Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢1
Ramazonda yaxshi amallarning ajru savobi bir necha barorbariga ko‘paytirib beriladi. Ramazon haqida Salmon Forsiydan rivoyat qilingan uzun hadisda jumladan: «Kim unda ixtiyoriy ravishda bir yaxshi ish qilsa, xuddi bir farzni ado etgandek bo‘ladi. Kim unda bir farzni ado etsa, xuddi yetmishta farzni bajargandek bo‘ladi», deyilgan.

Ibn Rajab rahmatullohi alayhi aytadi: «Ro‘zaning shundoq ham boshqa amallarga nisbatan ajri bir necha barobar ko‘p bo‘lgach, Ramazonning ro‘zasi ham boshqa ro‘zalarga nisbatan bir necha barorbar ustun bo‘ladi. Bu uning vaqtining sharofati va u Alloh farz qilgan ro‘za bo‘lganligi hamda U Zot bu ro‘zani Islom barpo qilingan arkon – ustunlarning biri qilgani e’tiboridandir».

Ramazonda yaxshi amal qilgan kishi tabiiy ravishda uni ro‘zador holda bajaradi. Bir amalni ibodat ichida qilish uni boshqa payt qilishdan ko‘ra fazilatli va savobli bo‘ladi

@ziyomadrasasi
👍3😢3🥰1
#ҳақиқат

Ҳақиқат шуки, сенда Қуръон учун вақт бор, фақат уни соғинадиган қалб йўқ.


@ziyomadrasasi
😢10🥰1
ЁЛҒОННИНГ УМРИ ҚИСҚА

(Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши)

🐓=🐓 + 🐓

Ҳайитга тайёргарлик кўраётган аёл товуқ олгани дўконга боради.

Кўпчилик эркаклар эътикофда. Аёл эрининг эътикофдан чиқишига товуқдан димлама қилиб қўймоқчи.

Ҳайит арафаси эмасми, дўконлар бўшаб қолган.

— Товуқдан қолдими? — сўрайди аёл.

— Ҳа, бор, — деб музлатгичдан битта товуқ чиқариб тарозуга қўяди сотувчи.

Товуқ бир ярим кило эди.

— Сал каттароғи борми? — сўрайди аёл.

— Ҳа, бор, — деб сотувчи тарозудаги товуқни музлатгичга қайтариб солади. Ва шу товуқнинг ўзини яна тарозуга қўяди. Бу гал товуқ роппа-роса икки кило эди.

«Қандай?» дейсизми?
Тарозудан урадиганлар учун бу чўт эмас, оддий иш.

Сотувчи тарозуга товуқни қўйиб, пичоқнинг учи билан тарозуни босиб туради. Шу тариқа товуқ роппа-роса икки кг чиқади. Аёл суюнади.

— Илтимос, иккови товуқни ҳам менга беринг, — дейди аёл.

Сотувчи бошини музлатгичга тиқиб, бўйнини эгганча узоқ қолиб кетади...

🔸🔸🔸

Шунга айтадиларда «ёлғоннинг умри калта» деб.

Азиз рўзадор биродарим!

Покланиш ойининг тугашига саноқли кунлар қолди.

Тавбага шошилинг!

Ёлғоннинг ҳамма турини ташланг! Тарк этинг!

Иймон билан ёлғон бир жойда турмайди!

Иймон билан ёлғон жамланмайди!

Иймон билан ёлғон муроса қилолмайди!

Ҳайит куни устингизга қимматбаҳо янги кийим кийсангизу ичингиз ёлғонга тўлган бўлса, бу ҲАЙИТ сизники эмас!
Бу байрамнинг сизга алоқаси йўқ!

Ҳайит кўйлаги тоза, кўнгил кирларнинг байрами эмас!

Суюнишга эрта.

Ҳайитингиз шодон ҳаётингиз фаровон, шодмон бўлишини истасангиз, иймон жойлашган қалбга ёлғонни яқинлаштирманг!

Рамазонни истиғфор ва тавба билан якунланг!

Жалол Иброҳим.

Мадинаи Мунаввара.

@ziyomadrasasi
👍14🥰1
Саҳобаларнинг бошқалардан афзал бўлганларини энг катта учта сабаби бор:
1) Энг каттаси: Росулуллоҳ (алайҳиссолату васаллам) билан бирга бўлганлари.
2) Кофирларга қарши қаттиқ бўлганлари.
3) Мўминларга меҳрибон бўлганлари.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍5
ФИТР ЗАКОТИ

Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Валий қарамоғдагилардан, ҳатто аёлидан ҳам беради. Ҳомиладан берилиши мустаҳаб.

***
Оиланинг ҳар бир аъзоси, агар ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан фарзанд ишласа, фитр закотини ўзи бергани афзал. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган.

***
Фитр садақа чиқариш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидир.

***
Фитр садақасини тезлаштириб ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эса уч кун олдин берар эди.

***
Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам ботилдир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, ботил бўлмайди.

***
Фитр закоти одатда аҳоли нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Аҳоли истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлкаларда истеъмол қилинса ҳам.

***
Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Арпа ва хурмода бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки ҳозирги кунда арпа ейилмайди, хурмо эса мевага айланган, таом деб ҳисобланмайди.

***
Фитр закотини пулда чиқариш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқ ўлкалардаги муҳтожларга ғамхурлик кўрсатиш каби фойдали ишлар учун пулда бериш жоиз. 

***
Закот берувчи фитр закотини ўзи яшаб турган ерида бергани афзал. Аҳолиси муҳтожроқ бўлган жойлар топилса, ўша ерга жўнатиш ҳам жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, фойдаси аниқлиги учун пулда жўнатилади.

***
Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади:
1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди;
2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади.

Шайх Абдулазиз Тoрифий ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
👍3
Рамазон суҳбатлари | 27 | Дўзахга тушиш сабабларининг иккинчи тури…
Islom Nuri
Рамазон суҳбатлари | 27 | Дўзахга тушиш сабабларининг иккинчи тури

@ziyomadrasasi
👍1
Рамазон-Бир ой ибодат қилиб, кейин ибодатларни тарк этиб, яна ўзи билгандек яшайвериш ойи эмас, балки унда қилинган солиҳ амалларни хаётига тадбиқ этиш учун ҳам Аллоҳдан тавфиқ, ислоҳ, ҳидоят тиланиш ойидир…

Эланинг, ёлворинг, модомики Робб эшикларини ланг очиб, “Мендангина сўранглар бераман, Менгагина дуо қилинглар ижобат қиламан”  деб сизни Ўзигагина чорлаб турган экан,

У Зотдан-беҳисоб жаннатини, пардасиз жамолини, адашувсиз ҳидоятини, бадалсиз мукофотини, Аршининг соясини, қадр кечасининг афвини, ҳисобсиз раҳматини, машаққатсиз роҳатини ва амалларингизни рамазондан сўнг ҳам, то умрингизни охиригача бардавом қилиб, ҳақда, ибодатда, тақвода собит қилиб қўйишини тилаб, тилаб олинг.

Афв этмагунингча  остонангдан кетмайманг денг, Сендан, гуноҳларимдан юз баробар катта ва кенг бўлган афвингни, раҳматингни тилаб келдим денг, Сен Ўзинга очилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қиладиган буюк Зотсан денг, қалбим тўла пушаймонлик ила келдим денг, Сен тавба аҳлини яхши кўрадиган марҳаматли Роббимсан денг,  инсонлар ўзидан кечирим сўраган инсонга паст назар ила қараб, эзишга ҳаракат қилади,

Сен эса Ўзингга эгилган, афв тилаган, ҳузурингда ўзини ҳақир санаган бандангни даражотини юксакларга кўтариб, жаннатинг билан сийлаб қўядиган Карим Зотсан, мен ана шу Сен яхши кўрадиган синиқлик, ана шу Сенга ёқадиган ҳақирлик ила ҳузурингда турибман, мени  афву эт ва холатимни Ўзинг яхши кўриб қоладиган холатга ўзгартириб қўй деб, ялиниб-ёлворинг!

@ziyomadrasasi
😢5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 28-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ушбу неъматни ҳис қиляпсизми? Ундай бўлса Алҳамдулиллаҳ денг! Аллоҳ бизга ушбу неъматни ҳеч нарса эвазига берди энди биз унинг шукрини мукаммал қилиб адо қилишимиз керак. Қандай қилиб шукрини адо қиламиз? Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиб, қайтариқларидан ўзимизни тийиб, Унинг Расулига тўлақонли эргашиб, Аллоҳни кўп зикр қилиб, умримизни Унинг калимасини олий қилиш учун сарфлабгина бу неъматнинг шукрини адо қиламиз! Қанчадан-қанча одамлар бу неъматдан маҳрумлар лекин Аллоҳ миллионлаган одамлар ичидан сизни, айнан сизни танлаб олди! Шундай экан яна бир бор “Алҳамдулиллаҳ” денг!

«Ва Роббингиз (сизга): «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирган(ини эсланг). [14-7]

@ziyomadrasasi
👍2
Видо вақти яқинлашиб қолди яна,
олдимизда маҳзунликка арзигулик айрилиқ турибди.
Афв этилдимми ажабо, афв этиламанми ажабо, тоатларим Роббимга ёқдими, бу рамазондан нимадир фойда билан чиқаманми, қадр кечасини топиш мен ғофилга ҳам насиб қиладими деган ташвиш қалбни ўртайди …

Аммо, Роббим У томон бир қадам ташлаган бандаси томон ўн қадам ташлайдиган, Унга юрган бандасига қараб югурадиган Зотку деган тасалли таскин беради баъзан кўнгилга.

Ва яна У Зот томон қадам ташлашни, Роббим томон юрмоқни, У Зот билан ёлғиз қолмоқни уддасидан чиқа олдиммикин, Роббим берган фурсатни оқлай олдиммикин дея ғамга чўмади юрак…

Сизчи, қалбингизга қўл солинг бу охирги саноқли кунларда.
Сиз Роббни топганлардан, У Зотни рози қилиш учун нимадирга қўл урганлардан бўла олдингизми диндошим


@ziyomadrasasi
😢7👍1
#Қалбимда_ёришган_моҳим✍🏻

           ҚОРИЯ ЖИЯНИМ
           ОЙШАХОН УЧУН

Ижод боғларини айланиб, кезиб,
Меҳр-ла қаламим учладим кесиб,
Оппоқ варақларга оҳиста ёзиб,
Сўзларни айирдим тўқидан пучин,
Қория жияним Ойшахон учун.

Қуръон-ла қондирмоқ учун чанқоқни,
Топибди оятлар оққан булоқни,
Ўқиб, ёд олибди каломуллоҳни,
Мен завқ билан шеърлар ёзмайин нечун,
Қория жияним Ойшахон учун.

Қуръон билан ёқиб йўлин чироғин,
Бисмиллаҳ дебон кўп айтиб Ҳақ отин,
Кўк чўққисин кўзлар ёйиб қанотин,
Тисланиб йўл берар бургут-у, лочин,
Қория жияним Ойшахон учун.

Табрик учун мени келганда галим,
Титрайди гулдаста тутган қўлларим,
Тутилиб ўқидим ёзган шеърларим,
Бу қалб уришлар бу ҳаяжон нечун,
Қория жияним Ойшахон учун.

Қуръон сари бу ташланган одим,
Икки дунё бахтга элтсин илоҳим,
Шеърларин сўнгида Бибинисо Моҳим,
Дуолар айлади узундан-узун,
Қория жияни Ойшахон учун...

      ✍🏻Бибинисо Моҳим
            Муҳиддин қизи
              07. 04. 2024 й.

         @bibiniso_mohim
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ё РОСУЛУЛЛОҲ ...

ДУШМАНЛАРИНГИЗ СИЗНИ ЙУҚОТИШГА ҚАНЧА ҲАРАКАТ ҚИЛИШДИ..?

КЕЧА-Ю КУНДУЗ СИЗНИ ШАЪНИЗГА БЎХТОНЛАР ТЎҚИШДИ..?

ПОК ҚОНИНГИЗНИ ТЎКИШГА ҚАНЧА МАСЛАҲАТЛАР УЮШТИРИЛДИ..!

МУБОРАК КЎЗЛАРИНГИЗДАН ҚАНЧА ЁШЛАР ТЎКИЛДИ,

ҲАММАСИ БИЗ УЧУН!

БИЗ УММАТ УЧУН!

БИЗНИ ИККИ ДУНЁ САОДАТИМИЗ УЧУН ЭДИ.. !

МАНА БУГУН СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ БЎЛОЛМАЯПМИЗ,

АЛЛОҲ НОМИДАН, СИЗНИ НОМИНГИЗДАН ГАПИРИЛГАН ЁЛҒОНЛАРГА ТЎСИҚ ҲАМ БЎЛОЛМАЯПМИЗ...

ТАРИХИНГИЗ ҚУЁШДАЙ ЭДИ,

КЕЛАЖАГИНГИЗ ҲАМ КУЁШДАЙ БЎЛАДИ,


ЧУНКИ БОҚИЙ АЛЛОҲ, ЎЗИНИ ҲАҚ ДИНИНИ БОҚИЙ ҚИЛАДИ...

ЁЛҒОНЛАР КЕТАДИ,

ТУҲМАТЛАР КЕТАДИ,

ТОҒУТЛАР ЎЛАДИ,

МАДДОҲЛАР ЎЛАДИ,

АЛЛОҲНИ АЗИЗ ДИНИ АЗИЗЛИГИЧА ҚОЛАДИ...


ХАҚНИ НУСРАТИ УЧУН ЭСА, ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ, АЗИЗ ДИНДОШИМ........


@ziyomadrasasi
👍4😢2
Фитр закоти кимга ва қачон фарз бўлади?

Фитр закотини Ҳайит арафасининг қуёш ботгани- дан сўнгра бериш фарз бўлади. Чунки, у вақт Рамазон (рўзаси)ни очиш вақтидир. Аммо фитр закотини чиқариш вақти турличадир: баъзиларида жоиз, баъзи- ларида эса бериш зарур ва фазилатлидир.

Фитр закотини бериш жоиз бўлган вақт: уни Ҳайитдан бир ёки икки кун олдиндир. Бу вақтда Абдуллоҳ ибн Умар ва бошқа саҳоба разияллоҳу анҳумлар фитр закотини беришган. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Фитр закотини бериш зарур ва фазилатли бўлган вақт:

Ҳайит кунининг тонги отишидан то Ҳайит намозигачадир. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо шундай деган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга фитр закотини одамларнинг (Ҳайит) намоз(и) чиқишларидан илгари чиқарилишига амр қилдилар».

Нофеъ раҳимаҳуллоҳ айтди: «Абдуллоҳ ибн Умар фитр закотини Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин берар эди» (Муттафақун алайҳ).

Бошқа бир ривоятда Нофеъ раҳимаҳуллоҳ: «Абдул- лоҳ ибн Умар фитр закотини қабул қиладиган одамларга берарди. Саҳобалар Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин берар эдилар», — деди (Муттафақун алайҳ).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покланиш ҳамда мискинлар учун озиқ ўлароқ фарз қилдилар. Уни ким (Ҳайит) намоз(и)дан илгари берса, у, қабул қилинган закотдир. Уни ким намоздан кейин адо этса, у, садақалардан бир садақадир» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Фитр закоти сарфланадиган жойлар — бошқа закотлар сарф қилинадиган жойлардир. Яъни, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида зикр қилинган саккиз жойдир:

«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ то- монидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётган- ларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Анъом: 141).

Камбағал ва мискинлар, бир оз аввал эслатилган ҳадисда айтилганидек, фитр закотига бошқалардан кўра лойиқроқдирлар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покланиш ҳамда мискинлар учун озиқ ўлароқ фарз қилдилар» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).


@ziyomadrasasi
👍2