Ziyo madrasasi kanali
3.37K subscribers
2.02K photos
1.55K videos
61 files
930 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди:

«Кимки бир вақт намозни қасддан қазо қилиб юборса, у гуноҳи кабирага қўл урган бўлади. Бас, имкони борича тавба ва солиҳ амаллар билан уни ўрнини қопласин».

(«Минҳожус сунна», 5/231)

@ziyomadrasasi
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BOLALAR ONGIGA KIRAYOTGAN YASHIRIN XAVF

✈️ @islomiy_multfilm_toplami
😢5
🔻ЎҒРИ мени ўғирламоқчи бўлди-ю, мен уни ўғирладим..!

📰Молик ибн Дийнор билан бир ўғрининг (ибратли) учрашуви: ↓

🌑Бир кеча Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ, уйида қиёмуллайл (тунги намоз) ўқиётган эдилар.
Шу пайт бир ўғри деразадан секин кириб, уйни айлана бошлади; у ер-бу ерни титкилаб кўздан кечирарди...

♦️Лекин Молик намозини бузмади, ҳатто унга эътибор ҳам бермади.
Ўғри атрофга аланглади – аммо уйда ўғирлайдиган ҳеч вақо йўқ эди.
Яъни: Уйда Аллоҳ (зикри)дан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

Бу киши, Моликнинг юзидаги хушуъ, ҳузурни кўриб, бу одам (арзимас) дунёни деб, Аллоҳнинг ҳузуридан воз кечмаслигини англади.

Ниҳоят, ҳеч нарса тополмагач, кирган деразадан чиқмоқчи бўлди.
Лекин Молик намозини тугатган эди, унга юзланиб (оҳиста), деди:

— Эй одам, секинроқ.
Ўғри ҳайрон бўлиб тўхтади. Молик давом этиб:

Аллоҳдан уяламан-ки: сен бирор нарса олиш ниятида уйимга кирсанг-у, бўш қўл билан чиқиб кетсанг!?
Тур, таҳорат қил, намоз ўқи. Биздаги энг яхши нарсани ол!, деди.

Ўғри таҳорат олди. Кейин Молик билан бирга ўша тунни ибодатда ўтказди..

Эртаси куни саҳар намозига чиқишар экан, Молик уни елкаси остига олиб меҳр билан уйдан олиб чиқди.
Одамлар кўриб, ҳайрон бўлишди:

— Бу ибодатгўй Молик билан машҳуур, ўғрини нима бирлаштирдии, дейишди.?

😆Молик табассум қилиб:
У мени ўғирламоқчи бўлди, мен эса, уни ўғирладим!
Яъни: дунёни ўғирламоқчи эди, мен уни Аллоҳга ўғирладим, деди...

🎙Шайх Мустафо Самийр, فك الله اسره.
@Kuron_30_juz
🥰13😢6
🔵Ибн Қаййим ал-Жавзийя раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:⤵️

«حسن الخلق جماع خصال الخير، وهو الصبر، والحلم، والعفو»


“Гўзал хулқ — барча яхшилик фазилатларининг йиғиндисидир: сабр, юмшоқлик ва кечирим.”

📖

Мадариж ас-Саликин (2/294)


@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁Аллоҳга ҳар бир иш осон,бўл дейиши билан бўлади,
фақатгина Аллоҳ,
бандасини, чин қалбдан сўрашини, ялинишини кутади.

✍️Жума кунги саловотлар ҳар кунгидан ҳам Аллоҳга суюмлироқдир.

Саловотлар билан ғам~ қайғулар кетар,

Ҳар~бир саловот учун ўнта ажр мукофот берилиб,

🌹ўнта гунох~хатолар кечирилади.

Аллоҳни хузурида Азиз бўлишликни ва Дунёда сўраганингиз берилишини ҳохлайсизми?

Унда жумага ўтиш кечани ва тонгларини Росулингизга саловотларга тўлдиринг.

Аллоҳни мухаббатига етишни энг осон йўли ҳам,
Саловот ~Истиғфор билан хосил бўлади.

Қимматбахо вақтни Аллоҳга яқин бўлишга ишлатиб олинг.

🌕Туну~кунларингизни Саловотларга тўлдиринг.

📖Каҳф сурасини жума тонгида ўқишни унутманг.

Дунё Охират саодати қўлингизда турганини Унутманг.

Имон неъмати учун Ўзингга хамду~саноларимиз ва Росулингга салому~саловотлар бўлсин.

🌸للهم صل وسلم وبارك على نبينا مُحمد.


@ziyomadrasasi
👍1
Фитналар денгиз тўлқини каби қаттиқ бўлса оқиллар ҳам нажот топиш сабабларини излаб, ҳайрон қолади. Нажот сабабларининг энг буюги Аллоҳга дуо қилиш.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар: «Одамларга қаттиқ (фитнали) кунлар келадики. У кунда чўкаётган одам дуо қилганидек дуо қилувчи инсонларгина нажот топади» ¹.

(1) "Мусаннаф Ибн Абу Шайба", 29173

✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
😢3
Forwarded from ام .
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Албатта эшитиб тафаккур қилинг.🤔🤔
Иброҳим ибн Адҳам бир кишини ғамгин ҳолатда кўрдилар ва унга дедилар:

– Сенга учта савол берсам, жавоб берасанми?
киши: Ҳа деди.
Унга айтдилар: Бу оламда Аллоҳ истамаган бирор нарса юз берадими?
У: Йўқ.
— Аллоҳ сенга тақдир қилиб берган ризқдан кимдир камайтириб қўя оладими?
У: Йўқ.
– Аллоҳ белгилаб қўйган ажалингдан бир лаҳза қисқарадими?
У: Йўқ.
Шунда: Ундай бўлса, нега бунчалар ғамгинсан?

Сиз ҳам! Нега ғамгин бўляпсиз?
Қарашингизни тўғриланг, қалбингиз тинч бўлади.
Сизга яратилган нарса сиздан ҳеч қачон ўтиб кетмайди ва сизга насиб қилмаган нарса аслида сиз учун яратилмаган.
Бу дунёда тақдирлар битиб қўйилган ва ҳақиқий бахт фақат рози бўлган (қаноатли) кишигагинадир.

@ziyomadrasasi
👍9
🪻Аёл фазилатининг асоси ҳаёдир.
Ва бу одоб ва иффатни уйғотадиган нарсадир. 🌻Агар ҳаё йўқолса, у ҳар қандай бузуқчиликка сабаб бўлиши мумкин.

Шайх Сулаймон Улван | Аллоҳ уни озод қилсин

@ziyomadrasasi
👍8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қиёмат куни билан қасам…”

Бу оят инсонни бир лаҳзада ҳушёр қилади.
Ҳаёт—ўткинчи, амал —ёзилмоқда,
қалб—гувоҳ.


Қиёмат Сураси бизга шуни эслатади:⬇️
Ҳеч бир кун қоронғиликда қолмайди, ҳеч бир амал жавобсиз кетмайди.

Ўзингни бугун тўғриласанг—эртангги кунинг нурли бўлади.
Аллоҳ бизни ҳушёр бандалардан қилсин
. 🤲
😢15
Умримизни исроф қилиб ўткизган соатларимизни, динга ва ўзимизга фойда берадиган нарсаларга сарфлаб каффорат тўлаш вақти келмадими!?


@ziyomadrasasi
😢3
"Энг улуғ тасбеҳ — «Ла илаҳа иллаллоҳ»,
Энг улуғ дуо — «Астaғфируллоҳ»."

Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтганлар:

«Тавҳид ширкнинг аслини йўқ қилади,
истиғфор эса унинг шох-шабақаларини ўчиради.»

📖 Мажмуъул-Фатаво, 11/697

@sahihduolardan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур.

@ziyomadrasasi
😢2
Инсон ёш (куч-қувватга тўлган) вақтида гуноҳ-маъсиятлардан тийилса қариган вақтида икки нарсадан саломат бўлади:
1- Ёмон (Аллоҳ ғазаб қиладиган) ҳолатда вафот топишдан.
2- Ақлдан озиб, нима деганини билмайдиган бўлиб қолишдан.
Аллоҳ таоло инсонни ёшлигида гуноҳ-маъсиятлардан сақлаган экан, қариб кучдан қолганида ақлини ҳам турли офатлардан сақлайди.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганлар: "Ким Қуръонни (тушиниб, амал қилиб) ўқиса тубан ҳаётга қайтарилмайди".

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍2
🔥 Қўлида олов тутишдай қийин: Бугунги кунда динда собит туриш

Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ шундай дедилар:
«Одамларга шундай замон келадики, у пайтда динини маҳкам ушлаётган киши, худди қўлида оловни ушлаб турган кишига ўхшайди».
Имом Термизий ривояти)


Бу сўзлар — шунчаки бир хабар эмас. Бу — огоҳлантириш, ҳушёрлик ва ҳам умиддир. Бу ҳадис — нафақат келажак ҳақида сўзлайди, балки бизга йўл кўрсатади.

Қийин замонлар келади
Ҳадис бизга хабар беради:

• Ислом ҳақиқати сояга айланади, номи қолади, руҳи йўқолади.
• Қуръон кўпчилик учун мусҳафдаги ёзувга айланади, амалда эса йўқ.
• Иймон заифлашади, қалблар пароканда бўлади.
• Илҳод, шаҳват ва шубҳалар гирдобида одамлар ғарқ бўлади.
• Дунё учун кураш кучаяди, охират эса унутилади.
• Мўминлар кўпчилик орасида ўзини бегона сезади.
• Динда мустаҳкам турганлар камаяди, улар кўп ҳолда яккалаб қўйилади.

Бундай вазиятда динни ушлаб туриш — қўлда олов ушлашга ўхшайди. Оловнинг ёниши каби, иймонни ушлаб туриш ҳам нафсга оғир, муҳитга қарши, инсонларга ноқулай бўлади. Аммо айнан шундай вақтда динини маҳкам ушлаган киши — Аллоҳнинг наздида энг улуғ банда саналади!

ЙЎЛ-ЙЎРИҚ:
Сабр ва саъй билан туринг
Бу ҳадис бизга:
“Огоҳ бўлинг, қийналасиз, лекин ташлаб қўйманг!” — дейди.
«Машаққат миқдорига қараб ёрдам бўлади».
Шунинг учун, бугунги замонда ким иймонини сақлаб қолса, ким шаҳватга эмас, шариатга эргашса, ким Аллоҳнинг йўлида собит турса — у энг улуғ мартабага етади.

БУГУНГИ ЗАМОН: Ҳадиснинг ҳаётий тасдиғи
Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Биз яшаётган замон, худди ушбу ҳадисда таърифланган замон!
Ислом шаклда қолди, мазмун йўқ.
Қуръон хонадонларда бор, лекин ҳаётда йўқ.
Одамлар фақат мол учун югуради, охират эса унутилган.
Масжидлар бўм-бўш, қалблар дунё билан тўла.
Дин ҳақида гапирганлар — "ортда қолган" деб масхара қилинади.
Каттаю кичик, эркак-аёл, ёшу қари — ҳамма моддийлик гирдобида.
Илҳодчи фикрлар, шармсиз маданиятлар, исломга қарши очиқ ва махфий тажовузлар жамиятни иҳота қилиб олган.
Бу аломатлар — қиёматдан аввал келадиган оғир синовлардандир. Бундай пайтда иймонни сақлаш — жон билан жанг қилиш кабидир.

УМИД БОР! ҲАР ДОИМ УМИД БОР!
Ҳақиқий мўмин ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди! Зеро, Аллоҳ Таоло ваъда берган:
«Албатта, бир қийинчилик билан бирга бир енгиллик бор. Ҳа, албатта, ўша бир қийинчилик билан бирга яна бошқа енгиллик бор»
(Шарҳ сураси, 5–6)

Мўминлар доимо дилларида шундай дуоларни такрорлайдилар:
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»
«حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ»
Бизга Аллоҳ етарли ва У қандай яхши вакил!

«اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ، وَإِلَيْكَ الْمُشْتَكَى، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَظِيمِ»

«Эй Аллоҳ, Сенга ҳамд бўлсин, шикоят фақат Сенга, ёрдам Сендан, куч-қувват фақат Сенинг зотингдан!»

МЎМИННИНГ ВАЗИФАСИ:
Иймонини сақлаш.
✓ Ҳаромдан қочиш.
✓ Бошқаларнинг қалбига яхшилик олиб кириш.
✓ Динни давом эттириш — даъват билан, ибрат билан, амал билан.
✓Ўзгартиролмаса, ёмонликни камайтириш.
✓ Қийинчиликда мустаҳкам туриш ва Аллоҳга таваккул қилиш.

«Ким Аллоҳдан қўрқса — У унга чиқиш йўлини яратади!»
«Ким Аллоҳга таваккул қилса — Аллоҳ унга етар!»
(Талоқ, 2-3)


ХУЛОСА: ҚИЙИНЧИЛИК ОРТИДА ЕНГИЛЛИК
Бу сўзлар — бугунги мўминларнинг юрагини уйғотиши керак. Биз ўртада яшаяпмиз — фитна бор, душман бор, ёлғизлик бор, лекин Аллоҳ ҳам бор!
Ким иймон билан яшаса, ким қалбини пок тутса, ким динда собит турса — у Аллоҳ ҳузурида афзал, у ҳақиқий зафар соҳибидир!

Шунинг учун, қўлингда олов тутган бўлсанг, ундан воз кечма!
Чунки уни Аллоҳ учун «чўғни» ушлаётганлар — икки дунё саодатига етадиганлардир!

@ziyomadrasasi
😢5
Умрингизни кимларнидир деб қурбон қилиб ташламанг, кимларнидир ҳимоя қиламан деб саробга айлантирманг, кимларнидир ёмонлаб ёмонотлиқ қиламан деб яшаманг.

Агар умрни ва жонни қурбон қилиш керак бўлса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлида қурбон қилинг.

🔵@ziyomadrasasi
👍16