яхши амаллар билан ўтказиш муҳимдир. Жума куни амалга ошириладиган баъзи муҳим амалларни қуйида келтираман:
1. Жума намозини адо этиш: Жума кунининг асосий ибодати — Жума намозидир. Жума намозини жамоат билан ўқиш, мусулмонлар учун катта савоб ва фазилатга олиб келади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтиб: «Жума куни намозини ўқиш инсонга катта савоб олиб келади» (Бухорий).
2. Қуръон ўқиш: Жума куни Қуръон ўқиш ҳам фазилатли амалда ҳисобланади. Айниқса, «Каҳф сурасини» жума куни ўқишга алоҳида эътибор берилган. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтган: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиб чиққан бўлса, унинг ўртасидаги ҳафта давомида амалларига нур берилади» (Хатиб). Лекин, бу ҳадис баъзи уламолар томонидан заиф деб эътироф қилинган, яъни унинг исботи камчиликларга эга. Шунинг учун, ушбу ҳадисни таркатишда эҳтиёткор бўлиш керак.
3. Дуо қилиш: Жума кунининг охирги соатларида дуо қилиш жуда савоблидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтган: «Жума кунида бир дақиқа бор, агар мусулмон шундай бир дақиқада Аллоҳдан бирор нарсани сораса, Аллоҳ унинг дуосини қабул қилади» (Муслим). Бу вақтда дуо қилишни тарғиб қилишган.
4. Садақа бериш: Жума куни садақа бериш ҳам савобга олиб келади. Жума куни садақа бериш мусулмоннинг ҳолатини яхшилашга ва унинг савобини кўпайтиришга ёрдам беради.
5. Тозалик ва тажаддуд: Жума куни тоза кийимда бўлиш, бурун ва тишларни тозалаш ҳам фазилатли амаллардан саналади. Расулуллоҳ (с.а.в.) жума куни ҳар доим тоза ва яхшиланган ҳолатда бўлишни тарғиб этган.
6. Салавот айтиш: Жума куни Расулуллоҳга (с.а.в.) салавот айтиш катта савобга олиб келади. Салавот айтиш, жумладан, жума куни Аллоҳнинг раҳматига ва барокатига эришишга сабаб бўлади.
7. Ҳалол амаллар: Жума куни одамлар билан яхши муносабатда бўлиш, ҳар қандай ёмонликдан, хато ва ғазабдан ўзини сақлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Исломда ҳамма амаллар, хусусан, Жума куни ҳалол ва яхши бўлиши лозим.
Шу тарзда, Жума кунини ибодат, дуо, садақа ва тоза амаллар билан ўтказиш жуда катта савоб ва фазилатга олиб келади. Жума кунини яхши ният ва катта эҳтиёткорлик билан ўтказиш, мусулмонларнинг ҳаётига тинчлик, баракат ва савоб олиб келиши мумкин.

Авс Ибн Авсдан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Кунларингизнинг энг яхшиларидан бири бу жумадир. У кунда Одам алайҳиссалом яратилган, шу кунда вафот топган, шу кунда сур чалинади, шу кунда қичқириқ келади.
Менга саловотни кўпайтиринглар, айтган саловотларинг менга етказилади", дедилар.
Шунда саҳобалар:
"Ё Росулуллоҳ, сизга саловотларимиз қандай етказилади? Танангиз тупроққа қўшилиб кетган бўлмайдими?", деб сўрадилар.
Росулуллоҳ:"Аллоҳ ерга пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг жасадларини ейишни ҳаром қилган" , дедилар.
Имом Абу Довуд ривояти. Санади саҳиҳ.
Ҳамма дунё ташвишларини унитиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга беш дақиқа саловот айтишнинг ўзгача лаззати бор.

Al-Kahf
Idress Abkr
#Кахф сураси
***
Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар:
قراءة سورة الكهف يوم الجمعة سنة، وفيها أجر، والمداومة على ذلك سنة؛ لأنها من الأمور المشروعة ،فهي كالمداومة على التبكير يوم الجمعة.
«Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат бўлиб, бунда ажр бор. Бу ишда бардавом бўлиш суннат. Чунки бу машруъ бўлган амаллардан. Бас, бу нарса гўё жума куни (жума намозига) эрта боришликдаги давомийлик кабидир».

