Ziyo madrasasi kanali
3.39K subscribers
1.93K photos
1.52K videos
61 files
907 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Эртага пайшанба📲
Қодир бўлсангиз, рўзадорларинг карвонига қўшилинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим мен рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

Унутманг
🔄
Аллоҳ учун холис бир кун нафл рўза тутган кишини Аллоҳ Таоло дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.

Биродарим, ишонинг, бир кун келиб бу ажрларга жуда ҳам  муҳтож бўламиз.
Фурсат топилганда, амал қилиб қолайлик!

۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌸
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ҳар тонгда

🌘 Ҳар тунда,
бутун ишларингизни, бутун борлиғингизни Аллоҳга топширинг

🔗Ечимига ожиз бўлган ишларингизни

👰‍♀️Оилангиздаги муаммоларни

👫Фарзандингизни тарбия ҳидоятини

👰‍♀️Жуфтингизни имони, тақвосини,

📚Илм йўлида сабр, матонатли бўлишни,

📖 Дин амрларида собит кетишликни,

🍲Дунё ишларида омадли бўлишликни,

🧕Солихларга яқин бўлиб,

🫀Фосиқ қалби бузуқ шайтонлардан йироқ бўлишликни,

❣️Қалбингиздаги қимматбаҳо Имонни зиёда бўлишини,

🩷Барча барча ишларингизни Роббул Аъламинга ушбу дуодаги сўзлар билан топшириб, У Зотни мададига суяниб олинг, ҳаётингиз давомида ушбу дуони тилларингиз тарк этмасин.

💐Аллоҳ сиз кутганданда гўзал ҳаётга олиб чиқади сизни, ишонинг.

🌹 Агар Аллоҳ сизни яхшилик учун танлаб олмаганида эди,

Сизга бугун бу дуони юбормаган бўлар эди.

💐Демак Роббимиз бизни Ўзини рахматига киритишни хохлабти, Ўзига хамдлар бўлсин

Эй Хамиша Тирик, Эшитиб ижобат қилувчи Зот,
бизларни пешона сочларимиздан тортиб Ўзингни тоатингга қалбларимизни боғлаб қўй...


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Ustoz shogirdining, shogird ustozining haqqiga duo qilishi

🌐 Telegram 🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🗣Али (رضي الله عنه) айтади:

⚡️Дунё сендан узоқлашмоқда, охират эса сенга қараб яқинлашмоқда.

🔥 Иккаласининг ҳам фарзандлари бор. Сен охират фарзандларидан бўл, дунё фарзандларидан бўлма. Шубҳасиз бугун амаллар бор лекин ҳисоб йўқ, эртага эса ҳисоб бор ва амаллар учун фурсат бўлмайди.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4👍3
Forwarded from U
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик олдида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У болалар кийимларига термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»

     Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
     Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
     Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.

@konspektor
😢15👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Бугун Жума

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни кўпайтириб,
Аллоҳ билан самарали тижорат ўрнатиб олинг.

Аллоҳ билан қилинган тижорат ҳеч қачон синмайди.

Дунё тижоратларидай, касодга юз тутмайди,

Охират ҳисобингиз бўлиши,

Дунёда банк картангизда миллиард доллар евролар бўлишидан афзал.

Бу фақат чиройли сўзлар эмас, бу хақиқат.

Дунёда ҳеч вақосиз қолсангиз яқинлар қўллаб юборар,

Охиратда ҳеч вақосиз қолсангиз,
қўллаб юборадиганлар топилмас.

Ўзингиз учун Охират тижоратини бошланг.

Натижасини Охиратда топасизми
🍃

Йўқ, мана шу дунёда тижоратингиз омадли эканлиги сизга билдирилади.

Ризқингизга барокатлар ёғилади,
Оилангизга қайтадан бахт кириб келади.

Фарзандлар ҳидояти, тоатларга бўлган  тавфиқдан тижорат омадли бўлганлигини биласиз.

Тижоратни бошланг, жума кунги тижорат кўп баравар "кирим" олиб келишини унутманг.

🌴Росул алайҳиссалом

🌸 Жума куни менга саловотларни кўпайтиринглар, деганлар

🌸Ғамлару-дардларимизни, қайғую-қўрқувларимизни САЛОВОТлар билан ювишни ўрганайлик.

💐 Саловотлар билан юксалиб олинг.

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#juma
🗣Жумъа кунининг фазли ва унда машруъ бўлган амаллар ҳақида.

• Жумъа хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда «Жума» деб номланган. Араблар у кунни «Аруба» деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир.

• Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: «Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин», дейилган.

Жумъа кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида.

• Жумъа кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган.

• Жумъа кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жумъа - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар.

Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида.

• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.

Жумъа куни вафот этиш ҳақида.

• Жума куни фавот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас.

Жумъа хутбаси ҳақида.

• Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар.

🎙Шайх Абдулазиз Торифий

🚀
@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from U
АФСУСКИ ХАҚИҚАТ

Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди.

Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди:
— "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар.
Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас!

Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени сўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз.

Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда!

Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди.

Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди.

Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради.

Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди.

Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди.

Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган.

Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи.

Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман.

Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"...

Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай!

@konspektor
😢10👍2
Тонгги саломнома!🌞

Эй Улуғ Роббимиз Сенга шукр қилувчи, зикр қилувчи, хамдлар айтувчи бўлиб тонг оттирдик.Сенга таваккул қилиб, рози бўлувчилардан бўлиб тонг оттирдик.
Бизга неъматингни, офиятингни, сатрингни тўлиқ қилиб бергин, дунёю охиратда бахтлилардан қилгин.
🤎

🖤Aллоҳим бизларни тойилтирмагин, гуноҳларимизни мағфират қилгин, хатоларимизни кечиргин, бўйинларимизни, ота-оналаримизни ва барча биз учун азиз бўлганларни бўйинларини дўзах кишанларидан озод қилгин.
Заифларимизга раҳм қилгин, умрларимизни солиҳ амаллар устида якун топтиргин.
💚

❤️Аллоҳ таоло яхшиликлар, хурсандчиликлар, баракалар ва ижобат дуолар билан сийлайдиган тонгги зикрлар ҳамроҳингиз бўлсин.🩷

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🌱Шайх Абдулазиз Торифий роҳимаҳуллоҳ айтади: Инсон воз кечадиган ҳар қандай лаззатни осонлик билан қайтариш мумкин, фақат иймон лаззати бундан мустасно. Чунки у тарк қилинса, катта машаққат эвазига қайтариш мумкин, холос. Зеро, иймон бебаҳо ва нодир бўлиб, ундан юз ўгирганлардан у ҳам юз ўгиради.▪️

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
•••
•۞ «Бас, ким Раббисига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин» ۞
|Қаҳф: 110|

• Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳнинг юзини кўришни истаган киши, солиҳ амаллар қилсин ва бу ҳақида ҳеч кимга айтмасин».

|Лалакоий, 3/235📜|

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумо айтади:
«Қуръонни маҳкам ушланглар! Уни ўрганинглар ва фарзандларингизга ҳам ўргатинглар. Зеро, қиёматда у ҳақда сўраласизлар, у билан ҳисоб-китоб қилинасизлар. Ақл юритган одамга Қуръондан ортиқ насиҳатгўй йўқ»

(Қосим ибн Саллом, «Фазоилул Қуръон», 53-бет).

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌸
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тонги_ва_тунги_зикрлар

"Аллоҳни зикр қилиш" дейилганда барча ибодатларни бажариш ҳам тушунилади. Тавҳид, намоз, закот ва ҳаж каби шариат буюрган барча эътиқод, сўз ва амалларни бажариш Аллоҳни зикр қилиш жумласидандир.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқа муҳаддслар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:

إنما جُعِلَ الطوافُ بالبيتِ وبينَ الصفا والمروةِ ورمْيِ الجمارِ لإقامةِ ذكرِ اللهِ

“Байтуллоҳни ва сафо билан марвани тавоф қилиш, шунингдек жамаротда тош отиш Аллоҳни кўп зикр қилиш учун жорий этилган” .

Аллоҳ таоло айтади:

{وَأَقِمِ الصَّلاةَ لِذِكْرِي}

“Ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!”¹.

⓺ Тонги ва тунги зикрлар

1) Оли Имрон-191.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#Истиғфор

Истиғфор айтиш учун энг афзал вақт (тонгдан олдин) саҳарлик вақтидир. Хусусан таҳажжуд намозининг саждасида истиғфор айтиш жуда фазилатли амал.

Аллоҳ таоло жаннат аҳли ҳақида шундай деди:
﴾Улар (тонгдан олдин) саҳарларда истиғфор айтиб, гуоҳларини мағфират қилинишини сўрайдилар﴿¹...

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⭕️Гоҳида инсон бир амал қилиб, уни Аллоҳ учун қиляпман деб ўйлайди. Ваҳоланки, уни одамлар учун қилаёткан бўлади. Зеро, ихлос қийин ишдир. Суфён Саврий:” Ушбу оятга дахлдор бўлган риёкорларга вайл бўлсин”-дедилар.

وَبَدَا لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مَا لَمْ يَكُونُوا۟ يَحْتَسِبُونَ

“ У Кунда уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар-азоблар кўринди” (Зумар,47)

📝Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Кўп ўйланманг, балки кўп истиғфор айтинг. Зеро, Аллоҳ кўп ўйланиш билан очилмаган эшикларни Истиғфор билан очиб юборгай!

🍀 Истиғфор
Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

© Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#1152_дур

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام احمد بن حنبل رحمه الله:
"الناس إلى العلم أحوج منهم إلى الطعام والشراب؛ لأن الرجل يحتاج إلى الطعام والشراب في اليوم مرة أو مرتين، و حاجته إلى العلم بعدد أنفاسه".

ابن القيم في(مدارج السالكين، ٤٧٠/٢).

«Одамлар емак-ичмакдан кўра илмга кўпроқ муҳтождирлар. Чунки, киши емак-ичмакка кунига бир-икки марта эҳтиёж сезади, илмга эса нафаслари сонича эҳтиёжи бордир».

Ибн Қоййим, «Мадарижус соликийн», 2/470.

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌷
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM