Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
⭕️ Ё Аллоҳ!

Ишларинг бунчалар ажиб!

Сендан қўрқиш кишига хотиржамлик беради, аммо Сендан бошқадан хавф кишини изтиробга солади.

Сендан умидворлик инсонни азиз қилади, бошқадан тамаъ хорлик келтиради.

Сендан сўраш бандани Сенга яқинлаштиради, бошқадан сўраш ўртада узоқликка сабаб бўлади.

Сенга илтижодан қалблар зерикмайди, аммо бошқадан бир нарсани иккинчи бор сўраш қанчалар оғир!

Сенга ёлвориш руҳга роҳат, бошқага ялиниш жонга азоб!

Сени севиш ақлни пешласа, бошқанинг севгиси кишини мажнун қилади.

Сен учун яшаш кишини барча нарсадан беҳожат этади, Сенсиз яшаш одамни барча нарсага муҳтож қилади.

Ё Раб, Ўзингдан бегона қилма!


@ziyomadrasasi
😢13👍8
2-Охирги ўн куннинг фазилати

Ҳой Аллоҳнинг бандаси!
Рамазон ойи борган сари камайиб, тугаб бормоқда. Қайси биримиз ўзимизни ҳисоб-китоб қилдик?

Қайси биримиз, жаннат эшиклари беркитилишидан аввал у ерга қават-қават уйлар бино қилолдик?

Биродар,Ушбу ой ниҳоялаб бормоқда, қолган кунларни ғанимат билиб, солиҳ амалларга астойдил бўлинг! Бошқа ойларнинг ўрнини босадигани бўлиши мумкин. Аммо Рамазон ойининг ўрнини босадиган ой йўқ❗️

Сиз агар ушбу ойни ғафлат билан бефойда ўтказиб қўйсангиз, ўзингизга зарар қиласиз, холос.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, ушбу ойни яна қайта келишини орзу қилган қанча кишилар унга етиб кела олмадилар-ку! Ажал ва унинг оқибати ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Унинг алдови сизга аён бўлмадими?

Мусулмон дўстим, Кечагина шод ҳуррамлик билан Рамазон ойини кутиб олган эдик. Мана энди, биз ғафлатда турган бир пайтимизда у тугаб, сафар тараддудини кўра бошлади.

Умр ҳам шундай, уни қандай қилиб тугаб қолганини сезмай қоламиз.😔 Охиратимиз учун нима нарса тақдим эта олганимиз ҳақида ҳам бир ўйлаб қўяйлик❗️

Азиз дўстим, Ғафлат уйқусини бас қилайлик. Бу муборак ойнинг кўпини ғафлат билан ўтказиб юбордик, унинг охирги ўн кунигина қолди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунга қандай эътибор берганлар?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг аввалги икки ўн кунлиги яъни, йигирма кунида намоз ҳам ўқир, ухлар ҳам эдилар.

Охирги ўн кунлик киргач эса, аёллардан йироқ бўлиб, енг шимариб жидди-жаҳд қилар ва оила аъзоларини ҳам уйғотар эдилар.

Имом Аҳмад "Муснад"да Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳадисларини ривоят қиладилар.

Оиша онамиз айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма кунда намоз ва уйқуни аралаш қилардилар (яъни, кечаларнинг бир қисмида ухлар, бир қисмида бедор бўлардилар). Ўн кунда (яъни, охирги ўн кунда) эса, аёллардан йироқ бўлиб, енг шимариб ибодатга жидди-жаҳд килардилар».
🥰2😢2👍1
#Quron

7- Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳума ривоят қилишларича пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Ҳасад фақат иккита нарсадагина бўлади; бири Аллоҳ таъоло унга қуръон бериб, уни кечаю-кундуз намозларида ўқиб, унга амал қиладиган киши.

Иккинчиси Аллоҳ таъоло унга мол –дунё ато этиб, уни кечаю-кундуз инфоқ-эҳсон қилган кишидир."-деган эканлар. (муттафақун ъалайҳ)

Шарҳ:
Бу ҳадисдаги ҳасад сўзи "ғибтаҳ" яъни ҳавас қилиш маъносида келган.

Демак, фақат мана шу иккала сифатга эришган кишиларгагина ҳавас қилса бўлар экан.

Биринчисини Аллоҳ таъоло қуръон ёдлаш, уни тушуниш ва унга амал қилишга муваффақ қилган бўлиб, у Аллоҳ таъоло намоз ҳақида нима деган экан деб, унинг :

"Намозни тўкис адо этинглар" деган бўйруғида фикр юритиб, намозни тўкис адо этади, закот ҳақида нима деган экан деб, унинг :

"Закот беринглар" деган бўйруғида фикр юритиб, закотини беради, ота-онага яхшилик қилиш ҳақида нима деган экан деб, Аллоҳ таъолонинг:

"Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга яхшилик қилингизлар" - деган оятини кўз олдига келтиради-да, шунга қўлидан келганича амал қилади, силайи-раҳим (яъни қариндош-уруғлар билан алоқа қилиш) ҳақида нима деган экан деб, унинг :

"Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар" - деган оятида фикр юритиб, қариндош-уруғлар билан алоқани мустаҳкам қилишга саъйи-ҳаракат қилади, қўни-қўшнилар ҳақида ворид бўлган Мужодала:11

кўплаб оятларга амал қилиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўз жойига қўяди, уларга озор бермайди.

Қисқаси уни кечаю-кундуз қуръонга амал қилиб, уни кундалик ҳаётида татбиқ қилган ҳолда топасиз. Бундай кишига ҳавас қилинмайдими!?

Иккинчиси Аллоҳ таъоло унга мол-дунё ато қилган кимса бўлиб, бу молу-дунёни кечаю-кундуз Aллоҳ рози бўладиган йўлларга сарфлайди.

Масалан: масжид қуради ё фақир-мискинларга садақа беради ёки муҳтожларга ёрдам қилади ва ҳоказо.

Қисқаси Аллоҳга яқин қиладиган қандай йўл топса, молини шу йўлга сарфлайди. Лекин шуни эслатиб ўтиш керакки у қилаётган эҳсонларини шариатга мувофиқ, исрофсиз, миннатсиз ато қилади. Бундай зотлар ҳам ҳавас қилишга арзийдиган инсонлардир.

Давоми бор….
👍4
https://t.me/tarbiya_islam
Tafsir darsi shunga joylanyapti👆
Ziyo madrasasi kanali pinned «https://t.me/tarbiya_islam Tafsir darsi shunga joylanyapti👆»
Қадр кечаси ва охирги ўн кечалардаги энг афзал амаллар — намоз, Қуръон тиловати ва дуодир.

Энг афзал ҳолат эса қиёмда Қуръон тиловатини узунроқ қилиб, саждада дуони кўпайтириш билан ушбу уч амални жамлашдир.

Қуръон ўқиш Қадр кечасидаги энг афзал амаллардандир. Чунки бу кеча Қуръон туфайли фазилатли қилинди. Бу кечада Қуръон нозил бўлди.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍5
Ибн ал Қаййим айтади:

«Агар Аллоҳ бандалари учун пардаларни кўтарганида эди, улар Аллоҳнинг тақдирларни қандай гўзал тадбир қилишини ва бандаларининг манфаатлари учун уларнинг ўзларидан ҳарисроқ эканини кўриб, қалблари Аллоҳга муҳаббатдан эриб кетган, У Зотга шукроналикдан парчаланиб кетган бўларди.
Шундай экан, дунёнинг қийинчиликлари сизни занжирлаб олса, асло қайғуга ботманг. Балки Аллоҳ шу қайғулар сабабидан дуо қилишингизни ва нидоларинингиз эшитишни хоҳлаётгандир. Шундай экан, барча истакларингизни саждаларда дуо-илтижолар ўлароқ тўкиб солинг. Сиз дунё қайғуларини унутинг ва билингки, Аллоҳ дуоларингизни ва қайғуларингизни унутмайди».


@ziyomadrasasi
👍4😢4
Рамазон суҳбатлари |21| Рамазоннинг охирги ўн куни фазилатлари ҳақида|…
Islom Nuri
Рамазон суҳбатлари |21| Рамазоннинг охирги ўн куни фазилатлари ҳақида

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг душмани яҳудлар Фаластиндаги мусулмон биродарларимизи, ҳар йили муборак Рамазон ойида Аллоҳнинг уйида бемалол ибодат қилишга имкон бермайди.

Бизларга масжидлар эшиги катта очиқ, тақиқ йўқ. Аммо ҳаммамиз ҳам бу нематни қадрлай оляпмизми?

Бу нематлар ҳақида албатта сўраламиз. Кўзларимизни очайлик.
Аллоҳ яҳудларга Ўзи кифоя қилсин.

@ziyomadrasasi
😢19
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Уч ўринда қалбингни қидир:

1. Қуръон тинглаган пайтингда;
2. Зикр мажлисларида;
3. Ёлғиз қолганингда.

Агар ушбу ўринларда қалбингни топмасанг, Аллоҳдан ўзингга қалб беришини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан!»

«Бадоиул фавоид», 1/149.

@ziyomadrasasi
👍6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 22-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
(Аллоҳнинг) раҳмат эшиклари Рамозонда кенг очиб қўйилади. Ким Аллоҳнинг раҳматига Рамозонда эришмаса, бошқа ойларда етишиши янада қийинроқ бўлади. Раҳмат эшиклари кенг очиб қўйилган, эшик қоқишга ҳожат йўқ, (солиҳ амалларга) шошилиб, тезроқ кириб олинглар!


Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍3😢1
Кунлар ёлғон гапиришнинг ҳукмини ўзгартирмайди.
Биринчи апрелда ёлғон гапириш бошқа кунларда ёлғон гапириш кабидир.
Ёлғон жуда хунук хислат ва қабиҳ сифатлардан.
Ёлғон билан танилган одам нажот топмайди ва ёлғон билан бошқарилган давлат албатта қулайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
1-апрель, Ҳазил куни | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ
Shayx Usmon al-Xomis
1-апрель, Ҳазил куни | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/ziyomadrasasi
👍3
3- Охирги ўн куннинг фазилати

Ҳурматли биродар,Эҳтимол бу — рўзасини тутишга муваффақ бўлинган охирги Рамазонимиздир.

Келгуси Рамазонга яна етиб бораман деб қайси биримиз айта оламиз. Шундай экан ушбу муборак кунларни ғанимат билиб, қаттиқ ижтиҳод килиб, Аллоҳ таоло ато этган неъмат — тансиҳат- хотиржамликдан унумли фойдаланиб музоаф-музоаф ажру савобларга эришиб олайлик.

Ушбу фазилатли кечаларнинг қадрига етмай, ғафлатда ўтказаётган кишилардан ажабланасан киши. Ундайлар кўп хайрли ишларга бепарво бўлган, ушбу ойнинг файзи-футуҳотидан маҳрум бўлган, том маънодаги зиёнкор шахслардир.

Азиз биродар,Рамазон ойининг йигирма куни хам ўтиб кетди. У кунларни бепарво бўлмай, ибодатда машғул бўлиб ўтказган бўлсангиз нур устига нур. Акс ҳолда, Рамазон ойининг барча фазилатидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун қолган ўн кунни ғанимат билиб, ҳиммат камарини белга боғлаб ибодатга киришинг!

Ушбу ўн кунни кандай килиб ўтказишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олинг!

Оиша онамиздан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтадилар: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунлик кирса, белларини боғлар (яъни, аёллардан йироқ бўлар), кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар". Бухорий ривояти.

Муслимнинг ривоятида эса, Оиша онамиз айтадилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунликда бошқасида қилмаган жидди-жаҳдни қилардилар".
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Фотима ва Алий розияллоҳу анҳумоларнинг эшикларини қоқиб, "Намоз ўқимаяпсизларми...?",— дер эдилар. Бухорий ва Аҳмад ривоятлари.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларининг уйларига юзланиб туриб, буюрган ҳолларида: "Хонадон соҳибаларини уйғотинглар, бу дунёда либослик бўлган кўп кишилар борки қиёмат куни ялонғочдирлар", — дердилар. Бухорий ривоятлари.

Табароний ривоят қилган ҳадисда Алий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўз аҳлларини ва намозга тоқати етадиган барча катта ва кичикни уйғотар эдилар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги ўн кундаги ҳолатлари мана шулардир.

Аввалин ва охирин гуноҳлари мағфират қилинган зотки, шу қадар ибодатга машғул бўлган бир пайтда, биз каби гуноҳ ботқоғига ботганлар нима учун бепарвомиз? Нега бундай!? Аллоҳ таоло бизларни ҳам яхшиликка муваффақ айласин!
👍2