Ziyo madrasasi kanali
3.23K subscribers
1.92K photos
1.51K videos
61 files
895 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😙Ифтор вақти киргач
оғиз очишдан аввал ўқиладиган махсус дуо борми?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзада хурмо ва сув билан ифтор қилиб

🤩Сўнг Аллоҳга хамд айтиб

ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللّٰهُ

🤩« Заҳабаз- зомаъ, вабталлатил- уруқ ва сабатал- ажру Ин Ша Аллоҳ ».
-дер эдилар

🤩Маьноси~
Чанқоқ кетти,
томирлар намланди,
ва ажр хосил бўлди
ин шаа Аллоҳ.

🌟 Абу Довуд

🤩Ҳар бир ишда Наби алайҳиссаломга тақлид қилиб ибодат қилишга буюрилдик.

Бу дуони оғиз очиш дуоси деб ўйлаб, оғиз очишдан аввал айтиш ХАТО

✍️Дуони маъносига қаранг
чанқоқ кетти
томирлар намланди дейилди

демак ифторда сув ичиб, бирор нима еб сўнг хурсанд холатингизда шукрона билан айтишлигингиз СУННАТ бўлади

🤩Росулуллоҳ
Рўзадорга икки қувонч берилади

💎Биринчиси~ифтор вақтида
Иккинчиси~Роббисига йўлиққан вақтида деганлар

Ҳар ифтор вақтидаги қувончда

💎Иккинчи энг улуғ қувончни~Роббингиз хузурига қайтгандаги қувончни албатта сўраб дуо қилинг

💎Қимматли дуоларингизда
Рамазонга етиб кела олмаган мўъминларга ҳам рахмат сўрашни унутманг



🌟 @ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🥰1
Nafsga xitob
Muxlisiyn Tv
Juda muhim gaplar 💎

Albatta buni uxlashdan oldin eshitib sarhisob qiling o‘zizni
😢1
#Эслатма

🚫Зиндонлардаги маҳбусларини дуойингизда унутманг. Акс ҳолда...


Муборак Рамазон ойи кириб келди, аммо минглаб даъватчилар, олимлар ва илм талабаларини ҳозиргача қамоқхоналарда қолаётганлиги жуда ачинарли ҳолат.

Азиз биродарлар! Ушбу муборак кунларда бизга тўғри ибодат қилишни ўргатган ва илм тарқатиб, ҳақ йўлга чақиргани учун золимлар томонидан зиндонларга ташланган устозларимизни дуоларимиздан унутмайлик. Зеро, уларнинг бизга бўлган ҳақлари ниҳоятда улкан!

Бу инсонлар ўғрилик ёки жиноят қилгани учун эмас, балки бизни эркин ва тўғри ибодат қилишга тарғиб этгани сабабли озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳаммамиз ҳам муборак Рамазон ойини оиламиз бағрида қарши олишга интиламиз. Аммо бу бахтдан маҳрум бўлган минглаб биродарларимизни ҳеч бўлмаса дуоларимизда ёдга олайлик. Балки шу сабабли Аллоҳ Таоло бизни ҳам ушбу муборак ойда жаҳаннам асирлигидан озод этар.

Эй эшитувчи, дуоларни ижобат қилувчи ва бандаларига яқин бўлган Роббим! Қамоқда азоб чекаётган биродарларимизга тез орада нажот бергин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢22👍1
Audio
@Muslimalar_fiqhi3
Рамазан
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Insondagi qalb qanchalik muhimligini bilasizmi ?
😢4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 🤩-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг 🤩- куни файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга лиммо лим бўлсин.

🧕 Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга тавфиқ ҳидоят бер амийн 🤲

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖ҚУРЪОН ШУНДАЙ БУЮК КАЛОМКИ...❗️❗️❗️

✔️Қуръон билан Жаброил алайҳиссалом шараф топдилар.
✔️Қуръон билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шараф топдилар.
✔️Қуръон билан Рамазон ойи шараф топди.
✔️Қуръон билан Қадр кечаси шараф топди.
✔️Қуръон билан бу уммат шараф топди.

Агар Қуръонни ўзимизга тутсак,Қуръонга вафодор ва муҳуббатли бўлсак,Қуръон ўқисак,Қуръонга эътиборли бўлсак,Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло ҳар биримизни шарафимизни Иншааллоҳ кўтаради.❗️

❗️Бу албатта, ўзимизнинг хизматимизга ва меҳнатимизга,ихлосу садоқатимизга боғлиқ экан📌


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
☪️

📣🔹💎🔹🔹🔹 🔹💎🔹🔹

🫀Qalb amallari silsilasi

Qalb ilmining ahamiyati | 1-dars

🎙️Ustoz Yahyo Turkistoniy ▪️

✍️ @toliblarga_nasihat
👍2🤩2
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди:

«Ким Қуръонни хатм қилганидан кейин дуо қилса, дуоси мустажоб бўлади».

("Мухтасар минҳожул қосидин", 1/53)
Forwarded from U
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк мусобақа

Мусулмонлар катта мусобақани бошламоқдалар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақадир! Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...

Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...

Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур. (Зориёт сураси, 55 оят).

@konspektor
👍3
Forwarded from U
Қуйидаги шахсларга рўза тутмасликка рухсат берилган:

1. Касал киши. Касал кишига рўза тутмасликка рухсат этилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир” (Бақара, 185).

Киши рўза тутиш сабабли касаллигининг кучайиши ёки тузалишининг секинлаши ёки бирор аъзосига талаф етишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкин.

Касал киши касалидан тузалганидан сўнг Рамазон ойида тутмаган кунларининг рўзасини қазо қилиб тутиб беради.

2. Сафардаги киши. Сафардан мурод – намоз қаср ўқиладиган узоқликдаги масофани кўзлаб чиқишдир. Мусофир агар рўза тутиши машаққат бўлмаса, рўза тутгани яхши. Киши агар сафарга тонг отгандан сўнг чиқса, ўша куни оғзини очмаслиги керак.

Мусофир сафарда тутмаган кунлари рўзасини кейин тутиб беради.

3. Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Фақиҳлар ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутиш ўзи ёки боласига зарар етказишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкинлигига иттифоқ қилишган.

4. Кекса кишилар. Бунга кексайиб қувватдан қолган кишилар, тузалишига умид қолмаган беморлар, кекса кампирлар киради. Бундай кишилар кейинчалик ҳам рўза тута олмаганлари сабабли қазо қилмайдилар, балки тутмаган ҳар кунлари учун фидя берадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир” (Бақара, 184). Фидя миқдори фитр садақаси миқдори билан баробардир.

5. Ўта қаттиқ очиққан ва чанқаган киши. Агар рўзадор рўзасини очмаса, ҳалок бўлишига ёки ақли кетишига ёки баъзи сезгилари ишламай қолишига гумони ғолиб бўлса, рўзасини очиши мумкин. Сўнг ана шу тутмаган кунлари рўзасини қазосини ўташи лозим.

6. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар. Ҳайз ва нифосдаги аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Улар покланганларидан сўнг қазосини тутиб берадилар.

Яқинларингизга улашинг!

@konspektor
👍5