Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
2000 йилнинг 1 апрелида Доктор Зокир Наик Қўшма Штатларда таниқли насроний олими Уилям Кемпбелл билан бир соатлик суҳбат ўтказилди.

Бу мунозара «Қуръон ва Инжил илм нури» деб номланди.    Баҳс Америка телевиденияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди, бу баҳсдан сўнг камида 34 минг инсон Ислом динини қабул қилди.

Ушбу видеони Ютубда томоша қилишингиз мумкин.
👍28
Ibn Qoyyim Rohimahulloh aytadi.

"To'rt narsa rizqni jalb qiladi:

1) Tunlari namoz o'qish.
2) Saharlarda ko'p istig'for aytish.
3) Sadaqa qilib turish.
4) Tongi va oqshomgi zikirlarni qilish.

(Zodul maod 4/378)

@ziyomadrasasi
👍6
Саломат қалб - ҳақни таниб, унга эргашган ва ботилни таниб, ундан четланган қалбдир..
📚📚📚📚
"У кунда на мол ва на фарзандлар фойда бергай, магар кимда-ким саломат қалб билангина келса."
Шуаро: 89

Мужоҳид рохимаҳуллоҳ:
Ширкдан саломат бўлиб келса, дедилар.
📚📚📚📚


Имом Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қалбларни уч турли қилди, улардан иккиси гумроҳлик гирдобига ботган бўлиб, бири касал қалб бўлиб, иккинчиси эса қотган қалб. Учинчи, нажот топувчи саломат қалб эса, Парвардигорига итоатли бўлган мўмин қалби. У доимо Роббини ўйлаб хотиржам бўлади, унга бўй сунади, ўзини У Зотга тўла топшириб, таслим бўлади».

("Иғосатул лаҳафон" 1/10)
📚📚📚📚

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Саломат қалб ширк, ғилла-ғашлик, кек сақлаш, ҳасад, бахиллик, кибр, дунё ва бошлиқлик севгиси ҳамда Аллоҳдан узоқлаштирадиган ҳар қандай офатлардан саломат бўлган қалбдир.
👍4
Қўшиқ ва мусиқа Қуръон ва суннатда

Шайтон бизнинг яшаётган давримизда Аллоҳнинг бандаларини адаштириш учун танлаган катта восита – қўшиқ ва мусиқадир. Мусиқа ва қўшиқ Аллоҳнинг каломини эшитиш ва унинг қалб ва тилларга бўлган таъсирини тўсувчи, шайтон йўлларини очиб, Аллоҳнинг йўлидан махрум қилувчи сабаблардан биридир. Мусиқа ва қўшиқ – намознинг зиддидир. Чунки, намоз фахш ва гуноҳларни тақиқласа, қўшиқ ва мусиқа фахш ва гуноҳ нарсаларга амр этади. Бундай аҳволга тушган одамнинг Аллоҳнинг йўлига ҳидоятланиши қийиндир.

Мусиқа ва қўшиқнинг инсон ақлига ҳукмрон бўлиш табиати бўлгани учун ҳам, шайтон ва унинг яҳудий ва насроний лашкарлари ҳамда уларга эргашган кимсалар фурсатни бой бермай бутунжаҳон оммавий ахборот воситаларига ҳукмрон бўлдилар. Улар оммавий ахборот воситаларини сон-саноқсиз қўшиқчи аёл ва эркаклар, бастакорлар, Аллоҳ бирон бир ҳужжат тушурмаган қўшиқ шоирлари билан тўлдирдилар ва уларни молу дунё ва маст қилувчи ичимликлар ва турли «мафтункор» нарсалар билан таъминладилар. Ҳалкларни эса ўзларининг исломга зид бўлган мақсадлари томон йўлладилар. Исломий бирдамликка қарши курашга чақириб илоҳсизлик фикри, ўлкачилик ва миллатчилик ғояларининг ёйилишига сабаб бўлган қўшиқлар оз дейсизми?!..
Ўқув муассасаларида ватан мадҳи дея янграётган қўшиқлар-чи?
Шунинг учун ҳам, биз сизлар учун Аллоҳнинг китоби, суннат ва салаф олимларининг сўзларига биноан мусиқа ва қўшиқнинг ҳукмини баён қилмоқчимиз.

Аллоҳ таолодан йўлимизни тўғри қилишини, ислом ва суннатда собит қилишини, шу рисола билан берк қалблар ва оғир қулоқларни очишини сўраймиз. У - тўғри йўлга ҳидоятловчи ва бу ишга қодирдир.

«Мусиқа» (музика) – юнонча сўз бўлиб, уд, камон, дўмбира, дутор ва шу каби чолғу асбоблари воситасида чиқадиган оҳангдир.

Қўшиқнинг ҳусусиятлари:
- Харом нарсаларни чиройли қилиб кўрсатади;

- Нафсни эхтиросли ишларга ундайди;

- Қалбни чалғитади ва унинг Аллоҳни эслаш йўлида тўсиқ бўлади;

- Қалбни қорайтиради. Натижада, қалб Аллоҳнинг амрларига унамайди ва гуноҳларни инкор эта олмайди;

- Шайтоний ҳолатларни кучайтиради.

Қўшиқлар икки турга бўлинади:
Мубоҳ қўшиқлар яъни нашидалар ва харом қўшиқлар.
Мубоҳ қўшиқ (нашида) ларнинг турлари:

- Иш қўшиқлари. Бу турдаги қўшиқлар иш асносида малолни кетказиш, ҳимматни ошириш ва иш оғирлигини енгиллатиш учун айтилади.

- Уруш пайтида айтиладиган қўшиқлар. Бу турдаги қўшиқлар жангчиларни жангга киришга жасоратлантириш учун айтилади.

- Никоҳ тўйи, сафардагиларнинг қайтиши ёки байрамларда аёлларнинг аёллар ичида айтган қўшиқлари. Бунинг шарти дуф (шилдироғи йўқ доира) дан бошқа мусиқа асбобларининг жўр бўлмаслиги, доира кичик ва кўнғироқчалари бўлмаслиги, уни аёлларгина чалиши ва шариатда рухсат берилган меъёрдан ошмаслигидир. Доирани эркаклар чалиши мумкин эмас.

Иккинчи: Харом бўлган қўшиқлар.
Бу турдаги қўшиқлар юқоридаги шартларга жавоб бермаган қўшиқлардир. Бирон бир чолғу асбоби воситасида айтилган, таркибида шариатга зид сўзлари бўлган, фарзларни адо этишдан чалғитган, эркаклари (номахрам) аёлдан эшитган ёки суюқликка даъват этадиган оҳанглар билан куйланган ва бошқа қўшиқлар. Бу қўшиқларнинг ҳукми харомдир. Чунки, бу қўшиқлар Аллоҳни эслашдан тўсади ва инсоннинг яралиш ғояси бўлмиш ибодатдан чалғитади.
👍14😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌸

Ҳайрли тонг 🌞
👍3🤩2
Охиратдаги абадий манзилимизга таёргарлик учун,
яна бир кунни берган Аллоҳга хамду санолар бўлсин.

Бугун Охират сандиғига нималарни солмоқчисиз?

📌 Энг аввало сахар тондан ниятингизни янгиланг, бугун ҳар бир ишимни Аллоҳни розилигида қиламан деб ният қилинг.

Шундагина ҳар бир харакатингиз,сўзингиз ИБОДАТ бўлиб сандиғингизга жойланади.

🌴Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳивасаллам Жувайрия онамизга ўргатган қиммат зикрни кўпайтириб,
узоқ йиллар бекорчи ишларга исроф бўлган умрингизни қайтаришга харакат қилинг.

🌸СУБХАНАЛЛОҲИ ВА БИХАМДИҲИ АДАДА ХОЛҚИҲИ
ВА РИДО НАФСИХИ
ВА ЗИНАТА АРШИҲИ
ВАМИДАДА КАЛИМАТИҲ.

📌Билиб қўйинг
умрингиз бойлигингиз,
бекорчи сухбатлар,
бекорчи тўпланиш учрашувларга сарф қилманг.

Инсонларни кўнглига қараб қилган кўп ишларингиз билинки Охиратда фойда бермайди.

Зикр қилиш учун~,Охиратга нимадир яхши амал тўплаб олиш учун энг зарур нарса~ОДАМЛАРДАН ЧЕТЛАНИШ.

🧭Одамлар орасида қанча зикр қила оласиз?

🧭Одамларсиз ёлғиз бўлганингиздачи?

💎Бугун фурсат~ЁЛҒИЗ қоладиган кун учун таёрланинг.
😢11👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا (74) أُولَئِكَ يُجْزَوْنَ الْغُرْفَةَ بِمَا صَبَرُوا وَيُلَقَّوْنَ فِيهَا تَحِيَّةً وَسَلَامًا (الفرقان)

Дунёда улар,
Аллоҳим бизларга жуфтларимиз зурриётларимиздан доимо,
қараганимизда хуснул ахлоқи, одоби ва гўзал тақвоси билан кўзларимизни қувонтирувчиларни ато эт,

Бизларни нафақат тақводорлардан, балки тақводорларни ҳам йўлбошчиси бўлган солих қулларингга айлантир қўй.

