Ziyo madrasasi kanali
3.22K subscribers
1.92K photos
1.51K videos
61 files
896 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
🌱Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ охиратга рағбат қилувчи мўмин сифатлари ҳақида айтади:

«1) У ўзинг гўзал ахлоқи билан бошқа инсонлардан ажралиб туради;
2) Итоаткор, камтар, қалби соғлом, Аллоҳнинг зикрига шошилувчи;
3) Аллоҳдан бошқа барча нарсадан юз ўгирувчи;
4) Аллоҳга яқинлаштирадиган амалларга рағбат қилувчи;
5) Бор нарсага хурсанд бўлиб кетмайди ва йўқ нарса учун тушкунликка тушмайди;
6) Бефойда нарсаларга киришмайди ва инфоқ қилиш сабабли камаймайдиган нарсага нисбатан бахиллик қилмайди;
7) Ростгўйлик, иффат, ўзганинг манфаатини ўзиникидан афзал кўриш, тавозе, ҳалимлик ва виқор унинг сифатларидир;
8) Дашном беравермайди, хусуматлашмайди, ўзига эътибор талаб қилмайди, бировда ўзининг ҳаққи бор деб ҳисобламайди;
9) Ишларига аҳамият берувчи, биродарларини ҳурмат қилувчи, вақтни ғанимат билувчи ва тилини сақловчи бўлади». 🌱

«Тариқул ҳижратайн», 51.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢5
Ibn Taymiya rohimahulloh aytdilar:

Insonning Robbi bilan suhbatlashadigan, oʻzi bilan oʻzi yolgʻiz boʻladigan va nafsini oʻzi bilan oʻzi hisob-kitob qiladigan soatlari boʻlishi kerakki, buni qilish odamlar bilan uchrashib, ularga foyda keltirishidan afzaldir.

Shuning uchun ham inson Robbi bilan holi qolishi odamlar bilan uchrashgandan koʻra yaxshiroqdir.

📚 Al-Umda sharhi - 650/3

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⚠️Мусулмонларнинг ғалабасидан ҳурсанд бўлмайдиган ўзи билган ёки билмаган ҳолатда сионистлар фойдасига хизмат қиладиган баъзи бир шахcлар, 15 йиллик қаттиқ урушдан сўнг эндигана тинчликка эришган Сурияда янги йил нишонланаётгани ёки нима учун улар Исроилга қарши уруш қилмаётганини айтиб у ердаги мусулмонларга ҳар ҳил тухматлар қилмоқда!

Сурияда янги йилни нишонлаётганлар мусулмонлар эмас, улар насронийлар! Бошқа давлатларда бўлгани каби Сурияда ҳам бошқа дин вакиллари бор ва улар орасида насронийлар сони кўпчиликни ташкил этади. Улар эса янги йилни байрам деб билишади.

Бундан ташқари Сурия озод қилинганига ҳали бир ой ҳам бўлмади (тўлиқ озод қилингани ҳам йўқ) ва аҳоли орасида низо келтириб чиқариш яна узоқ йиллик урушларга сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари шу гапларни айтаётган кимсаларга айтамизки:

- Сизнинг юртингизда янги йил нишонланмайдими?

- Исроилга қарши фақат Сурияликлар урушиши керакми? Уларга қаршу урушиш бошқа мусулмонларга хоссатан сизга вожиб эмасми?

- Суриядаги вазиятни сурияликлардан кўра сиз яхшироқ биласизми?

🚀@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21😢8
На видео один из пассажиров рейса Баку-Грозный читает шахаду и такбир, готовясь к встрече с Аллахом. На втором видео мы видим как Аллах сохранил его жизнь, казалось бы, в безысходной ситуации.

Пресвят Аллах и вся хвала Ему Одному.
😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊💐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

مَثَلُ الذي يَذْكُرُ رَبَّهُ والذي لا يَذْكُرُ رَبَّهُ مَثَلُ الحَيِّ والمَيِّتِ
“Роббисини зикр қиладиган инсон билан, зикр қилмайдиган инсоннинг фарқи, гўё ўлик билан тирик кабидир” .

Бу ўхшатишнинг маъноси жуда чуқур. Чунки тирик инсон амал қилишга, сўзлашга, кўришга ва ўйлаб, фикир юритишга қодир бўлади. Бу ишларга ўликлар қодир эмас.
Кўпчилик инсонлар Аллоҳдан ва Унинг зикридан узоқ бўлганлари учун ғофил бўладилар. Шу сабаб илоҳий ҳикматларни, очиқ-ойдин оят ва далилларни тушунишдан маҳрум бўладилар. Оқибатида қайсарлик қилиб, очиқ-ойдин оят ва далилларни инкор қиладилар. Ҳолбуки бу оят ва далиллар қалби тирик инсонларга қуёшдек ёрқин равшандир.

