Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг 🌹🌹🌹
👍1
🌴Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

 

🍃اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا

🍃وَرِزْقًا طَيِّبًا

🍃 وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

 

🍃«Аллоҳумма инни ас`алука ъилман нафиъан

🍃ва ризқон тоййибан

🍃ва ъамалан мутақоббала»,

деб айтар эдилар.

⭕️Маъноси:

🍂 “Аллоҳим, Сендан фойдали илм,

🍂 покиза ризқ,

🍂қабул бўладиган амал сўрайман.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари🍃РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бизларга Аллоҳдан фойдали илм беришини ва бефойда илмдан паноҳ беришини сўрашимизни ўргатганлар.

Қандай сўралади

🌸اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا،

🍃وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لاَ يَنْفَعُ

🌸АЛЛОҲИМ СЕНДАН ФОЙДАЛИ ИЛМ СЎРАЙМАН,

🍃ВА БЕФОЙДА ИЛМДАН ПАНОҲ СЎРАЙМАН.

Фойдали илм нима

Бу энг аввало Аллоҳ ва Росулини танитадиган илм, чунки бу илм Жаннатга етаклайди.

Кейингиси дунёда ҳалол ризқ топиб бировга мухтож бўлмаслик учун,ва бошқаларга ўргатиб атрофга яхшилик тарқатиб, фойда келтириш  учун ўрганиладиган касб ҳунар илми.

Бефойда илм нима

Ўрганиб амал қилинмайдиган шариат илми,

Ва инсонларни зарарига ишлатиладиган, уларни бахтсизлигига сабаб бўладиган дунё илми.

🌿Аллоҳдан ҳаётимизни гўзал қиладиган дуолар билан яхшилик сўраб, бизни пинхона ёмонликларга етаклайдиган ёмонликлардан паноҳ сўрашларни ўрганайлик.
        
            ЧУНКИ

🌸ДУО ~БУ ИБОДАТ🌸

@ziyomadrasasi
👍8
بسم الله الرحمن الرحيم🌹

السلام عليكم ورحمة الله وبركاته.🌹

Қалбингизга ором,жисмингизга қувват, рухингизга поклик ва софлик берувчи,
Аллоҳни эслаб, Жаннатни соғиниб, Дўзахдан огоҳ қилиб, қалбингизга ўзгача лаззат ва халоват берувчи илм дарсларимизни соғиндингизми?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам

"Агар Жаннат бўстонларидан ўтсангиз уни ғанимат билиб, ундан яхшилик олиб ўтинг деганлар".

Сиз азиз, илмга чанқоқ,
қалби  Роббисига муштоқ,
Росули билан Хавз олдида ушрашувга интиқ бўлган, Жаннат ишқию, Дўзах қўрқинчи қалбларини эгаллаб олиб, дунё мухаббати ўрнига Охират муҳаббати билан зийнатланган Аллоҳ йўлидаги биродар Опа сингилларимиз,
иншааллоҳ Зиё мадрасасида дарсларимиз яна тез кунларда бошланади...

🌹🌹🌹🌹🌹


https://t.me/ziyomadrasasi
👍10🤩5
Диққат эълон!

Зиё мадрасасида

15.04.2024 дан

янги ўқув йили дарсларини бошлайди.
Ҳурмат билан "Зиё Мадрасаси" маъмурияти
.
🌹🌹🌹🌹🌹

https://t.me/ziyomadrasasi
👍28🥰14🤩5
Солиҳлардан 5 ўгит:

1. Рамазонга қўшиб ҳимматингизга ҳам «хайр» деманг!

• Бишр ал-Ҳофийга Рамазонда ибодат қилиб ғайрат кўрсатадиган, у ўтгач эса амалларини тарк қиладиган инсонлар ҳақида айтилди. Шунда Бишр ал-Ҳофий: «Аллоҳни фақат Рамазонда танийдиган қавм нақадар ёмон қавм!» деди.
(Ибн Ражаб. «Латоифул маъаариф»)

2. Рамазоннинг ниҳояси тақвонида ниҳояси, дегани эмас!

• Суфён Саврий Ийд куни ташқарига чиқди ва: «Ушбу кунимизда бошлайдиган биринчи ишимиз кўзни тийишдир», деди.
(Ибн Жавзий. «Табсират»)

• Абу Ҳаким айтади: «Ҳассон ибн Абу Синон Ийд куни кўчага чиқди. Қайтиб келгач аёли: «Бугун сиз кўрган чиройли аёллар қанча экан?!» деди. Гапни кўпайтириб юборган эди Ҳассон унга: «Шўринг қурисин! Чиқиб то олдингга қайтиб келгунимга қадар бармоғимдан кўзимни узганим йўқ!» деди».
(Ибн Абу Дунё. «Вара’»)

3. Хавф билан умид ўртасида бўлинг!

• Вуҳайб ибн Вард Ийд куни хиринглашиб турган қавмни кўриб: «Агар анавиларнинг тутган рўзалари қабул қилинган бўлса, бу шукр қилувчиларнинг иши эмас. Агар қабул қилинмаган бўлса, бу қўрқувчиларнинг иши ҳам эмас», деди.
(Ибн Ражаб. «Латоифул маъаариф»)

4. Ўттиз кун ичида қилган амалларингизни Аллоҳдан қабул қилишини сўранг!

• Умар ибн Абдулазиз Ийдул Фитр куни чиқиб шундай хутба қилди: «Эй одамлар! Сизлар ўттиз кун рўза тутдингиз, ўттиз кун қиёмда турдингиз. Бугун эса Аллоҳ сизлардан амалларингизни қабул қилишини сўраш учун чиқдингиз!» (Ибн Ражаб. «Латоифул маъариф»)

5. Унутманг: «Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар бир кун ийд (байрам)дир!» (Ҳасан Басрий)

@ziyomadrasasi
😢7👍3🥰1
1 - Хотира :

Дуолар қаерга кетяпти ?

Бу йил рамазонда ҳар қандай мусулмон киши ғазо ҳаққига дуо қилди. Энг муқаддас жойлар, вақтларда дуо қилди. Лекин шунча дуо қаерга кетди?
Бу саволга жавоб ушбу дуолар ичида..
Кўплар ғазода уруш тўхтаб, у ердаги мусулмонлар ҳам дунёнинг бошқа минтақаларидаги мусулмонлар каби орзу ҳавасли ҳаётга қайтишини истаб дуо қилади. Биз мусулмон тарзда ҳеч бир мусулмонга озор етишини истамаймиз. Лекин Аллоҳнинг истаги бундай эмас.

Аллоҳ айтади:
"Ва сизлар шавкати йўқ (урушсиз тинчкина ҳаёт) сизларга бўлишини истайсизлар. Аллоҳ эса ўз калималари билан ҳақни ҳақ қилишни ва кофирларни ортини кесишни истайди.."
(Анфол.7)
Агар "дуолар" дан мақсад шу бўлса, бу бошланиб бўлган..

Яна айтади:
"Сизлар дунё матоҳини истайсизлар. Аллоҳ эса охиратни.."
(Анфол.67)
Бу икки оят умматнинг энг афзали аҳли бадр ҳақида тушган.
Аллоҳ уларни яхши кўргани учун орзу ҳавасга берилишларига ҳеч имкон бермаган.

Бугун одамларнинг дуоларига бир қулоқ сол:
"Тинчиб кецине... ҳар бир киши бахтли бўлишга ҳақли... насиб бўлса янгидан уй-жой солишади... "
Агар "дуолар" деганда шу назарда тутилса, мўминга булар ҳеч қачон мустажоб бўлмайди!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига қулоқ сол:
"Банда дунёни яхши кўриб турган ҳолида Аллоҳ уни дунёдан ҳимоя қилади. Ҳудди бирларинг касали овқат , ичимликни истасада унга қўрқиб уларни ман қилганидек "
(Аҳмад)

"Аллоҳ бир бандани яхши кўрса уни дунёдан ҳимоя қилиб қўяди . Ҳуддики бирларинг касалини сувдан ҳимоя қилганидек "
(Термизий)

Касал ҳар хил нарса егиси, ичкиси келади. Лекин унга зарарли бўлганидан уни ман қилишади. Шу каби Аллоҳ бир бандани яхши кўрса,  ҳеч унга қараб   "Ҳавасим келди.." дейиладиган ҳолатда уни яшатмайди. Пайғамбарлар сийратини қара. Иброҳим алайҳиссалам озиб ёзиб бир ўғиллик бўлсалар уни ташлаб кел деган буйруқ келди ! Ташлаб келгач энди бориб сўйиб кел деди..
Яъқуб алайҳиссалам энг яхши кўрган фарзанди ёшлигидаёқ ундан олиб қўйилиб, қариганда ўлар чоғида қайтарилди !
Агар мўмин пайғамбарларга ҳақ эргашувчи бўлса, албатта Аллоҳ уни бу ҳолатларда яшатади..
Уй жой қилса қувиб солади..фарзандидан жудо қилади.. улов минса ҳалокатга учратади.. ҳатто чиройли кийинса кийина олмайдиган қилиб қўяди.. Ҳеч "одамларга ўхшаб" бундей оёғини узатиб яшагани қўймайди..

Ким сенга бунинг зиддини айтиб : "Йўқ мўмин ҳам дунёда орзу ҳаваслар билан яхши яшайди.." деса, ишанавер, ўзини ҳаёт тарзини оқлаб олмоқчи..
Аммо оятларда ваъда қилинган "Пок ҳаётда яшатамиз" деган сўзлар бўлса, ундан мақсад иймонли ҳаёт..

Ғазода ҳолат ачинарли бўлсада, уруш тугаши ундан-да ачинарли !
Энди бу уруш то Ийсо алайҳиссалам тушгунча давом этади.
Ғазо ер куррасининг қора туйнуги бўлиб, яқин келажакда атрофдаги барча золимларни ўз домига тортади.
Аллоҳ бандаларига сендан ҳам мендан ҳам раҳимли. Буни тушинишга иймон керак. Акс ҳолда "тўртбурчак" калла эгаларига бу гаплар фитнадан бошқа нарса эмас.

Аллоҳ таоло айтади:
"Албатта биз уни золимларга фитна қилдик"
(Соффат.63)


https://t.me/ziyomadrasasi
😢14👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги гапларни ўқиб энди айтчи, Аллоҳга бу кишининг қайси ҳолати маҳбуброқ?
😢26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг
🌹🌹🌹
👍1
Росул алайҳиссалом қизлари Фотима رضي الله عنها га
ҳар тонг ва ҳар тунда айтилиши лозим бўлган дуони ўргатган эдилар

🌴يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرَفَةَ عَيْنٍ

🌴Эй мангу ҳаёт бўлган,
ва абадий турувчи Зот!
Сенинг Раҳматинг ила мадад сўрайман!
Менинг бутун шаънимни, ишларимни Ўзинг ўнгла!
Мени бирор лаҳзага ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма!

Бу дуо орқали банда ўзини,
Роббисига нихоятда муҳтожлигини заифлигини,Аллоҳнинг мадади кўмагисиз бечора бўлиб,адашиб кетишини изҳор қилиб,У Зотни кўмагинигина талаб қилиб ялинаётганини кўрсатади.

Бу дуода Аллоҳнинг икки буюк исми билан нидо қилинмоқда.
Эй Тирик,Эй абадий турувчи Зот дейилди.

Бу исмларни восита қилиб ялинган банданинг дуоси ҳеч қачон қайтарилмайди.

