Ziyo madrasasi kanali
3.36K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
913 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
اَللَّهُمَّ اٰعِنِّا عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ، وَحُسْنِ  عِبَادَتِكََ.

Росулуллоҳ ﷺ: "Эй Муоз! Мен сени яхши кўраман, ҳар намозингнинг сўнгида қуйидаги дуони ўқигин" деганлар.
(Салом беришдан олдин ўқилади)

Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр 
қилишда ва Сенга ибодатларни гўзал бажаришимда бизларга ёрдам бер.
(Абу Довуд ва Насоий 
ривояти).


@ziyomadrasasi
👍3
🫀Аллохни зикр қилиш- Раҳмонни рози қилади, инсонни бахтли қилади ва ғам- кайғуларни кетказади.🌹


@ziyomadrasasi
👍2
Forwarded from Ukhtu Khalid 📚
Samalyotda ketarkansan boshqaruvchisi kim ekanini bilmasdan hotirjam ketasan , Kemada ketarkansan boshqaruvchisi kim ekanini bilmasdan hotirjam ketasan ...

Hayotingni uni boshqaruvchisi Alloh ekanini bilib turib ham hotirjam bo'lmaysanmi ?
!

💎@Hasanaat_talim
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😢5
ҚАБР.....

Инсонларнинг кўплари унинг ҳақиқатини билмайди. Улар қабрни фақатгина одам ўлгандан кейин ётадиган бир чуқур деб тасаввур қилади. Қабрнинг ҳақиқати бу тасаввурдан анчагина каттадир...

Сиз катта бир хонада қўлларингиз ва кўзларингиз боғланган ҳолда ухлай оласизми?

Сичқонлар ва илонлар тўла хонада-чи?

Бошингиз остига қўйиб ётадиган юмшоқ ёстиқни 10 минут юзингизга қўйиб ётишга қодирмисиз?

Бир ёнбошингизда қимирламасдан бир соат ётишга-чи?

Табиий бунга қодир эмассиз!

Энда ёлғиз ўзингиз, қўл оёқларингиз боғланган, яланғоч ҳолингизда қабрда бўлганингизда ҳолатингиз қандай бўлар экан?!

Барча тарафингиздан зах тупроқ ва қаттиқ тош сиқиб турганда-чи?

Сўзларни эшитиб жавоб беришга қодир бўлмаган ҳолатингизда-чи?

Шундай қийин аҳволда қолганингизга қарамасдан бирор сўз айта олмаганингизда-чи?

Бир ўзингиз ва саломингизга ҳеч ким алик олмаганда-чи?

Агарда сиз жуда қаттиқ муҳтож бўлиб турган вақтингизда ўн минг доллар йўқотиб қўйсангиз қанчалар надомат чекасиз?

Энди, қилинган гуноҳлар кўп, савоблар кам бўлган вақтда қабрда ёлғиз қимирлашга қодир бўлмай ётганингизда қанчалик надомат чекишингиз мумкин?

Ҳақиқатда, бизлар қабрга кириб ётишимиздан ғофилмиз!!!

Ҳақиқатда, бизлар устимиздаги фарзларга бепарво, гуноҳларга шошадиганларданмиз!!!

Ундан ўзга ибодатга лойиқ зот бўлмаган Аллоҳга қасамки, ҳар бир соат, дақиқа, сониямиз учун надомат чекамиз!!!

Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг зикри бўлмаган оғзимиздан чиққан ҳар бир сўз ҳатто ҳарф учун надомат чекамиз!!!

Қабр бизга: “Дунёдаги уйингни эмас, балки мени обод қилгин! Чунки, мен сенинг уйинг ва борадиган қароргоҳинг бўламан”, дейди.

Биз билиб лекин амал қилмаётганмиз жуда катта, қўрқинчли ва хатарли нарса.

Биз атрофимиздагиларни вафот қилаётганини кўряпмиз, лекин ибрат олмаяпмиз.

Яқинларимиз, ёру-дўстларимиз омонатни топшириб, сафимиздан йўқ бўлиб қоляпти лекин бундан ҳам ибратланмасдан “Аллоҳнинг қадарида” дейишдан нарига ўтмаяпмиз!

Бу нарсалардан ғофиллигимиз – улуғ жаҳолат, улкан хатардир...

@ziyomadrasasi
😢11👍1
Масжидлар тинчиб қолди, сафлар ҳам озайиб кетди, Қуръон китоблари ҳам аввал қандоқ бўлса ўша ҳолига қайтиб, токчаларга тахланди. Аммо соф кишилардан иборат озчилик жамоа ҳануз ҳаётларини ҳануз Рамазондагидек ўтказмоқдалар.
Ҳаётингизни барчасини Рамазон қилиб ўтказинг!


@ziyomadrasasi
😢11👍1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌻Инсон тонгда ва кечда айтиладиган зикрларга

🌻тонгда ва кечда еб ичадиган таомиданда кўпроқ муҳтож.

🌻 Инсонни еб ичиши ҳаётда яшашлиги учундир.

🌻Инсон ҳаётда соғлом бўлсагина
ва егани ризқи бўлсагина,
хотиржам яшай олади.

🌻Сизга тўкин ризқ, фаровон ҳаёт, фарзандлар камоли ва ҳидоят ва Жаннат керак бўлса тонги- кечки зикрларни унутманг.

🌻 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган ушбу зикрларга сиз,
ҳудди балиқ сувга,
инсон ҳавога муҳтож бўлгандай муҳтожсиз.

🌼Тонгу тунларингиз Аллоҳни зикри ила бахтга тўлсин.


@ziyomadrasasi
👍3
ФАРЗ БЎЛГАН ИЛМ!

بســـــــــم الله الرحمن الرحيم

Абу Бакр Ажурий роҳимаҳуллох фарз бўлган илм ҳақида шундай дейди:

Илмлар турлича бўлиб, ундан ҳар бир мусулмон билмаслиги мумкин бўлмаган илм бордир.

Бу илм бой бўлсин, камбағал бўлсин, ёш бўлсин, қари бўлсин, соғлом бўлсин, касал бўлсин, хур бўлсин, қул бўлсин, агар балоғатга етган ақлли бўлса барча вақтда ва барча замонда, сафарда ҳам, муқимликда ҳам, ҳар қандай ҳолатда унинг ҳамроҳи бўлиши шартдир.

Бу илм:

Аллоҳ азза ва жаллани сифатлари, соғлом тавҳиди ва ундаги ихлоси билан танимоқликдир.

Душмани бўлган Иблисни танимоқликдир.

Ёмонликка буюрувчи нафсини танимоқликдир.

Таҳорати ва намозини билмоқлиги.
Яъни бир кеча кундузда Аллоҳ азза ва жаллага беш вақт намозни қандай адо қилмоқни.

Комил таҳоратни ва жунубликдан ғусл қилишни билмоқлиги.

Бу нарсаларни ҳар бир мусулмон билмаслиги мумкин эмас бўлиб, юқорида зикр қилинган ҳар бир кишига уни билишлик ва унга амал қилишлик фарздир.

(Ажурийнинг Фарзу толабил илм китоби).

Абу Абдурраҳмон Хоразмий

@ziyomadrasasi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеони кўриб, ҳаётингизни сар-ҳисоб қилиб, сўнгра истиғфор айтиб уҳланг...🥀
😢10👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ё РОСУЛУЛЛОҲ ...

ДУШМАНЛАРИНГИЗ СИЗНИ ЙУҚОТИШГА ҚАНЧА ҲАРАКАТ ҚИЛИШДИ..?

КЕЧА-Ю КУНДУЗ СИЗНИ ША’НИЗГА БЎХТОНЛАР ТЎҚИШДИ..?

ПОК ҚОНИНГИЗНИ ТЎКИШГА ҚАНЧА МАСЛАҲАТЛАР УЮШТИРИЛДИ..!

МУБОРАК КЎЗЛАРИНГИЗДАН ҚАНЧА ЁШЛАР ТЎКИЛДИ,

ҲАММАСИ БИЗ УЧУН!

БИЗ УММАТ УЧУН!

БИЗНИ ИККИ ДУНЁ САОДАТИМИЗ УЧУН ЭДИ.. !

МАНА БУГУН СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ БЎЛОЛМАЯПМИЗ,

АЛЛОҲ НОМИДАН, СИЗНИ НОМИНГИЗДАН ГАПИРИЛГАН ЁЛҒОНЛАРГА ТЎСИҚ ҲАМ БЎЛОЛМАЯПМИЗ...

ТАРИХИНГИЗ ҚУЁШДАЙ ЭДИ,

КЕЛАЖАГИНГИЗ ҲАМ КУЁШДАЙ БЎЛАДИ,


ЧУНКИ БОҚИЙ АЛЛОҲ, ЎЗИНИ ҲАҚ ДИНИНИ БОҚИЙ ҚИЛАДИ...

ЁЛҒОНЛАР КЕТАДИ,

ТУҲМАТЛАР КЕТАДИ,

ТОҒУТЛАР ЎЛАДИ,

МАДДОҲЛАР ЎЛАДИ,

АЛЛОҲНИ АЗИЗ ДИНИ АЗИЗЛИГИЧА ҚОЛАДИ...


ХАҚНИ НУСРАТИ УЧУН ЭСА, ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ, АЗИЗ ДИНДОШИМ........


@ziyomadrasasi
😢8👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh bilan yangi hayot boshla...
Qisqa lekin ma'nolari katta da'vat
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
يَوۡمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمۡ فِي ٱلنَّارِ يَقُولُونَ يَٰلَيۡتَنَآ أَطَعۡنَا ٱللَّهَ وَأَطَعۡنَا ٱلرَّسُولَا۠

Юзлари оловда айлантирилаётган кунда, улар: «Кошки эди, Аллоҳга итоат қилганимизда, Расулига итоат қилганимизда», дерлар.

Сура: Аҳзоб
Аять: 66


@ziyomadrasasi
😢4
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг ☀️
🤩2
Имом Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳу дедилар:
„Ҳар куни тонг ёришганда (ҳолат тили билан) нидо қилади:
“Эй одам боласи! Мен янги кунман, амалларингга гувоҳман. Мендан фойдаланиб қол, чунки мен қиёмат кунигача қайтиб келмайман„.

حلية الاولياء وطبقات الاصفياء

*Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Кечга етсанг тонгни кутма, тонгга етсанг кечни кутма, касал бўлишингдан олдин соғлиғингдан фойдаланиб қол, ўлимингдан олдин ҳаётингдан фойдаланиб қол»

Бухорий ривояти

*Кечани эслаб, эртанни ўйлаб вақтингни зоэ қилмасдан

БУГУНИНГДАН ФОЙДАЛАНИБ ҚОЛ, БУГУНГИ КУН СEНИКИ, ЭРТАГА КEЧ БЎЛАДИ.!


@ziyomadrasasi
👍5😢1
📌 Қалбнинг давоси беш нарсададир:

1. Тафаккур билан Қуръон ўқиш.
2. Очкўзлик билан овқатланмаслик.
3. Тун қоронғусида Аллоҳга ибодатда бўлиш.
4. Тонг палласида Аллоҳга ибодатда бўлиш.
5. Яхши инсонлар даврасида кўпроқ бўлиш.

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ


@ziyomadrasasi
👍6
Одамларнинг энг яхшиси яхшиликни таълим берувчидир.
Одамларнинг энг ёмони ёмонликни таълим берадиган (ёмонлик тарқатадиган) кимсадир.
Яхшиликни таълим берган кишига вафотидан кейин ҳам ажр-савоб бориб туради.
Ёмонлик тарқатган кимсага вафот этгандан кейин ҳам ёмонликлари бориб тураверади. Бу кимса ёмонликларининг гуноҳини (тўхтатишни хоҳласа ҳам) ҳеч тўхтата олмайди.

Шайх Абдулазиз Торифий
👍2