Ziyo madrasasi kanali
3.36K subscribers
2K photos
1.54K videos
61 files
920 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
🔹Қуръон фазилати

Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Албатта, Аллоҳ таоло бу Китоб (Қуръон) билан айрим қавмларни кўтаради, бошқаларни эса туширади».

(«Саҳиҳ Муслим», 817)

(Яъни, Қуръонга иймон келтириб, унга билан амал қилганларнинг мартабасини Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғлайди. Унга иймон келтирмаган ва амал қилмаганларни эса дунёда ҳам, охиратда ҳам хор қилади.

@ziyomadrasasi
Nabiy sallollohu alayh vasallam: dedilar:
«Albatta chap tarafdagi farishta (ya’ni yomon amallarni yozuvchi) musulmon bandaning xatosi yoki gunohi sababli olti soat qalamni ko‘tarib turadi. Agar u pushaymon bo‘lsa, Allohdan mag‘firat so‘rasa — farishta uni yozmaydi. Agar pushaymon bo‘lmasa — birgina gunoh yozadi».

(Tabaroniy, al-Mu’jam al-Kabir, 7765; shayx Albani “as-Sahiha”da sahih degan, №1209).

📝 Imom Navaviy aytadilar:
Bu hadis Allohning bandalariga rahmatidan dalolat qiladi. Chunki Alloh bandaga tavba qilish vaqti beradi, darhol jazolashga shoshilmaydi. Pushaymonlikning o‘zi ham tavbaning bir qismidir.

@ziyomadrasasi
Live stream started
Live stream finished (22 minutes)
🌙 Эртага пайшанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

💚Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

@ziyomadrasasi