Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.96K photos
1.53K videos
61 files
917 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Холис Аллоҳ учун илм олишнинг белгиси: Илм зиёдалашган сайин амал ҳам зиёда бўлади.
Илм талаб қилишда ихлоси қандай эканини билмоқчи бўлган толиблар қандай амал қилаётганларига қарасинлар.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳни кам зикр қилиш ёки умуман зикр қилмаслик нифоқ аломатидир.

Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида бундай деди:

ʼ﴾وَلاَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ إِلاَّ قَلِيلا﴿
﴾Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар﴿.¹


   (22) Тонги ва тунги зикрлар

1) Нисо-142

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💚Ўтган ишларга қайғурманг! Нохушликларга кўз ёш тўкиш фойда бермайди. Бировларнинг мусибатларидан куладиганлар эса ўзларига жабр қиладилар. Кўзадаги тўкилган сутга айюҳаннос солгандан кўра, унинг ўрнини қоплаш пайида бўлинг.

💚Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу муборак сўзларини доимо ёдда тутинг: "Сенга бирор иш содир бўлса, "агар бундай қилганимда, мана бундай бўларди-да" дея кўрма, фақатгина "Аллоҳ тақдир қилган экан, Ўзи хоҳлагани бўлди" деб айтгин. "Агарда" шайтонга йўл очиб беради". (Имом Муслим ривояти).

💚"Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар".

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
#tarbiya #oila #foydali
Ғазабингиз сизни севган инсонларингизга баланд овоз кўтаришга баҳона бўлолмайди

*️⃣Чунки овозни кўтариш — қалбга ўқдек ёриб кириб, муҳаббат иссиғини ўчиради, қўрқув уйғотади. Агар сўнгидан очиқ-ойдин узр сўралмаса, севган инсон кўнгли ёпилиб, совуқликка берилиши табиий. Шунда у сиз билан юракдан мулоқот қила олмай, гўё бегонадай бўлиб қолади.

*️⃣Айниқса, бу ҳолат ёш фарзанд учун оғир зарба. У ота-онасида меҳр ва хавфсизлик топиши керак, аммо баланд овоз ва ғазаб кўрса, руҳиятида чуқур из қолади. Кейинчалик у қўрқув ва совуқлик билан яшайди, яқинлашишдан қочади.

*️⃣Шунинг учун, фарзанд тарбиясида ҳам, оилада ҳам, муҳаббат ва мулойимлик овоз кўтаришдан юз марта кучлироқ таъсир қилади.

🚀@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Барча фазилатларнинг сабабини тааммул қилиб кўрдим. Қарасам, у олий ҳиммат экан».

(«Ал-Фуруъ», 2/355).

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Хавотир, васваса ва ялқовлик каби инсонга келадиган барча муаммоларнинг сабаби намозни зое қилишдир».

(«Жаласату рамазонийя», 2/19).

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илм йўли ва унинг машаққати


Имом Муҳаммад ибн Али аш-Шавканий رحمه الله

«Адаб ат-толаб ва мунтаҳал-араб

» асарида шундай деганла

р

:⤵️


«Қандай қилиб нафс қамоқнинг аччиғини ҳис қилмасин?!
У масжид бурчагида ёки мадрасанинг бир хонасида ўтирар, дафтардан бошқа нарсага назар солмас, илмдан бошқа ҳақда сўзламас, суҳбатдоши ҳам олим ёки толиби илмдан бошқа эмас.
Ҳолбуки, унинг тенгдошлари ва қариндошлари фароғатли ҳаёт ва лаззатли зиёфатларда юрибдилар».


Илм йўли — осон йўл эмас. У сабр, чидам ва нафсни жиловлашни талаб қилади.
Бироқ ана шу машаққатлар ортида Аллоҳ таоло берадиган энг улуғ шараф ва ҳақиқий саодат бор.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤩Ҳурматли опа-сингиллар!

⚡️ Oxirathovlisi мадрасамизда илмга бағишланган катта ҳафла тадбири!

Дастуримиз:
🦴 Тавҳид
🦴Толиби илм безаги
🦴 Фиқҳ
🦴 Ҳадис
🦴 Ақида

Бу дунёдаги энг улуғ неъмат – Илм эканлигини яна бир бор ҳис қилишимиз учун ажойиб тадбир ташкил этилди!

🎤 Тадбирда:

🟠 Талабаларнинг фикр ва тафаккурлари
🟠Дарслардан олган фойдалари
🟠Илм ҳақида ёзган шеърлари
🟠Ва илмни ҳаётга қандай татбиқ этаётганлари ҳақидаги чиқишлари бўлади.

🤩 Барчангизни ушбу илмга бой, қизиқарли тадбиримизга таклиф этамиз!

🗓 Якшанба
Туркия вақти 14:00

📍 Манзил/онлайн “@oxirathovlisi” мадрасаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM