Ziyo madrasasi kanali
3.22K subscribers
1.92K photos
1.51K videos
61 files
897 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Шайх Али Тантовий шундай дедилар:

«Бир куни ўзимга ўзим: «Аллоҳ чиндан ҳам сени яхши кўрадими?» деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг Китобида зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг Китобини варақлай бошладим. Қарасам, унда «У Зот тақводорларни севади» деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин «У Зот сабр қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра «У Зот яхшилик қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Бундан унча узоқламай, қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Кейин амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда У Зотнинг «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» деган сўзи эсимга тушди. Ана шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушуниб, шояд Аллоҳ мени ҳам севса деган илинжда «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ» (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) деб пичирлай бошладим.
😢4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг китоби бизни тирилтирди
🥰5👍3😢1
НАФСИМИЗ УСТИДАН ҒОЛИБМИЗМИ?

Нафс тарбияси Исломда жуда муҳим ӯрин эгаллаган. Нафсини тарбия қила олмаган мусулмон ҳаётида кӯп нарса йӯқотади. Аллоҳ таоло нафсини тарбия қилиб, камолотга етаклаганларни "зафар қучганлар", нафсига енгилиб, ӯзини поймол қилганларни "ютқазиб хор бӯлганлар" деб бежиз айтмаган. Негаки, мусулмон нафсини енга олсагина Жаннатга чинакам ҳақли бӯлади, дӯзахдан узоқ бӯлади.
Нафсини енгган киши кибри устидан ғолиб бӯлади, мутавозе бӯлади. Ғазаби келганда юта олади. Ҳақоратга дуч келганда ҳазм қилиб, ӯзни тута олади. Доим кулар юзли бӯлиб юриш одатини ҳосил қилади. Гуноҳларга суйилиб, оғиб кетишдан ӯзини сақлай олади. Тоатларни мунтазам қилишга куч топа олади.
Энг муҳими — ҳеч қачон солиҳ амалларига алданиб қолмайди, доим Аллоҳ қабул қилмаган бӯлса нима қиламан, деган ҳадикда юради.
Хуллас, нафс тарбияси бӯлмасдан қилинган ибодатлар кемтик бӯлиб қолади.

Аллоҳ барчамизни нафсига ғолиб бӯлган бандаларидан қилсин, ӯзимиз билмасдан нафсимизни семиртирган ҳолда "нафсимни енгган бандаман" деб алданиб юрганлардан қилмасин.

Амиин.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:

«Нафсни ислоҳ қилишнинг энг катта сабаблари: бутун фикру зикрингни илм билан машғул қилишинг, ўлим ҳақида тафаккур юритиб, фойдасиз нарсаларни ўйламаслигинг ҳамда қалбингни зарарли ҳаёл ва васвасалардан сақлашингдир».

("Фавоид", 176)

✈️ Telegram 📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
oqing📌

Динимизда ахлоқ, ахлоқимизда дин қолмади. Сўзларимиз ҳаддан зиёд кўп, амалларимиз ҳаддан зиёд кам?! Сўзларимизга тепага ўсиб боряпти, амалларимиз борган сари ерга кириб боряпти.
Қани ўша уммат? "Ла илаҳа иллаллоҳ" деганда қалби ларзага келадиган?
Қани ўша уммат? Намозда қоим турганда шамдек қотиб қоладиган?
Қани ўша уммат? Рўза тутганда фақат ошқозони эмас, кўзи, тили, қулоғи, қалби ҳам рўза тутадиган.
Қани ўша уммат? Биродарининг биргина оҳи учун Ер юзини остун устун қиладиган?
Йўқ бугун бундай уммат йўқ!
Бугун биз айтаётган калиманинг оҳанги чиройли ҳолос..
Ўқиётган намози эмас, турган масжиди чиройли. Тутаётган рўзаси эмас, саҳарлик ва ифторлик қилиши гўзал ҳолос. Олаётган илмидан кўра, илмини кўз-кўз қилиши муҳташам ҳолос.. қани ўша Уммаат.
😢18👍4
Нуҳ (алайҳиссалом) бир марта ҳайвонларни чақирди ва улар кемага чиқишди, лекин у одамларни чақириш учун 950 йил сарфлади, лекин улар одамлар чўкишга қарор қилишди иймон келтирмадилар.

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли, гарчи у енг буюк ҳақ даъватчининг уйида яшаса ҳам, иймон келтирмади Фиръавннинг хотини, гарчи у енг буюк золимнинг уйида яшаса ҳам,иймон келтирди ўзгаришга қарор қилди.

Вазиятни баҳона қилманг, чунки танлов сизники.

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌸
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Аллоҳ таоло (иймонларида) содиқ бўлган инсонлар ҳақида хабар бериб, уларни мол-дунё ҳам, бало-чақа ҳам Аллоҳнинг зикридан машғул қилмаслигини айтган:

﴿يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالآصَالِ رِجَالٌ لّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ﴾

﴾У (масжидларда) эркак кишилар эртаю кеч Аллоҳни поклаб, тасбеҳ айтадилар. Уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳни зикр қилишдан машғул қилмайди﴿. (Нур-37).

   (19) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌸
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

مَثَلُ الذي يَذْكُرُ رَبَّهُ والذي لا يَذْكُرُ رَبَّهُ مَثَلُ الحَيِّ والمَيِّتِ
“Роббисини зикр қиладиган инсон билан, зикр қилмайдиган инсоннинг фарқи, гўё ўлик билан тирик кабидир” .

Бу ўхшатишнинг маъноси жуда чуқур. Чунки тирик инсон амал қилишга, сўзлашга, кўришга ва ўйлаб, фикир юритишга қодир бўлади. Бу ишларга ўликлар қодир эмас.
Кўпчилик инсонлар Аллоҳдан ва Унинг зикридан узоқ бўлганлари учун ғофил бўладилар. Шу сабаб илоҳий ҳикматларни, очиқ-ойдин оят ва далилларни тушунишдан маҳрум бўладилар. Оқибатида қайсарлик қилиб, очиқ-ойдин оят ва далилларни инкор қиладилар. Ҳолбуки бу оят ва далиллар қалби тирик инсонларга қуёшдек ёрқин равшандир.

   (18) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ихлос

Аллоҳ Таоло инсонни иймони ва ихлосига яраша муваффақ қилади. (Ихлос билан қилинган амал) кичик бўлса ҳам Аллоҳ у амални барaкали қилади.

﴾Иймон келтирган ва солиҳ амал қилган кишиларнинг Роббилари уларнинг иймонлари сабаб ҳидоят қилур﴿¹.

1) Юнус: 9

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзи туғма ожиз болага берилган саволнинг жавобидан сиз ўзингиз хулоса чиқаринг ;

Кўзи ожиз бола кўрми !?
Ёки кўзи очиқ --бизлар кўрми !?

Савол.
Сенга кўриш  ёки  эшитиш неъматини бирини йўқотиш ихтиёри берилса қай бирини танлаган бўлар эдинг ?

Жавоб
Кўз неъмати -кўриш неъмати олиниб  ўрнига
эшитишни танлаб қолдирган бўлар эдим.

Нега ахир кўришни танласанг дунёнинг турли хил рангларини ,хаётни гўзаллигини кўрар эдингку ?

Менга дунё ранглари ,хаёт гўзаллигини кўришни  мутлақо қизиғи йўқ .

Лекин кўзинг қайтариб берилса онангни отангни кўрасанку?

Уларнинг овозларини тинглашим ,уларнинг юз қўлларини сийпалаб ушлашим менга етарлидир.

Хаётдаги кўп нарсаларни кўриш билан эмас тинглаш билан яхши англанади.

Аслида мен кўзи ожиз инсон сифатида нарсаларни овозини эшитиб, ушлаш орқали яхши хис қиламан , тасаввур қиламан.
Хаттоки Қуръонни мисол қилиб олсак, уни кўриш билан тажвид билан ўқилишини хис қилиб бўлмайди, лекин кўрмасдан тинглашни ўзи билан ,
унинг  хақиқий Аллох тарафидан нозил  бўлгандай лаззатини рохатланиб хис қила олади инсон.

Субханаллох ,,,
Кўзи ожиз ёш бола  хис қилган нарсаларни хис қилишдан, милионлаб кўз қулоғи соғлар махрумдирлар.

Кўр бўлиб дунёга келганидан бирор мартта афсусланмаган ,балки кўзи олиниб эшитиш неъматини берилганидан ўзини бахтли билаётган болани нима шу даражада бахтли қилиб қувонтирган экан !?

Бу Аллохни танишлик , У Зотнинг охиратда берадиган хаётига ундаги абадий рохатларга имон келтиришдир.

Дунё хаётидаги лаззатлар яқинда тугаб ,бир кафанга ўралиб яхши ва ёмон амаллари билангина қайтишини  билган инсонга дунёда кўр бўладими ,дунёнинг гўзаллигини ,баланд тоғларни ,ям яшил боғларни ,денгизни тўлқинларини ,яхши кийим ,яхши турар масканларни кўрмай билмай ўтишини қизиғи йўқ бўлиши керак эдику аслида !

Йўқ ,инсон дунёга нега келганини ,унда қанча туришини ,ундан қаерга кетишини унутиб яшамоқда.

Қиёматга имон келтирмаганларни эмас,
Қиёмат куни ,хисоб куни борлигига ишонаман деганларни хаётига бир қаранг.

Дунё мусобақасида ёнмоқдалар.
Бироз турадиган уйларини баланд қилиб зийнатлаб, узоқ турадиган қабрларини зийнатлашни унутдилар.

Бугун ёзадиган дастурхонларини ўйлайдилару охиратда қандай дастурхонлар хозирланганини унутиб яшамоқдалар.

Бугун либослари чиройли бўлишини истайдилару ,эртага кафанлари қандай либосга алмаштирилишини унутдилар.

Бугун хотиржам осуда хаётда яшашни ўйлайдилар ва лекин ,
ўлимдан сўнг дахшатли хаётни осуда хаётга ўзгартиришни истамай ўтмоқдалар.

Бугун ётоқ хоналарига бегона мўралашини ҳам истамаётган инсонлар ,
эртага борадиган қабрдаги "ётоқ хонаси" илонларга тўлганини билмаяптилар.

Бугун ош-қазилар емоқ учун турли ишга қўл ўрганлар,
эртага Жаханнамдаги заққум дарахтини тиконини мажбур ейишларини унутмоқдалар.

Бугун қадахларга қуйиб кўтарилган шароблар учун ,
эртага Дўзах алангасида қайнаган сувлар бошларидан қуйилиб ,
мия ,ичак чавоқлари куйдириб суяклари эритиб юборилишини эшитишни истамай яшамоқдалар.

Қуръон ўқиш учун берилган кўзлар-фахшларга қараб ўтмоқда.

Қурьон тинглаб Роббисини каломини тинглаш учун берилган қулоқларга- Шайтоннинг мусиқаси  ёқмоқда

Аллохнинг мухаббатига лиммо-лим бўлиши керак бўлган қалблар-
Аллохнинг ғазабига тўлдирилмоқда.

Хақни айтиш учун берилган тиллар-ботилни айтишни мақул кўрмоқда.

Ёшлар шахват қўйнида-
қарилар дунё жамлаш билан овора,
тугаб бормоқдалар.

Аллох ибодат қилиш учун берган аъзоларни-Аллохга исён қилиш учун ишлатилмоқда

Аллохга саждага буюрилган қуллар-нафсу хавосига саждада ўтмоқда.

Шунча жиноятлардан сўнг ҳар бирлари Жаннат эшигидан хисоб китобсиз киришни кутмоқда

Аслида эса,
бугунги  тирикларни-
қабр бағрига олиш учун ҳар соатда кутмоқда.

Дунёда Роббингизни унутганингиз учун--
Қиёматга кўр бўлиб қайтишдан аввал ,бугун "кўўр"кўзларни,
"каар" қулоқларни  очинг.

Хаётингизни-мана шу кўзи ожиз боланинг хиссиётини сезиб  бахтли ўтказишга харакат қилинг.

Фурсат борлигида кўзларингизни очинг-
унга Қуръонни кўрсатинг,
унга хақни танлатинг,
бу кўзлар--узоқ юмилиш сари  тобора яқин қолмоқда.

Унутманг !

Юрак уриш миқдори!
Нафас олиш миқдори !
Кўзларни юмиб очиш миқдори- саналган.

Улар тугаб қолмоқда.!
👍7
KECHKI DUOLAR || Ma'nolari bilan
Huda uz
#duo_va_zikr

📹 КЕЧКИ ДУОЛАР || Маънолари билан

فَسُبْحَٰنَ ٱللَّهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ

Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтинг. (Рум - 30:17)

Huda uz | Youtube
من أراد أن يفتح الله عين قلبه؛ فليكن عمله في السر أكثر من عمله في العلانية؛ لأن عمل السر منبع الإخلاص، والإخلاص منبع الحكمة

📜 Kimki Alloh taolo uning qalb koʻzini ochishini istasa, maxfiy amallari oshkora amallaridan koʻproq boʻlsin. Chunki maxfiy amal ixlosning manbasidir. Ixlos esa, hikmatning manbasidir.

@ziyomadrasasi
👍3
Kun kelib barcha narsalar tugaydi, barcha narsalar sendan qoladi, hattoki ushbu kanal ham yo‘q bo‘lib ketadi, ushbu eslatmani eng yaqin insoningga yubor va unga barchasi o‘tkinchi ekanligini eslat, va senga maslahat: Allohga qayt, qur’onga qayt, sunnatga qayt, qalbingni va taningni pokla va safaringni oxirat sari ol.

Eslatma: Avvalo o’zim uchun va meni yaqinlarim uchun.


@ziyomadrasasi
😢11👍3
«Biz Qur’onni mo‘minlar uchun shifo va rahmat o‘laroq nozil qilurmiz»

Isro surasi 82-oyat

G'amga botganingizda Qur'on o'qisangiz, oyatlar qalbingizni huddi bint kabi o'rab, og'riq berayotgan dardlaringni so'rib oladi. Go'yoki qalbingni siylab, noumid bo'lmaslik kerakligini, Robbing sen bilan birga ekanini, umidsizlikka hojat yo'q ekanini aytadi.

Qur'on naqadar go'zal!

@ziyomadrasasi
👍5🥰1
Ҳар бир тирик жон борки ҳаёти бир кун тугаб вафот топади

Аллоҳ Ўзини буюк фазли билан инсонга ақл неъматини берди.

Мана шу ақл билан инсон хайвон ва қушлардан ажралиб туради ва
ҳаётини гўзал ўтказишга харакат қилади.

Аллоҳ Ўзини рахмати билан баъзи бандаларига ақл ва  имонни берди

Имон сабабли мўъминлар,
Дунёда ҳам Охиратда ҳам ҳаётларини гўзал қилишга харакат қиладилар

Жаннат йўлини топиб ўшандан бормоқни эса сизни ихтиёрингизга топширди.

Шундай осон амаллар борки, уни бажариб Жаннатга осон етиб олиш мумкин.

Наби соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар

🌹Ким ҳар намоздан сўнг Оятал Курсини ўқиса,у билан Жаннат орасини ўлим ажратиб туради, яъни вафот топса Жаннатга киради, деганлар.

📌Сизни Жаннатилар амалини қилишингиз учун сиздан атиги

25 секунд талаб қилинади

⭕️Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсини албатта ўқинг, Охиратда сизни Жаннат кутади

⭕️ Ҳар кеч ухлашдан аввал Оятал Курсини ўқинг,
сизга қўриқловчи бир фаришта юборилади, тонг отгунга қадар сизни Шайтонни ёмонлигидан асрайди

@ziyomadrasasi
👍10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ғамларингизга ва дардларингизга шифони саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Ҳаётингиздаги муаммоларга ечимни саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Фақирлик~барокатларга, Келишмовчилик~мухаббатга,

Ташвишлар ~қувончга,

Адашишлик~ҳидоятга айланишини ҳохласангиз ҳаётингизда Саловотни ўрни бўлсин.

Ҳар тонг ва кечда Саловот айтишга вақт ажратинг.

Аллоҳни суйган бандасини хаққига Саловотни кўпайтиринг,

🌸 Аллоҳ Сизни Дунёингизни гўзал қилади ва Охиратда бахтли бандалардан бўласиз биизниллаҳ.

Жума куни менга Саловотларни кўпайтиринг, Мен Сизларга жавоб қайтараман деган Росулуллохга жамики махлуқотлар ададича, борлиқдаги ҳар бир кўз кўрган ва кўз кўришдан ожиз бўлган нарсалар миқдорича Салому~Саловотлар бўлсин.

🌼 АЛЛОҲУММА,

СОЛЛИ ВАСАЛЛИМ
ВА БАРИК АЪЛА НАБИЙЙИНА МУХАММАД.....


@ziyomadrasasi
👍1