   (18) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from U
Аёл қадри

Эр ўз аёлидан сўради:
«Эркак уйланганда нима йўқотади ва нима топади?»
Аёли табассум билан жавоб берди:
«Эркак ўз ёлғизлигини, кичик қарорларни мустақил қабул қилиш эркинлигини ва янги масъулиятлари ҳақида ўйламасдан ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотади. Бунга жавобан эса, ҳаётидаги шерикни, фарзандларининг онасини ва ҳаётда илиқлик уфуриб турган уйни топади».
Эр кулиб сўради: «Унда бахт-саодатчи?»
Аёли табассум билан жавоб берди: «Бахт-саодат, азизим, бу ўзимиз яратадиган нарса. Агар никоҳ биз учун мажбуриятларни, хурсандликни ва муваффақиятни бўлишишни англатса, биз бахтли бўламиз. Аммо агар биз унга йўқотиш сифатида қарасак, доимо норозилик ҳиссини туямиз».

Эр унинг сўзларини мулоҳаза қилиб, яна сўради: «Сен мени кўпроқ севасанми ёки болаларингни?»
Аёли иккиланмай жавоб берди: «Болаларимни.»
Эр ажабланиб сўради: «Нега?»
Аёли жавоб берди: «Чунки улар менинг бир бўлагим, қоним ва жоним.»
Эр кулиб: «Унда мен-чи?»
Аёли кулиб жавоб берди: «Сиз эса бу турмушимдаги шериксиз, баъзан мени хурсанд қиласиз, баъзан эса асабимни бузасиз!»
Бу суҳбатдан сўнг эр ўйланиб қолди: «Ростдан ҳам эр-хотин муносабати қурбонликлар устига қуриладими ва бу қурбонликлар қадрланадими?»

Жамиятимизда аёл оиланинг асосий тиргакларидан бири ҳисобланади. У кечалари уйқусиз қоладиган она, овқат тайёрлайдиган, болаларини ўқитадиган, тарбиялайдиган, уйни тозалайдиган, ғамхўрлик қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган аёлдир. У ҳаётнинг барча оғирликларини жимгина ўз елкасида кўтаради ва чарчоққа қарамай, табассум қилиб яшайди.

Шунга қарамай, бордию оила аъзоларидан бири муваффақиятсизликка учраса, бармоқлар дарҳол аёлга қаратилади:
— Боланинг ўқиши орқага қолса, «Она қаерда?» дейишади.
— Боланинг хулқи ёмон бўлса, «Она уни тарбияламабди!» дейишади.
— Эрнинг ҳаётидан қониқмаганлигида, «Хотин етарли эътибор бермабди!» дейишади.
— Уй тартибсиз бўлса, «Она ўз вазифасини бажармабди!» дейишади.

Аммо ҳақиқат шуки, аёл оилада улкан рол ўйнайди. У ҳақиқий мактаб, ҳатто ундан ҳам устундир. У — жароҳатни даволовчи шифокор, қадриятларни сингдирувчи мураббий, маслаҳат берувчи маслаҳатчи ва каттаю кичикка ғамхўрлик қилувчи меҳрибон инсон.
У ҳаёт ҳикматини сақлайдиган кутубхона, меҳр-муҳаббатни беғараз бахш этадиган юрак, оиланинг суянчиғи бўлган қўллаб-қувватловчи устундир.
Шунинг учун, каттаю кичик масъулиятларни зиммасига олган, ўз тинчлиги ва бахт-саодатидан бошқалар учун воз кечадиган, барча қийинчиликларга қарамай атрофидаги инсонларга хурсандлик улашадиган аёлга чуқур ҳурмат билан эътибор қаратмоқ лозим.

Эй аёл, табассум қил ва ўзинг билан фахрлан. Чунки сен авлодларни тарбияловчи, дунёдаги куч ва муҳаббат манбаисан.

@konspektor
👍17😢1
#foydali #fakt
⚠️Рождество ва Янги йилни нишонлаш, табриклаш ва совға алмашиш ҳукми!

Гаплари далилга олинадиган уламолар бир овоздан мусулмонлар учун Рождество, Янги йил, Наврўз ва бошқа ширк байрамларини нишонлаш жоиз эмаслигига иттифоқ қилишган, чунки бу байрамлар ўз аҳлига хос байрамлардир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга эргашишдан ва уларга тақлид қилишдан огоҳлантириб:

Албатта, сизлар ўзларингиздан олдингиларнинг одатларига қаричма-қарич ва зирома-зиро эргашиб кетасизлар, ҳатто улар калтакесак тешигига кирсалар, сизлар ҳам унга кирасизлар”.

Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон Ибн Умарнинг ҳадисларидан ривоят қиладилар:

Кимки бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир”.

Бу байрамни нишонлаётганларга совға беришлик ҳам жоиз эмас. Дарҳақиқат, баъзи уламолар буни куфр деб айтишган.

Ҳанафий фақиҳи Имом Аз-Зайлаий “Табйин ал-ҳақоиқ”да (6/228) айтади:

"Наврўз байрамлари билан табриклаб бирор нарса бериш жоиз эмас, аксинча, куфрдир."

Ҳанафий олими Абу Ҳафс ал-Кабир айтади:

"Бир киши Аллоҳга эллик йил ибодат қилиб, Наврўз куни келганда ўша кунни улуғлаш ниятида баъзи мушрикларга тухум берса, у кофир бўлиб, қилган ибодатлари бефойдадир."

Ҳанбалий мазҳабидаги “Ал-Иқно” китобида шундай дейилган:

Яҳудий ва насронийларнинг байрамига гувоҳ бўлиш, уларга у кунда нарса сотиш ва байрамларига совға улашиш ҳаромдир."

Ибн ал-Қаййим “Аҳкам Аҳли-зимма китоби”да 1/144 айтадилар:

Уларни ўзларига хос бўлган куфр одатлари билан табриклаш, байрамлари билан табриклаш каби ижмо билан ҳаромдир."

🚀 @ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Инсон ёмонликлар билан имтиҳон қилинганидек яхшиликлар билан ҳам имтиҳон қилинади. Инсон бу икки имтиҳоннинг қай бирида Аллоҳга яқин бўлса ўша неъматдир, гарчи ёмонлик бўлса ҳам, Аллоҳдан узоқлаштиргани эса ёмонликдир гарчи яхшилик бўлиб келган бўлса ҳам.

﴾Биз сизларни синаш учун ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам имтиҳон қилурмиз﴿¹.

1) Анбиё :35

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун қўлингизга ёпишиб олган фарзандингиз Қиёматда ёқангизга ёпишишини истамасангиз Унга динини ўргатинг!

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from U
Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...

@konspektor
😢11👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌻
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📿📿🤍📿🤍📿🤍📿🤍📿📿

Борган сари улуғ кунларни олтиндан қиммат дақиқалари,
мўъминларгагина берилган оз амал учун, катта ажр топиш кунлари қўлингиздан кетмоқда

У кундаги ҳар бир солих амал Аллоҳ учун энг суюмли амал бўлишини билиб туриб ютқазганлар билан бўлманг

Бугун зул хижжа ва жумани фазилати бирлашди
яхшиликлар қилишга улгуринг

Хеч кимсиз, ҳеч нимасиз қолган кунимиз асқотадиган амалларни энг қимматини йиғиб олишга бугун катта фурсат

Саловотларни такбирларни соатлаб тўхтамай айтинг

Соатлаб тўхтамай кимам айта олардия

Аллоҳдан азизлик истаганлар айта олади

Дунёси тугаб,
Охират сафари абадий бўлишини билганларгина айта олади

Рўза чанқоғи тинкари қуритмоқда

Қиёмат кунги чанқоқда Росулуллоҳни хавзидан сув ичмоқчи бўлганлар кўп саловот айта олади

Сиротдан амаллар билангина омон қолишини билганларгина айта олади

Жаннатларда Аллоҳни жамолига тўймоқчилар айта олади

Тилингизга осон зикрлар Зулхижжа кунларида бехисоб қилиб берилади

УНУТМАНГ

Фурсат тугаб бормоқда, такбир саловот эвазига

Охиратдан қиммат уйлар сотилмоқда


📿🤍📿🤍📿🤍📿🤍📿🤍📿

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😢1
#Tarqating

✏️✏️✏️

Odamlarga hayronsan, yil bo‘yi:

«Qul huvallohu ahad»
(Uning O‘zi yakka-yagonadir. U tug‘magan va tug‘ulmagan (bolasi va onasi yo‘q!)ni o‘qishadida,

So‘ngra "Uning bolasi bor", deydiganlarning bayramini bayram qilishadi...!

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5