Қизларингизга тез-тез Росулининг сўзларини эслатиб туринг.

Ойижон нима қилай,Ойижон чарчадим деб кўзларидан ёшлар қуйилганда секин қулоқларига мана шу насихатни эслатинг.

Дуо энг кучли қуролингиздир, яқинда биласиз!

@ziyomadrasasi
👍7😢1
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
"الالتفات المنهي عنه في الصلاة قسمان.
– أحدهما: التفات القلب عن الله عز وجل إلى غير الله تعالى.
– الثاني: التفات البصر، وكلاهما منهي عنه.
ولا يزال الله مقبلاً على عبده ما دام العبد مقبلاً على صلاته، فإذا التفت بقلبه أو بصره أعرض الله تعالى عنه".

الوابل الصيب، (ص: 20).

«Намозда қайтарилган ўгирилиш икки хил:
Биринчиси: Қалбни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгага буриш.
Иккинчиси: Кўзни (намоз вақтида ҳар тарафга) буриш.
Иккаласи ҳам қайтарилган. Банда намозида юзланиб турар экан, Аллоҳ таоло ҳам унга юзланиб туради. Энди қалби билан ёки кўзи билан бурилса, Аллоҳ ундан юз ўгиради».

«Ваабилис соййиб», 20.

@ziyomadrasasi
😢15👍1
Росул алайҳиссаломнинг эркатой аёллари Ойша родияллоҳу анху онамиз билан бўлган ҳолатга бир боқинг.
Бир кун Росулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи вассаламни яхши кайфиятда, хурсанд турганларидан фойдаланиб ўз талабларини айтдилар.

Талаблари нима эди?
Аёлларга энг суюмли тилла тақинчоқ сўрадиларми,
ёки саёҳатга оборишни сўрадиларми,
ёки дунё матоҳидан бир нима сўраб, фурсатдан фойдаландиларми?

Ҳар сафар шу ҳадисга дуч келсам, қалбим ларзага келади.
Жажжигина қизалоқ, Росуллуллоҳ Саллалоҳу алайҳи вассаламнинг қўйнидаги энг кичик ёшдаги аёли,
жуфтини яхши кайфиятидан фойдаланиб,

Я, РОСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛОХУ АЛАЙХИ ВАССАЛАМ
мени дуо қилинг, дедилар.

Аллоҳим Ойшани аввалгию охирги, яширин ва ошкор хатоларини кечиргин,
деганларини эшитиб қувониб, кулганларидан бошлари Набий алайҳиссаломнинг қўйниларига тушди.

Ойша, сизни дуоим қувонтирдими, дедилар.

Қандай қувонтирмасин, деганларида
Бу дуони мен  умматимга ҳар намозимда сўрайман, дедилар.😢

Жонимиз сизга қурбон бўлсин, я РОСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛОХУ АЛАЙХИ ВАССАЛАМ.

Сиз биз учун саждаларда дуо қилдингиз, биз эса пок йўлингиздан юз ўгириб адашиб юрибмиз😔

Сизни пок жуфтларингиз қолиб,ғарбни ювиқсизларига эргашиб турибмиз😢

Эртаю кеч Охират саодатини ўйлаган жуфтларингизга эмас.

Эртаю кеч дунё шаҳватларини кўзлаганларга эргашиб юрибмиз😔

Жуфтидан, хаққимга дуо қилинг, деб сўраш ўрнига.

Хаққимни бер, деб сўровчи
жоҳилларга айланиб кетяпмиз😔

Кичик хужрада ўзларини сақлаб, Аллоҳни розилигини топган Оналаримизни унутиб.

Кўчама кўча эр билан санқиб юришни орзусидаги жоҳилларга ўхшаб кетяпмиз😢

Мақсадлари Жаннат либосида яшашлик бўлганларни унутиб.

Дунёда минг турли либосларга ўраниб, қувониб ўтяпмиз😔

Уларни қувонтирган нарса бизларни
қувонтиролмай қолди😢

Улар қаноат қилган ҳаёт бизларни қониқтирмай қолди😔

Улар дунёдаги энг покиза жуфтлар бўлсаларда, кўп тавба қилиб йиғлар эдилар.

Биз кундузлари ўйнаб,
кечалари ором оғушида яшаб ҳам фақат дунё учун йиғлаймиз тинмай😢

Жаннат билан башоратланган Оналаримизга қачон эргашамиз?

Қачон биз ҳам жуфтидан дуо сўраб, қувонадиган қизлар ўстириб улғайтирамиз?!

Улар кирган Жаннатларни яхши кўрамизу,

Нега улар қилган амалларни яхши кўра олмаймиз?!

Биз киммиз?

Улардай муслимамизми???


😢😢😢😢😢


https://t.me/ziyomadrasasi
😢24👍3
Азиз биродарим.

Дунёга келишимиздан ғоя нима эди?

Шунчалик мураккаб, юксак камолот билан яратган инсонни АЛЛОҲ нима учун яратди?

Еб, ичиб, ўйнаб кулиб, тўй хашам, йиғилиш, маишат, шухрат,
обрў учун,
деб ўйлайсизми?

Мана шу олий даражада комил яратилган инсон ўлса тупроққа қоришиб йўқ бўлиб кетади деб ўйлайсизми?

Азиз биродарим,дунёга келишимиздан мақсад Аллоҳни таниб, Унга мухаббат билан итоат ва ибодат қилишдир.

ЛЕКИН❗️

Ибодатни қандай кўринишда қилсак қабул бўлади,

Нималарни қилсак мўъмин бўламизу,
қайси амаллар диндан чиқаради?

Бир марттагина Дунё ховлисига келамиз,

Агар мана шу нарсаларни билмай кетсак бизга бошқа нажот бўлмайди,

Аллоҳни назари қаратилган қалбиздаги иймонни холати қандай?

Унда ширк балоси йўқми?

Ҳали тирик экансиз демак вақтиз бор ўзингизни сарҳисоб қилиб иймонингизни текширинг,изланинг ўқинг ўрганинг❗️
👍14😢10
1000سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر subhanallah…
@TopSaverBot
سبحان الله, والحمد لله, ولا إله إلا الله, والله أكبر.

▶️Subhanalloh
Valhamdulillah
Va laa ilaha illalloh

Vallohu Akbar.


https://t.me/sahihduolardan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг
Oyat
@Quron_Kitobi_571
وَلَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ بَعۡدَ إِصۡلَٰحِهَا وَٱدۡعُوهُ خَوۡفٗا وَطَمَعًاۚ إِنَّ رَحۡمَتَ ٱللَّهِ قَرِيبٞ مِّنَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ

Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, Ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг! У Зотга (азобидан) қўрқиб, (раҳматидан) умидвор бўлган ҳолингизда ибодат қилингиз! Зеро, Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир.

(Аъроф сураси, 56-оят).


https://t.me/ziyomadrasasi
😢2
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Аллоҳ таоло росуллар (элчилар) ва уларнинг издошларини ҳидоятга бошлайди. Уларга душманлари устидан ғалаба беради, гарчи душманлари душманларнинг энг кучлиги бўлса ҳам.
Бас, бизга душманларнинг кўплиги ва ҳаққа қарши оёққа тураётганларнинг куч-қуввати сабаб умидсизликка тушмаслигимиз лозим бўлади. Дарҳақиқат ҳақ, Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Ҳақ ёрдамланган ва синовга тутилувчидир. Ажабланма! Бу Раҳмоннинг суннатидир».


📚 Шарҳ Кашф аш-Шубуҳот: 43.

https://t.me/ziyomadrasasi
👍3
🥰39👍12
🥰38👍5🤩5
🥰35👍5