Ziyo madrasasi kanali
3.22K subscribers
1.92K photos
1.51K videos
61 files
897 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзи туғма ожиз болага берилган саволнинг жавобидан сиз ўзингиз хулоса чиқаринг ;

Кўзи ожиз бола кўрми !?
Ёки кўзи очиқ --бизлар кўрми !?

Савол.
Сенга кўриш  ёки  эшитиш неъматини бирини йўқотиш ихтиёри берилса қай бирини танлаган бўлар эдинг ?

Жавоб
Кўз неъмати -кўриш неъмати олиниб  ўрнига
эшитишни танлаб қолдирган бўлар эдим.

Нега ахир кўришни танласанг дунёнинг турли хил рангларини ,хаётни гўзаллигини кўрар эдингку ?

Менга дунё ранглари ,хаёт гўзаллигини кўришни  мутлақо қизиғи йўқ .

Лекин кўзинг қайтариб берилса онангни отангни кўрасанку?

Уларнинг овозларини тинглашим ,уларнинг юз қўлларини сийпалаб ушлашим менга етарлидир.

Хаётдаги кўп нарсаларни кўриш билан эмас тинглаш билан яхши англанади.

Аслида мен кўзи ожиз инсон сифатида нарсаларни овозини эшитиб, ушлаш орқали яхши хис қиламан , тасаввур қиламан.
Хаттоки Қуръонни мисол қилиб олсак, уни кўриш билан тажвид билан ўқилишини хис қилиб бўлмайди, лекин кўрмасдан тинглашни ўзи билан ,
унинг  хақиқий Аллох тарафидан нозил  бўлгандай лаззатини рохатланиб хис қила олади инсон.

Субханаллох ,,,
Кўзи ожиз ёш бола  хис қилган нарсаларни хис қилишдан, милионлаб кўз қулоғи соғлар махрумдирлар.

Кўр бўлиб дунёга келганидан бирор мартта афсусланмаган ,балки кўзи олиниб эшитиш неъматини берилганидан ўзини бахтли билаётган болани нима шу даражада бахтли қилиб қувонтирган экан !?

Бу Аллохни танишлик , У Зотнинг охиратда берадиган хаётига ундаги абадий рохатларга имон келтиришдир.

Дунё хаётидаги лаззатлар яқинда тугаб ,бир кафанга ўралиб яхши ва ёмон амаллари билангина қайтишини  билган инсонга дунёда кўр бўладими ,дунёнинг гўзаллигини ,баланд тоғларни ,ям яшил боғларни ,денгизни тўлқинларини ,яхши кийим ,яхши турар масканларни кўрмай билмай ўтишини қизиғи йўқ бўлиши керак эдику аслида !

Йўқ ,инсон дунёга нега келганини ,унда қанча туришини ,ундан қаерга кетишини унутиб яшамоқда.

Қиёматга имон келтирмаганларни эмас,
Қиёмат куни ,хисоб куни борлигига ишонаман деганларни хаётига бир қаранг.

Дунё мусобақасида ёнмоқдалар.
Бироз турадиган уйларини баланд қилиб зийнатлаб, узоқ турадиган қабрларини зийнатлашни унутдилар.

Бугун ёзадиган дастурхонларини ўйлайдилару охиратда қандай дастурхонлар хозирланганини унутиб яшамоқдалар.

Бугун либослари чиройли бўлишини истайдилару ,эртага кафанлари қандай либосга алмаштирилишини унутдилар.

Бугун хотиржам осуда хаётда яшашни ўйлайдилар ва лекин ,
ўлимдан сўнг дахшатли хаётни осуда хаётга ўзгартиришни истамай ўтмоқдалар.

Бугун ётоқ хоналарига бегона мўралашини ҳам истамаётган инсонлар ,
эртага борадиган қабрдаги "ётоқ хонаси" илонларга тўлганини билмаяптилар.

Бугун ош-қазилар емоқ учун турли ишга қўл ўрганлар,
эртага Жаханнамдаги заққум дарахтини тиконини мажбур ейишларини унутмоқдалар.

Бугун қадахларга қуйиб кўтарилган шароблар учун ,
эртага Дўзах алангасида қайнаган сувлар бошларидан қуйилиб ,
мия ,ичак чавоқлари куйдириб суяклари эритиб юборилишини эшитишни истамай яшамоқдалар.

Қуръон ўқиш учун берилган кўзлар-фахшларга қараб ўтмоқда.

Қурьон тинглаб Роббисини каломини тинглаш учун берилган қулоқларга- Шайтоннинг мусиқаси  ёқмоқда

Аллохнинг мухаббатига лиммо-лим бўлиши керак бўлган қалблар-
Аллохнинг ғазабига тўлдирилмоқда.

Хақни айтиш учун берилган тиллар-ботилни айтишни мақул кўрмоқда.

Ёшлар шахват қўйнида-
қарилар дунё жамлаш билан овора,
тугаб бормоқдалар.

Аллох ибодат қилиш учун берган аъзоларни-Аллохга исён қилиш учун ишлатилмоқда

Аллохга саждага буюрилган қуллар-нафсу хавосига саждада ўтмоқда.

Шунча жиноятлардан сўнг ҳар бирлари Жаннат эшигидан хисоб китобсиз киришни кутмоқда

Аслида эса,
бугунги  тирикларни-
қабр бағрига олиш учун ҳар соатда кутмоқда.

Дунёда Роббингизни унутганингиз учун--
Қиёматга кўр бўлиб қайтишдан аввал ,бугун "кўўр"кўзларни,
"каар" қулоқларни  очинг.

Хаётингизни-мана шу кўзи ожиз боланинг хиссиётини сезиб  бахтли ўтказишга харакат қилинг.

Фурсат борлигида кўзларингизни очинг-
унга Қуръонни кўрсатинг,
унга хақни танлатинг,
бу кўзлар--узоқ юмилиш сари  тобора яқин қолмоқда.

Унутманг !

Юрак уриш миқдори!
Нафас олиш миқдори !
Кўзларни юмиб очиш миқдори- саналган.

Улар тугаб қолмоқда.!
👍7
KECHKI DUOLAR || Ma'nolari bilan
Huda uz
#duo_va_zikr

📹 КЕЧКИ ДУОЛАР || Маънолари билан

فَسُبْحَٰنَ ٱللَّهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ

Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтинг. (Рум - 30:17)

Huda uz | Youtube
من أراد أن يفتح الله عين قلبه؛ فليكن عمله في السر أكثر من عمله في العلانية؛ لأن عمل السر منبع الإخلاص، والإخلاص منبع الحكمة

📜 Kimki Alloh taolo uning qalb koʻzini ochishini istasa, maxfiy amallari oshkora amallaridan koʻproq boʻlsin. Chunki maxfiy amal ixlosning manbasidir. Ixlos esa, hikmatning manbasidir.

@ziyomadrasasi
👍3
Kun kelib barcha narsalar tugaydi, barcha narsalar sendan qoladi, hattoki ushbu kanal ham yo‘q bo‘lib ketadi, ushbu eslatmani eng yaqin insoningga yubor va unga barchasi o‘tkinchi ekanligini eslat, va senga maslahat: Allohga qayt, qur’onga qayt, sunnatga qayt, qalbingni va taningni pokla va safaringni oxirat sari ol.

Eslatma: Avvalo o’zim uchun va meni yaqinlarim uchun.


@ziyomadrasasi
😢11👍3
«Biz Qur’onni mo‘minlar uchun shifo va rahmat o‘laroq nozil qilurmiz»

Isro surasi 82-oyat

G'amga botganingizda Qur'on o'qisangiz, oyatlar qalbingizni huddi bint kabi o'rab, og'riq berayotgan dardlaringni so'rib oladi. Go'yoki qalbingni siylab, noumid bo'lmaslik kerakligini, Robbing sen bilan birga ekanini, umidsizlikka hojat yo'q ekanini aytadi.