💎Бу дуони қилувчи бандалар дунёда ёлғончи бўлмайдилар,ёлғон гувохликка ҳам ўтмайдилар
Улар дунёда бекорчи нарсаларга умрини сарф қилмай~Аллоҳдан келган Хаққа сабр қилиб нафсларини эргаштирадилар

Ана ўшаларга Аллоҳни Жаннатини Олийларидан жойлар хозирланиб,
Уларни Жаннатда Аллоҳдан бўлган салом, ҳамда Фаришталардан бўлган салом кутмоқда.

Роббимиз, тилларимиз ва амалларимизни турли қилиб қўйма

Бизларни дунё фитналаридан сабр билан сақланиб,
Сендан Салом эшитишлик бахтига етказ


@ziyomadrasasi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Ҳайрли тонг ☀️
👍1😢1
🍃Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

🍃Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот:

Эй Муҳаммад! Мендан умматизга САЛОМ айтинг, Жаннатнинг тупроғи покиза, суви чучук, у ер текис, экинлари:

🌴Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи
🌴Валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" дир
дедилар.

Иброҳим алайҳиссалом Жаннат хақида хабарларларни Сизу Бизга уммати Мухаммадга айтиб юбордилар.

Хабар беришларича, жаннатнинг ери покиза ва муборак, сувлари чучук ва ёқимли, Аллоҳ у ерни ўсимлиги йўқ текис масофани зикрлар билан пайдо бўлишини ҳохлади

Ўша ерга МЎМИН,
субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиш билан Экинлар экиб бўстонга айлантирилишини айттилар.

Шайтон айттирмасликка, чалғитишга, униттиришга ёки зикр вақтида кўзларизи ухлатиб қўйишга харакат қилади.

🌴Сиз Жаннатдаги боғларда хордиқ чиқарасиз, зикрлариз билан Жаннат бўстонларингизни фурсат борлигида яратиб олинг.

🌸Ошхонадамисиз ёки ишхонадами пулларсиз, тиллар билан қуриб олинадиган боғу қасрларга харакат қилинг.
👍6😢5
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: ′′Огох бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса бутун тана бузилади. Билинглар-ки у қалбдир′′. (Яъни қалбнинг яхши бўлиши аъзоларнинг Аллоҳга итоат килишини таминлайди).

Аллоҳ таоло барчамизни ўз рахматига мушарраф айласин – билингларки, қалб уч турлик бўлади:
1 – Соғлом қалб.
2 – Ўлик қалб.
3 – Касал қалб.

Биринчи: Соғлом қалб:
«Ва (барча жонзот) тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин. У кунда на молу-давлат ва на фарзандлар фойда бермас. Лекин (у кунда) Аллоҳ хузурига соғлом қалб билан келган кишиларгагина (мана шу соғлом калб билан келишларигина фойда берур)». (Шуъаро:87-89)

Хофиз ибн Касир рахматуллох, ушбу ояти каримадаги соғлом қалб иборасини “Кибрдан ва ширкдан саломат бўлган қалб” — деб шархладилар.
Қосимий эса: ′′Куфр ва мунофиқлик касалидан, ёмон хислатлардан холи бўлган қалб билан келган кишиларгагин деб шархлаганлар.
Аллома ибн Қаййим рахматуллох деди Соғлом қалб унда заррача хам ширк бўлмай, хохиш-ирода, мухаббат, таваккул, хақ йўлига қайтиш, бўйсуниш, қўркув умид билан бандачилигини холис Аллоҳ учун адо этиш каби сифатларга эга бўлган қалбдир. Бундай соғлом қалб эгаси яхши кўрса, факат Аллоҳ учун яхши кўриб, ёмон кўрса хам Аллоҳ учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун бериб, бермаса, Аллоҳ учун бермайди. Факат шу билан чекланиб қолмасдан Расулуллох саллаллоху алайи ва салламга адоватда бўлган кишиларга бўйсуниш ва улардан хукм сўраб боришдан саломат бўлиши хам лозим. Яна соғлом қалб ширк, гина, хасад, бахиллик, кибр, дунё ва мансабни яхши кўриш хамда Аллоҳдан йироклаштирадиган барча иллатлардан саломат бўлган қалбдир. Бундай соглом қалб эгаси дунёда хам, қабрда хам, охират кунида хам жанатда бўлади. Инсон хақиқий қалб саломатлигига эришиш учун қуйидаги бешта нарсадан сақланмоғи лозим:

1 – Тавхидга зид ширкдан,
2 – Cуннатга зид бидътдан,
3 – Амр ва нахийга зид шаҳватдан,
4 – Зикрга зид ғафлатдан,
5 – Ихлосга зид ҳавои-нафсдан.

@ziyomadrasasi
👍7
Audio
Afrikadagi talabalar...
Alloh holimizga rahm qilsin
Аллоҳнинг Китоби - Қуръонга энг кўп эргашувчи инсонлар Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматига энг яқин бўлувчилардир.

﴾Бу (Қуръон) Биз нозил қилган (манфаати ва фойдали илмлари чексиз) муборак Китобдир! Бу Китобга эргашинглар ва (Аллоҳдан) тақво қилинглар! Шояд (Аллоҳ томонидан) раҳм қилинсангиз﴿¹.

1) Анъом: 155

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ_ТУН

Ушбу видеони кўриб, ҳаётингизни сар-ҳисоб қилиб, сўнгра истиғфор айтиб уҳланг...
🥀
😢6👍4
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Ҳайрли тонг
☀️
👍1
Замин Ўзини Роббиси нури ила ёришди.

Жума тонгида саломат, омонлик ва хотиржамликда уйғондингиз,
ЎЗИГА ХАМДЛАР БЎЛСИН.

Жума энг яхши кун, жума дуолар ижобати бор кун,
Жумадаги саловотлар, Дунёдаги ғамлардан Охиратдаги қўрқувдан сақланишизга сабаб кун.

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш, янаги жумагача Сизни нурга ўрайди.

Ҳар жумани мўъмин холда, Ўзига ишониб, Ўзига суянган холда кутиб олишни Ўзи катта Бахт.

Хали шундай жума келадики,,,

Уни тонгида биз бўлмаймиз.

Уни барокатли соатларидан биз бошқа фойдалана олмаймиз.

Жумани соати, дақиқаларини бефойда ишларга сарф қилманг.

Бир кун келиб ер остида бўлиб, қанийди Ер юзига бир дақиқага қайтарилсам, деб орзу қиладиган кун келмасдан қимматбаҳо кунларизни қадрига етинг.

Сиз қилган ҳар бир яхши амаллариз Қабризи нурга тўлишига,

Ва қилган ҳар бир ёмонлигиз қабр азобига сабаб бўлишини унутманг.

Кейинги жумани калити қўлимизга берилмади,

Кўзлариз кўриб, қалбиз уриб турган мана шу Жумалардан яхшиликлар учун фойдаланиб олинг

Ажрларни кўпайтириб олинг.
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни тонги намоздан кейин бир эски танишимга кўзим тушди. Кўзларида ғам кўриб, тинчликми, дедим.

Жавоб қайтармоқчи бўлганда, кўзларидан ёшлари қуйилиб кетди.

Мен оилам билан ижарага олган уйнинг эгаси ҳозир намоздан аввал келиб бугун уйни кечгача бўшатинглар, деди. Мен оиламни олиб чиқиб кетгани имконим, шароитим ҳам йўқ бошим қотди, деб кўзларини артиб олдимдан кетди.

Мен тўғри дўстимни олдига бордим,
Аллоҳни китобини ёдлаб, доимо намозларда аввалги сафда турувчи бечора танишимни ҳолатини унга айтдим.

Дўстим менга:
- Менда тўрт хоналик каттагина вақфга ажратган уйим бор. Ўша уйга оиласи билан кўчирамиз, энди бир умр бекорга яшайди,деди.
Қувонганимдан унга телефон қилиб:
- Бугун нима амал қилдинг биродар?Аллоҳ озгина вақтда ғамингни кетказди, бугундан бир умрлик бекорга яшайдиган уйга кўчасан энди,дедим.Йиғлаб Аллоҳга хамд айтар эди.
Сўнг:
- Мен Росулуллоҳни Убай ибн Каъбга:
-Саловотни кўпайтирсанг, ғаминг кетиб, гуноҳларинг ўчирилади,деганларини эслаб тонгдан бери саловотдан тўхтамаган эдим,деди.
👍6😢1
الصلاة الابراهيمية مكررة...
Bader Alnufais
📎Саловат 100 марта.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ).

🌿 Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан


Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор.)

@Sahihduolardan
Роббим бизларни кечиргин!
Динимизни азиз қилгин!
Роббим, мазлумларга нажот бер!
Ғазоо аҳлига нусрат бер! Золимларга Ўзинг кифоя қил!

Онажонларимиз, фарзандларимиз, опа сингилларимиз, ака укаларимиз, яқинларимиз азобда қолди Роббим, нусратини бергин!

Золимларга Ўзинг қифоя қилгин!

Бизларни ислоҳ килгин!
Динимизни азиз қилгин!
Мусулмонларни бирлаштиргин!
Роббим, Роббим, Роббим!

Дуолар мустажоб вақтларда дуоларимизда биродарларимизни унутмайлик❗️❗️❗️🥀

@ziyomadrasasi
😢20
Қиёмат куни ҳамма "Эй нафсим, эй нафсим.." -деб қичқиради, у зот ﷺ дан бошқа. У зот эса ﷺ айтадиларки, “Умматим, умматим...”

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) минглаб саловатларга лойиқ эмасми?!

Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг.

@ziyomadrasasi
👍5😢1