Ziyo madrasasi kanali
3.36K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
913 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh bilan yangi hayot boshla...
Qisqa lekin ma'nolari katta da'vat
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
يَوۡمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمۡ فِي ٱلنَّارِ يَقُولُونَ يَٰلَيۡتَنَآ أَطَعۡنَا ٱللَّهَ وَأَطَعۡنَا ٱلرَّسُولَا۠

Юзлари оловда айлантирилаётган кунда, улар: «Кошки эди, Аллоҳга итоат қилганимизда, Расулига итоат қилганимизда», дерлар.

Сура: Аҳзоб
Аять: 66


@ziyomadrasasi
😢4
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
🤩2
Имом Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳу дедилар:
„Ҳар куни тонг ёришганда (ҳолат тили билан) нидо қилади:
“Эй одам боласи! Мен янги кунман, амалларингга гувоҳман. Мендан фойдаланиб қол, чунки мен қиёмат кунигача қайтиб келмайман„.

حلية الاولياء وطبقات الاصفياء

*Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Кечга етсанг тонгни кутма, тонгга етсанг кечни кутма, касал бўлишингдан олдин соғлиғингдан фойдаланиб қол, ўлимингдан олдин ҳаётингдан фойдаланиб қол»

Бухорий ривояти

*Кечани эслаб, эртанни ўйлаб вақтингни зоэ қилмасдан

БУГУНИНГДАН ФОЙДАЛАНИБ ҚОЛ, БУГУНГИ КУН СEНИКИ, ЭРТАГА КEЧ БЎЛАДИ.!


@ziyomadrasasi
👍5😢1
📌 Қалбнинг давоси беш нарсададир:

1. Тафаккур билан Қуръон ўқиш.
2. Очкўзлик билан овқатланмаслик.
3. Тун қоронғусида Аллоҳга ибодатда бўлиш.
4. Тонг палласида Аллоҳга ибодатда бўлиш.
5. Яхши инсонлар даврасида кўпроқ бўлиш.

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ


@ziyomadrasasi
👍6
Одамларнинг энг яхшиси яхшиликни таълим берувчидир.
Одамларнинг энг ёмони ёмонликни таълим берадиган (ёмонлик тарқатадиган) кимсадир.
Яхшиликни таълим берган кишига вафотидан кейин ҳам ажр-савоб бориб туради.
Ёмонлик тарқатган кимсага вафот этгандан кейин ҳам ёмонликлари бориб тураверади. Бу кимса ёмонликларининг гуноҳини (тўхтатишни хоҳласа ҳам) ҳеч тўхтата олмайди.

Шайх Абдулазиз Торифий
👍2
НЕГА?

بســـــــــم الله الرحمن الرحيم

Нега ўзимизнинг абадий роҳатимиз бўлмиш Аллоҳнинг динида сустлик қилмоқдамиз? Нега?

Нега ўткинчи дунёйимиз учун, ўткинчи лаззат учун елиб-югуриб шошмоқдамиз? Нега?


Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَآ إِلَّا لَعِبٞ وَلَهۡوٞۖ وَلَلدَّارُ ٱلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ لِّلَّذِينَ يَتَّقُونَۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ

Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун Охират диёри яхшироқдир. Ақл юргазмайсизларми?!

(Анъом сураси, 32-оят).


@ziyomadrasasi
👍1
Эртага пайшанба кунги рўзани тутишни унутманг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).


Меҳрибон Зот бандаси Рамазон рўзаси тугаб, Жаннат эшиклари беркилганидан маҳзун бўлмаслиги учун ҳар ДУШАНБА-ПАЙШАНБА куни

Ўзининг холис қулларига Жаннатнинг Райён эшигини очмоқда.

Ҳар ҳафтада икки марта ўша Райён эшикларидан кириш учун қадам қўйинг.

Жаннатдаги ҳаёлингизга келмаган гўзалликлар сари юриб боринг.

Бефарқ ўтманг, Росулингиз қадрлаган кунларни қадрламай ғафлатда ўтказиб юборманг.

Ҳар ДУШАНБА-ПАЙШАНБА хонадонингизда фақат ифтор дастурхони ёзилсин.

Бу суннат сиздан ўтиб, зурриётларингиз қалбига ёзилсин.

Сиздан ибрат олиб, ҳафтада икки кун тўлиқ Росулига эргашган бандани Жаннатларда росуллар, шаҳидлар, сиддиқлар билан жамласин.

Аллоҳ учун таомидан, шаробидан тийилганларни кенг Жаннатларида абадул абад зиёфат қилсин.

Росулингизга муҳаббатингизни, шеър- ғазаллар битиб эмас,
У Зотнинг пок суннатларига эргашиб исбот этинг.

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг.

➡️ Икки Нур
👍1
Forwarded from U
Кунгабоқар кимга боқар

Ҳеч кунгабоқарнинг ҳаракатланишини кузатганмисиз?

Кунгабоқар бошқа ўсимлик (гул)ларга ўхшамайди. У қуёшга қараб ҳаракатланади. Қуёш қайси томонда бўлса, ўша тарафга қарайди. Тонгда шарққа термулса; кундуз қуёш тикка келганида тепага; шомда қуёш ботар чоғ ғарбга томон йўналади.

Қуёш чиққанида очилиб-сочилиб яшнайди – ботганида маъюс тортиб ерга қараб қолади. Ўзининг шакли ҳам қуёшни эслатиб юборади…

Бошқа бирор ўсимликда бу хусусият кузатилмайди.

Мен кунгабоқарда мўминларнинг хусусиятларини кўраман. Мўмин инсон ҳам доим Aллоҳни эслайди, Унинг розилигини топишга интилади, У кўрсатган тўғри йўлдан юришга саъй харакат қилади, ўзи қаерда, қай аҳволда бўлмасин, кўнгли Роббисида бўлади!

Кунгабоқарнинг қуёши ботиши мумкин, мўминларни яратган Зот эса Aл-Ҳайй – абадий тирикдир, Уни ўлим маҳв этолмайди…

Қуёш ўз нурлари билан кунгабоқарни эркалатганидай, Aллоҳ ҳам инсонларни беҳисоб неъматлари билан сийлайди.

Қизиқиб кўрсам, кунгабоқарнинг меваси (пистаси) дан тортиб, танасигача истеъмол қилинар экан. Мевасидан ёғ олинади, танаси эса чорва моллари учун озиқа бўларкан.

Яхши инсонлар ҳам шундай – сўзи ҳам, амали ҳам, ҳатто, сукути ҳам бошқаларга наф келтиради…

Биргина ўсимликка қараб шунча ибратга арзирли хислатларни топса бўлар экан, агар инсон ўзини яхшироқ тадқиқ қилса, балки ибратлар махзанига етишар…

Ўзингизни ўрганинг, яхшилар, барча ҳикмат ичингизда!

Гуландом Шарипова

@konspektor
👍10
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонг отганда ўқиладиган дуо:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

Ўқилиши: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу  акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».

Таржимаси: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ буюкдир.

Имом Муслим ривоятлари.

@ziyomadrasasi
Донишманд ўзининг шогирдларига оппоқ қоғоз кўрсатди ва ўртасида қора чизиб қўйди.
- Бу ерда нимани кўраяпсизлар?
- Нуқтани...
- Қора нуқтани...
- Семиз қора нуқтани...
Шунда донишманд шундай дебди:
- Сиз хаммангиз фақатгина кичкина нуқтани кўрдингиз ва хеч қайсингиз катта оқ коғозга эътибор бермадингиз. Бизнинг ҳам энг катта хатойимиз одамлар қалбининг поклигини кўрмай, кичкинагина нуқсони туфайли уларга эрта ҳукм беришимизда...
😢1
🌱Суфён Ас- Саврий айтади: ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ сўзидан кўра иблиснинг, шайтоннинг белини синдирувчи нарса йўқдир, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ сўзидан кўра савобларни зиёда қиладиган нарса йўқдир.✒️

@ziyomadrasasi
🥱Kunduzgi uyqu uch turga bôlinadi

1 Hulq, bu-tushda kun qizigan vaqtidagi uyqu bôlib, Rosululloh sollallohu alayhi vasallamning hulqlaridandir.

2 Hurq bu-ertalabki uyqu bôlib bandani dunyo va dindagi ishlaridan tôsadi.

3 Humq bu-asr vaqtida uxlash bôlib, solihlar aytishadiki: kimki asr vaqtda uxlasa va aqlini yôqotsa, ôzidan boshqani ayblamasin.

Ogoh bôl: tonglarda uxlagan banda-
Rizqing sochilmishdir-parokandasan.
Asrdan keyin ham uxlar bôlsang sen-
Soğik va jinnilik orasidasan!


📚Tibbunnabaviydan parcha


@ziyomadrasasi
👍5
#Ибодат

Инсон обрў-эътиборига яраша, махфий ибодатларни кўпайтиришга муҳтож. Чунки махфий ибодатлар собит қадам қилувчидир.
(Устунлар қанча баланд бўлса, Ер остига ҳам шунча кўп кириши керак).
Ер остига кирган қисми узунлигига яраша бўлмаган устунлар энг тез қулаб тушувчидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍5
A
MUNEER
Hurmatli ustoza Iroda Ahmed bilan “Ayollar farzandlari bilan hissiy aloqalarni uzmasdan ishlashliklari” mavzusidagi suhbat.

Ustozaning kanallari:
https://t.me/YaqinOzbek


@muneer_mothers
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
🤩1
Аллоҳ таоло кунингизни хайрли қилсин, тонгда истиғфор айтишни унутманг. Зеро, Аллоҳ таоло жаннатга киражак тақводор мўмин бандаларини мақтаб шундай дейди:


إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ

«Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва чашмалар устида (бўлурлар)».

"Ваз-Зариёт" сураси, 15- оят

Хўш, у тақводор зотлар кимлар? Улар қуйидаги зотлардир: ☟↡⇣

وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

«Ва саҳарларда улар (қилган саҳву хатолари учун Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар».

"

📖Ваз-Зариёт" сураси, 18- оят



@ziyomadrasasi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳга ҳар бир иш осон,бўл дейиши билан бўлади,
фақатгина Аллоҳ,
бандасини, чин қалбдан сўрашини, ялинишини кутади.

🌺Жума кунги саловотлар ҳар кунгидан ҳам Аллоҳга суюмлироқдир.

🌿 Саловотлар билан ғам~ қайғулар кетар,

🌿Ҳар~бир саловот учун ўнта ажр мукофот берилиб,

🌿ўнта гунох~хатолар кечирилади.

🌼Аллоҳни хузурида Азиз бўлишликни ва Дунёда сўраганингиз берилишини ҳохлайсизми?

Унда жумага ўтиш кечани ва тонгларини Росулингизга саловотларга тўлдиринг.

🌸Аллоҳни мухаббатига етишни энг осон йўли ҳам,
Саловот ~Истиғфор билан хосил бўлади.

Қимматбахо вақтни Аллоҳга яқин бўлишга ишлатиб олинг.

🌗Туну~кунларингизни Саловотларга тўлдиринг.

📖Каҳф сурасини жума тонгида ўқишни унутманг.

Дунё Охират саодати қўлингизда турганини Унутманг.

Имон неъмати учун Ўзингга хамду~саноларимиз ва Росулингга салому~саловотлар бўлсин.

🌸للهم صل وسلم وبارك على نبينا مُحمد.


@ziyomadrasasi
👍3