#eslatma_ЖУМЪА❗️
Жумъа кунининг фазли ва унда машруʼ бўлган амаллар ҳақида.
• Жумъа хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда «Жума» деб номланган. Араблар у кунни «Аруба» деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир.
• Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: «Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин», дейилган.
Жумъа кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида.
• Жумъа кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган.
• Жумъа кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жумъа - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар.
Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида.
• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.
Жумъа куни вафот этиш ҳақида.
• Жума куни фавот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас.
Жумъа хутбаси ҳақида.
• Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар.
Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
✅ @ziyomadrasasi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔊ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТДА ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!
📚Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
🌸"Жума куни ўн икки соатга бўлинган. Улардан бир соатда бирор мусулмон Аллоҳ таолодан бирор нарса сўраса, албатта Аллоҳ уни унга беради. Уни аср намозидан кейинги охирги соатда изланглар."
📚Сунан Абу Довуд, 1048
🌸Демак, Жума куни бирор дуонинг қабул бўлиши аниқ бўлган соат бор экан. Бу вақт аср намозидан кейинги охирги соатга тўғри келади, шунинг учун айнан шу вақтда дуо қилиш тавсия этилади.
@ziyomadrasasi

Аллоҳни зикр қилиш қалбни нифоқдан тозалайди. Аллоҳ таоло мунофиқларни сифатлаб шундай деди:
{Мунофиқлар Аллоҳни камдан-кам зикр қилурлар}¹
Мўминларга хитоб қилиб шундай деди:
{Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар!}²
¹) Нисо: 142
²) Аҳзоб: 41
Шайх Абдулазиз Торифий

Қалб соғлом – турли ғиллу-ғашликлардан холи бўлиши ҳам алоҳида уқиб-ўрганиладиган илмдир. Буни ўзим солиҳлардан деб ҳисоблаган бир шайх (олим) билан бир жойда бўлганимда билганман.
Ўшанда унга бирон мусулмоннинг ҳолати ҳақида савол берилса, у ҳақда чиройли бир гап айтар ва гапида албатта кучли мантиқ бўларди.
Шунда ёнидагилардан бир киши унга: "Эй устоз, биз (яқинда) сиз ҳақингизда ғийбат қилиб қўйгандик", деб ҳазиллашди. Бу гапга шайх қандай жавоб бериши ҳаммамизга қизиқ эди.
У табассум қилди-да: "Бу ишларингиз жоиз", деб, ғийбат қилувчи қайси ҳолатларда узрли бўлиши ва ўша ғийбати учун савоб ҳам олиши ҳақида тафсилоти билан гапирганидан биз ҳатто "Ғийбат фазилат экан-ку", деб ўйлаб қолдик.
(Аслида ғийбат катта гуноҳлардан. Аммо мусулмон киши ўзини ғийбат қилганларни узрли санаши, уларга нисбатан қалбида адоват бўлмаслиги олий ҳимматдир. Бу хислатни кўплаб раббоний олимларда кўрганмиз: улар ўзларини ғийбат қиладиганларни, сўкиб ҳақоратлайдиганларни кечириб юборадилар, уларга худди шундай разил йўл билан жавоб бериш ўрнига, аксинча, уларга насиҳат қилиб, ҳақларига дуо қиладилар.)
Аллоҳдан хулқимизни гўзал қилишини, қалбимиздан биродарларимизга нисбатан кек ва нафратни чиқариб ташлашини, бизга соғлом қалб беришини сўраймиз.
Бадр ибн Маръий

👍2😢1
Forwarded from Ayisha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизларни хар Шанба
куни
{ وَٱلَّذِیۤ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَیۡكَ مِنَ ٱلۡكِتَـٰبِ هُوَ ٱلۡحَقُّ مُصَدِّقࣰا لِّمَا بَیۡنَ یَدَیۡهِۗ إِنَّ ٱللَّهَ بِعِبَادِهِۦ لَخَبِیرُۢ بَصِیرࣱ }
«Биз сенга ваҳий қилган Китоб (Қуръон) — мутлақ ҳақдир. У ўзидан олдинги осмон китобларини тасдиқловчидир. Албатта, Аллоҳ бандаларидан хабардор ва уларни кўриб турувчидир».
"Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз аҳлига шафоат қилади."
Манзил
https://t.me/ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM