Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Рамазон суҳбатлари | 27 | Дўзахга тушиш сабабларининг иккинчи тури…
Islom Nuri
Рамазон суҳбатлари | 27 | Дўзахга тушиш сабабларининг иккинчи тури

@ziyomadrasasi
👍1
Рамазон-Бир ой ибодат қилиб, кейин ибодатларни тарк этиб, яна ўзи билгандек яшайвериш ойи эмас, балки унда қилинган солиҳ амалларни хаётига тадбиқ этиш учун ҳам Аллоҳдан тавфиқ, ислоҳ, ҳидоят тиланиш ойидир…

Эланинг, ёлворинг, модомики Робб эшикларини ланг очиб, “Мендангина сўранглар бераман, Менгагина дуо қилинглар ижобат қиламан”  деб сизни Ўзигагина чорлаб турган экан,

У Зотдан-беҳисоб жаннатини, пардасиз жамолини, адашувсиз ҳидоятини, бадалсиз мукофотини, Аршининг соясини, қадр кечасининг афвини, ҳисобсиз раҳматини, машаққатсиз роҳатини ва амалларингизни рамазондан сўнг ҳам, то умрингизни охиригача бардавом қилиб, ҳақда, ибодатда, тақвода собит қилиб қўйишини тилаб, тилаб олинг.

Афв этмагунингча  остонангдан кетмайманг денг, Сендан, гуноҳларимдан юз баробар катта ва кенг бўлган афвингни, раҳматингни тилаб келдим денг, Сен Ўзинга очилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қиладиган буюк Зотсан денг, қалбим тўла пушаймонлик ила келдим денг, Сен тавба аҳлини яхши кўрадиган марҳаматли Роббимсан денг,  инсонлар ўзидан кечирим сўраган инсонга паст назар ила қараб, эзишга ҳаракат қилади,

Сен эса Ўзингга эгилган, афв тилаган, ҳузурингда ўзини ҳақир санаган бандангни даражотини юксакларга кўтариб, жаннатинг билан сийлаб қўядиган Карим Зотсан, мен ана шу Сен яхши кўрадиган синиқлик, ана шу Сенга ёқадиган ҳақирлик ила ҳузурингда турибман, мени  афву эт ва холатимни Ўзинг яхши кўриб қоладиган холатга ўзгартириб қўй деб, ялиниб-ёлворинг!

@ziyomadrasasi
😢5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 28-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ушбу неъматни ҳис қиляпсизми? Ундай бўлса Алҳамдулиллаҳ денг! Аллоҳ бизга ушбу неъматни ҳеч нарса эвазига берди энди биз унинг шукрини мукаммал қилиб адо қилишимиз керак. Қандай қилиб шукрини адо қиламиз? Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиб, қайтариқларидан ўзимизни тийиб, Унинг Расулига тўлақонли эргашиб, Аллоҳни кўп зикр қилиб, умримизни Унинг калимасини олий қилиш учун сарфлабгина бу неъматнинг шукрини адо қиламиз! Қанчадан-қанча одамлар бу неъматдан маҳрумлар лекин Аллоҳ миллионлаган одамлар ичидан сизни, айнан сизни танлаб олди! Шундай экан яна бир бор “Алҳамдулиллаҳ” денг!

«Ва Роббингиз (сизга): «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирган(ини эсланг). [14-7]

@ziyomadrasasi
👍2
Видо вақти яқинлашиб қолди яна,
олдимизда маҳзунликка арзигулик айрилиқ турибди.
Афв этилдимми ажабо, афв этиламанми ажабо, тоатларим Роббимга ёқдими, бу рамазондан нимадир фойда билан чиқаманми, қадр кечасини топиш мен ғофилга ҳам насиб қиладими деган ташвиш қалбни ўртайди …

Аммо, Роббим У томон бир қадам ташлаган бандаси томон ўн қадам ташлайдиган, Унга юрган бандасига қараб югурадиган Зотку деган тасалли таскин беради баъзан кўнгилга.

Ва яна У Зот томон қадам ташлашни, Роббим томон юрмоқни, У Зот билан ёлғиз қолмоқни уддасидан чиқа олдиммикин, Роббим берган фурсатни оқлай олдиммикин дея ғамга чўмади юрак…

Сизчи, қалбингизга қўл солинг бу охирги саноқли кунларда.
Сиз Роббни топганлардан, У Зотни рози қилиш учун нимадирга қўл урганлардан бўла олдингизми диндошим


@ziyomadrasasi
😢7👍1
#Қалбимда_ёришган_моҳим✍🏻

           ҚОРИЯ ЖИЯНИМ
           ОЙШАХОН УЧУН

Ижод боғларини айланиб, кезиб,
Меҳр-ла қаламим учладим кесиб,
Оппоқ варақларга оҳиста ёзиб,
Сўзларни айирдим тўқидан пучин,
Қория жияним Ойшахон учун.

Қуръон-ла қондирмоқ учун чанқоқни,
Топибди оятлар оққан булоқни,
Ўқиб, ёд олибди каломуллоҳни,
Мен завқ билан шеърлар ёзмайин нечун,
Қория жияним Ойшахон учун.

Қуръон билан ёқиб йўлин чироғин,
Бисмиллаҳ дебон кўп айтиб Ҳақ отин,
Кўк чўққисин кўзлар ёйиб қанотин,
Тисланиб йўл берар бургут-у, лочин,
Қория жияним Ойшахон учун.

Табрик учун мени келганда галим,
Титрайди гулдаста тутган қўлларим,
Тутилиб ўқидим ёзган шеърларим,
Бу қалб уришлар бу ҳаяжон нечун,
Қория жияним Ойшахон учун.

Қуръон сари бу ташланган одим,
Икки дунё бахтга элтсин илоҳим,
Шеърларин сўнгида Бибинисо Моҳим,
Дуолар айлади узундан-узун,
Қория жияни Ойшахон учун...

      ✍🏻Бибинисо Моҳим
            Муҳиддин қизи
              07. 04. 2024 й.

         @bibiniso_mohim
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ё РОСУЛУЛЛОҲ ...

ДУШМАНЛАРИНГИЗ СИЗНИ ЙУҚОТИШГА ҚАНЧА ҲАРАКАТ ҚИЛИШДИ..?

КЕЧА-Ю КУНДУЗ СИЗНИ ШАЪНИЗГА БЎХТОНЛАР ТЎҚИШДИ..?

ПОК ҚОНИНГИЗНИ ТЎКИШГА ҚАНЧА МАСЛАҲАТЛАР УЮШТИРИЛДИ..!

МУБОРАК КЎЗЛАРИНГИЗДАН ҚАНЧА ЁШЛАР ТЎКИЛДИ,

ҲАММАСИ БИЗ УЧУН!

БИЗ УММАТ УЧУН!

БИЗНИ ИККИ ДУНЁ САОДАТИМИЗ УЧУН ЭДИ.. !

МАНА БУГУН СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ БЎЛОЛМАЯПМИЗ,

АЛЛОҲ НОМИДАН, СИЗНИ НОМИНГИЗДАН ГАПИРИЛГАН ЁЛҒОНЛАРГА ТЎСИҚ ҲАМ БЎЛОЛМАЯПМИЗ...

ТАРИХИНГИЗ ҚУЁШДАЙ ЭДИ,

КЕЛАЖАГИНГИЗ ҲАМ КУЁШДАЙ БЎЛАДИ,


ЧУНКИ БОҚИЙ АЛЛОҲ, ЎЗИНИ ҲАҚ ДИНИНИ БОҚИЙ ҚИЛАДИ...

ЁЛҒОНЛАР КЕТАДИ,

ТУҲМАТЛАР КЕТАДИ,

ТОҒУТЛАР ЎЛАДИ,

МАДДОҲЛАР ЎЛАДИ,

АЛЛОҲНИ АЗИЗ ДИНИ АЗИЗЛИГИЧА ҚОЛАДИ...


ХАҚНИ НУСРАТИ УЧУН ЭСА, ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ, АЗИЗ ДИНДОШИМ........


@ziyomadrasasi
👍4😢2
Фитр закоти кимга ва қачон фарз бўлади?

Фитр закотини Ҳайит арафасининг қуёш ботгани- дан сўнгра бериш фарз бўлади. Чунки, у вақт Рамазон (рўзаси)ни очиш вақтидир. Аммо фитр закотини чиқариш вақти турличадир: баъзиларида жоиз, баъзи- ларида эса бериш зарур ва фазилатлидир.

Фитр закотини бериш жоиз бўлган вақт: уни Ҳайитдан бир ёки икки кун олдиндир. Бу вақтда Абдуллоҳ ибн Умар ва бошқа саҳоба разияллоҳу анҳумлар фитр закотини беришган. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Фитр закотини бериш зарур ва фазилатли бўлган вақт:

Ҳайит кунининг тонги отишидан то Ҳайит намозигачадир. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо шундай деган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга фитр закотини одамларнинг (Ҳайит) намоз(и) чиқишларидан илгари чиқарилишига амр қилдилар».

Нофеъ раҳимаҳуллоҳ айтди: «Абдуллоҳ ибн Умар фитр закотини Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин берар эди» (Муттафақун алайҳ).

Бошқа бир ривоятда Нофеъ раҳимаҳуллоҳ: «Абдул- лоҳ ибн Умар фитр закотини қабул қиладиган одамларга берарди. Саҳобалар Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин берар эдилар», — деди (Муттафақун алайҳ).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покланиш ҳамда мискинлар учун озиқ ўлароқ фарз қилдилар. Уни ким (Ҳайит) намоз(и)дан илгари берса, у, қабул қилинган закотдир. Уни ким намоздан кейин адо этса, у, садақалардан бир садақадир» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Фитр закоти сарфланадиган жойлар — бошқа закотлар сарф қилинадиган жойлардир. Яъни, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида зикр қилинган саккиз жойдир:

«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ то- монидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётган- ларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Анъом: 141).

Камбағал ва мискинлар, бир оз аввал эслатилган ҳадисда айтилганидек, фитр закотига бошқалардан кўра лойиқроқдирлар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покланиш ҳамда мискинлар учун озиқ ўлароқ фарз қилдилар» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).


@ziyomadrasasi
👍2
ℹ️Муҳим эслатма!

Қадр кечалари хали тугамади, дуо қабул бўладиган соатлар давом этмоқда.
Ривоятга кўра қадр кечасини охирги ўн кунликдан изланглар дейилган бўлса яна бир ўринда охирги ҳафтадан изланглар дейилган.

Ундан ташқари рамазон ойининг охирги соатлари ҳам дуо ижобат бўладиган соатлардир.
Шундай экан нималарни сўрай олмаган бўлсак яна бир бор хотирлаб, сўраб оладиган нарсаларимизни рўйхатини тузиб чиқайлик. Ва у рўйхатнинг аввалида ота-онамиз хаққига дуо қилиш ўрин олсин.

Ким бу улуғ дуо ижобат бўладиган кунларда ота-онасини хаққига кўп-кўп дуо қилмаса, аввалам бор Аллоҳнинг буйруғига ва ундан сўнг фарзандлик табиатига зид иш қилибди.

Аллоҳ Таоло буйруғи қуйидагича:

Улар учун меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паст тутгинки ва айтгин: “Эй, Роббим! Мени улар кичиклигимда тарбия қилиб улғайтирганидек Сен ҳам уларга раҳм қилгин”.

Улар хоҳ хаёт бўлишсин хоҳ хаётдан кўз юмган бўлишсин дуода ота-онасини эсламаган одам энг хасис ва нобакор фарзанд бўлиб қолаверади. Ота-онани яхшилигини билмаган бошқаларни яхшилигини ҳеч қачон билмайди.

Инсон дуо қилар экан дунё ва охиратдаги барча яхшиликларга эришай деб дуо қилади.
Агар дуосида ота-онасини унутса у дуо қилишни хали ҳам билмас экан. Ахир инсонга ҳамма яхшилик ота-онаси орқали келади-ку, шундай экан бу нарсаларни ечиб олган инсон шу кеча ва ҳамма вақт қўлини дуога очганда оат-онаси кўз олдидан гавдаланаверади.

Келинг, бу кеча қадр кечаси бўлиб қолишини умид қолган ҳолда уларни хаққига бўл-бўл дуолар қилайлик. Агар улар хаёт бўлишса Аллоҳ гуноҳларини афв этиб, узоқ ва баракотли умр билан сийласин, вафот этган бўлишса Аллоҳ уларга Ўзи чиройлик муомала айлаб, қабрларини ҳузур ва нурга тўлдирсин, амийн.

@ziyomadrasasi
👍4
Бу охирги кунларда шом намозидан кейин Аллоҳнинг даргоҳида туриш учун яхшилаб тайёрланинг.
Мукаммал шаклда, иҳлос билан таҳорат олинг, Тоза, энг гўзал кийимларингизни кийинг, ҳушбўйланинг.

Ахир бутун мавжудотни яратувчиси, жаннат-дўзахнинг Эгаси, еру-осмоннинг Соҳиби буюк Зотнинг ҳузурига тайёргарликсиз, озорлар билан борилмайди.

Жисмингиз тайёрми?
Энди қалбингизга бутун билиб ва билмай қилган гуноҳларингиз учун пушаймонликни юкланг.
Бутун ўтмишингизни кўз ўнгингизда гавдалантиринг.

Бунчалар хатокор бўлмасайдим деган ўкинч қалбингизни кемирдими?
Фақат Роббингизга аён гуноҳларингиз юрагингизни эздими?
Гуноҳлардан кўзингизга ёш, қалбингизга қоронғулик югурдими?

Ҳудди ана шу пушаймонлик билан Роббга юзланинг.
Ҳеч бўлмаса икки ракат намоз ўқинг.
Ахир намоз мўминнинг силоҳи.
Ундан шундай улуғ кунда фойдаланиб олмоғи шарт.

Саждада Аллоҳга боғланинг.
Ҳаммасини унутинг, фақат хатокорлигингиз ва Аллоҳни даргоҳида эканлигингизни, бу қадр кечаси хаётингизни охирги қадр кечаси бўлиши ҳам мумкинлигини ўйланг.

Йиғланг, қалбдан йиғланг, гуноҳларингизни эслаб-эслаб йиғланг, тавба қилганингизни,
пушаймонлигингизни, сизни Робб кечирмаса ҳароб бўлишингизни, жаннатсиз бахтингиз қаролигини, дўзахнинг иссиғига тоқатингиз етмаслигини, қиёмат кунидаги шармандаликни кўтара олмаслигингизни,

хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчилар эканлигини ва ўша энг яхшилардан бўлиш учун У Зотнинг остонасига бош уриб келганингизни айтиб-айтиб йиғланг.

Гуноҳларим билан мени ёлғиз ташлама, мен ўзимга ўзим зулм қилгувчиман, мен Сенсиз, Сенинг афвинг, раҳматингсиз хор бўламан деб ёлвориб йиғланг.

Сен мени ота-онамдан ҳам кўпроқ севасан,ьменга улардан ҳам яқинроқсан.
Бас Сен севганини жазоламайдиган Зотсан, Сен тавба аҳлига жазо беришдан ҳаё қиладиган Зотсан.
Мени тавба қилган гуноҳларим учун жазолама деб йиғланг!

Гуноҳларингиз учун Роббдан қўрвиб, осийликларингиз учун У Зотдан ҳижолат тортиб йиғланг.
Чунки Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш мақталингандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
«Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом:
«То сут елинга қайтмагунча Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмас. Аллоҳнинг йўлидаги чанг ила жаҳаннам тутуни жам бўлмас», дедилар». Термизий, Насоий ривоятлари.

Ичингизга тўлганларни шу кеча тўкинг Раҳмат Эгасига.
Гуноҳлардан қолган доғларни тавба билан кетгазинг.
Занглаган қалбларнинг занги бу охирги ўн кунликда иҳлос билан тозалансиз.

Роббим бизни афв қилинган, саккиз жаннатига ҳам бир вақтда таклиф қилинадиган саодатманд қулларидан айласин!

Гуноҳларимизни афв этиб, қайтиб гуноҳга яқинлашмайдиганлар қаторида бу кечалардан кейин биз ҳам ўрин эгаллайлик!

Эй афвни яхши кўргувчи Зот, бизни афв қил!

Амийн

@ziyomadrasasi
😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛑Ushbu muborak oyning oxirgi kunlarida mazlum aka-uka, opa-singillarimiz haqqiga bir duo qilaylik!



• “Ey Qudratli Egam, yer yuzidagi senga iymon keltirgan bandalaringa zulm qilayotgan barcha zolimlarga, kofirlarga, munofiqlar oʻzing kifoya qilgin!”


“Musulmonlar rahbari” mansabiga oʻtirib olgan ammo musulmonlar uchun hech bir ishga yaramaydigan xoin rahbarlarga oʻzing kifoya qilgin!"


✍️ @ziyomadrasasi
😢13👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 29-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Хамма тарафдан озорланиб,
ўзини заиф холда сезган Росулулини, Муқаддас Қудусга етказган,,

Сўнг Азизлик мақоми Сидротул Мунтаҳага олиб чиққан Роббимиздан,,

🔥Бу Умматни Рижалларига Қудусни яна Мўъминларни Азиз макони қилишларига ёрдам нусратини сўраймиз.

Роббим,,,,

ЗУРРИЁТЛАРИМИЗДАН МУҚАДДАС ҚУДУСНИ ФАТХ ҚИЛУВЧИ ҚУЛЛАРИНГНИ ЧИҚАР.

ҚЎЛЛАРИДАГИ ТЕЛЕФОНГА ЭНГАШИБ ҚОЛГАН БУ БОШЛАРНИ,,,

🔥КЎТАРИЛИБ,,,

🔥ОЛИЙ БЎЛИБ,,,

ИСЛОМ ШАНИ УЧУН ЖОН БЕРУВЧИ АЗИЗ УММАТ ҚИЛГИН,,,.

ҚУДУС,,,

СЕН МЎЪМИНЛАРНИКИСАН,

СЕН БИЗНИКИСАН...

СЕНИ АЗИЗЛИККА,,

АЗИЗЛАР КЎТАРАДИ,

КЎРАСАН,,,


@ziyomadrasasi
👍7😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁У гуноҳларни мағфират қилувчи.

🍁Тавбаларни қабул этгувчи,

🍁Жазоси шиддатли ва Фазлу Карам эгаси,

🍁Ундан ўзга сиғинишга лойиқЗот йўқ,

🍁Қайтиш Уни Ўзигагинадир...

Банда гунох қилиб Роббисига тавба қилар экан,
Аллоҳ:
бандам гунох қилди ва гунохларни кечирувчи Роббиси борлигини билди, дейди.

Хаттоки банда канча гунох содир қилмасин, ҳар сафар Роббисига қайтганда Аллоҳ уни тавбасидан хурсанд бўлиб,
бандам гунохларини кечирувчи Роббиси борлигини билди, деб кечириб юборади.

Сиз қилган гунохлар қанчалик оғир бўлмасин,
Сизни тавбангизни кутувчи Сизга Мехрибон ва Рахимли Зотга қайтинг.

Аллоҳга қайтган кунингиздан,
сиз бахт нималигини топасиз.

Сизга бахт керакми,
мол давлатми,
фарзанд зурриёт керакми,,

Нима керак?

Ҳаммасини Аллоҳга қайтгачгина топасиз.

Бошқа жойлардан бахт қидириб умрингизни ўтказиб юборманг,

БАХТга фақат АЛЛОҲга қайтиш билан
етишиб бўлади
Бахт Аллоҳга тавба қилган ва Уни тоатига қайтган кунингиздан бошланади.
Сиз энг бахтли инсон бўласиз,
РОББИНГИЗГА ҚАЙТИНГ,,,

@ziyomadrasasi
😢2