Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌷

😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌺

💛💛💛💛💛💛💛💛💛💛💛

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎁ТОНГИ ЗИКРЛАРДАН.

🌷Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб Жувайрия онамизни ҳузуридан чиқиб кетдилар.

💕Жувайрия онамиз Аллоҳга тасбеҳ айтиб ўтирардилар..

Сўнгра зуҳо вақтида қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар.

🌷Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

🩷«Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсизми?»

деб сўрадилар.

🍂Онамиз розияллоҳу анҳо: 
🌱«Ҳа», дея жавоб бердилар.

🌱«Мен сиздан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, Сиз бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🌱– Улар:

 

🌿سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

🌿 عَدَدَ خَلْقِهِ،

🌿وَرِضَى نَفْسِهِ،

🌿وَزِنَةَ عَرْشِهِ

🌿 وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ  

 

Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи
🌱ъадада холқиҳи
🍂ва ридоо нафсиҳи

🌱 ва зината ъаршиҳи

🍂ва мидаада калимаатиҳи».

🍁Маъноси:

🌷 “Яратганларининг ададича,

🍀нафси рози бўлгунича,

🍃аршнинг вазнича,

🍂 калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌙📖🌙📖🌙📖🌙🌸

Бир киши бир дарахтни шохини, йўлдан ўтувчи инсонларга халақит қилгани учун кесиб ташлаб,
одамлар йўлидан озорни кетказгани учун Жаннатга кирганини кўрдим дедилар Росулуллох


Бошқа ривоятда,бир киши,мен фалон дарахтни шохини кесиб одамларни йўлини тозалаб қўяман деди,
лекин уни кесиб улгурмасдан вафот этди,унга Аллоҳ ўша яхши ниятига~ Жаннат берди,
Яна бошқа ривоятда мусулмонларни йўлидаги тиконни олиб ташлаганни Аллоҳ барча гунохларини кечириб Жаннатига киритди,дейилди

Олимлар бу хадисни шархида,
одамларнинг ҳох хиссий,ҳох маънавий йўлларидан озорни кетказувчиларга Жаннат вожибдур дедилар

Яъни Ислом дини, инсонлар юрадиган йўлни озордан тозалашга ундаб,уни эвазига хатто Жаннатни мукофот қилди

Инсонларни~Жаннат йўлидаги "озорини" кетказувчиларгачи
🔴

Жаннат йўлида уюлиб ётган бидъат хурофот залолат "тиконларини"
кетказувчиларгачи
🔴

Ширкни қоронғу зулмат тунларида адашиб юрганларни қўлларидан тутиб мунаввар покиза ҳаёт сари етакловчиларгачи
🔴

Улар Аллоҳнинг рахматига энг яқин инсонлардир

Ҳар бир қилинган яхшиликни мукофоти Жаннат бўлиши мумкин

Йўлни ахлат,озорлардан тозалаш билан катта савоб олинса

Ерга ахлат ташлаш,йўлларга ёш болаларни хожат ушатиб кетиши,рўпарага тупуриб,овқат қолдиқларини ташлаб кетувчилар, машина ойнасидан писта пўчоқларини отиб,мусиқаларни баландлатиб инсонларга озор берувчилар ~ГУНОХ оладилар

Имонни энг қуйи манзили бўлган,мўъминлар йўлини озордан тозалашга катта ажр берилса,
Имонни энг юқори даражаси Ла илаҳа иллаллоҳни айтганга қанча ажр оласиз ўйлаганмисиз ҳеч
🔴

Касални даволатсангизчи
🔴

Кўнгли ўксиганни кўнглини кўтариб,мухтожни бироз қўлласангизчи
🔴

Ҳар бир яхши ишда катта ажр бор,
Росул алайҳиссалом
айтганларидай

Аллоҳ учун энг суюмли амал,ўзгалар қалбига қувонч киритиш,ўзгаларга фойдали бўлишдир

Худди шундай,
❤️қалбга сайилган тикон ҳам инсонни Жаҳаннамга киришига сабаб бўлади

Бирор яхши амалга эринманг,оёқ тагидаги озор берувчи нарсага энгашаётиб,балки Роббим шу ишимга Жаннат берар деб умид қилинг

🫀Қалбларни "найзалар"озоридан сақлаганларга

🌸ЖАННАТЛАР БЎЛСИН

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4👍1
Zulhijja oyining 10 kunlik
🌹🔤🔤🔤🔤🔤
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🤩2🥰1
Энг афзал 10 кунлик
Qalb Nuri
Энг афзал 10 кунлик... (Зулҳижжа кириб келаябти)

🚀Telegram 📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунё кунларини энг афзали, барокатларга тўла, яхшиликлар кўпайтирилиб, хасанотлар улуғланадиган кунларга оз қолди.

Аллоҳ улуғлаган,Пайғамбар ва у  Зотга эргашганлар  ғанимат билган кунлар эшик қоқиб турибти.

Хурсанд бўлинг,чунки бу кунларда катта фойда,охират даромадларини қўлга киритасиз,ин ша Аллоҳ.

📌 Зул хижжа ойини биринчи куни милодий тақвим бўйича тахминан

⭕️ 07 / 06 /2024 йилга Пайшанба кунга тўғри келмоқда.
📍ПАЙШАНБА куни аср намозидан сўнг, ой кўрилгач, ЭЪЛОН қилади, ин ша Аллоҳ.


⭕️ Хайит кунлари қурбонлик сўймоқчи бўлганлар,
бугун, соч, соқол,бошқа туклар, тирноқ,ларни олиб таёр бўлишлари керак бўлади,
чунки кейин ўн кундан сўнг, қурбонлик сўйгачгина, соч, тирноқ олишлари жоиз бўлади, суннатга мувофиқ.

Бу кунларда тоатларни,солих амалларни ҳар кўринишини қилишга харис бўлинг.

УНУТМАНГ

🌻Тоатларни чарчоғи, Рўзаларни чанқоғи кетиб~ АЖРИ қолади

🥀 Масиятларни лаззати кетиб ГУНОХИ қолади

ҲАЁТИНГИЗ РОББИНГИЗ ТОАТИДА ЎТСИН.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Forwarded from YAQIN
MAVZU miya.pdf
1.6 MB
Mavzu: Miyam bilan tanishaman
Ustoza: O'g'iloy Sulaymonzoda
Yosh: 7+
Dars videosi: https://www.youtube.com/watch?v=z6Bi8hOJ01M
💛 ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНИ

• Фазилатли замонда ибодат қилиш Аллоҳнинг шиорларини улуғлаш демакдир. Аллоҳ Ўзига ибодат қилинишини яхши кўрадиган замонда Унинг шиорларини улуғламаслик гуноҳдир.

وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

«Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур», (Ҳаж: 32).

Қуёш Зулҳижжанинг ўн кунидан ҳам афзалроқ кунларда нур таратмайди. У кунлардаги амаллар улуғланган бўлиб, афзаллари намоз, такбир, садақа, рўза ва ҳаждир. Улуғланган замонда гуноҳ ишлар ҳам катта саналади.


Зулҳижжанинг ўн куни йилнинг энг афзал кунларидир, Рамазоннинг охирги ўн кечаси эса йилнинг энг афзал кечаларидир. Ким биринчисининг кундузларида ва иккинчисининг кечаларида ибодат қилишга муваффақ қилинган бўлса, демак у бахтли киши экан.


Зулҳижжа ойининг ўн кунида Аллоҳ Мусо билан гаплашди, Ислом дини комил бўлди ва у кунлар билан Аллоҳ қасам ичди. Бинобарин, у кунлардаги ибодатлар бошқа кунлардаги ибодатлардан афзалдир. Хоссатан такбир ва рўза. Арафа куни эса йилнинг энг афзал кунидир.


Ҳар бир фазилатли амал Зулҳижжанинг ўн кунида фазилатлироқ бўлади. Жума фазилатли кун, ўн кунликда эса у янада фазилатлидир. Дарҳақиқат фазилатлар ёнма-ён келиши билан амалнинг фазилати янада зиёда бўлади.


Рамазоннинг қазосини Зулҳижжанинг ўн кунида тутиб бериш мустаҳабдир. Рўзадор учун қазо ва ўн кунликдаги рўзанинг ажри бўлиши умид қилинади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Рамазоннинг қазосини тутиб беришимда мен учун ушбу ўн кундан суюмлироқ кунлар йўқ", дедилар.


Аллоҳ Зулҳижжанинг ўн кунини энг афзал кунлар қилиб, барча эзгулик истовчилар ажр-савобга эришсинлар учун, енгил ибодат бўлган зикрни у кунларда афзал қилиши Аллоҳнинг раҳматидандир. Маҳрумликка ҳақли кимсаларгина бундай ажрлардан маҳрум бўладилар.

© Шайх Абдулазиз Тoрифий
💚

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🌸Азиз тиришқоқ толибалар👭 келаётган Қурбон Хайит байрами муносабати билан❤️

🕌"ЗИЁ мадрасаси"

❤️1️⃣0️⃣. 0️⃣6️⃣. 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣

2️⃣4️⃣. 0️⃣6️⃣. 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ гача
таътил эълон қилади.
🦋

📒Дарсларимизни Аллоҳнинг мадади билан ҳайит байрамидан кейин

2️⃣5️⃣. 0️⃣6️⃣. 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣
дан давом эттирамиз.

💥Барчангизни келаётган улуғ айёмлар билан қутлаймиз.🌷

🌙Зулҳижжада қилган ибодатларингизни Аллоҳ қабул қилсин.🫴

🌸Ҳурмат билан "Зиё мадрасаси"
маъмурияти
📖🌙

@ziyomadrasasi😘🥰🥰
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤩7🥰3
#ҳилол #Зулҳижжа #амал_мавсуми #ҳайит

🎁 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

🌙 Азизлар, Саудия Арабистонининг Ал-Ҳариқ минтақасида ҳилол кўрингани хабари берилди.

😀 Шунга кўра:

🥰 Эртага, жума 7-июнь 2024-йил Зулҳижжанинг биринчи куни;

🕋 кейинги шанба, 15-июнь 2024-йил Арафот куни;

🥰 кейинги якшанба, 16-июнь Қурбон ҳайити байрами саналади.

🥰 Эслатиб ўтамиз, Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни Аллоҳ таолога энг суюкли кунлар сарасидандир. Бу муборак кунлар мусулмон киши учун кўп солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳга янада яқинлашиш учун бир фурсатдир. Ушбу фурсатни ғанимат билиш ва ундан кўплаб фойдалар олиш мақсадида, эътиборингизга Шайх Солиҳ Мунажжид ҳафизаҳуллоҳнинг «Зулҳижжанинг ўн кунидаги 44 фойда» номли рисоласидан фойдаланишни тавсия этамиз.

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌷

😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌺

ЗУЛХИЖЖАНИНГ БИРИНЧИ ТОНГИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН
🌹

💛💛💛💛💛💛💛💛💛💛

💐🌹💐🌹💐🌹💐🌹💐🌹
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩2👍1
👆 Такбир вақти бошланган

Кеча, пайшанба кунининг шом намози азонидан кейин “Такбири мутлақ – умумий такбир” вақти бошланди ва бу Зулҳижжа ойининг ўн учинчи куни, шом намозига қадар давом этади.

💾 Такбир икки қисмга бўлинади:
1. Мутлақ такбир
– вақти чекланмаган: намоздан кейин ҳам, олдин ҳам, эрталаб ҳам, кеч кирганда ҳам, умумий шаклда ҳар қандай вақтда айтиш суннатдир.
2. Муқайяд такбир – чекланган: яъни фақат фарз намозидан кейин айтиладиган такбир.

1️⃣ Мутлақ такбирни Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида ҳамда ҳайит куни ва ундан кейинги ташриқ кунларида ҳам айтиш суннатдир. Мутлақ такбир Зулқаъда ойининг охирги кунида қуёш ботиши, яъни Зулҳижжа ойи кирган вақтдан тортиб, бу ойнинг ўн учинчи куни – ташриқ кунларининг қуёши ботгунга қадар айтилади.

2️⃣ Муқайяд такбир эса Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб то ташриқ кунларининг қуёши ботгунига қадар фарз намозларидан кейин айтилади.

🕋 Ҳажга бормаган кишилар фарз намозига салом бергач уч маротаба истиғфор айтиб,

اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ


деб, сўнгра қуйида келтириладиган такбирлардан бирини айтадилар.

🕋 Аммо ҳожилар улардан фарқли ўлароқ Муқайяд такбирни ҳайит кунининг пешин намозидан бошлаб айтадилар.

⭕️ Хулоса қилиб айтганда такбири мутлақ билан такбири муқайяд – уламоларнинг саҳиҳ сўзларига кўра – Арафот куни, ҳайит куни ва учта ташриқ кунлари бўлиб беш кунда жамланади. Қолган кунлари мутлақ такбир билан чекланилади.

🔺 Такбир айтишнинг кўринишлари:

1⃣ " الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд (бу энг афзал сийғадаги такбир саналади).

2⃣ " الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم...📖

« Эслатинг Зеро Эслатма Мўминларга Манфаат йетказур » ( Зарият Сураси 55 - Оят)

Бугун ЖУМА
🌹

Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир.
📖

Одамларнинг энг кўп саловот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

❤️اللهم صل و سلم و بارك على نبينا محمد

🍀صلى الله عليه و سلم

🌺صلى الله عليه و سلم

🌸صلى الله عليه و سلم



Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

„Набий ﷺ га саловот айтиш дуолар ижобат бўлиши, гуноҳлар кечирилиши, Аллоҳ Таоло банданинг ғам-ташвишини аритиши ҳамда қиёмат куни Росулуллоҳ ﷺ га яқин бўлишига сабаб бўлади“.

جلاء الافهام ٤٤٥

Бугун жума эканлиги эсиздан чиқмасин
🟠
Ва саловат айтишни унутманг
🟠
Бошқа кунлари қанча айтсангизҳам, бугун кўб айтинг
🟠🟠🟠

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунларнинг энг афзали зулҳижжанинг аввалги ўн кунидир. Бу кунларда қилинган солиҳ амалларнинг савоби ниҳоятда буюк.
Бу кунлардаги солиҳ амалларнинг энг афзали намоз, такбиру-таҳлил, эҳсон ва садақалар қилиш, рўза тутиш ва ҳаж қилишдир.
Савоби улуғ бўлган кунларда қилинган гуноҳларнинг жазоси ҳам катта бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий.

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
1 HOUR EID TAKBIR WITH MUFTI MENK
TopSaverBot
🌙АЛЛОХУ АКБАР
АЛЛОХУ АКБАР
ЛАА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАЛЛОҲУ АКБАР
АЛЛОҲУ АКБАР
ВАЛИЛЛАҲИЛ ҲАМД


🗒️Аллоҳ буюкдир
Аллоҳ буюкдир
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ
Аллоҳ буюкдир
Аллоҳ буюкдир
Аллоҳга ҳамд бўлсин


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3