👍3
Forwarded from Umma News_uz
Дунё диктаторларини Ислом динидаги бирликдан қўрқиши
🇷🇺 Путин, 2004 йил:
🇺🇸 Буш, 2005 йил:
✈️ Sodiqlar
Мусулмонлар халифалигини тиклаши — Бу Россия учун жуда даҳшатли, чунки мусулмонларнинг бирлиги ва ўз ерларини қайтариб олиши бизнинг географик чегараларимизни қисқартиради.
Агарда мусулмонлар камида битта давлатни назоратига олсалар, улар ўша диёрдаги халқларни дунёвий ҳукуматларни ағдариш ва Индонезиядан то Испанияга қадар Ислом империясини қайта тиклаш учун оммавий сафарбарлик эълон қиладилар.
Агар биз уларни тўхтатмасак, улар Исроилни йўқ қилиш учун куч ҳосил қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Forwarded from Pdf kitoblar
Ўзгаларни керагидан ортиқ кашф этишга ҳарис бўлманг. Сирти кулиб турибдими, тамом, ўшани қабул қилиб кетаверинг. Ичини эса бандалар Парвардигорига топшириб қўя қолинг.
Одамлар бир-бирларининг дилларидан нималар ўтаётганини билганларида эди, ҳеч бир учрашиб-кўришиш қиличларсиз рўй бермаган бўлар эди, деган экан Форуқ Умар ибн Хаттоб. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.
Аллоҳ таолодан вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламан.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
إذا أردت أن تعيش سعيدا:
فلا تفسر كل شيء
ولا تدقق بكل شيء
ولاتحلل كل شيء
فإن الذين حللوا الألماس وجدوه ((فحمــا))...
لا تحرص على إكتشاف الآخرين أكثر من اللازم ، الأفضل أن تكتفي بالخير الذي يظهرونه في وجهكك دائماً ، و اترك الخفايا لرب العباد..
يقول الفاروق عمر بن الخطاب رضي الله عنه(لو اطّلَعَ الناس على ما في قلوب بعضهم البعض لما تصافحوا إلا بالسيوف)..
🌿أسعد الله أوقاتكم بكل خير 🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Forwarded from U
Дадамнинг кўнгиллари ҳар не истаса, муҳайё қилдим, не тусаса, топиб келдим. Бундан доим кафтларини дуога очиб "Аллоҳу Акбар" деб қўярдилар. Волидам "Ўғлингизни тузукроқ дуо қилиб қўйсангиз, яхши бўларди, ахир, сизнинг кўнглингизни топиш, дуоингизни олиш учун қўлидан келгани қадар ҳаракатни қилмадими!?" дердилар. Дадам эса бунга жавобан "Аллоҳу Акбардан ҳам яхшироқ дуо борми? Каломнинг буюги шу эмасми!?" деб қўярдилар.
Шу зайл бир неча йиллар давом этди. Бир кун атрофда йўқ бир нарсани истаб қолдилар. Мен қийинчиликлар билан топиб келдим. Шунда қўлларини дуога очдилар-да, "Эй Бор Худо-ё! Сен гувоҳ бўл, мен фарзандимдан розиман, Сен ҳам рози бўл..." деб узундан-узоқ дуо қилдилар. Мен кўзларимда ёш билан "Омийн, Омийн" деб турдим...
Ўша кундан ишларим мисли кўрилмаган даражада ўзгариб кетди, мен бундай ҳолатни аввал кўрмагандим. Дадамнинг илтижолари Ҳаққа етганди...
Ва энди, эй Қадрдоним, суҳбатдошим, мен шундан билдимки, дуонинг ижобати отанинг ризосида эди!
Уларнинг хизматини қилинг, онангизни розилигини олинг, қўлларин ўпинг, ҳар турли дуогўйларни топарсиз, аммо, бундай қўллар ўринбосарларин учратмассиз!
Огоҳ бўлинг! Бу икки кишини йўқотсангиз, қайта бундай мушфиқларни тополмассиз!

😢16👍7