Qur'on naqadar go'zal!

@ziyomadrasasi
👍5🥰1
Ҳар бир тирик жон борки ҳаёти бир кун тугаб вафот топади

Аллоҳ Ўзини буюк фазли билан инсонга ақл неъматини берди.

Мана шу ақл билан инсон хайвон ва қушлардан ажралиб туради ва
ҳаётини гўзал ўтказишга харакат қилади.

Аллоҳ Ўзини рахмати билан баъзи бандаларига ақл ва  имонни берди

Имон сабабли мўъминлар,
Дунёда ҳам Охиратда ҳам ҳаётларини гўзал қилишга харакат қиладилар

Жаннат йўлини топиб ўшандан бормоқни эса сизни ихтиёрингизга топширди.

Шундай осон амаллар борки, уни бажариб Жаннатга осон етиб олиш мумкин.

Наби соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар

🌹Ким ҳар намоздан сўнг Оятал Курсини ўқиса,у билан Жаннат орасини ўлим ажратиб туради, яъни вафот топса Жаннатга киради, деганлар.

📌Сизни Жаннатилар амалини қилишингиз учун сиздан атиги

25 секунд талаб қилинади

⭕️Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсини албатта ўқинг, Охиратда сизни Жаннат кутади

⭕️ Ҳар кеч ухлашдан аввал Оятал Курсини ўқинг,
сизга қўриқловчи бир фаришта юборилади, тонг отгунга қадар сизни Шайтонни ёмонлигидан асрайди

@ziyomadrasasi
👍10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ғамларингизга ва дардларингизга шифони саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Ҳаётингиздаги муаммоларга ечимни саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Фақирлик~барокатларга, Келишмовчилик~мухаббатга,

Ташвишлар ~қувончга,

Адашишлик~ҳидоятга айланишини ҳохласангиз ҳаётингизда Саловотни ўрни бўлсин.

Ҳар тонг ва кечда Саловот айтишга вақт ажратинг.

Аллоҳни суйган бандасини хаққига Саловотни кўпайтиринг,

🌸 Аллоҳ Сизни Дунёингизни гўзал қилади ва Охиратда бахтли бандалардан бўласиз биизниллаҳ.

Жума куни менга Саловотларни кўпайтиринг, Мен Сизларга жавоб қайтараман деган Росулуллохга жамики махлуқотлар ададича, борлиқдаги ҳар бир кўз кўрган ва кўз кўришдан ожиз бўлган нарсалар миқдорича Салому~Саловотлар бўлсин.

🌼 АЛЛОҲУММА,

СОЛЛИ ВАСАЛЛИМ
ВА БАРИК АЪЛА НАБИЙЙИНА МУХАММАД.....


@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

۝ إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ۝ ﷺ

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).


Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор.)

ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ

@ziyomadrasasi
#Жума

Ҳадисда: "Жума кунида бир вақт бор. Ким ўша вақтда Аллоҳдан дуо қилиб сўраса албатта Аллоҳ у банданинг сўраганини беради"¹.
Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва бошқалар айтишган:
Жума куни дуо ижобат бўладиган вақт кун ботишидан олдин.

1) Саҳиҳ Муслим: 852.

Шайх Абдулазиз Торифий
👍2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ичида энг ҳаёлиси Усмон ибн Аффондир”, дедилар.

“Бўстонул воизийн” дан.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг умматимга энг раҳмлиси Абу Бакрдир. Аллоҳнинг динида энг қаттиғи Умардир. Энг содиқ, ҳаёлиси Усмондир. Энг яхши қозиси Алийдир. Аллоҳнинг Китобини энг яхши ўқийдигани Убайдир. Ҳалол ҳаромни энг яхши биладигани Муоздир. Фароизни энг яхши биладигани Зайд ибн Собитдир. Билиб қўйинглар! Ҳар бир умматнинг амини бўлади, бу умматнинг амини Абу Убайда ибн Жарроҳдир!», дедилар.


@ziyomadrasasi
👍6
Telefoningizni ochib, undagi Allohni g‘azablantiradigan narsalarni batamom o‘chiring-da, «Robbim! Sen uchun undagi yomon narsalarning barchasini o‘chirdim», deb ayting.
Unutmang! Kim bir ishni Alloh uchun tark qilsa, Alloh undan yaxshiroq narsani evaz qilib beradi!

@ziyomadrasasi
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли тонг ☀️
👍1🥰1
«Biz Qur’onni mo‘minlar uchun shifo va rahmat o‘laroq nozil qilurmiz»

Isro surasi 82-oyat

G'amga botganingizda Qur'on o'qisangiz, oyatlar qalbingizni huddi bint kabi o'rab, og'riq berayotgan dardlaringni so'rib oladi. Go'yoki qalbingni siylab, noumid bo'lmaslik kerakligini, Robbing sen bilan birga ekanini, umidsizlikka hojat yo'q ekanini aytadi.

Qur'on naqadar go'zal!

@ziyomadrasasi
👍1🥰1
Чин иймонли мўминни фитналар ўзгартирмайди. Балки содиқ мўмин мусибат-фитналар келганида ҳам ҳақда собит туради.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мўмин киши тоза олтинга ўхшайди. (Тоза олтинни) оловга қўйсанг қизариб тураверади, тарозига қўйсанг вазни камаймаган бўлади»¹.

1)شعب الإيمان: (5482)

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаётингиздаги энг қийин холатлардан чиқишга ёрдам берувчи ,
Аллохдан мадад қувват келтирувчи ,Аллохнинг розилиги ,
дунё хаётида сизга тавфиқ ,
охират хаётида эса сизни боғу- роғларнинг эгаси қилувчи нарсани бир соатга хам унутиб қўйманг.

Росул алайхиссалом ,Исро ва Мерож кечасида осмонга кўтарилганларида оталари Иброҳим алайхиссаломни учраттилар:

Эй Мухаммад умматингизга буюринг Жаннат боғларидаги экинларини кўпайтирсинлар ,дедилар.

Жаннатдаги экинлар нима ,деб сўрадилар соллолоху аьлайҳи васаллам.

Ла хавла вала қуввата илла биллах--калимасидир дедилар Иброхим алайхиссалом.

Оғир муаммо олдида қолдингизми ,хаётингиз теккис эмасми ,рўзғорингиз бут эмасми, жуфтингизни тушуна олмайдими ,фарзандларингиз сизни тингламайдими ,ёки илм олишга тавфиқ келмаяптими ёки Қуръон ўқишга вақтингиз етмаяптими ?

Муаммоларингизга ечимни--

Ғарбнинг ботил психологиясидан эмас ,

🌴 Мухаммад алайхиссаломнинг пок шариатидан топасиз.

💐 Ла хавла вала қуввата илла биллах- ни кўпайтириб дунё ва охиратдаги яхшилик ризқингизни кўпайтириб олинг.

⌛️ Зикрларни айта олаётган соатларни ғанимат билинг ,
эртага айтишни жуда истасангизда айта олмай қолишингизни унутманг.

💐Жаннат боғларингизни тилларингиз билан яшнатиб кетинг.


https://t.me/Ikki_nuur
👍5🥰1
Эртага Душанба

Қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»


Унутманг❗️ Аллоҳ учун тутилган бир кунлик нафл рўза учун, АЛЛОҲ у кишини дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Эслатинг, зеро эслатма, мўминларга манфаат етказур

(Зарият:55)


@ziyomadrasasi
🥰1
Инсон Аллоҳни кўп зикр қилганига яраша Аллоҳга яқин бўлади ва қалби юмшаб, хотиржам бўлади.
Бунинг аксида, Аллоҳнинг зикридан узоқ бўлганлар (зикрдан узоқ бўлганларига яраша) Аллоҳдан ўзгаларга – ҳавои нафсига, инс ва жинлардан бўлган шайтонларга яқин бўлади.

   (16) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍2