Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.98K photos
1.54K videos
61 files
917 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Live stream finished (20 seconds)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш — бу Аллоҳнинг буйруғи:

Аҳзоб сураси 56 - оят: <<Аллоҳ таоло Ўзига яқин фаришталар ҳузурида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақтайди. Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга мақтов айтиб, ҳаққига дуо қиладилар. Эй Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар, Расулуллоҳга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, унга салавот ва саломлар айтиб (ўзингиз) йўлланглар>> (тафсир муяссар).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш суннатда бир неча кўринишда келган.

Жумладан: “Ей Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳм этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига раҳм қил. Албатта, Сен мақтовли ва улуғ Зотсан.

Эй Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига ҳайру барака ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳайру барака ато эт. Албатта, Сен мақтовли ва улуғ Зотсан”,
деб айтиш афзал салавотлардан саналади.

Бу дегани — Аллоҳ ҳам, фаришталар ҳам Пайғамбарни дуода ёд этадилар, шунинг учун биз ҳам шундай қилишимиз керак.

Саловот айтиш — бу Аллоҳдан Пайғамбаримиз учун раҳмат ва юксак мақом сўраш демакдир. Бу ибодатни Пайғамбарга эмас, фақат Аллоҳга йўналтиришдир. Биз “Аллоҳумма салли 'ала Муҳаммад” деганда, “Ей Аллоҳ, Муҳаммад Пайғамбаримизга раҳмат юбор” деймиз.

Бу амалда тавҳид яъни фақат Аллоҳга ибодат қилиш сақланади. Чунки биз Пайғамбарга сиғинмаймиз, балки у зотни севамиз ва Аллоҳдан улар учун дуо қиламиз.

Лекин айрим одамлар нотўғри йўлга кириб, қабрларига бориб ёрдам сўрайдилар, “Ей Расулуллоҳ, менга шифо беринг” ёки “шафоат қилинг” ёки "кечиринг" дейдилар. Бу эса саловот эмас, балки Аллоҳдан бошқасига дуо ибодат қилиш, яъни ширкдир.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз учун жуда кўп азоб-уқубатларга сабр қилдилар. Улар очликда, урушда, ҳақоратларда ҳам фақат умматининг фойдаси учун динни етқазиш учун яшадилар. Ҳатто Уҳуд жангида яраланганда ҳам “Ей Роббим, қавмимни ҳидоят қил, улар билмаяптилар-да ” деб дуо қилдилар.

Демак, саловот айтиш — бу муҳаббатни ифода этиш, Аллоҳнинг амрига итоат қилиш, ва тавҳидни мустаҳкамлашдир.
Бу сўзлар билан биз Аллоҳни улуғлаймиз, Пайғамбарни ёд этамиз, ва қалбимизни поклаймиз.

Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ:

“Саловот айтиш — бу Аллоҳга итоат ва Пайғамбарга муҳаббатнинг белгиси. Ким саловотни тарк этса, у ўзини Аллоҳнинг марҳаматидан узоқлаштиради.”

Мажмū' Fatāwā Ибн Бāз, 6/361

Чунки бу — бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган қарзимиз

Шайх Ибн 'Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга динни ўргатдилар, ҳидоятни етказдилар. Кимки уларни яхши кўрса, у ҳолда унга кўп саловот айтсин, бу — миннатдорчиликдир.”

Шарҳ Р.С, 5/243

Аммо бунинг учун алоҳида вақт ва кунда жамланиб, тўпланиб туғилган-мавлид кунларини мақсад қилиб, ёки далили бўлмаган кечаларда "савоб бўлади" деб ўзимиз учун янги қоидалар киритиб олишимиз хато ва шариатга қўшимчалар қўшиш яъни бидъат амал бўлади, хатто яхши ниятда қилинган бўлса ҳам !!!
Айнан жума куни кўп айтишга эса саҳиҳ далил бор:
قال النبي ﷺ:

«إن من أفضل أيامكم يوم الجمعة، فأكثروا عليّ من الصلاة فيه، فإن صلاتكم معروضة عليّ»
رواه أبو داود

“Албатта, сизларнинг энг афзал кунларингиз — Жума кунидир. Шунинг учун бу кунда менга кўп саловот айтинглар. Чунки сизларнинг саловотларингиз менга арз қилинади (етказилади).”
(Абу Довуд ривояти)
Интернет заифлиги бутун дунеда кузатиляпти шу сабаб узилишлар боляпти Аллох барчамизга енгиллик берсин запись толиг холда берилади ИН ШАА АЛЛОх
👍9😢1