Ziyo madrasasi kanali
3.38K subscribers
2.02K photos
1.55K videos
61 files
929 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
🔻ЎҒРИ мени ўғирламоқчи бўлди-ю, мен уни ўғирладим..!

📰Молик ибн Дийнор билан бир ўғрининг (ибратли) учрашуви: ↓

🌑Бир кеча Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ, уйида қиёмуллайл (тунги намоз) ўқиётган эдилар.
Шу пайт бир ўғри деразадан секин кириб, уйни айлана бошлади; у ер-бу ерни титкилаб кўздан кечирарди...

♦️Лекин Молик намозини бузмади, ҳатто унга эътибор ҳам бермади.
Ўғри атрофга аланглади – аммо уйда ўғирлайдиган ҳеч вақо йўқ эди.
Яъни: Уйда Аллоҳ (зикри)дан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

Бу киши, Моликнинг юзидаги хушуъ, ҳузурни кўриб, бу одам (арзимас) дунёни деб, Аллоҳнинг ҳузуридан воз кечмаслигини англади.

Ниҳоят, ҳеч нарса тополмагач, кирган деразадан чиқмоқчи бўлди.
Лекин Молик намозини тугатган эди, унга юзланиб (оҳиста), деди:

— Эй одам, секинроқ.
Ўғри ҳайрон бўлиб тўхтади. Молик давом этиб:

Аллоҳдан уяламан-ки: сен бирор нарса олиш ниятида уйимга кирсанг-у, бўш қўл билан чиқиб кетсанг!?
Тур, таҳорат қил, намоз ўқи. Биздаги энг яхши нарсани ол!, деди.

Ўғри таҳорат олди. Кейин Молик билан бирга ўша тунни ибодатда ўтказди..

Эртаси куни саҳар намозига чиқишар экан, Молик уни елкаси остига олиб меҳр билан уйдан олиб чиқди.
Одамлар кўриб, ҳайрон бўлишди:

— Бу ибодатгўй Молик билан машҳуур, ўғрини нима бирлаштирдии, дейишди.?

😆Молик табассум қилиб:
У мени ўғирламоқчи бўлди, мен эса, уни ўғирладим!
Яъни: дунёни ўғирламоқчи эди, мен уни Аллоҳга ўғирладим, деди...

🎙Шайх Мустафо Самийр, فك الله اسره.
@Kuron_30_juz
🥰13😢6
🔵Ибн Қаййим ал-Жавзийя раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:⤵️

«حسن الخلق جماع خصال الخير، وهو الصبر، والحلم، والعفو»


“Гўзал хулқ — барча яхшилик фазилатларининг йиғиндисидир: сабр, юмшоқлик ва кечирим.”

📖

Мадариж ас-Саликин (2/294)


@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁Аллоҳга ҳар бир иш осон,бўл дейиши билан бўлади,
фақатгина Аллоҳ,
бандасини, чин қалбдан сўрашини, ялинишини кутади.

✍️Жума кунги саловотлар ҳар кунгидан ҳам Аллоҳга суюмлироқдир.

Саловотлар билан ғам~ қайғулар кетар,

Ҳар~бир саловот учун ўнта ажр мукофот берилиб,

🌹ўнта гунох~хатолар кечирилади.

Аллоҳни хузурида Азиз бўлишликни ва Дунёда сўраганингиз берилишини ҳохлайсизми?

Унда жумага ўтиш кечани ва тонгларини Росулингизга саловотларга тўлдиринг.

Аллоҳни мухаббатига етишни энг осон йўли ҳам,
Саловот ~Истиғфор билан хосил бўлади.

Қимматбахо вақтни Аллоҳга яқин бўлишга ишлатиб олинг.

🌕Туну~кунларингизни Саловотларга тўлдиринг.

📖Каҳф сурасини жума тонгида ўқишни унутманг.

Дунё Охират саодати қўлингизда турганини Унутманг.

Имон неъмати учун Ўзингга хамду~саноларимиз ва Росулингга салому~саловотлар бўлсин.

🌸للهم صل وسلم وبارك على نبينا مُحمد.


@ziyomadrasasi
👍1
Фитналар денгиз тўлқини каби қаттиқ бўлса оқиллар ҳам нажот топиш сабабларини излаб, ҳайрон қолади. Нажот сабабларининг энг буюги Аллоҳга дуо қилиш.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар: «Одамларга қаттиқ (фитнали) кунлар келадики. У кунда чўкаётган одам дуо қилганидек дуо қилувчи инсонларгина нажот топади» ¹.

(1) "Мусаннаф Ибн Абу Шайба", 29173

✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi